Maktub va boshqa qo’shiqlar — Xurshid Davron she’rlari — Bahodir Mamajonov ijro etgan.

045

Мактуб ёздим қаро тунлар
Кипригингдай узун-узун.
Мактуб ёздим юрагимни
Қилма дея маҳзун-маҳзун…

065

Мактуб — Хуршид Даврон шеъри — Баҳодир Мамажонов ижро этган.
Maktub — Xurshid Davron she’ri — Bahodir Mamajonov ijro etgan.

ХУРШИД ДАВРОН ВА БАҲОДИР МАМАЖОНОВ
ҲАМКОРЛИГИДА ЯРАТИЛГАН БОШҚА ҚЎШИҚЛАР
05

Хуршид Даврон
БИР ЧОЛНИ УЧРАТДИМ

Бир чолни учратдим,
Қўли қон эди,
«Нима бўлди?» — дея сўрадим ҳайрон.
«Дўстимни душманга сотгандим…- деди, —
Икки қўлим қондир ўшандан буён».

Бир чолни учратдим,
Тили йўқ эди,
«Нима бўлди?» — дедим ёнига келиб.
Ғўлдираб нимадир деди,хўрланган
Боболар қабрига ишора қилиб.

Бир чолни учратдим,
Кўзи кўр эди,
«Нима бўлди?» — дея сўрадим ҳайрон.
«Хиёнат қилгандим имонга… — деди, —
Ўзимни излайман ўшандан буён».

1982

011

BIR CHOLNI UCHRATDIM

Bir cholni uchratdim,
Qo’li qon edi,
«Nima bo’ldi?» — deya so’radim hayron.
«Do’stimni dushmanga sotgandim…- dedi, —
Ikki qo’lim qondir o’shandan buyon».

Bir cholni uchratdim,
Tili yo’q edi,
«Nima bo’ldi?» — dedim yoniga kelib.
G’o’ldirab nimadir dedi,xo’rlangan
Bobolar qabriga ishora qilib.

Bir cholni uchratdim,
Ko’zi ko’r edi,
«Nima bo’ldi?» — deya so’radim hayron.
«Xiyonat qilgandim imonga… — dedi, —
O’zimni izlayman o’shandan buyon».

1982

011

Қўшиқ Хуршид Давроннинг «Қақнус» китобига кирган «Қумри шеъри асосида яратилган.

077

022

(Tashriflar: umumiy 4 495, bugungi 1)

14 izoh

  1. Салом, Хуршид ака, оламу одамларни қақшатган ва ер билан осмон орасидаги ёмонликларни қилган шум чоллар образини маҳорат билан яратгансиз, дунё кўтаради. Рабби-с-самовоти ва-л-арзи. Аммо раҳматли отангизга бағишланган бир шеърингизда ўзингиз мисолингизда ота қўлидан шошиб пул олган талабанинг бетакрор ҳолатини (тасвир жуда жонли ва мароқли чиққан)маош олган кунларимда эслайман ва ўзим ҳам раҳматли отамнинг қўлидан шошиб даста пуллар олганимни шукрона ҳамда соғинч билан ёдга оламан. Пулли ва пулсиз талабаларнинг типик, муштарак ҳолати… Барака топинг, деб Язар хоним.

  2. Salom Xurshid aka! ijodingizni ko’p o’qib turaman she’rlaringiz muxlisiman.

Izoh qoldiring