Muhammad Bayramxon. G’azallar,ruboiylar,fardlar

09

  Ўз даври ижтимоий -сиёсий ва маданий ҳаётида  катта роль ўйнаган Байрамхоннинг ҳаёти ва ижоди ўша замонлардан то ҳозирггача тадқиқотчилар диққатини жалб қилиб келади. Гулбаданбегимнинг “Ҳумоюннома”, Муҳаммад Қосим Фариштанинг  “Тарихи Фаришта” , ҳинд олими Рам Кишар Пандининг “Муҳаммад Байрамхон туркманнинг ҳаёти ва қаҳрамонликлари” монографиясида, ҳинд тарихчилари Жавҳар Офтобчи, Боязид Баят, Абдулбоқи Нахаванди, Кевал Рам ва бошқаларнинг асарларида Байрамхоннинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотлар бор.

0801Муҳаммад Байрамхон бин Сайф Алибекнинг асли туркманларнинг қора қуюнли уруғидан бўлиб,йигитлик чоғи Бадахшонда бобурийлар хизматига кирган. 1534 йили эса у муҳрдорлик мансабига тайинланади. 1540 йили Шершоҳ исёни сабабли Ҳумоюн билан Эронга кетади ва 1545 йили Ҳумоюннинг иниси Мирзо Аскарий ва Комронлардан Қандоҳор,Қобулни жанг билан қайтариб олишда қатнашади.
Муҳаммад Байрам шундан кейин 10 йилча Қандоҳорда яшайди ва бадиий ижод билан шуғулланади.1554 йил декабрида Ҳиндистонни қайтариб олиш жангларида саркарда сифатида жонбозлик кўрсатади ва 1555 йили «Хони хонон» (бош хон) унвонига сазовор бўлади ҳамда ёш Акбарга оталиқ қилиб тайинланади. 1556 йилнинг 26 январида Ҳумоюн тўсатдан вафот этгач,Муҳаммад Байрамхон Акбарни подшоҳ деб эълон қилади ва мамлакатни унинг номидан ўзи бошқаради.У шиа мазҳабидаги Шайх Гадони бош садр этиб тайинлагач,сарой аҳли ва Акбар назаридан қолиб,оталиқ вазифасидан четлатилади ва ниҳоят (гарчи кейин яна Акбар илтифотига эришган бўлсада) Макка сафарига жўнашга мажбур бўлади. Байрамхон Гужаротнинг Паттон деган жойига етганда отаси қасосини олмоқчи бўлган лоҳани уруғидан бўлмиш Муборакхон томонидан 968 йилнинг 14 жумодил аввали (1561 йил 1 феврали)да ўлдирилади.Байрамхоннинг қонли жасади дастлаб ўша ерлик камбағал халқ томонидан шайх Хусомуддин мақбарасига дафн этилади,сал сўнгроқ хоки Деҳлига келтирилади, 1563 йилда эса Машҳадга келтирилиб,Имом Ризо мақбараси ёнида қўйилади.
Байрамхоннинг ўзбек ва форсча шеърларидан иборат девони бизгача етиб келган.Чет эл ва совет олимлари томонидан унинг ҳаёти ҳамда ижоди ҳам илмий тадқиқ этилан ( Ўзбек олими Раҳмонхожа Иномхўжаев томонидан Байрамхон ҳаёти ва ижоди бўйича 1979 йили кандидатлик диссертацияси ёқланган). («Музаккири аҳбоб» (Дўстлар ёдномаси) асарини таржима қилган Исмоил Бекжоннинг Байрамхон ҳақидаги маълумотидан)

 

05
Ҳасанхожа Нисорий
БАЙРАМХОННИНГ МУҚАДДАС ЁДИ
«Музаккири аҳбоб» (Дўстлар ёдномаси) асаридан
011

Ҳумоюн подшоҳнинг эътиборли амирларидан бўлган,»Амирул — умаро»лик мансабига мушарраф бўлиб,барча соҳаларда ҳукм юритиб турган.Байрамхон хизматига етганлар уни ҳаддан ортиқ мақтайдилар,айниқса жаҳонбонлик ва мамлакат олувчилик бобидаги ишларини таъриф қиладилар.Фозил кишиларга яхши риоятлар ва марғуб тарбиятлар қиларкан.Хайру саховатда эса Ҳотамга менгзир ва хушмуомаликда беназир экан.Абулмузаффар Жамолиддин Муҳаммад Акбаршоҳ — мулки абадий бўлсин — замонида ўртага ҳасадчилар ҳасади аралашиб,барча инон-ихтиёрни қўлидан тортиб олишибди.Шундан сўнг ҳажга кетаётганида саркашлардан бири кемада қатл этибди.
Шакар сочувчи табъ тўтиси бор бўлиб,манави матлаъ унинг ширин сўзларидандир.Матлаъ:

Ман кистам инони дил ас даст додае,
Аз дасти дил ба роҳи ғам аз по ўфтодае.

Мазмуни:

Мен кимман,дил инон-ихтиёрини қўлдан берган бир одам,
Дил дастидан ғам йўлида оёқдан қолган бир инсон.

Мана бу ғазал ҳам унинг асал қоришиқ сўзларидан:

Эй кўнгил,муждаки, ул сарви хиромоним келадур,
Янги бошдин тани афсурда аро жон келадур.

Яна кўзим учадур шодлиғ ашкини тўкуб,
Магар ул мардумака дидаи гирён келадур.

Сина манзилгоҳини холи этинг,жону кўнгўл-
Ким,бу манзилгоҳа бугун ўзгача меҳмон келадур.

Кўзлари термиладур ҳар тарафи йўлға боқиб,
То хабар келдиким,ул сарви хиромон келадур.

Байрама солма кўнгул ҳажри паришонлиғидин,
Кел ки жамияти дилҳои паришон келадур.

Манбаъ: Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб (Дўстлар ёдномаси). Тазкира (форс тилидан И. Бекжон таржимаси), Т., 1993.

Муҳаммад Байрамхон
ҒАЗАЛЛАР,РУБОИЙЛАР,ФАРДЛАР
011

ҒАЗАЛЛАР

* * *

Етмасун осеби таб сарви хиромоним санга,
Эсмасун боди хазон гулбарги хандоним санга.

Бошингга эврулса жони нотавоним не ажаб,
Чун тилайдур садқа бўлмоқ нотавон жоним санга.

Йўқтурур, биллаҳ, малолинг эшитурга тоқатим,
Етмасун ногаҳ малолангиз афғоним санга.

То сени бетоб эшиттим бас паришон ҳолмен,
Ваҳки, зоҳир бўлмади ҳоли паришоним санга.

Ҳар жафо бўлса мени бетобға бўлсун насиб,
Йўқтурур тоби жафо хуршиди тобоним санга.

Лабларинг васфида Байрам шеъридур оби ҳаёт,
Сиҳҳати берсун илоҳи оби ҳайвоним санга.

* * *

Фиғонки, ёр манга ёр бўлмади ҳаргиз,
Аниси хотири афгор бўлмади ҳаргиз.

Кичик ёшида гирифторлар ғамин не билур
Ки, ҳеч ғамға гирифтор бўлмади ҳаргиз.

Не айб фориғ агар бўлса зорлар ғамидин,
Биров фироқида чун зор бўлмади ҳаргиз.

Манга мухолифат изҳори қилмаким, мендин,
Бажуз мувофиқат изҳор бўлмади ҳаргиз.

Не умрдур буки Байрам жафо чекиб умре,
Иноятингға сазовор бўлмади ҳаргиз.

* * *

Эй кўнгул, муждаким, ул сарви хиромон келадур,
Янги бошдин тани афсурдам аро жон келадур.

Яна кўзум учадур шодлиғ ашкини тўкуб,
Магар ул мардумаки дийдаи гирён келадур…

Яна тан шаҳрида ойини ажабдурки, бу кун,
Улки бор эрди кўнгул мулкида султон келадур.

Гарчи кўп дард чекиб ўлгани етдим ғамидин,
Шукрлиллаҳки, бори дардима дармон келадур.

Сийна хилватгаҳини холи этинг, жону кўнгул
Ки, бу манзилға букун ўзгача меҳмон келадур.

Кўзларим ҳар нафасе телмурадур йўлға боқкб,
То хабар келдиким, ул хусрави хубон келадур.

Лек толеъ йўқидин ҳар нечаким пайки сабо
Югуруб, мужда бериб чин деса, ёлғон келадур.

Байрамо, солма кўнгул ҳажри паришонлиғиднн,
Билки, жамъияти дилҳойи паришон келадур.

* * *

Ёшил либос аро ул сарви гулузорни кўр,
Кўнгул очилғудек ул дилкушо баҳорни кўр.

Либосин этти ёшил сарви лоларухсорим,
Баҳор мавсумида турфа лолазории кўр.

Гул узра сунбули сероб кўрмаган бўлсанг,
Юзида тер ичида зулфи мушкборни кўр.

Гаҳи қарор топар беқарор ишқ, вале .
Қарор топмади ҳаргиз бу беқарорни кўр.

Агарчи зору гирифтор кўптурур, Байрам,
Ажаб балоға гирифтордур бу зорни кўр.

* * *

Сарвеки, лутф боғида нозук ниҳоли бор,
Нозук ниҳолининг не бало эътидоли бор.

Қадди била белини тахайюл қилур кўнгул,
Нозук хаёли бор уни, нозук хаёли бор.

Гулнингки, юз тажаммули бор ҳусн боғида,
Ул гулни кўргали юзидин инфиоли бор.

Дедимки, «Бизга боқмоғининг эҳтимоли йўқ»,
Боқиб табассум айладиким: «Эҳтимоли бор».

Байрамки, хурдабинлиғ аро мўшикоф эрур,
Оғзи била бели сўзида қийлу қоли бор.

* * *

Ёрсиз жонимни олғон меҳнати ҳижрон эмиш,
Меҳнати ҳижрон демангларким, балойи жон эмиш.

Ханжаринг шавқи, юзунг меҳрию лаълинг ҳажридин,
Кўкраким чоку юрак юз пора, бағрим қон эмиш.

Ком лаълингдин висол айёмида душвор эди,
Йўқса жон бермак фироқинг шомида осон эмиш.

Не балодурким, халосим йўқ замоне ҳажридин,
Қисматим гўё азалдин меҳнати ҳижрон эмиш.

Бесару сомон дебон Байрамни, эй носиҳ анга,
Панд берма, кимга парвойи сару сомон эмиш.

* * *

Қилмағил, эй шўхи саркаш мунча бепарвойлиғ,
Бир менинг раъйим била бул тобакай худройлиғ.

Ғам туни қон йиғларимнинг меҳнатин кўнглум билур,
Гарчи кўзумга кўрунмас мунча хунполойлиғ.

Етмағай ҳаргиз такаллумда лаби жонбахшиға,
Ҳар неча қилса Масиҳ алфози руҳафзойлиғ.

Юз била зулфи ҳавосидек фараҳбахш ўлмағай,
Нечаким қилғай насими субҳ анбарсойлиғ.

Токи туғди ахтари давлат саодат буржидин,
Қилмади бир кавкаб ул ойдек жаҳоноройлиғ.

Чун топилмас бир гули бехор олам боғида,
Боғбонлар токай этгайлар чаманпиройлиғ.

Демагил Байрамки, бепарводур ул султони ҳусн,
Подшаҳдур, не ажаб гар қилса бепарвойлиғ.

* * *

Қошингға тушгали, эй сарви гулузор, сочинг,
Мени ел эсганидек қилди беқарор сочинг.

Фироқи ёр туни бўлди субҳи равшани васл,
Турарда тушгали юзунгга тор-тор сочинг.

Очилса нофа юки мушк иси тоғилғондек,
Муаттар айлади оламни мушкбор сочинг,

Май ичра оби ҳаёт айлади ниҳон оғзинг,
Гул узра сунбули тар қилди ошкор сочинг.

Асирн ишқинг эмас ўзлуки била Байрам,
Солибтур они бу савдоға, эй нигор, сочинг.

* * *

То либосинг ғайр қони бирла гулгун айладинғ,
Қон тўкардин кўзларймни ғарқаи хун айладинг.

Қийгали сиймин танинг узра қизил тўн, эй қуёш,
Кўз баёзин қон ёшим бирла шафақгун айладинг.

Оташин гулгуналик тўн бирла гулгунунг миниб,
Ўт ёлиндек билдуруб шўрумни афзун айладинг.

Кўрсатиб юз, жон била кўнглумга қўйдинг доғи ишқ,
Ўртадинг кўнглумнию жонимни мамнун айладинг.

Байрамо, зулфи йилониға фусундин не осиғ,
Чунки муҳликроғ бўлур ҳар неча афсун айладинг.

* * *

Ҳаргиз мени тараҳҳум ила ёд қилмадинг,
Маҳзун кўнгулни қайғудин озод қилмадинг.

Дард аҳлидек мулоҳазаи хотирим қилиб,
Қўнглимни бир иноят ила шод қилмадинг.

Очилмади юзунг гулидин ғунчадек кўнгул
Ким, ҳажр сарсари била барбод қилмадинг

Оламда лафзи бесанаде ҳеч қолмади
Ким, ишқ элиға ани иснод қилмадинг.

Ҳар лаҳза юз иморати хотир қилиб хароб,
Ҳаргиз бинойи марҳамат обод қилмадинг.

Бас қил, йўқ эрса тонглаки инсоф вақтидур,
Фарёд айлагайменки, не бедод қилмадинг?

Байрам, не сўздурурки сени ёд қилмағай,
Гар ёд айладинг ани фарёд қилмадинг.

* * *

Айлаб шиор шеваи бедод кўзларинг,
Оламни қатл айлади жаллод кўзларинг.

Ислом кишварида барафтод айлади,
Ойини адлу қоидаи дод кўзларинг.

Етмас эди бурунғи балосики, ғамзадин
Касб айлади тариқаи бедод кўзларинг.

Аҳли ҳузур хотирини сайд қилдилар,
Сайёдлиғ тариқида устод кўзларинг.

Бўлди яқин зуҳури қиёматки, бўлдилар,*-
Ики ғизол экач ики сайёд кўзларинг.

Хуш ул замонки, бир назари марҳамат била,
Қилғон кўнгулни қайғудин озод кўзларинг.

Чун тарк айлади назари лутф одатин,
Байрамни қилди ғам била муътод кўзларинг,

* * *

Эй жафожў ғайр бирла ошнолиқ қилмағил,
Ошно бўлған ёронлардин жудолиқ қилмағил.

Ошнолиғ яхшидур, лекин ямондур эл тили,
Тилға тушган халқ бирла ошнолиғ қилмағил.

Бевафолиғ гарчи ҳусн аҳлиға расмедур қадим,
Сен уларға ўхшамассен, бевафолиғ қилмағил.

Беадолиқдур вафо тарк айламак ҳусн аҳлиға,
Бевафолиқ таркин айла, беадолиқ қилмағил.

Байрамо, чун эътиборинг йўқтурур ёр олида,
Кўрсатиб анга ўзунгни худнамолиқ қилмағил.

* * *

Эй сарв, шамъи мажлйси ағёр бўлмағил,
В-эй гул, рафиқи ҳар хасу ҳар хор бўлмағил.

Ағёр бирла ҳамдам ўлуб жоним ўртадинг,
Тенгри учунки, ҳамдами ағёр бўлмағил.

Мен худ ғамингда зор бўлубмен худой учун,
Сен бир сари бу навъ дилозор бўлмағил.

Йўқтур парирухеки, анинг зори бўлмағай,
Сен ҳам манга назар қилу безор бўлмағил.

Байрам, чу билдинг эмди гирифторлиқ ғамин,
Мундин нори кишиға гирифтор бўлмағил.

* * *

Йўқтурур олам аро ишқ аҳлидек бадном эл,
Ком топмай дўстдин, халқ ичра душманком эл.

Гоҳ базми айши даврон офатидин қўзғолиб,
Гоҳ субҳи васли ҳижрон зулматидин шом эл.

Гоҳ қуюндек ғам биёбонида саргардон бўлуб,
Топмағон бир дам қарору кўрмаган ором эл.

Гоҳ Мажнундек жунун ифротидин бехуд бўлуб,
Хотириға етмаган оғоз ила анжом эл.

Гоҳ касрат ваҳшати ифротидин девонавор,
Халқ аро зоҳир қилиб ҳам куфру ҳам ислом эл.

Гоҳ ваҳдат бодасин тортиб иродат жомидин,
Юз туман Жамшидға жом айлаган инъом эл.

Ишқ элидин масту бехудлуқ ажаб йўқтурки, боз
Шавқ базмида сипеҳр ақдоҳин этган жом эл.

Неча бул Байрам кишига ишқ ўти сўзин дема,
Ким бу ўтға куйганингни бовар этмас хом эл.

* * *

Либосин этгали ул сарви хуш хиром қизил,
Кўзумни айлади қон ёш била тамом қизил.

Парирухум яна қонлиғ кўзумда қилди мақом
Ки, ҳусн аҳлиға зебодурур мақом қизил.

Мудом орази рангинлиғи чоғирдин эмас
Ки, ҳеч юзни бу ранг айламас мудом қизил.

Агарчи ҳусн элидур жомдин қизил юзлук,
Эрур ҳамиша юзунг акси бирла жом қизил.

Билиб сипеҳр ғамим қон ёшин тўкар, Байрам,
Шафақ эмаски, эрур ҳар намозшом қизил.

* * *

Ҳар неча, эй бевафо, васлингға лойиқ бўлмасам,
Ишқ аҳли бўлмайин ишқингда содиқ бўлмасам.

Топмайин сендин муроде эътиқодим бўлмаса,
Сен манга бўлғил мухолиф гар мувофиқ бўлмасам.

Ишқ олам қайдидин бўлди халосимға сабаб,
Неткай эрдим мунча меҳнат бирла ошиқ бўлмасам.

Қўйки, Байрамдек йироқдин жилваи ҳуснунг кўрай,
Ҳар неча, эй бевафо, васлингға лойиқ бўлмасам.

* * *

Яна кўзи ғамидин нотавондурур кўнглум,
Рафиқу ҳамдами оҳу фиғондурур кўнглум.

Агарчи жазм эмас ваъдаға вафо қилури,
Вафоға ваъда қилурдин хушондурур кўнглум.

Наво чу топти ушшоқ ичра Мажнунға,
Жунун мақомида ҳам достондурур кўнглум…

Тараҳҳум айлаки, Байрамдек элсифат кўпдин,
Сени тилаб неча бехонумондурур кўнглум.

* * *

Эй чамани жон аро сарви хиромонғинам,
Умр гулистонида ғунчаи хандонғинам.

Кўзга мани илмаған, бир назаре қилмаған,
Кўнглум олиб билмаған дилбари нодонғинам.

Ҳам ўзи яхшиғина, ҳам кўзи яхшиғина,
Ҳам сўзи яхшиғина ёри сухандонғинам.

Эй юзи гул-гулғина, в-эй сочи сунбулғина,
Қилма тағофулғина, бўлма пушаймонғинам.

Эй қади чобукғина, в-эй лаби нозукғина,
В-эй сўзи ўтрукғина, ваъдаси ёлғонғинам,-

Воситаи давлати васлинг агар бўлмаеа,
Меҳнати ҳижрон аро чиққусидур жонғинам.

* * *

Мунтазири висол эдим, бедилу беқарор ҳам,
Раҳмки, эмди қолмади тоқати интизор ҳам.

Бир эмасу икки эмас меҳнати ҳажру бори дил,
Меҳнатима ҳисоб йўқ, дардима йўқ шумор ҳам.

Ҳар кўнгулеки, бор эди меҳнату ғамға ёр эди,
Юз алам ихтиёр эди, қолмади ихтиёр ҳам.

Руҳни булбулунг қилур, жонни дағи қулунг қилур,
Чеҳрани гулгунунг қилур, турраи тотор ҳам.

Ҳар киши ишқибоздурур, хоки раҳи ниёздурур,
Ишқ ила сарфароздурур Байрами хоксор ҳам.

* * *

Не деб, эй нозанин, менднн малолинг бор, билмасмен,
Недин, ёраб, етибтур кўнглунга озор, билмасмен.

Малолинг зоҳиру билмай сабаб жон етти оғзима,
Нечук жон злтайин гар қилмасанг изҳор, билмасмен.

Кириб душман сўзига дўст билмайсен мени, лекин,
Худо ҳозирдурур мен сендин ўзга ёр билмасмен.

Не қилдим, не хато воқеъ бўлубтур, ваҳ, не сўз дебмен,
Ки, сўз қотмас манга ул лаъли шаккарбор, билмасмен.

Ҳавас қилдим ани туш кўрмак, аммо тушда кўргаймен,
Чу ҳаргиз тушда ҳам бахтим кўзин бедор билмасмен.

Не тонг гар ғайр бирла ҳамдам ўлса ул гули раъно,
Жаҳон боғи аро чун бир гули бехор билмасмен.

Бу қатла бир парининг ишқидин кўп зорсен, Байрам,
Сени ҳаргиз биров ишқида мундоқ зор билмасмен.

* * *

Фиғонимдин қулоқ оғрибмудур ороми жонимға,
Йўқ эрса не учун, ёраб, қулоқ солмас фиғонимға.

Қулоғи оғриғон ташвишидин озурдадур жоним,
Бериб сиҳҳат, илоҳи, раҳм қил озурда жонимға.

Бировким ошкоро нолалар қилсам қулоғ солмас,
Не турлук, ёраб, ўлғай мустамеъ дарди ниҳонимға.

Яқин билганда ғофил бўлмасини зори ноламдин,
Қулоғи оғриғи келмас эди ҳаргиз гумонимға.

Эшитмасдин бурун, ваҳ, не учун кар бўлмадим, ёраб,
Эшитгунча қулоғ оғриғини сарви равонимға.

Кўнгулдинким, кўнгулга йўлдурур, дерлар, ғалат эрмиш
Ки, меҳрим ҳеч таъсир этмади номеҳрибонимға.

Отимни ёр билмай, ғайрдин истар нишон Байрам,
Не ному не нишон, раҳмат менинг ному нишонимға.

* * *

Кўрунур гулгун пар ул сарви хиромон бошида,
Ёнма-ёндурур шафақ хуршиди тобон бошида.

Ё тулуъ этган қуёшедур Масиҳо ушнида,
Ё қанот ёйғон тазарведур Сулаймон бошида.

Қомати шамъи шабистонимдуру, гулгун пари —
Шуълаедур гўйиё шамъи шабистон бошида.

Санчибон пар жилва бер рахшингға майдон сориким,
Сен келурсен деб, кўзум тўрт ўлди майдон бошида.

Қадду рафторингға кўнглум онча мойил борким,
Йўқ ҳавойи жилваи сарви хиромон бошида.

Кам эмас бир дам хаёли шеър Байрам бошидин,
Кўргали шеърини ул шоҳи сухандон бошида.

* * *

Кўзум учадур то кўра олғай асар андин,
Кўнглум ўсадурким, ола олғай хабар андин.

Ваҳким, назарим ўтрусида жилвагар эрмас.
Улким, кўтара олмас эдим бир назар андин.

Лаъли ўти гулгуна сиришкимни қилур тез,
Зоҳир бўладур қатрае хуни жигар андин.

Бунёди бало қилмади тўфони сиришким,
Ким ер ила кўк бўлмади зеру забар андин.

Байрамки, сўроғ айлар эди оғзи нишони,
Лаълини сўруб бўлди сўзи мухтасар андин.

* * *

Эй бехабарим, хоҳ инон, хоҳ инонма,
Куйди жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Гарчи гузаринг йўқ манга, биллаҳки, сендин
Йўқтур гузарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Юз фитна кўзу зулфунг аро чин топилибтур,
Эй фитнагарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Сен бўлғали манзур маҳу меҳрға ҳаргиз —*
Тушмас назарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Сендин хабарим бўлғали, ҳаққоки, ўзимдин
Йўқдур хабарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Йўқ сенча киши севгулук эл ичраки, йўқтур
Сендек севарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Байрам киби яксон кечадур зулфу юзунгдин
Шому саҳарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

* * *

Ҳар сўзки ғаразгў деса, эй ёр, инонма,
Арбоби ғараз сўзига зинҳор инонма.

Гар етса зоҳир қиладур ишқини элга,
Биллаҳ, кишига қилмадим изҳор, инонма.

Ҳар дам санга юз сўз мени маҳрумдин айтиб,
Ҳар сўзда анинг юз ғарази бор, инонма.

Биллаҳки, ағёр сўзи барча ғараздур,
Мендин санга бир сўз деса ағёр, инонма.

Ҳар неча жафо кўрса вафо тарки қилурму,
Байрамки билур ўзни вафодор, инонма.

* * *

Азбаски меҳринг озлиғидин беқарормен,
Ҳар лаҳза оҳу нолада беихтиёрмен.

Мен зори беқарорға раҳм этки, муттасил,
Ишқингда беқарору фироқингда зормен.

Мискину, хоксору ғарибига раҳми йўқ,
Мискин мену ғарибе мену хоксормен.

Боримда бар хотир эмас ғайр таънаси,
Чун ҳар не айтадур мени, юз онча бормен.

Доим жунуну халқ аро Мажнунча шуҳратим,
Расволиғим не айбки, девонавормен.

Қуллуққа гарчи маъсиятим баркамолдур,
Аммо камол авжидин умидвормен.

Байрам жаҳонда ҳеч кишига қўймон эътибор,
Топсам ҳабиб ҳазратида эътибор мен.

* * *

Парирухо, яна қайга ҳаво қилиб борасен
Ки, телбаларни ажаб бенаво қилиб борасен,

Фиғонки, ўқ киби ташлаб йироқ висолингдин,
Фироқ илкида қадимни ё қилиб борасен.

Кўнгул синуқтуру, йўқ тоқати жафо лекин,
Шикаста кўнглума, жоно, жафо қилиб борасен.

Висол давлатидин айириб мени, ваҳким^
Фироқ меҳнатиға мубтало қилйб борасен.

Вафолиғ эл аро мен зорни соғинса бўлур,
Чу итларингға мени ошно қилиб борасен.

Сафойи мажлиси ишрат сеннг ҳузуринг эди,
Ҳузур мажлисини бесафо қилиб борасен.

Мени бу меҳнат аро норизо қўюб бординг,
Вале рақибни ўздин ризо қилиб борасен.

Бу тавр қилмағил, эй ғул, вафо тариқи эмас
Ки, булбулунгни асири бало қилиб борасен.

Бориб нигорингу юз сўз ила қолиб Байрам,
Фироқ ҳирқатидин ўтға ёқилиб борасен.

* * *

Эйким, ҳамиша дарду ғамингдин ҳалокмен,
Дардинг эшитгали не бало дарднокмен.

Гаҳ ханжари фироқинг ила дилафгор ўлуб,
Гаҳ тиғи иштиёқинг ила сийначокмен.

Гоҳи қилиб ҳавойи висолинг, топиб ҳаёт,
Гоҳи чекиб жафойи фироқинг, ҳалокмен.

Гаҳ қаҳр ила гудохтаи поки ишқмен,
Гаҳ лутф ила навохтаи ишқи пок мен.

Байрам не тил била анга жоним фидо демай,
Юз тил била чу қойили руҳи фидок мен.

* * *

Бодаиким ичтим ул шўхи ситамкор илкидин,
То ҳаётим бордурур кайфиятим бор илкидин.

Илкима олиб аёғ бордим иликдин бир йўли,
Ботроғ ич деб, чун ишорат қилди изҳор илкидин.

Шиша янглиғ қон тўкуб, соғар киби қондур ичим,
То ўлибтур шишау соғар намудор илкидин.

Кўрмайин илкига ҳар дам эл кўзи тушмакни деб,
Бордурур қонлиғ кўзум пайваста хунбор илкидин,

Масти лояқил бўлур эрмиш тамоми умрида,
Бсдиликим, журъае нўга этса дилдор илкидин.

На, нечук мен умрлар маст ўлмайин, эй дўстлар,
Ким, ичибмен майлар ул шўхи жафокор илкидин.

Байрам, ул давр ўттию ўлтурди бу ҳасрат мени
Ким, яна бир журъае нўш этмадим ёр илкидин.

* * *

Хуш улким, сарви нозим раҳм қилғай бенаволарға,
Нечукким, подшоҳлар марҳамат айлар гадоларға.

Агар ул шоҳи хўбон лутф ила бўлса харидорим,
Гадойименки, истиғно сотармен подшоҳларға…

Дамеким, ноз ила икки лаби васфин адо қилғай,
Масиҳо бўлса ҳам жон бергай ул нозик адоларға.

Балолардур манга ул кўз била зулфу қаду кокил,
Балолиғ кўз эдиким, учрадим мундоғ балоларға.

Юзин кўрсаттию кўнглум олиб ёшурди рухсорин
Қи, мундин сўнг кўнгулни бермагаймен дилраболарға,

Гадойи бенаводур Байраму йўлингда хок ўлғон,
Тариқи меҳр ила гоми гузар қил бенаволарға.

* * *

Нигоро, бир йўли мен зордин безорлиқ қилма,.
Мени маҳрум этиб ағёр бирла ёрлиқ қилма.

Кўнгул бердим санга дилдор деб тенгри учун, эй гул,
Менинг кўнглум олиб ағёрға дилдорлиқ қилма.

Қадимий қулларинг бераҳлиғидин нечаким бўлмиш
Муборак хотиринг озорлиқ, безорлиқ қилма.

Мен ул гул ишқидин қонлар ютуб розимни фош этмон,
Сен, эй кўз, дам-бадам ифшо учун хунборлиқ қилма.

Рақибо, хотирим озурдадур ҳижрон харошидин,
Дурушт айтиб мени оғритма, ноҳамворлиқ қилма.

Тилаб дилдорни зори қилурсен мендек, эй Байрам,
Бузуғдур хотирим, тенгри учун бу зорлиқ қилма.

* * *

Жон топти эътидол кадингдек ниҳолдин,
Ёраб, тажовуз айламасун эътидолдин.

Ул бел тахайюлида хаёли бўлуб кўнгул,
Анинг хаёли чиқмади ҳаргиз хаёлдин.

Ҳар кимки, баиду қурб ҳижобини қнлди рафъ,
Ғамгину шод бўлмади ҳажру висолдин.

Қилсанг жамоли шоҳиди ғайби кўрарга жаҳд,
Жаҳд ила мунқатеъ бўлакўр жоҳу молдин.

Байрам, ҳабиб килмади ҳолингга нлтифот,
Бўлғайму ҳеч ҳол ямонроғ бу ҳолдин.

* * *

Неча, эй гул, висолинг базмидин маҳрум бўлғаймен,
Тнлармен тенгридинким, бир йўли маъдум бўлғаймен.

Гулистони жамолинг бирла эл масрур, ваҳ, токай
Мени маҳзун маломат кунжида мағмум бўлғаймен?

Мен эрдим маҳраму ағёр маҳрум эрдилар, жоно,
Бўлуб ағёр маҳрам, мен не деб маҳрум бўлғаймен?

Вафоға от чиқардим кўп жафо тортиб, зиҳи, давлат
Ки, аҳли ишқ аро бу исмға мавсум бўлғаймен.

Басе ғамлар кўруб, жонлар чекиб мажҳулмен, Байрам,
Магар жон топшуруб ёр олида маълум бўлғаймен.

* * *

Дардоки, ёр сўрмади мен хаста ҳолини,
Ҳаргиз эшитмадим фараҳафзо саволини.

Кўнглум мараз ҳароратидин музтариб дурур,
Ёхуд тилайдур ул лаби майгун зулолини.

Армонда ўлдум, оҳ, не бўлғай эди агар,
Бир қатла кўрсам эрди муборак жамолини.

Васл эҳтимоли бўлмағанидин топар эдим,
Ҳар лаҳза хотиримда ўлум эҳтимолини.

Гар бир бало мараздин эди зор жисмима,
Жонимға юз бало эди, топмай висолини.

Бас, мушкил эрди бу мараз ичра тирилмагим,
Гар сўрғали юбормаса эрди хаёлини.

Байрам, фироқинг ичра маризу малулдур,
Хуш улки, дафъ қилса висолинг малолини.

* * *

Ул шўх дарди боиси қилдинг газандни,
Куйдурдунг, эй сипеҳр, мени дардмандни.

Тан мижмарида хаста кўнгул пора-пора, бас,
Дафъи газанд учун нетай ўзга сипандни.

Ул қадки, ҳусн гулшанида бўлди сарфароз,
Лутф ичра паст айлади сарви баландни…

Байрам камоли машраб эрур, тарки тавба қил,
Топсанг ҳариф бир неча ёри лавандни.

* * *

Жони шириним у лаъли нуктадонинг садқаси,
Ваҳ, не бир жон, балки юз жон бўлса онинг садқаси

Сен дағи бир нўшлаб ишқида мендек зорсен,
Зор кўнглумга тараҳҳум айла жонинг еадқаси.

Дединг, эврулма бошимғаким, равон мен телбага,
Сен равон бўл, мен бўлай сарви равонинг садтсаси.

Ҳам Хизр суйи лаби жонбахшингга бўлсун фидо,
Ҳам Масиҳ анфоси жонбахш баёнинг садқаси.

Байрам, ўлма талхком ар жони ширин бўлмаса,
Жони ширининг, бути ширин забонинг садқаси.

* * *

Неча ҳижрон ғамидин нолаю фарёд қилай?
Ҳосили умрни фарёд ила барбод қилай?

Неча кўз лавҳида тасвир этибон суратини,
Дам-бадам хотир анинг кўрмокидин шод қилай?

Неча васлини тилаб ҳажрида хурсанд бўлай,
Неча уммиди била жонима бедод қилай?

Неча ғурбат аро бекаслик ўти бирла куюб,
Мотамийлар киби ўз ҳолима фарёд қилай?

Неча жонимға соғинмаслиғидин ўт тушубон,
Они бесабрлиғимдин куюнуб ёд қилай?

Неча ишқида бузуб сабру саломат ватанин,
Неча андуҳу маломат уйин обод қилай?

Неча зулфиға гирифтор бўлуб зор бўлай?
Келки, ўзни бу бало қайдидин озод қилай?

Байрамо, ёр вафо расмиға муътод эмас,
Эмди жонимни жафоси била муътод қилай?

* * *

Ер дарди жони беморимда бўлғай қошки,
Жисми озори тани зоримда бўлғай кошки.

Гул юзин кўргунча ранж осебидин бетоби ранг,
Юз тикан бу чашми хунборимда бўлғай кошки.

Заҳматиким ундадур, кош ул манга бўлғай насиб,
Сиҳҳатиким мендадур, ёримда бўлғай кошки.

Лаъли жон бахшини бир табҳола мажруҳ эткуча,
Юз жароҳат жони афгоримда бўлғай кошки.

Анда бўлғон дард бўлғай менда, лекин дарди ишқ —
Андаке ёри жафокоримда бўлғай кошки.

Байрам ул ойнинг ҳар озори ҳаётедур манга,
То тирикмен банди озоримда бўлғай кошки.

РУБОИЙЛАР

* * *

Байрамға басе ғариблик кор этти,
Ғурбат ани хору зору бемор этти.
Ёрабки, балоларға гирифтор ўлсун,
Ҳар кимки ани ғамга гирифтор этти.

* * *

Кўз равшани, ёри дилситоним борадур,
Жон гулшанидин сарви равоним борадур,
Бу хаста агар қолди анинг қуллуғидин,
Сен қолмағил, эй кўнгулки, жоним борадур.

* * *

Базмингки, нигорхонаи Чин ўлғай,
Анда тарабу нишот ойин ўлғай.
Мажлис бегиу ғайрға юз басту нишот,
Не важҳ ила Мир басти ғамгин ўлғай.

* * *

Жўяндаи айшу инбисотингдурмен,
Хоҳони фароғату нишотингдурмен.
Сен мухталит ўлмадинг, йўқ эрса мен зор,
Биллаҳки, хароби ихтилотингдурмен.

* * *

Не дин ғамидин даме паришондурмен,
Не куфр ҳужумидин ҳаросондурмен.
Бутхонау масжид манга яксон кўрунур,
Гўёки, не кофир, не мусулмондурмен.

* * *

Сен борғали кам эмасдур, эй тоза ниҳол,
Кўзда наму, хотирда ғаму, жонда малол.
Бу ҳол била бўлмаса уммиди висол,
Ёрабки, не бўлғай эди мен хастаға ҳол?!

* * *

Аввал мени хидматингға маҳрам қилдинг,
Базминг аро ҳамзабону ҳамдам қилдинг,
Охир яна илтифотни кам қилдинг,
Расвойи тамоми аҳли олам қилдинг.

* * *

То чанд ғамингда изтироб этгаймен,
Ҳажр ўтида бағримни кабоб этгаймен.
Хатингни кўруб чу қолмади ҳуш манга,
Маълумки, не навъ жавоб этгаймен.

* * *

Ҳам хутба забонингга муайян бўлсун,
Ҳам секка отинг била музайян бўлсун.
То зулмату нур бўлғуси, жумла жаҳон —
Хуршеди жамолинг била равшан бўлсун.

* * *

Ҳажрингни хаёл қилмоқ мушкил,
Сендин талаби висол қилмоқ мушкил.
Ҳолимни санга арз қилсам дейдурмен,
Аммо санга арзи ҳол қилмоқ мушкил.

ФАРДЛАР

* * *

Эй парирў, бандаи зулфи паришонинг бўлай,
Эй сиҳи қад, садқаи сарви хиремонинг бўлай.

* * *

Эйки сарви бўстони эътидолимсен менинг,
Ноз бирла парвариш топқон ниҳолим сен менинг.

* * *

Эй пари пайкарки, умри жовидонимсен менинг,
То тирикмен сендин айрилмонки, жонимсен менинг.

* * *

Тожи сияҳ эмасдур ул дилситон бошида,
Солмиш ҳумой соя сарви равон бошида.

* * *

Сариғ ниқобу қизил тож бирла ул қадди зебо,
Қўрунур ўйлаки еарв узра ғунчаи гули раъно.

022

08
017Muhammad Bayramxon bin Sayf Alibekning asli turkmanlarning qora quyunli urug’idan bo’lib,yigitlik chog’i Badaxshonda boburiylar xizmatiga kirgan. 1534 yili esa u muhrdorlik mansabiga tayinlanadi. 1540 yili Shershoh isyoni sababli Humoyun bilan Eronga ketadi va 1545 yili Humoyunning inisi Mirzo Askariy va Komronlardan Qandohor,Qobulni jang bilan qaytarib olishda qatnashadi.
Muhammad Bayram shundan keyin 10 yilcha Qandohorda yashaydi va badiiy ijod bilan shug’ullanadi.1554 yil dekabrida Hindistonni qaytarib olish janglarida sarkarda sifatida jonbozlik ko’rsatadi va 1555 yili «Xoni xonon» (bosh xon) unvoniga sazovor bo’ladi hamda yosh Akbarga otaliq qilib tayinlanadi. 1556 yilning 26 yanvarida Humoyun to’satdan vafot etgach,Muhammad Bayramxon Akbarni podshoh deb e’lon qiladi va mamlakatni uning nomidan o’zi boshqaradi.U shia mazhabidagi Shayx Gadoni bosh sadr etib tayinlagach,saroy ahli va Akbar nazaridan qolib,otaliq vazifasidan chetlatiladi va nihoyat (garchi keyin yana Akbar iltifotiga erishgan bo’lsada) Makka safariga jo’nashga majbur bo’ladi. Bayramxon Gujarotning Patton degan joyiga yetganda otasi qasosini olmoqchi bo’lgan lohani urug’idan bo’lmish Muborakxon tomonidan 968 yilning 14 jumodil avvali (1561 yil 1 fevrali)da o’ldiriladi.Bayramxonning qonli jasadi dastlab o’sha yerlik kambag’al xalq tomonidan shayx Xusomuddin maqbarasiga dafn etiladi,sal so’ngroq xoki Dehliga keltiriladi, 1563 yilda esa Mashhadga keltirilib,Imom Rizo maqbarasi yonida qo’yiladi.
Bayramxonning o’zbek va forscha she’rlaridan iborat devoni bizgacha yetib kelgan.Chet el va sovet olimlari tomonidan uning hayoti hamda ijodi ham ilmiy tadqiq etilan ( O’zbek olimi Rahmonxoja Inomxo’jaev tomonidan Bayramxon hayoti va ijodi bo’yicha 1979 yili kandidatlik dissertatsiyasi yoqlangan). («Muzakkiri ahbob» (Do’stlar yodnomasi) asarini tarjima qilgan Ismoil Bekjonning Bayramxon haqidagi ma’lumotidan)

05
Hasanxoja Nisoriy
BAYRAMXONNING MUQADDAS YODI
«Muzakkiri ahbob» (Do’stlar yodnomasi) asaridan
011

Humoyun podshohning e’tiborli amirlaridan bo’lgan,»Amirul — umaro»lik mansabiga musharraf bo’lib,barcha sohalarda hukm yuritib turgan.Bayramxon xizmatiga yetganlar uni haddan ortiq maqtaydilar,ayniqsa jahonbonlik va mamlakat oluvchilik bobidagi ishlarini ta’rif qiladilar.Fozil kishilarga yaxshi rioyatlar va marg’ub tarbiyatlar qilarkan.Xayru saxovatda esa Hotamga mengzir va xushmuomalikda benazir ekan.Abulmuzaffar Jamoliddin Muhammad Akbarshoh — mulki abadiy bo’lsin — zamonida o’rtaga hasadchilar hasadi aralashib,barcha inon-ixtiyorni qo’lidan tortib olishibdi.Shundan so’ng hajga ketayotganida sarkashlardan biri kemada qatl etibdi.
Shakar sochuvchi tab’ to’tisi bor bo’lib,manavi matla’ uning shirin so’zlaridandir.Matla’:

Man kistam inoni dil as dast dodae,
Az dasti dil ba rohi g’am az po o’ftodae.

Mazmuni:

Men kimman,dil inon-ixtiyorini qo’ldan bergan bir odam,
Dil dastidan g’am yo’lida oyoqdan qolgan bir inson.

Mana bu g’azal ham uning asal qorishiq so’zlaridan:

Ey ko’ngil,mujdaki, ul sarvi xiromonim keladur,
Yangi boshdin tani afsurda aro jon keladur.

Yana ko’zim uchadur shodlig’ ashkini to’kub,
Magar ul mardumaka didai giryon keladur.

Sina manzilgohini xoli eting,jonu ko’ngo’l-
Kim,bu manzilgoha bugun o’zgacha mehmon keladur.

Ko’zlari termiladur har tarafi yo’lg’a boqib,
To xabar keldikim,ul sarvi xiromon keladur.

Bayrama solma ko’ngul hajri parishonlig’idin,
Kel ki jamiyati dilhoi parishon keladur.

Manba’: Hasanxoja Nisoriy, Muzakkiri ahbob (Do’stlar yodnomasi). Tazkira (fors tilidan I. Bekjon  tarjimasi), T., 1993.

Muhammad Bayramxon
G’AZALLAR,RUBOIYLAR,FARDLAR
011

G‘AZALLAR

* * *

Yetmasun osebi tab sarvi xiromonim sanga,
Esmasun bodi xazon gulbargi xandonim sanga.

Boshingga evrulsa joni notavonim ne ajab,
Chun tilaydur sadqa bo‘lmoq notavon jonim sanga.

Yo‘qturur, billah, maloling eshiturga toqatim,
Yetmasun nogah malolangiz afg‘onim sanga.

To seni betob eshittim bas parishon holmen,
Vahki, zohir bo‘lmadi holi parishonim sanga.

Har jafo bo‘lsa meni betobg‘a bo‘lsun nasib,’
Yo‘qturur tobi jafo xurshidi tobonim sanga.

Lablaring vasfida Bayram she’ridur obi hayot,
Sihhati bersun ilohi obi hayvonim sanga.

* * *

Fig‘onki, yor manga yor bo‘lmadi hargiz,
Anisi xotiri afgor bo‘lmadi hargiz.

Kichik yoshida giriftorlar g‘amin ne bilur
Ki, hech g‘amg‘a giriftor bo‘lmadi hargiz.

Ne ayb forig‘ agar bo‘lsa zorlar g‘amidin,
Birov firoqida chun zor bo‘lmadi hargiz.

Manga muxolifat izhori qilmakim, mendin,
Bajuz muvofiqat izhor bo‘lmadi hargiz.

Ne umrdur buki Bayram jafo chekib umre,
Inoyatingg‘a sazovor bo‘lmadi hargiz.

* * *

Ey ko‘ngul, mujdakim, ul sarvi xiromon keladur,
Yangi boshdin tani afsurdam aro jon keladur.

Yana ko‘zum uchadur shodlig‘ ashkini to‘kub,
Magar ul mardumaki diydai giryon keladur…

Yana tan shahrida oyini ajabdurki, bu kun,
Ulki bor erdi ko‘ngul mulkida sulton keladur.

Garchi ko‘p dard chekib o‘lgani yetdim g‘amidin,
Shukrlillahki, bori dardima darmon keladur.

Siyna xilvatgahini xoli eting, jonu ko‘ngul
Ki, bu manzilg‘a bukun o‘zgacha mehmon keladur.

Ko‘zlarim har nafase telmuradur yo‘lg‘a boqkb,
To xabar keldikim, ul xusravi xubon keladur.

Lek tole’ yo‘qidin har nechakim payki sabo
Yugurub, mujda berib chin desa, yolg‘on keladur.

Bayramo, solma ko‘ngul hajri parishonlig‘idnn,
Bilki, jam’iyati dilhoyi parishon keladur.

* * *

Yoshil libos aro ul sarvi guluzorni ko‘r,
Ko‘ngul ochilg‘udek ul dilkusho bahorni ko‘r.

Libosin etti yoshil sarvi lolaruxsorim,
Bahor mavsumida turfa lolazorii ko‘r.

Gul uzra sunbuli serob ko‘rmagan bo‘lsang,
Yuzida ter ichida zulfi mushkborni ko‘r.

Gahi qaror topar beqaror ishq, vale .
Qaror topmadi hargiz bu beqarorni ko‘r.

Agarchi zoru giriftor ko‘pturur, Bayram,
Ajab balog‘a giriftordur bu zorni ko‘r.

* * *

Sarveki, lutf bog‘ida nozuk niholi bor,
Nozuk niholining ne balo e’tidoli bor.

Qaddi bila belini taxayyul qilur ko‘ngul,
Nozuk xayoli bor uni, nozuk xayoli bor.

Gulningki, yuz tajammuli bor husn bog‘ida,
Ul gulni ko‘rgali yuzidin infioli bor.

Dedimki, «Bizga boqmog‘ining ehtimoli yo‘q»,
Boqib tabassum ayladikim: «Ehtimoli bor».

Bayramki, xurdabinlig‘ aro mo‘shikof erur,
Og‘zi bila beli so‘zida qiylu qoli bor.

* * *

Yorsiz jonimni olg‘on mehnati hijron emish,
Mehnati hijron demanglarkim, baloyi jon emish.

Xanjaring shavqi, yuzung mehriyu la’ling hajridin,
Ko‘krakim choku yurak yuz pora, bag‘rim qon emish.

Kom la’lingdin visol ayyomida dushvor edi,
Yo‘qsa jon bermak firoqing shomida oson emish.

Ne balodurkim, xalosim yo‘q zamone hajridin,
Qismatim go‘yo azaldin mehnati hijron emish.

Besaru somon debon Bayramni, ey nosih anga,
Pand berma, kimga parvoyi saru somon emish.

* * *

Qilmag‘il, ey sho‘xi sarkash muncha beparvoylig‘,
Bir mening ra’yim bila bul tobakay xudroylig‘.

G‘am tuni qon yig‘larimning mehnatin ko‘nglum bilur,
Garchi ko‘zumga ko‘runmas muncha xunpoloylig‘.

Yetmag‘ay hargiz takallumda labi jonbaxshig‘a,
Har necha qilsa Masih alfozi ruhafzoylig‘.

Yuz bila zulfi havosidek farahbaxsh o‘lmag‘ay,
Nechakim qilg‘ay nasimi subh anbarsoylig‘.

Toki tug‘di axtari davlat saodat burjidin,
Qilmadi bir kavkab ul oydek jahonoroylig‘.

Chun topilmas bir guli bexor olam bog‘ida,
Bog‘bonlar tokay etgaylar chamanpiroylig‘.

Demagil Bayramki, beparvodur ul sultoni husn,
Podshahdur, ne ajab gar qilsa beparvoylig‘.

* * *

Qoshingg‘a tushgali, ey sarvi guluzor, soching,
Meni yel esganidek qildi beqaror soching.

Firoqi yor tuni bo‘ldi subhi ravshani vasl,
Turarda tushgali yuzungga tor-tor soching.

Ochilsa nofa yuki mushk isi tog‘ilg‘ondek,
Muattar ayladi olamni mushkbor soching,

May ichra obi hayot ayladi nihon og‘zing,
Gul uzra sunbuli tar qildi oshkor soching.

Asirn ishqing emas o‘zluki bila Bayram,
Solibtur oni bu savdog‘a, ey nigor, soching.

* * *

To libosing g‘ayr qoni birla gulgun aylading‘,
Qon to‘kardin ko‘zlarymni g‘arqai xun aylading.

Qiygali siymin taning uzra qizil to‘n, ey quyosh,
Ko‘z bayozin qon yoshim birla shafaqgun aylading.

Otashin gulgunalik to‘n birla gulgunung minib,
O‘t yolindek bildurub sho‘rumni afzun aylading.

Ko‘rsatib yuz, jon bila ko‘nglumga qo‘yding dog‘i ishq,
O‘rtading ko‘nglumniyu jonimni mamnun aylading.

Bayramo, zulfi yilonig‘a fusundin ne osig‘,
Chunki muhlikrog‘ bo‘lur har necha afsun aylading.

* * *

Hargiz meni tarahhum ila yod qilmading,
Mahzun ko‘ngulni qayg‘udin ozod qilmading.

Dard ahlidek mulohazai xotirim qilib,
Qo‘nglimni bir inoyat ila shod qilmading.

Ochilmadi yuzung gulidin g‘unchadek ko‘ngul
Kim, hajr sarsari bila barbod qilmading

Olamda lafzi besanade hech qolmadi
Kim, ishq elig‘a ani isnod qilmading.

Har lahza yuz imorati xotir qilib xarob,
Hargiz binoyi marhamat obod qilmading.

Bas qil, yo‘q ersa tonglaki insof vaqtidur,
Faryod aylagaymenki, ne bedod qilmading?

Bayram, ne so‘zdururki seni yod qilmag‘ay,
Gar yod aylading ani faryod qilmading.

* * *

Aylab shior shevai bedod ko‘zlaring,
Olamni qatl ayladi jallod ko‘zlaring.

Islom kishvarida baraftod ayladi,
Oyini adlu qoidai dod ko‘zlaring.

Yetmas edi burung‘i balosiki, g‘amzadin
Kasb ayladi tariqai bedod ko‘zlaring.

Ahli huzur xotirini sayd qildilar,
Sayyodlig‘ tariqida ustod ko‘zlaring.

Bo‘ldi yaqin zuhuri qiyomatki, bo‘ldilar,*-
Iki g‘izol ekach iki sayyod ko‘zlaring.

Xush ul zamonki, bir nazari marhamat bila,
Qilg‘on ko‘ngulni qayg‘udin ozod ko‘zlaring.

Chun tark ayladi nazari lutf odatin,
Bayramni qildi g‘am bila mu’tod ko‘zlaring,

* * *

Ey jafojo‘ g‘ayr birla oshnoliq qilmag‘il,
Oshno bo‘lg‘an yoronlardin judoliq qilmag‘il.

Oshnolig‘ yaxshidur, lekin yamondur el tili,
Tilg‘a tushgan xalq birla oshnolig‘ qilmag‘il.

Bevafolig‘ garchi husn ahlig‘a rasmedur qadim,
Sen ularg‘a o‘xshamassen, bevafolig‘ qilmag‘il.

Beadoliqdur vafo tark aylamak husn ahlig‘a,
Bevafoliq tarkin ayla, beadoliq qilmag‘il.

Bayramo, chun e’tiboring yo‘qturur yor olida,
Ko‘rsatib anga o‘zungni xudnamoliq qilmag‘il.

* * *

Ey sarv, sham’i majlysi ag‘yor bo‘lmag‘il,
V-ey gul, rafiqi har xasu har xor bo‘lmag‘il.

Ag‘yor birla hamdam o‘lub jonim o‘rtading,
Tengri uchunki, hamdami ag‘yor bo‘lmag‘il.

Men xud g‘amingda zor bo‘lubmen xudoy uchun,
Sen bir sari bu nav’ dilozor bo‘lmag‘il.

Yo‘qtur pariruxeki, aning zori bo‘lmag‘ay,
Sen ham manga nazar qilu bezor bo‘lmag‘il.

Bayram, chu bilding emdi giriftorliq g‘amin,
Mundin nori kishig‘a giriftor bo‘lmag‘il.

* * *

Yo‘qturur olam aro ishq ahlidek badnom el,
Kom topmay do‘stdin, xalq ichra dushmankom el.

Goh bazmi ayshi davron ofatidin qo‘zg‘olib,
Goh subhi vasli hijron zulmatidin shom el.

Goh quyundek g‘am biyobonida sargardon bo‘lub,
Topmag‘on bir dam qaroru ko‘rmagan orom el.

Goh Majnundek junun ifrotidin bexud bo‘lub,
Xotirig‘a yetmagan og‘oz ila anjom el.

Goh kasrat vahshati ifrotidin devonavor,
Xalq aro zohir qilib ham kufru ham islom el.

Goh vahdat bodasin tortib irodat jomidin,
Yuz tuman Jamshidg‘a jom aylagan in’om el.

Ishq elidin mastu bexudluq ajab yo‘qturki, boz
Shavq bazmida sipehr aqdohin etgan jom el.

Necha bul Bayram kishiga ishq o‘ti so‘zin dema,
Kim bu o‘tg‘a kuyganingni bovar etmas xom el.

* * *

Libosin etgali ul sarvi xush xirom qizil,
Ko‘zumni ayladi qon yosh bila tamom qizil.

Pariruxum yana qonlig‘ ko‘zumda qildi maqom
Ki, husn ahlig‘a zebodurur maqom qizil.

Mudom orazi ranginlig‘i chog‘irdin emas
Ki, hech yuzni bu rang aylamas mudom qizil.

Agarchi husn elidur jomdin qizil yuzluk,
Erur hamisha yuzung aksi birla jom qizil.

Bilib sipehr g‘amim qon yoshin to‘kar, Bayram,
Shafaq emaski, erur har namozshom qizil.

* * *

Har necha, ey bevafo, vaslingg‘a loyiq bo‘lmasam,
Ishq ahli bo‘lmayin ishqingda sodiq bo‘lmasam.

Topmayin sendin murode e’tiqodim bo‘lmasa,
Sen manga bo‘lg‘il muxolif gar muvofiq bo‘lmasam.

Ishq olam qaydidin bo‘ldi xalosimg‘a sabab,
Netkay erdim muncha mehnat birla oshiq bo‘lmasam.

Qo‘yki, Bayramdek yiroqdin jilvai husnung ko‘ray,
Har necha, ey bevafo, vaslingg‘a loyiq bo‘lmasam.

* * *

Yana ko‘zi g‘amidin notavondurur ko‘nglum,
Rafiqu hamdami ohu fig‘ondurur ko‘nglum.

Agarchi jazm emas va’dag‘a vafo qiluri,
Vafog‘a va’da qilurdin xushondurur ko‘nglum.

Navo chu topti ushshoq ichra Majnung‘a,
Junun maqomida ham dostondurur ko‘nglum…

Tarahhum aylaki, Bayramdek elsifat ko‘pdin,
Seni tilab necha bexonumondurur ko‘nglum.

* * *

Ey chamani jon aro sarvi xiromong‘inam,
Umr gulistonida g‘unchai xandong‘inam.

Ko‘zga mani ilmag‘an, bir nazare qilmag‘an,
Ko‘nglum olib bilmag‘an dilbari nodong‘inam.

Ham o‘zi yaxshig‘ina, ham ko‘zi yaxshig‘ina,
Ham so‘zi yaxshig‘ina yori suxandong‘inam.

Ey yuzi gul-gulg‘ina, v-ey sochi sunbulg‘ina,
Qilma tag‘ofulg‘ina, bo‘lma pushaymong‘inam.

Ey qadi chobukg‘ina, v-ey labi nozukg‘ina,
V-ey so‘zi o‘trukg‘ina, va’dasi yolg‘ong‘inam,-

Vositai davlati vasling agar bo‘lmaea,
Mehnati hijron aro chiqqusidur jong‘inam.

* * *

Muntaziri visol edim, bedilu beqaror ham,
Rahmki, emdi qolmadi toqati intizor ham.

Bir emasu ikki emas mehnati hajru bori dil,
Mehnatima hisob yo‘q, dardima yo‘q shumor ham.

Har ko‘nguleki, bor edi mehnatu g‘amg‘a yor edi,
Yuz alam ixtiyor edi, qolmadi ixtiyor ham.

Ruhni bulbulung qilur, jonni dag‘i qulung qilur,
Chehrani gulgunung qilur, turrai totor ham.

Har kishi ishqibozdurur, xoki rahi niyozdurur,
Ishq ila sarfarozdurur Bayrami xoksor ham.

* * *

Ne deb, ey nozanin, mendnn maloling bor, bilmasmen,
Nedin, yorab, yetibtur ko‘nglunga ozor, bilmasmen.

Maloling zohiru bilmay sabab jon yetti og‘zima,
Nechuk jon zltayin gar qilmasang izhor, bilmasmen.

Kirib dushman so‘ziga do‘st bilmaysen meni, lekin,
Xudo hozirdurur men sendin o‘zga yor bilmasmen.

Ne qildim, ne xato voqe’ bo‘lubtur, vah, ne so‘z debmen,
Ki, so‘z qotmas manga ul la’li shakkarbor, bilmasmen.

Havas qildim ani tush ko‘rmak, ammo tushda ko‘rgaymen,
Chu hargiz tushda ham baxtim ko‘zin bedor bilmasmen.

Ne tong gar g‘ayr birla hamdam o‘lsa ul guli ra’no,
Jahon bog‘i aro chun bir guli bexor bilmasmen.

Bu qatla bir parining ishqidin ko‘p zorsen, Bayram,
Seni hargiz birov ishqida mundoq zor bilmasmen.

* * *

Fig‘onimdin quloq og‘ribmudur oromi jonimg‘a,
Yo‘q ersa ne uchun, yorab, quloq solmas fig‘onimg‘a.

Qulog‘i og‘rig‘on tashvishidin ozurdadur jonim,
Berib sihhat, ilohi, rahm qil ozurda jonimg‘a.

Birovkim oshkoro nolalar qilsam qulog‘ solmas,
Ne turluk, yorab, o‘lg‘ay mustame’ dardi nihonimg‘a.

Yaqin bilganda g‘ofil bo‘lmasini zori nolamdin,
Qulog‘i og‘rig‘i kelmas edi hargiz gumonimg‘a.

Eshitmasdin burun, vah, ne uchun kar bo‘lmadim, yorab,
Eshitguncha qulog‘ og‘rig‘ini sarvi ravonimg‘a.

Ko‘nguldinkim, ko‘ngulga yo‘ldurur, derlar, g‘alat ermish
Ki, mehrim hech ta’sir etmadi nomehribonimg‘a.

Otimni yor bilmay, g‘ayrdin istar nishon Bayram,
Ne nomu ne nishon, rahmat mening nomu nishonimg‘a.

* * *

Ko‘runur gulgun par ul sarvi xiromon boshida,
Yonma-yondurur shafaq xurshidi tobon boshida.

Yo tulu’ etgan quyoshedur Masiho ushnida,
Yo qanot yoyg‘on tazarvedur Sulaymon boshida.

Qomati sham’i shabistonimduru, gulgun pari —
Shu’laedur go‘yiyo sham’i shabiston boshida.

Sanchibon par jilva ber raxshingg‘a maydon sorikim,
Sen kelursen deb, ko‘zum to‘rt o‘ldi maydon boshida.

Qaddu raftoringg‘a ko‘nglum oncha moyil borkim,
Yo‘q havoyi jilvai sarvi xiromon boshida.

Kam emas bir dam xayoli she’r Bayram boshidin,
Ko‘rgali she’rini ul shohi suxandon boshida.

* * *

Ko‘zum uchadur to ko‘ra olg‘ay asar andin,
Ko‘nglum o‘sadurkim, ola olg‘ay xabar andin.

Vahkim, nazarim o‘trusida jilvagar ermas.
Ulkim, ko‘tara olmas edim bir nazar andin.

La’li o‘ti gulguna sirishkimni qilur tez,
Zohir bo‘ladur qatrae xuni jigar andin.

Bunyodi balo qilmadi to‘foni sirishkim,
Kim yer ila ko‘k bo‘lmadi zeru zabar andin.

Bayramki, so‘rog‘ aylar edi og‘zi nishoni,
La’lini so‘rub bo‘ldi so‘zi muxtasar andin.

* * *

Ey bexabarim, xoh inon, xoh inonma,
Kuydi jigarim, xoh inon, xoh inonma.

Garchi guzaring yo‘q manga, billahki, sendin
Yo‘qtur guzarim, xoh inon, xoh inonma.

Yuz fitna ko‘zu zulfung aro chin topilibtur,
Ey fitnagarim, xoh inon, xoh inonma.

Sen bo‘lg‘ali manzur mahu mehrg‘a hargiz —*
Tushmas nazarim, xoh inon, xoh inonma.

Sendin xabarim bo‘lg‘ali, haqqoki, o‘zimdin
Yo‘qdur xabarim, xoh inon, xoh inonma.

Yo‘q sencha kishi sevguluk el ichraki, yo‘qtur
Sendek sevarim, xoh inon, xoh inonma.

Bayram kibi yakson kechadur zulfu yuzungdin
Shomu saharim, xoh inon, xoh inonma.

* * *

Har so‘zki g‘arazgo‘ desa, ey yor, inonma,
Arbobi g‘araz so‘ziga zinhor inonma.

Gar yetsa zohir qiladur ishqini elga,
Billah, kishiga qilmadim izhor, inonma.

Har dam sanga yuz so‘z meni mahrumdin aytib,
Har so‘zda aning yuz g‘arazi bor, inonma.

Billahki, ag‘yor so‘zi barcha g‘arazdur,
Mendin sanga bir so‘z desa ag‘yor, inonma.

Har necha jafo ko‘rsa vafo tarki qilurmu,
Bayramki bilur o‘zni vafodor, inonma.

* * *

Azbaski mehring ozlig‘idin beqarormen,
Har lahza ohu nolada beixtiyormen.

Men zori beqarorg‘a rahm etki, muttasil,
Ishqingda beqaroru firoqingda zormen.

Miskinu, xoksoru g‘aribiga rahmi yo‘q,
Miskin menu g‘aribe menu xoksormen.

Borimda bar xotir emas g‘ayr ta’nasi,
Chun har ne aytadur meni, yuz oncha bormen.

Doim jununu xalq aro Majnuncha shuhratim,
Rasvolig‘im ne aybki, devonavormen.

Qulluqqa garchi ma’siyatim barkamoldur,
Ammo kamol avjidin umidvormen.

Bayram jahonda hech kishiga qo‘ymon e’tibor,
Topsam habib hazratida e’tibor men.

* * *

Pariruxo, yana qayga havo qilib borasen
Ki, telbalarni ajab benavo qilib borasen,

Fig‘onki, o‘q kibi tashlab yiroq visolingdin,
Firoq ilkida qadimni yo qilib borasen.

Ko‘ngul sinuqturu, yo‘q toqati jafo lekin,
Shikasta ko‘ngluma, jono, jafo qilib borasen.

Visol davlatidin ayirib meni, vahkim^
Firoq mehnatig‘a mubtalo qilyb borasen.

Vafolig‘ el aro men zorni sog‘insa bo‘lur,
Chu itlaringg‘a meni oshno qilib borasen.

Safoyi majlisi ishrat senng huzuring edi,
Huzur majlisini besafo qilib borasen.

Meni bu mehnat aro norizo qo‘yub bording,
Vale raqibni o‘zdin rizo qilib borasen.

Bu tavr qilmag‘il, ey g‘ul, vafo tariqi emas
Ki, bulbulungni asiri balo qilib borasen.

Borib nigoringu yuz so‘z ila qolib Bayram,
Firoq hirqatidin o‘tg‘a yoqilib borasen.

* * *

Eykim, hamisha dardu g‘amingdin halokmen,
Darding eshitgali ne balo dardnokmen.

Gah xanjari firoqing ila dilafgor o‘lub,
Gah tig‘i ishtiyoqing ila siynachokmen.

Gohi qilib havoyi visoling, topib hayot,
Gohi chekib jafoyi firoqing, halokmen.

Gah qahr ila gudoxtai poki ishqmen,
Gah lutf ila navoxtai ishqi pok men.

Bayram ne til bila anga jonim fido demay,
Yuz til bila chu qoyili ruhi fidok men.

* * *

Bodaikim ichtim ul sho‘xi sitamkor ilkidin,
To hayotim bordurur kayfiyatim bor ilkidin.

Ilkima olib ayog‘ bordim ilikdin bir yo‘li,
Botrog‘ ich deb, chun ishorat qildi izhor ilkidin.

Shisha yanglig‘ qon to‘kub, sog‘ar kibi qondur ichim,
To o‘libtur shishau sog‘ar namudor ilkidin.

Ko‘rmayin ilkiga har dam el ko‘zi tushmakni deb,
Bordurur qonlig‘ ko‘zum payvasta xunbor ilkidin,

Masti loyaqil bo‘lur ermish tamomi umrida,
Bsdilikim, jur’ae no‘ga etsa dildor ilkidin.

Na, nechuk men umrlar mast o‘lmayin, ey do‘stlar,
Kim, ichibmen maylar ul sho‘xi jafokor ilkidin.

Bayram, ul davr o‘ttiyu o‘lturdi bu hasrat meni
Kim, yana bir jur’ae no‘sh etmadim yor ilkidin.

* * *

Xush ulkim, sarvi nozim rahm qilg‘ay benavolarg‘a,
Nechukkim, podshohlar marhamat aylar gadolarg‘a.

Agar ul shohi xo‘bon lutf ila bo‘lsa xaridorim,
Gadoyimenki, istig‘no sotarmen podshohlarg‘a…

Damekim, noz ila ikki labi vasfin ado qilg‘ay,
Masiho bo‘lsa ham jon bergay ul nozik adolarg‘a.

Balolardur manga ul ko‘z bila zulfu qadu kokil,
Balolig‘ ko‘z edikim, uchradim mundog‘ balolarg‘a.

Yuzin ko‘rsattiyu ko‘nglum olib yoshurdi ruxsorin
Qi, mundin so‘ng ko‘ngulni bermagaymen dilrabolarg‘a,

Gadoyi benavodur Bayramu yo‘lingda xok o‘lg‘on,
Tariqi mehr ila gomi guzar qil benavolarg‘a.

* * *

Nigoro, bir yo‘li men zordin bezorliq qilma,.
Meni mahrum etib ag‘yor birla yorliq qilma.

Ko‘ngul berdim sanga dildor deb tengri uchun, ey gul,
Mening ko‘nglum olib ag‘yorg‘a dildorliq qilma.

Qadimiy qullaring berahlig‘idin nechakim bo‘lmish
Muborak xotiring ozorliq, bezorliq qilma.

Men ul gul ishqidin qonlar yutub rozimni fosh etmon,
Sen, ey ko‘z, dam-badam ifsho uchun xunborliq qilma.

Raqibo, xotirim ozurdadur hijron xaroshidin,
Durusht aytib meni og‘ritma, nohamvorliq qilma.

Tilab dildorni zori qilursen mendek, ey Bayram,
Buzug‘dur xotirim, tengri uchun bu zorliq qilma.

* * *

Jon topti e’tidol kadingdek niholdin,
Yorab, tajovuz aylamasun e’tidoldin.

Ul bel taxayyulida xayoli bo‘lub ko‘ngul,
Aning xayoli chiqmadi hargiz xayoldin.

Har kimki, baidu qurb hijobini qnldi raf’,
G‘amginu shod bo‘lmadi hajru visoldin.

Qilsang jamoli shohidi g‘aybi ko‘rarga jahd,
Jahd ila munqate’ bo‘lako‘r johu moldin.

Bayram, habib kilmadi holingga nltifot,
Bo‘lg‘aymu hech hol yamonrog‘ bu holdin.

* * *

Necha, ey gul, visoling bazmidin mahrum bo‘lg‘aymen,
Tnlarmen tengridinkim, bir yo‘li ma’dum bo‘lg‘aymen.

Gulistoni jamoling birla el masrur, vah, tokay
Meni mahzun malomat kunjida mag‘mum bo‘lg‘aymen?

Men erdim mahramu ag‘yor mahrum erdilar, jono,
Bo‘lub ag‘yor mahram, men ne deb mahrum bo‘lg‘aymen?

Vafog‘a ot chiqardim ko‘p jafo tortib, zihi, davlat
Ki, ahli ishq aro bu ismg‘a mavsum bo‘lg‘aymen.

Base g‘amlar ko‘rub, jonlar chekib majhulmen, Bayram,
Magar jon topshurub yor olida ma’lum bo‘lg‘aymen.

* * *

Dardoki, yor so‘rmadi men xasta holini,
Hargiz eshitmadim farahafzo savolini.

Ko‘nglum maraz haroratidin muztarib durur,
Yoxud tilaydur ul labi maygun zulolini.

Armonda o‘ldum, oh, ne bo‘lg‘ay edi agar,
Bir qatla ko‘rsam erdi muborak jamolini.

Vasl ehtimoli bo‘lmag‘anidin topar edim,
Har lahza xotirimda o‘lum ehtimolini.

Gar bir balo marazdin edi zor jismima,
Jonimg‘a yuz balo edi, topmay visolini.

Bas, mushkil erdi bu maraz ichra tirilmagim,
Gar so‘rg‘ali yubormasa erdi xayolini.

Bayram, firoqing ichra marizu maluldur,
Xush ulki, daf’ qilsa visoling malolini.

* * *

Ul sho‘x dardi boisi qilding gazandni,
Kuydurdung, ey sipehr, meni dardmandni.

Tan mijmarida xasta ko‘ngul pora-pora, bas,
Daf’i gazand uchun netay o‘zga sipandni.

Ul qadki, husn gulshanida bo‘ldi sarfaroz,
Lutf ichra past ayladi sarvi balandni…

Bayram kamoli mashrab erur, tarki tavba qil,
Topsang harif bir necha yori lavandni.

* * *

Joni shirinim u la’li nuktadoning sadqasi,
Vah, ne bir jon, balki yuz jon bo‘lsa oning sadqasi

Sen dag‘i bir no‘shlab ishqida mendek zorsen,
Zor ko‘nglumga tarahhum ayla joning yeadqasi.

Deding, evrulma boshimg‘akim, ravon men telbaga,
Sen ravon bo‘l, men bo‘lay sarvi ravoning sadtsasi.

Ham Xizr suyi labi jonbaxshingga bo‘lsun fido,
Ham Masih anfosi jonbaxsh bayoning sadqasi.

Bayram, o‘lma talxkom ar joni shirin bo‘lmasa,
Joni shirining, buti shirin zaboning sadqasi.

* * *

Necha hijron g‘amidin nolayu faryod qilay?
Hosili umrni faryod ila barbod qilay?

Necha ko‘z lavhida tasvir etibon suratini,
Dam-badam xotir aning ko‘rmokidin shod qilay?

Necha vaslini tilab hajrida xursand bo‘lay,
Necha ummidi bila jonima bedod qilay?

Necha g‘urbat aro bekaslik o‘ti birla kuyub,
Motamiylar kibi o‘z holima faryod qilay?

Necha jonimg‘a sog‘inmaslig‘idin o‘t tushubon,
Oni besabrlig‘imdin kuyunub yod qilay?

Necha ishqida buzub sabru salomat vatanin,
Necha anduhu malomat uyin obod qilay?

Necha zulfig‘a giriftor bo‘lub zor bo‘lay?
Kelki, o‘zni bu balo qaydidin ozod qilay?

Bayramo, yor vafo rasmig‘a mu’tod emas,
Emdi jonimni jafosi bila mu’tod qilay?

* * *

Yer dardi joni bemorimda bo‘lg‘ay qoshki,
Jismi ozori tani zorimda bo‘lg‘ay koshki.

Gul yuzin ko‘rguncha ranj osebidin betobi rang,
Yuz tikan bu chashmi xunborimda bo‘lg‘ay koshki.

Zahmatikim undadur, kosh ul manga bo‘lg‘ay nasib,
Sihhatikim mendadur, yorimda bo‘lg‘ay koshki.

La’li jon baxshini bir tabhola majruh etkucha,
Yuz jarohat joni afgorimda bo‘lg‘ay koshki.

Anda bo‘lg‘on dard bo‘lg‘ay menda, lekin dardi ishq —
Andake yori jafokorimda bo‘lg‘ay koshki.

Bayram ul oyning har ozori hayotedur manga,
To tirikmen bandi ozorimda bo‘lg‘ay koshki.

RUBOIYLAR

* * *

Bayramg‘a base g‘ariblik kor etti,
G‘urbat ani xoru zoru bemor etti.
Yorabki, balolarg‘a giriftor o‘lsun,
Har kimki ani g‘amga giriftor etti.

* * *

Ko‘z ravshani, yori dilsitonim boradur,
Jon gulshanidin sarvi ravonim boradur,
Bu xasta agar qoldi aning qullug‘idin,
Sen qolmag‘il, ey ko‘ngulki, jonim boradur.

* * *

Bazmingki, nigorxonai Chin o‘lg‘ay,
Anda tarabu nishot oyin o‘lg‘ay.
Majlis begiu g‘ayrg‘a yuz bastu nishot,
Ne vajh ila Mir basti g‘amgin o‘lg‘ay.

* * *

Jo‘yandai ayshu inbisotingdurmen,
Xohoni farog‘atu nishotingdurmen.
Sen muxtalit o‘lmading, yo‘q ersa men zor,
Billahki, xarobi ixtilotingdurmen.

* * *

Ne din g‘amidin dame parishondurmen,
Ne kufr hujumidin harosondurmen.
Butxonau masjid manga yakson ko‘runur,
Go‘yoki, ne kofir, ne musulmondurmen.

* * *

Sen borg‘ali kam emasdur, ey toza nihol,
Ko‘zda namu, xotirda g‘amu, jonda malol.
Bu hol bila bo‘lmasa ummidi visol,
Yorabki, ne bo‘lg‘ay edi men xastag‘a hol?!

* * *

Avval meni xidmatingg‘a mahram qilding,
Bazming aro hamzabonu hamdam qilding,
Oxir yana iltifotni kam qilding,
Rasvoyi tamomi ahli olam qilding.

* * *

To chand g‘amingda iztirob etgaymen,
Hajr o‘tida bag‘rimni kabob etgaymen.
Xatingni ko‘rub chu qolmadi hush manga,
Ma’lumki, ne nav’ javob etgaymen.

* * *

Ham xutba zaboningga muayyan bo‘lsun,
Ham sekka oting bila muzayyan bo‘lsun.
To zulmatu nur bo‘lg‘usi, jumla jahon —
Xurshedi jamoling bila ravshan bo‘lsun.

* * *

Hajringni xayol qilmoq mushkil,
Sendin talabi visol qilmoq mushkil.
Holimni sanga arz qilsam deydurmen,
Ammo sanga arzi hol qilmoq mushkil.

FARDLAR

* * *

Ey pariro‘, bandai zulfi parishoning bo‘lay,
Ey sihi qad, sadqai sarvi xiremoning bo‘lay.

* * *

Eyki sarvi bo‘stoni e’tidolimsen mening,
Noz birla parvarish topqon niholim sen mening.

* * *

Ey pari paykarki, umri jovidonimsen mening,
To tirikmen sendin ayrilmonki, jonimsen mening.

* * *

Toji siyah emasdur ul dilsiton boshida,
Solmish humoy soya sarvi ravon boshida.

* * *

Sarig‘ niqobu qizil toj birla ul qaddi zebo,
Qo‘runur o‘ylaki yearv uzra g‘unchai guli ra’no.

Manba’: Asrlar sadosi — Mumtoz o’zbek adabiyotidan namunalar / Toshkent.,G’.G’ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti/ 1982.
Muhammad Bairam Beg Turkman
011

025

(Tashriflar: umumiy 1 087, bugungi 1)

Izoh qoldiring