Agar so’rasalarki…”Chahor kitobi turkiy“ asaridan

09    Агар сўрсаларки “Меваи иймон нимадир”. Жавоб айғилки “Рўза тутмоқдир”. Ли қовлиҳи алайҳиссалом: “Ас совму нажотун минан нори”, яъни “Рўза тутмоқ бирладир дўзах ўтидин нажот топмоқлик”.

АГАР СЎРАСАЛАРКИ…
”Чаҳор китоби туркий“ асаридан
09

014Агар сўрсаларки ”Иймон нимадир?“ Жавоб айғилки ”Иймон айни тасдиқдур дилга ва иқрор этмакдир тилга“, чунончи, айтурларки, ”Ал-Иймону иқрорун биллисони ва тасдийқун билқолби“.

Агар сўрсаларки ”Иймон нечадир?“ Жавоб айғилки ”Еттидир: аввал Худойи таолонинг бирлигин билмакдир ва ҳар пайғамбарики анга уммат бўлубдир, анга иймон келтирмакдир ва бу лафз бирла, масалан: ”Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ, ашҳаду анна илаҳа иллаллоҳу ва  ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу“. Яъни, Аллоҳдан ўзга сиғиниладиганнинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман. Иккинчи — фаришталарга иймон келтурмак. Учинчи — Китобларга иймон келтурмак. Тўртинчи — пайғамбарларга иймон келтурмак. Бешинчи — қиёматга ва ҳашру нашрга ҳам иймон келтурмак. Олтинчи — ҳарне амрики, яхшию ёмонликдир, қазоу қадарға ҳавола қилиб тақдирдин билмак. Еттинчи — ўлгандин кейин яна гўрдин мисли аввал тирилмакни ҳақ билмакдирки, буни ”Баъс баъдал мавт“ дерлар“.

Агар сўрсаларки ”Иймони мужмал қайсидир?“ Жавоб айғилки ”Иймони мужмал будир: ”Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳи ва арканиҳи“, яъни ”Иймон келтурдим Аллоҳ таолога бу қабилдаки, Аллоҳ таъоло бечун ва бечугуна ва бешубҳа ва бенамуна ва жамиъи отлари бирлан ва жамиъи сифатлари бирлан. Ва қабул қилдим бажони дил анинг ҳама ҳукмларини ва рукнлариники, бизга Китоби Мунзала (яъни Аллоҳ томонидан юборилган китоб) бирла мубаййан(аён)дир“.

Агар сўрсаларки ”Иймони муфассал қайсидир?“ Жавоб айғилки ”Иймони муфассал ушбудир: ”Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи валйавмил-ахири валқодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таоло валбаъси баъда-л-мавт“. Яъни, Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.

Агар сўрсаларки ”Мункару Накир нимадин сўрарлар?“ Жавоб айғилки ”Динингдин ва Худойингдин ва пайғамбарингдин сўрарлар, чунончи, айтурларки ”Дининг қайсидир ва Парвардигоринг кимдир ва пайғамбаринг кимдир?“. Бас, агар мурда жавобин босавоб берса, алар анга ҳеч азоб бермаслар, балки меҳрибонлик бирла сўрарлар ва меҳрибонлик бирла кирарлар ва узр бирла ва неча башорат бирла кетарлар, андин кейин гўрнинг ҳар атрофи етмиш газдин васиъ (кенг) бўлур ва жаннатдин эшик очилур. Баъзи ривоятда кўра, (шунда) бир ҳур келур қўлида бир олмаи биҳишт бирла ва мурда ул олмани ихтиёр қилур ва ул ҳур олмани анга ташлар, мурда олур вақтда ҳурга келур ва ҳур олур бўлса, мурдага келур. Шу кайфиятда қиёмат бўлғанин билмай қолур ва агар жавобин босавоб беролмаса, алар анга ҳадсиз ғайбат қилур, чунончи, ўзлари қаро, кўзлари кўк, пурғайбату пурсалобат бўлиб савол қилурлар ва гурзийи оташин бирла урарларки, мурда овозин жину инсдин ўзга ҳамма эшитур. Наъуузу биллаҳи мин залик! Қоланнабий алайҳиссалом: ”Алқабру ровзатун мин риёзилжаннати ав ҳуфратун мин хуфратин нийрон“, яъни Расул алайҳиссалом айдиларки: ”Қабр бўстонийдир, биҳишт бўстонларидин (бу аҳли тоат ва аҳли ибодатлар ҳақинда) ва ё зиндонийдир дўзах зиндонларидин (ва бу мунофиқу кофиру осийлар ва гуноҳкорлар ҳақиндадир).

Агар сўрсаларки ”Куфру иймон бир маконда жамъ бўлурми?“ Жавоб айғилки ”Фуқаҳойу уламои ислом иттифоқлари бирлан куфру иймон бир маконда жамъ бўлмас, зероки, банда бир ҳолда ҳам мўъмин ва ҳам кофир бўлмас. Куфру иймон зиддони ло йажтамиъонидир“.

Агар сўрсаларки ”Бандаида иқрори тил бўлса ва тасдиқи дил бўлмаса, бас, ул банда ҳукми шаръи бирла нимадир?“ Жавоб айғилки ”Мунофиқдир, яъни халқ қошида мусулмон ва индаллоҳи кофирдир ва бу мунофиқ ўлса, беиймон ўлур ва дўзах тагида қолур. Қавлуҳу таоло: ”Инналмунофиқийна фиддаркил асфали минаннори“, яъни ”Мунофиқларнинг, албатта, қароргоҳи дўзахнинг тагидадир“ ва мунофиқда уч аломат бордир. Расул алайҳиссалом айтдилар: ”Мунофиқда уч аломат бордир, агар чандики рўза тутиб, намоз ўқиса ҳам ва заъм қилса ҳамки ман мусулмонман ва мусулмонзодаман, ҳар вақтики сўзласа ёлғон сўзлар ва агар ваъда қилса хилоф қилур ва агар омонат қўйилса хиёнат қилур ва бу мунофиқ кофирдин ёмондир, чунки кофирда куфр зоҳирдир, иҳтиози табъи муқаррар эмасдир. Бинобарин, мўъминларга махлутдир, бас, мўъминларга шарри ва зарари кофирдин кўпроғдир. Анинг учун кофирдин ёмонроғдир“.

Агар сўрсаларки ”Агар тасдиғи дил бўлса, аммо иқрори тил бўлмаса, ани не дермиз?“ Жавоб айғилки ”Индаллоҳи мусулмон ва эл орасида кофирдир мутакаллимин наздида, аммо фуқаҳо ва мужтаҳидларнинг  қошларида иқрорсиз мўъмин бўлмас ва тасдиғи фойда бермас. ”Ман кафара билисониҳи тоиъан ва қолбуҳу мутмаъинун билиймони фаҳува кофирун ва ла йанфаъуҳу ма фи қолбиҳи!“ Яъни, ”Кишики кофир бўлса тили бирла ихтиёран, ваҳоланки, кўнгли иймон бирла барқарордур, бас, ул киши кофирдир ва фойда бермас кўнглидаги тасдиғи!“.

Агар сўрсаларки ”Бир кишида тасдиғи тил ва иқрори тил барқарордир ва лекин амали тан йўқдир, бас, ани аҳли шаръ на дерлар?“ Жавоб айғилки ”Ани фосиқ дерларки, бамиқдори маъсият тамуғда азоб тортар, ақалли бир соат ва аксари етти минг йилдир. Чунончи, ҳадиси набавий нотиқдурки, баъдаз он нури иймон сабабидин охир халос топар ва жаннатга дохил бўлур ва лекин бандада тасдиқу иқрор барқарор ва баркамол бўлса, нега амали солиҳдин қўл тортиб, нофармонлар қаторида бўлғай? Чунки тасдиқу иқрор бандани ризойи Худо ва хушнуди пайғамбар алайҳи ва салламға тортар ва мухолифати Иблисни хоҳлар, аммо фисқу маъсият Худо ва Расулга мухолифлик келтирур ва Иблис алайҳиллаънаға мувофаҳат ҳосил этур ва яна маъсиятдин ҳижолатдир Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга. Бас, мўъминга лойиқ эмасдирки, Худо ва Расул алайҳи ва салламга мухолафатлик қилғай ва Иблис алайҳиллаънани шод қилғай ва ул шафийъул музнибин ва хотимул мурсалинга аламу ҳижолат еткургай ва кўнглини кудуратлик қилғай. Қолан набиййу алайҳиссалом: ”Иннал абда изо азнаба занбан фақо ҳасала суудан фа ин тоба сайҳала ва ин зода ҳатто йасвадду қолбуҳу“, яъни батаҳқиқ банда вақтики бир гуноҳ қилса, пайдо бўлар анинг дилида бир нуқта баробари қаролик, агар тавба қилса, ул қаролик кетар ва агар гуноҳни зиёда айласа, зиёда бўлур ул қаролик, ҳаттоки жамиъи кўнгли қаро бўлур, наъуузу биллоҳи минҳо! Қолаллоҳу таоло: ”Бал рона ало қулуубиҳим ма кануу йаксибууна“, аммо кўнгли қаролигига аломат улдурки, гуноҳга надомат қилмас ва тоат қадри анга маълум бўлмас ва насиҳат анга фойда бермас, балки ҳаргиз қулоғиға кирмас, бу ҳол бирла охирида кофир бўлур ва лекин ўзининг хабари бўлмас“.

Агар сўрсаларки ”Ҳар кишининг тасдиқи дили ва иқрори тили ва амали тани бўлса ва лекин суннати набавийни мутобаъати  бирла қилмаса, ул кишини на дермиз?“ Жавоб айғилки ”Ани мубтадиъ (рад этувчи)  ва аҳли бидъат дермизки, мубтадиъ аҳли дўзахнинг итидир. Қолан набиййу алайҳиссалом: ”Аҳлул бидаъи килобу аҳлин нори!“, яъни ”Мубтадиъ аҳли дўзахнинг итларидир!“ Бас, камоли иймонки, сабаби халосийи азоби дўзахдир ва василаи даражоти жаннатий ва вусули қурби раббонийдур, бу тўрт аслнинг истиҳкомиға мавғуфдирки, тасдиқ бадил ва иқрор базабон ва амали бадан ва мутобаъати суннат. Ҳар кимда бул тўрт тамоман йўқдир, кофири мутлақдир ва агар баъзиси бордир, мўъмини ноқисдир. Ани аҳволи илмуллоҳга муфавваздир!“.

Агар сўрсаларки, “Вожиботи иймон нечадир?” Жавоб айғилки “Ўн иккидур: Аввал — олимлар бирлан суҳбат қилмоқ, иккинчи — фосиҳу бенамоздин кечмоқ, учинчи — ташнага сув бермоқ, тўртинчи — бемору касалларни сўрмоқ, агарчи тиш оғриғу кўз оғриғидир, бешинчи — етиму сағирларни бошиға дасти марҳамат сурмоқ, яъни алар кўнглин овламоқ, олтинчи — икки биродари мўъмин орасиға хусумату мунозаъат тушса, яраштирмоқ, агар чандики яраштирмоқ ёлғон бирла бўлса ҳам, еттинчи — кадхудои (оиласи борларга)  дарвишга шафқату марҳамат қилмоқ, яъни ўз бизоъатидин бир нимарса анга бермоқ, саккизинчи — мурдани ювмоқ, тўққизинчи — йўл узасидаги тошу кесаку бошқа ийзо бергувчини йўлдин узоқ қилмоқ, ўнинчи — йўлдаги нажосати одамнинг устига туфроқ сепмоқ, ўн биринчи — тавофи хонаи Каъба қилмоқ, ўн иккинчи — ўз аҳли аёлига қадари зарур шариъат илмидин ўргатмоқдир”.

Агар сўрсаларки, “Мусулмонмисен?” Жавоб айғилки “Алҳамдулиллоҳ”.

Агар сўрсаларки “Сенинг мусулмонлиғингга менинг гумоним бор”. Жавоб айғилки “Сенинг гумонинг бўлса, менинг шоҳидим ва гувоҳим бордурки, “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ!“.

Агар сўрсаларки “Қачондан бери мусулмонсен?” Жавоб айғилки “Мисоқ  кунидан бери мусулмонмен”.

Агар сўрсаларки “Маънойи Мисоқ нимадир?” Жавоб айғилки “Ал-Мисоқó ҳувал аҳдул мавсуҳу вал хитобу”, яъни Мисоқ кунидурки, ул кунни аҳд куни дерлар ва мавсуқ аҳд қилинган маънидадир ва хитоб улдурки, ўшал замоники ҳазрат Ҳақ субҳанаҳу ва таъоло бизларнинг руҳларимизни ўз қудрати бирла пайдо этиб, хитоб айлаб дедики, “Аласту би роббикум?” яъни “Мен сизларнинг Парвардигорингиз эмасманму?” Шунда руҳларимиз жавоб бердиким: “Бала!” Яъни, “Фақат бизларнинггина эмас, балки бутун жумлаи жаҳониённинг Парвардигори, Холиқи ва офаридагорисан!”  “Холиқу кулли шайъин ва розиҳу кулли ғаййин, йафъалуллоҳу ма йашаъ ва йаҳкуму ма йурийду!” Аммо, оятда “Қолуу бала”, яъни “қолуу” лафзи бирладир ва “қолуу” жавоби арвоҳдин ҳикоятдир, асли жавоб лафзи “бала”дур, чунки “Бала” ҳарфи ийжобдир, мазмуни саволнинг хилофига ва салбига мустаъмалдир бар хилофи “Наъам”ки, мазмуни саволнинг исботи учундир. Бас, руҳлар “Бала” деди, “Наъам” демади, агар “Наъам” деса, ҳама кофир бўлур эрди. Наъуузу биллаҳи мин золик!”.

Агар сўрсаларки “Аллоҳ таоло иймонни неча нимарсадин офарида қилди?” Жавоб айғилки “Уч нимарсадин офарида қилди: Аввал — нури покидин, иккинчи — нури зотидин, учинчи — нури хокидин. Нури пок — Ҳақ таоло нуридир, нури зот — ҳазрат Муҳаммад алайҳиссалом нуридир ва нури хок — ҳазрат Одам алайҳиссалом нуридир”.

Агар сўрсаларки “Ҳаловати иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Ҳаловати иймон — пок бўлмоқдир”.

Агар сўрсаларки “Ҳукми иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Ҳукми иймон — хавфу ражонинг  ўртасида бўлмоқдир, яъни Худойи таоло ғазабидан ҳамиша қўрқмоқдр ва ҳам Худойи таоло раҳматидан умидвор бўлмоқдир”.

Агар сўрсаларки “Бузурги иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Худойи таолонинг зикрин ёд қилмоқдир, чунончи, “Қовлуҳу таоло: “Ё аййуҳаллазийна аману, узкуруллоҳа зикрон касийрон ва саббиҳóҳу букротан ва асийлан!”, яъни “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ таолони ёд этинглар, кўп ёд этмак бирла ва тасбиҳ этинглар Ҳақ таолони кечаю кундуз!”.

Агар сўрсаларки “Шариъати иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Ҳаромдин қочиб, талаби рўзийни ҳалолдин нафақа этмоқдир. “Ли–қовлиҳи таоло: “Кулуу мимма фил арзи ҳалалан тоййибан!”, яъни нафақа этинглар ер юзидаги ҳалол тоййибидин!” ва ҳам ҳадиси шарифдадирки, “Кулуу–л–ҳалола ва–ястанибуу–л–ҳарома!» Яъни “енглар ҳалолни ва қочинглар ҳаромдин!”.

Агар сўрсаларки “Пўсти иймон нимадир?”. Жавоб айғилки “Шармдир”. Ли қовлиҳи аллайҳиссалом: “Алҳайу минал иймони”, яъни “ҳаё ва шарм иймон жумласидандир”.

Агар сўрсаларки “Меваи иймон нимадир”. Жавоб айғилки “Рўза тутмоқдир”. Ли қовлиҳи алайҳиссалом: “Ас совму нажотун минан нори”, яъни “Рўза тутмоқ бирладир дўзах ўтидин нажот топмоқлик”.

Агар сўрсаларки “Барги иймон нимадур?” Жавоб айғилки “Тақводир”. Ли қовлиҳи таоло: “Инна лилмуттақийна мафазан ҳадоиҳа ва аънабан ва каваъиба атробан ва каъсан диҳоқан”, яъни “Дарҳақиқат, парҳезкор ва муттақий бандаларга биҳиштда боғи ризвон абадий ораста ва узумлар ҳар ранг ва ҳар алвон ва аруслари (улар хизматидаги парилар)  норастонаки, алар суҳбатидан киши ҳаргиз тўймас, қўлларида қадаҳлари тўла шароби биҳиштийдан”.

Агар сўрсаларки “Мағзи иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Мағзи иймон дуо қилмоқдир”. Ли қовлиҳи алайҳиссалом: “Аддуоу муххул ибодати”, яъни “Дуо қилмоқ мағзи ибодатдир”.

Агар сўрсаларки “Тухми иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Илмдир ва илм ўрганганга ҳадсиз даража бордир”. Ли-қавлиҳи таоло: “Лиллазийна уутул илма дароæатин” ва яна нажоти банда икки дунёда ҳам даражоти иймону ислом бирладир ва мабнойи иймону ислом илмдир”.

Агар сўрсаларки “Самараи иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Намоздир”. Ли қовлиҳи алайҳиссалом: “Ассолоту имодуддийни ва ман ақомаҳа фа қод ақомаддийн ваман тарокаҳо фа қоä ҳамдамаддийн”, яъни Расул алайҳиссалом айтдиларки, “Намоз дин устунидир, бас, ҳар ким адо этибдур намозни, ул киши бунёд этибдир дини Муҳаммадийни ва ҳар ким тарк этибдир намозни, бас, вайрон этибдир дини Мустафони!”

Агар сўрсаларки “Беҳи иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Ихлосдир ва ихлос ҳосил бўлмайдир магар ният бирлаки, қолан набиййу алайҳиссалом: “Иннамал аъмалу бин ниййати”, яъни Расул алайҳиссалом айтдиларки, “Савоби аъмол мавқуфдир ниятга”.

Агар сўрсаларки “Ватани иймон нимадир?” Жавоб айғилки ”Дили бандаи мўъминдир. Ли-қовлиҳи таоло: “Қутиба фи қулубиҳим ал иймону”, яъни Ҳақ субҳонаҳу айтди: “Битиб қўйилгандир дили мўъминларга иймон”.

Агар сўрсаларки “Ғусли иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Тавбадир”.

Агар сўрсаларки “Қалъаи иймон нимадир?” Жавоб айғилки “Бешдир: Аввал — фарз, иккинчи — вожиб, учинчи — суннат, тўртинчи — мустаҳаб ва бешинчи — адаб. Бас, ҳар кимда адаб йўқ — иймони шайтоннинг киссасидир!”.

Агар сўрсаларки “Вақтики жон бандадин чиқса, иймон қайга борур? Агар десангки, ҳамроҳи тан бўлур, жон беиймон қолур ва агар десангки, ҳамроҳи жон бўлур, тан беиймон қолур ва агар десангки, баъзиси жон бирла ва баъзиси тан бирла бўлур, бас, бул вақт иймон тақсимпазир  бўлур, ваҳоланки, иймон тақсимпазир эмас! Жавоб айғилки “Иймоннинг икки сифати бордирки, бирини “феъли иймон” ва бирини “ҳукми иймон” атарлар. Бас, феъли иймон жон бирла бўлур, чунки асл мукаллиф жондир ва ҳукми иймон тан бирла бўлур, чунки тан жон ҳукмидадир ва лекин иймон тобеъи жондир ва баъзилар бу саволда таваққуф қилдилар ва жавобин Худойи таолога тавфиз қилдилар. Аллоҳ барчадин яхшироқ билгай!”

Агар сўрсаларки “Кимнинг бандасисан ва кимнинг умматисан ва кимнинг дўстисан ва кимнинг миллатида ва кимнинг мазҳабидасан?” Жавоб айғилки “Аллоҳнинг бандасиман ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматиман ва чаҳорёри изомнинг  дўстиман ва ҳазрат Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатидаман ва Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабидаманки, отлари Нуъмон ибн Собитдир”.

Агар сўрсаларки “Қандоқ худонинг бандасисан?” Жавоб айғилки “Худойи ўн саккиз минг оламнинг бандасиманки, сифати “Қул ҳуваллоҳу аҳадун”дир ва зоти илми бандадин ташқаридир”.

003

AGAR SO’RASALARKI…
”Chahor kitobi turkiy“ asaridan
09

014Agar so’rsalarki ”Iymon nimadir?“ Javob ayg’ilki ”Iymon ayni tasdiqdur dilga va iqror etmakdir tilga“, chunonchi, ayturlarki, ”Al-Iymonu iqrorun billisoni va tasdiyqun bilqolbi“.

Agar so’rsalarki ”Iymon nechadir?“ Javob ayg’ilki ”Ettidir: avval Xudoyi taoloning birligin bilmakdir va har payg’ambariki anga ummat bo’lubdir, anga iymon keltirmakdir va bu lafz birla, masalan: ”La ilaha illallohu Muhammadun rasululloh, ashhadu anna ilaha illallohu va ashhadu anna Muhammadan abduhu va rasuluhu“. Ya’ni, Allohdan o’zga sig’iniladiganning yo’qligiga va Muhammad Allohning bandasi va rasuli ekaniga iqrorman. Ikkinchi — farishtalarga iymon kelturmak. Uchinchi — Kitoblarga iymon kelturmak. To’rtinchi — payg’ambarlarga iymon kelturmak. Beshinchi — qiyomatga va hashru nashrga ham iymon kelturmak. Oltinchi — harne amriki, yaxshiyu yomonlikdir, qazou qadarg’a havola qilib taqdirdin bilmak. Yettinchi — o’lgandin keyin yana go’rdin misli avval tirilmakni haq bilmakdirki, buni ”Ba’s ba’dal mavt“ derlar“.

Agar so’rsalarki ”Iymoni mujmal qaysidir?“ Javob ayg’ilki ”Iymoni mujmal budir: ”Amantu billahi kama huva bi asmaihi va sifatihi va qobiltu jamiy’a ahkamihi va arkanihi“, ya’ni ”Iymon kelturdim Alloh taologa bu qabildaki, Alloh ta’olo bechun va bechuguna va beshubha va benamuna va jami’i otlari birlan va jami’i sifatlari birlan. Va qabul qildim bajoni dil aning hama hukmlarini va ruknlariniki, bizga Kitobi Munzala (ya’ni Alloh tomonidan yuborilgan kitob) birla mubayyan(ayon)dir“.

Agar so’rsalarki ”Iymoni mufassal qaysidir?“ Javob ayg’ilki ”Iymoni mufassal ushbudir: ”Amantu billahi va malaikatihi va kutubihi va rusulihi valyavmil-axiri valqodari xoyrihi va sharrihi minallohi taolo valba’si ba’da-l-mavt“. Ya’ni, Allohga, Uning farishtalariga, kitoblariga, rasullariga, oxirat kuniga, yaxshilik va yomonlik Allohning xohishi bilan bo’lishiga va o’limdan keyin qayta tirilishga ishondim.

Agar so’rsalarki ”Munkaru Nakir nimadin so’rarlar?“ Javob ayg’ilki ”Diningdin va Xudoyingdin va payg’ambaringdin so’rarlar, chunonchi, ayturlarki ”Dining qaysidir va Parvardigoring kimdir va payg’ambaring kimdir?“. Bas, agar murda javobin bosavob bersa, alar anga hech azob bermaslar, balki mehribonlik birla so’rarlar va mehribonlik birla kirarlar va uzr birla va necha bashorat birla ketarlar, andin keyin go’rning har atrofi yetmish gazdin vasi’ (keng) bo’lur va jannatdin eshik ochilur. Ba’zi rivoyatda ko’ra, (shunda) bir hur kelur qo’lida bir olmai bihisht birla va murda ul olmani ixtiyor qilur va ul hur olmani anga tashlar, murda olur vaqtda hurga kelur va hur olur bo’lsa, murdaga kelur. Shu kayfiyatda qiyomat bo’lg’anin bilmay qolur va agar javobin bosavob berolmasa, alar anga hadsiz g’aybat qilur, chunonchi, o’zlari qaro, ko’zlari ko’k, purg’aybatu pursalobat bo’lib savol qilurlar va gurziyi otashin birla urarlarki, murda ovozin jinu insdin o’zga hamma eshitur. Na’uuzu billahi min zalik! Qolannabiy alayhissalom: ”Alqabru rovzatun min riyoziljannati av hufratun min xufratin niyron“, ya’ni Rasul alayhissalom aydilarki: ”Qabr bo’stoniydir, bihisht bo’stonlaridin (bu ahli toat va ahli ibodatlar haqinda) va yo zindoniydir do’zax zindonlaridin (va bu munofiqu kofiru osiylar va gunohkorlar haqindadir).

Agar so’rsalarki ”Kufru iymon bir makonda jam’ bo’lurmi?“ Javob ayg’ilki ”Fuqahoyu ulamoi islom ittifoqlari birlan kufru iymon bir makonda jam’ bo’lmas, zeroki, banda bir holda ham mo»min va ham kofir bo’lmas. Kufru iymon ziddoni lo yajtami’onidir“.

Agar so’rsalarki ”Bandaida iqrori til bo’lsa va tasdiqi dil bo’lmasa, bas, ul banda hukmi shar’i birla nimadir?“ Javob ayg’ilki ”Munofiqdir, ya’ni xalq qoshida musulmon va indallohi kofirdir va bu munofiq o’lsa, beiymon o’lur va do’zax tagida qolur. Qavluhu taolo: ”Innalmunofiqiyna fiddarkil asfali minannori“, ya’ni ”Munofiqlarning, albatta, qarorgohi do’zaxning tagidadir“ va munofiqda uch alomat bordir. Rasul alayhissalom aytdilar: ”Munofiqda uch alomat bordir, agar chandiki ro’za tutib, namoz o’qisa ham va za’m qilsa hamki man musulmonman va musulmonzodaman, har vaqtiki so’zlasa yolg’on so’zlar va agar va’da qilsa xilof qilur va agar omonat qo’yilsa xiyonat qilur va bu munofiq kofirdin yomondir, chunki kofirda kufr zohirdir, ihtiozi tab’i muqarrar emasdir. Binobarin, mo»minlarga maxlutdir, bas, mo»minlarga sharri va zarari kofirdin ko’prog’dir. Aning uchun kofirdin yomonrog’dir“.

Agar so’rsalarki ”Agar tasdig’i dil bo’lsa, ammo iqrori til bo’lmasa, ani ne dermiz?“ Javob ayg’ilki ”Indallohi musulmon va el orasida kofirdir mutakallimin nazdida, ammo fuqaho va mujtahidlarning qoshlarida iqrorsiz mo»min bo’lmas va tasdig’i foyda bermas. ”Man kafara bilisonihi toi’an va qolbuhu mutma’inun biliymoni fahuva kofirun va la yanfa’uhu ma fi qolbihi!“ Ya’ni, ”Kishiki kofir bo’lsa tili birla ixtiyoran, vaholanki, ko’ngli iymon birla barqarordur, bas, ul kishi kofirdir va foyda bermas ko’nglidagi tasdig’i!“.

Agar so’rsalarki ”Bir kishida tasdig’i til va iqrori til barqarordir va lekin amali tan yo’qdir, bas, ani ahli shar’ na derlar?“ Javob ayg’ilki ”Ani fosiq derlarki, bamiqdori ma’siyat tamug’da azob tortar, aqalli bir soat va aksari yetti ming yildir. Chunonchi, hadisi nabaviy notiqdurki, ba’daz on nuri iymon sababidin oxir xalos topar va jannatga doxil bo’lur va lekin bandada tasdiqu iqror barqaror va barkamol bo’lsa, nega amali solihdin qo’l tortib, nofarmonlar qatorida bo’lg’ay? Chunki tasdiqu iqror bandani rizoyi Xudo va xushnudi payg’ambar alayhi va sallamg’a tortar va muxolifati Iblisni xohlar, ammo fisqu ma’siyat Xudo va Rasulga muxoliflik keltirur va Iblis alayhilla’nag’a muvofahat hosil etur va yana ma’siyatdin hijolatdir Muhammad Mustafo sollallohu alayhi va sallamga. Bas, mo»minga loyiq emasdirki, Xudo va Rasul alayhi va sallamga muxolafatlik qilg’ay va Iblis alayhilla’nani shod qilg’ay va ul shafiy’ul muznibin va xotimul mursalinga alamu hijolat yetkurgay va ko’nglini kuduratlik qilg’ay. Qolan nabiyyu alayhissalom: ”Innal abda izo aznaba zanban faqo hasala suudan fa in toba sayhala va in zoda hatto yasvaddu qolbuhu“, ya’ni batahqiq banda vaqtiki bir gunoh qilsa, paydo bo’lar aning dilida bir nuqta barobari qarolik, agar tavba qilsa, ul qarolik ketar va agar gunohni ziyoda aylasa, ziyoda bo’lur ul qarolik, hattoki jami’i ko’ngli qaro bo’lur, na’uuzu billohi minho! Qolallohu taolo: ”Bal rona alo quluubihim ma kanuu yaksibuuna“, ammo ko’ngli qaroligiga alomat uldurki, gunohga nadomat qilmas va toat qadri anga ma’lum bo’lmas va nasihat anga foyda bermas, balki hargiz qulog’ig’a kirmas, bu hol birla oxirida kofir bo’lur va lekin o’zining xabari bo’lmas“.

Agar so’rsalarki ”Har kishining tasdiqi dili va iqrori tili va amali tani bo’lsa va lekin sunnati nabaviyni mutoba’ati birla qilmasa, ul kishini na dermiz?“ Javob ayg’ilki ”Ani mubtadi’ (rad etuvchi) va ahli bid’at dermizki, mubtadi’ ahli do’zaxning itidir. Qolan nabiyyu alayhissalom: ”Ahlul bida’i kilobu ahlin nori!“, ya’ni ”Mubtadi’ ahli do’zaxning itlaridir!“ Bas, kamoli iymonki, sababi xalosiyi azobi do’zaxdir va vasilai darajoti jannatiy va vusuli qurbi rabboniydur, bu to’rt aslning istihkomig’a mavg’ufdirki, tasdiq badil va iqror bazabon va amali badan va mutoba’ati sunnat. Har kimda bul to’rt tamoman yo’qdir, kofiri mutlaqdir va agar ba’zisi bordir, mo»mini noqisdir. Ani ahvoli ilmullohga mufavvazdir!“.

Agar so’rsalarki, “Vojiboti iymon nechadir?” Javob ayg’ilki “O’n ikkidur: Avval — olimlar birlan suhbat qilmoq, ikkinchi — fosihu benamozdin kechmoq, uchinchi — tashnaga suv bermoq, to’rtinchi — bemoru kasallarni so’rmoq, agarchi tish og’rig’u ko’z og’rig’idir, beshinchi — yetimu sag’irlarni boshig’a dasti marhamat surmoq, ya’ni alar ko’nglin ovlamoq, oltinchi — ikki birodari mo»min orasig’a xusumatu munoza’at tushsa, yarashtirmoq, agar chandiki yarashtirmoq yolg’on birla bo’lsa ham, yettinchi — kadxudoi (oilasi borlarga) darvishga shafqatu marhamat qilmoq, ya’ni o’z bizo’atidin bir nimarsa anga bermoq, sakkizinchi — murdani yuvmoq, to’qqizinchi — yo’l uzasidagi toshu kesaku boshqa iyzo berguvchini yo’ldin uzoq qilmoq, o’ninchi — yo’ldagi najosati odamning ustiga tufroq sepmoq, o’n birinchi — tavofi xonai Ka’ba qilmoq, o’n ikkinchi — o’z ahli ayoliga qadari zarur shari’at ilmidin o’rgatmoqdir”.

Agar so’rsalarki, “Musulmonmisen?” Javob ayg’ilki “Alhamdulilloh”.

Agar so’rsalarki “Sening musulmonlig’ingga mening gumonim bor”. Javob ayg’ilki “Sening gumoning bo’lsa, mening shohidim va guvohim bordurki, “Ashhadu an la ilaha illalloh va ashhadu anna Muhammadan abduhu va rasuluh!“.

Agar so’rsalarki “Qachondan beri musulmonsen?” Javob ayg’ilki “Misoq kunidan beri musulmonmen”.

Agar so’rsalarki “Ma’noyi Misoq nimadir?” Javob ayg’ilki “Al-Misoqo huval ahdul mavsuhu val xitobu”, ya’ni Misoq kunidurki, ul kunni ahd kuni derlar va mavsuq ahd qilingan ma’nidadir va xitob uldurki, o’shal zamoniki hazrat Haq subhanahu va ta’olo bizlarning ruhlarimizni o’z qudrati birla paydo etib, xitob aylab dediki, “Alastu bi robbikum?” ya’ni “Men sizlarning Parvardigoringiz emasmanmu?” Shunda ruhlarimiz javob berdikim: “Bala!” Ya’ni, “Faqat bizlarninggina emas, balki butun jumlai jahoniyonning Parvardigori, Xoliqi va ofaridagorisan!” “Xoliqu kulli shay’in va rozihu kulli g’ayyin, yaf’alullohu ma yasha’ va yahkumu ma yuriydu!” Ammo, oyatda “Qoluu bala”, ya’ni “qoluu” lafzi birladir va “qoluu” javobi arvohdin hikoyatdir, asli javob lafzi “bala”dur, chunki “Bala” harfi iyjobdir, mazmuni savolning xilofiga va salbiga musta’maldir bar xilofi “Na’am”ki, mazmuni
savolning isboti uchundir. Bas, ruhlar “Bala” dedi, “Na’am” demadi, agar “Na’am” desa, hama kofir bo’lur erdi. Na’uuzu billahi min zolik!”.

Agar so’rsalarki “Alloh taolo iymonni necha nimarsadin ofarida qildi?” Javob ayg’ilki “Uch nimarsadin ofarida qildi: Avval — nuri pokidin, ikkinchi — nuri zotidin, uchinchi — nuri xokidin. Nuri pok — Haq taolo nuridir, nuri zot — hazrat Muhammad alayhissalom nuridir va nuri xok — hazrat Odam alayhissalom nuridir”.

Agar so’rsalarki “Halovati iymon nimadir?” Javob ayg’ilki “Halovati iymon — pok bo’lmoqdir”.

Agar so’rsalarki “Hukmi iymon nimadir?” Javob ayg’ilki “Hukmi iymon — xavfu rajoning o’rtasida bo’lmoqdir, ya’ni Xudoyi taolo g’azabidan hamisha qo’rqmoqdr va ham Xudoyi taolo rahmatidan umidvor bo’lmoqdir”.

Agar so’rsalarki “Buzurgi iymon nimadir?” Javob ayg’ilki “Xudoyi taoloning zikrin yod qilmoqdir, chunonchi, “Qovluhu taolo: “YO ayyuhallaziyna amanu, uzkurulloha zikron kasiyron va sabbihohu bukrotan va asiylan!”, ya’ni “Ey iymon keltirganlar, Alloh taoloni yod etinglar, ko’p yod etmak birla va tasbih etinglar Haq taoloni kechayu kunduz!”.

Agar so’rsalarki “Shari’ati iymon nimadir?” Javob ayg’ilki “Haromdin qochib, talabi ro’ziyni haloldin nafaqa etmoqdir. “Li–qovlihi taolo: “Kuluu mimma fil arzi halalan toyyiban!”, ya’ni nafaqa etinglar yer yuzidagi halol toyyibidin!” va ham hadisi sharifdadirki, “Kuluu–l–halola va–yastanibuu–l–haroma!» Ya’ni “englar halolni va qochinglar haromdin!”.

Agar so’rsalarki “Po’sti iymon nimadir?”. Javob ayg’ilki “Sharmdir”. Li qovlihi allayhissalom: “Alhayu minal iymoni”, ya’ni “hayo va sharm iymon jumlasidandir”.

Agar so’rsalarki “Mevai iymon nimadir”. Javob ayg’ilki “Ro’za tutmoqdir”. Li qovlihi alayhissalom: “As sovmu najotun minan nori”, ya’ni “Ro’za tutmoq birladir do’zax o’tidin najot topmoqlik”.

Agar so’rsalarki “Bargi iymon nimadur?” Javob ayg’ilki “Taqvodir”. Li qovlihi taolo: “Inna lilmuttaqiyna mafazan hadoiha va a’naban va kava’iba atroban va ka’san dihoqan”, ya’ni “Darhaqiqat, parhezkor va muttaqiy bandalarga bihishtda bog’i rizvon abadiy orasta va uzumlar har rang va har alvon va aruslari (ular xizmatidagi parilar) norastonaki, alar suhbatidan kishi hargiz to’ymas, qo’llarida qadahlari to’la sharobi bihishtiydan”.

Agar so’rsalarki “Mag’zi iymon nimadir?” Javob ayg’ilki “Mag’zi iymon duo qilmoqdir”. Li qovlihi alayhissalom: “Adduou muxxul ibodati”, ya’ni “Duo qilmoq mag’zi ibodatdir”.

Agar so’rsalarki “Tuxmi iymon nimadir?” Javob ayg’ilki “Ilmdir va ilm o’rganganga hadsiz daraja bordir”. Li-qavlihi taolo: “Lillaziyna uutul ilma daro?atin” va yana najoti banda ikki dunyoda ham darajoti iymonu islom birladir va mabnoyi iymonu islom ilmdir”.

Agar so’rsalarki “Samarai iymon nimadir?” Javob ayg’ilki “Namozdir”. Li qovlihi alayhissalom: “Assolotu imoduddiyni va man aqomaha fa qod aqomaddiyn vaman tarokaho fa qoa hamdamaddiyn”, ya’ni Rasul alayhissalom aytdilarki, “Namoz din ustunidir, bas, har kim ado etibdur namozni, ul kishi bunyod etibdir dini Muhammadiyni va har kim tark etibdir namozni, bas, vayron etibdir dini Mustafoni!”

Agar so’rsalarki “Behi iymon nimadir?” Javob ayg’ilki “Ixlosdir va ixlos hosil bo’lmaydir magar niyat birlaki, qolan nabiyyu alayhissalom: “Innamal a’malu bin niyyati”, ya’ni Rasul alayhissalom aytdilarki, “Savobi a’mol mavqufdir niyatga”.

Agar so’rsalarki “Vatani iymon nimadir?” Javob ayg’ilki ”Dili bandai mo»mindir. Li-qovlihi taolo: “Qutiba fi qulubihim al iymonu”, ya’ni Haq subhonahu aytdi: “Bitib qo’yilgandir dili mo»minlarga iymon”.

Agar so’rsalarki “G’usli iymon nimadir?” Javob ayg’ilki “Tavbadir”.

Agar so’rsalarki “Qal’ai iymon nimadir?” Javob ayg’ilki “Beshdir: Avval — farz, ikkinchi — vojib, uchinchi — sunnat, to’rtinchi — mustahab va beshinchi — adab. Bas, har kimda adab yo’q — iymoni shaytonning kissasidir!”.

Agar so’rsalarki “Vaqtiki jon bandadin chiqsa, iymon qayga borur? Agar desangki, hamrohi tan bo’lur, jon beiymon qolur va agar desangki, hamrohi jon bo’lur, tan beiymon qolur va agar desangki, ba’zisi jon birla va ba’zisi tan birla bo’lur, bas, bul vaqt iymon taqsimpazir bo’lur, vaholanki, iymon taqsimpazir emas! Javob ayg’ilki “Iymonning ikki sifati bordirki, birini “fe’li iymon” va birini “hukmi iymon” atarlar. Bas, fe’li iymon jon birla bo’lur, chunki asl mukallif jondir va hukmi iymon tan birla bo’lur, chunki tan jon hukmidadir va lekin iymon tobe’i jondir va ba’zilar bu savolda tavaqquf qildilar va javobin Xudoyi taologa tavfiz qildilar. Alloh barchadin yaxshiroq bilgay!”

Agar so’rsalarki “Kimning bandasisan va kimning ummatisan va kimning do’stisan va kimning millatida va kimning mazhabidasan?” Javob ayg’ilki “Allohning bandasiman va Muhammad alayhissalomning ummatiman va chahoryori izomning do’stiman va hazrat Ibrohim alayhissalomning millatidaman va Imomi A’zam rahmatullohi alayhining mazhabidamanki, otlari Nu’mon ibn Sobitdir”.

Agar so’rsalarki “Qandoq xudoning bandasisan?” Javob ayg’ilki “Xudoyi o’n sakkiz ming olamning bandasimanki, sifati “Qul huvallohu ahadun”dir va zoti ilmi bandadin tashqaridir”.

003

(Tashriflar: umumiy 4 293, bugungi 1)

Izoh qoldiring