Ma’murjon Uzoqovga bag’ishlov.

bg 12.jpg    Маъмуржон Узоқов жуда эрта қўшиқ айтишга меҳр қўйди. У қўшиқ санъатининг ўзига хос қийинчиликлари ва нозик сирларини ўрганиб, кўп йиллар самарали ижод этиб, катта ҳофизлар билан ҳамнафас бўлди, халқ эътиборини қозонди.

Азиз Зокиров
МАРҒИЛОН — ҲОФИЗЛАР ЮРТИ
02

Ma'murjon Uzoqov - Mustahzod (Yor istab) Маъмуржон Узоқов (1904.20.4 Марғилон — 1963.12.6) — Ўзбекистон халқ ҳофизи (1939). Маматбува ҳофиз, Болтабой Ражабов, Ҳамроқул қори сингари ҳофизлар таъсирида ашула айтишни бошлаган. Ҳасан қоридан дутор чалиш ва яллаларни, Жўрахон Султоиовдан катта ашуланинг мураккаб йўлларини ўзлаштирган. 1922 — 25 й.лар Худойберган ҳофиз Мақсумов, 1926—32 й.лар Ҳасан қори, 1933— 62 й.лар Жўрахон Султонов б-н ҳамнафасликда куйлаган.
Дастлаб халқ тўй-сайилларида, чойхоналарда хизмат қилган. Марғилон театрида хонанда (1937—39), Муқимий театрида [Тоҳир, Жарчи (С. Абдулла; Т. Жалилов, «Тоҳир ва Зуҳра») ролларини ўйнаган] артист ва хонанда (1939—50), Ўзбекистон радиоқўмитаси (1950—52), Ўзбек давлат эстрадаси (1952—62)да яккахон хонанда.
Баланд, ширадор ва ўта таъсирли овоз соҳиби. Репертуаридан халқ ашула, ялла ва катта ашулалар («Ул кун жонон»,«Насиҳат», «Келдим», «Жонон келур»,«Кўзларинг», «Баёт», «Парво этиб кет»,«Қалам қошинг», «Айладинг», «Ёлғиз»,«Кўп эрди ҳасратим, жоно», «Сайдинг қўябер, сайёд»), бастакорлар асарлари (айниқса, М. Мирзаевнинг «Якка бу Фарғонада», «Суратинг», «Доғман», «Ёр истаб», «Баҳор», «Қачон бўлғай, ким»,«Бир келиб кетсин» каби), мумтоз ашулалар («Феруз», «Мустаҳзод», «Баёт V») ўрин олган. Маъмуржон Узоқов Фарғона хонандалик мактаби анъаналарини давом эттирган ва ўзбек мусиқа маданияти тарихида чуқур из қолдирган. Ижролари Ўзбекистон радиоси жамғармасига, бир нечта грампластинка ва компакт дискларга ёзилган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени (2000) б-н тақдирланган. Марғилон кўчалардан бири, болалар мусиқа мактаби ҳамда шаҳар маданият ва истироҳат боғига У. номи берилган. 1997 й.дан Марғилонда Жўрахон Султонов ва Маъмуржон Узоқов номидаги хонандалар танлови ўтказилмоқда.

02

Марғилон ҳофизлар юрти… Бу маскан ўзининг бой тарихи, ажойиб ва нозик таъб одамлари, санъаткорлари билан довруғ топиб келаётган обод ва сўлим шаҳарлардан бири ҳисобланади.
Ҳофизлик анъаналари ўз илдизлари билан узоқ ўтмишга бориб тақалишининг асосий сабабларидан бири – санъаткорлар, хонандалар ва созандалар фаолияти билан боғлиқдир.

Ўтмишда яшаб, ижод этган аксарият алломалар ва ижодкорларнинг мусиқий рисолалари ҳамда адабий меросида ҳофизликнинг алоҳида эътибор билан ёритилганлигининг гувоҳи бўламиз. Хусусан, ҳофизликнинг оддий касбийлик маҳоратларидан, токи фалсафий маънолар касб этувчи моҳирлик даражасигача бўлган мезонларини ўзига хос тарзда баён этилганлигини учтариш мумкин. Бу хусусда, Алишер Навоий қаламига мансуб ғазалда ҳам ҳофизликнинг нечоғлиқ бадиий образлари куйланганлигига гувоҳ бўламиз:

Чекти булбул кеби минг ила достон ҳофиз,
Йўқ анингдек яна бу даврда хушхон ҳофиз.

Ҳофиз булбул каби минг усулу лаҳн (куй) билан достон чекди-куйлади, бундай хушхон ҳофиз бу даврда бошқа йўқ.

Эй Навоий, дема лаҳниға недин бўлдинг сайд,
Халқ сайдига қони уйла хуш алхон ҳофиз.

Эй Навоий, ҳофизнинг лаҳнига – куйлаш ва нафас олиш санъатига недин асир (сайд) бўлдинг дема, хуш алҳон (куйлар) ҳофизи халқни ўзига доим худди шундай асир айлади.

Бу ғазал ҳофизларнинг кишилар қалбига қанчалик катта руҳий таъсир кўрсата олиши ва, умуман олганда, ҳар қандай матнни табиий овоз воситасида илоҳий қироат этиш санъатидан ҳайратланиши ҳақидаги асардир.

Ижрочилик амалиётида хонандалар кўп, лекин, айнан, ҳофизлик анъаналари талабларига мос келадиганлари саноқлидир. Дарҳақиқат, улар ўзбек мусиқа тарихи ва назариясидан хабардор, ижрода моҳир, билимдон ҳамда ўзига хос муносиб талқинга эга бўлган санъаткорлардир.

Фарғона водийси хонандалик санъатида ҳам ана шундай хусусиятлар билан шаклланган ва устозлик даражасига эришган намояндалар кўп. Айнан, Марғилон масканига тегишли, қолаверса, уларни биз билган манбалар ва устозлар таърифлашларича қуйидаги тартибда келтириш ўринлидир: Ашурали (Маҳрам), Уста Масаид, Қўзибой (дутор), Ғуломхон эшон, Мадали ҳофиз, Сулаймон (буқоқ), Юсуфжон қизиқ, Болта ҳофиз, Маматбува Сатторов, Худойберди ҳофиз (қирғиз-ёзёвон) ва улардан кейин бевосита мактаб давомчилари сифатида: Жўрахон Султонов, Ахрор қори, Акбарали Ҳайдаров, Ҳожимурод ҳофиз, Маъмуржон Узоқов; кейинги авлод вакилларидан: Холматжон Қурбонов, Исоқжон Ҳусанов, Мусожон Орипов, Иброҳимжон Исоқов, Мамасиддиқ Мадалиев ва, айни пайтда, Искандар Қаландаров, Турдали Шарипов, Қорабой Қодиров, Нуриддинжон Мамажонов, Рустамжон Отабоевлардир.

Юқорида такидлаганимиздек, ижро мактабларининг шаклланишида ҳам ижро талқини нуқтаи-назаридан икки ижровий омил муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг биринчиси, макон билан боғлиқ ижро мактаби бўлса; иккинчиси, шу ижро мактабида тарбияланиб, шаклланган ва кейинчалик алоҳида ижровий жиҳатлар билан суғорилган шахсий услублар ҳисобланади. Одатга кўра, мумтозлик даражасига эришган ижро услуби, макон билан мактабни ташкил этади. Шахсий услублар эса, мумтоз йўлларга мансуб ва ундан енгилроқ бўлган мусиқий йўллар асосида юзага келади. Бу борада, Фарғона водийси – жуда кўп ҳофизларга бой макон ҳисобланади. Ўз вақтида ҳофизларнинг ўзаро муносабатлари ва бир-бирларига ўтказган таъсирлари, тақлидлари, шахсий услубнинг такомиллашишига ёки макон мактаблари мукаммаллашишига асос бўлган.
Маълумки, бир хонандани, яъни, ҳофизни талаб даражасида етук қилиб тарбиялаш, устоздан жуда нозик ва машаққатли узоқ меҳнатни талаб этади. Қолаверса, ушбу мактабларда тарбияланиб, вояга етган ҳофизу санъаткорлар ҳам жуда кўп.

Биз тасаввур этиб, билган даврлардан бошлаб, ўзининг шахсий ижроси билан муайян мактаб асосчиларидан бўлган: Болта ҳофиз, Мадали ҳофиз, Мамадбува Сатторов бўлсалар; Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Ҳожимурод Муҳаммедов ва бошқа ўнлаб ҳофизлар бу мактабда тарбияланиб, уларнинг ижро йўлларини давом эттирганлар. Юқорида қайд этганимиздек ҳофизлик мактабида хонандани тарбиялаш устоздан катта меҳнатни талаб этади. Ҳамма қилинаётган меҳнат ёки бажарилиши ният этиб қўйилган вазифалар, хонанданинг ижро имкониятлари даражасини кенгайтириш ва маҳоратини оширишдан иборатдир. Бунда, асосан, овоз имкониятларини ўстириш (энг аввало, овоз тараннумидаги малака бўлса, унинг таркибига овоз диапазони, унинг тембри, яъни, тус, унинг жарангдорлиги, яъни, ўсувчанлиги, талаффузнинг равонлиги, нафас олиш тартиби, нафасни ишлатишда нағманинг тиниқлиги, нафаснинг узунлиги ва таянчининг чуқурлиги) назарда тутилган. Албатта, бу жараён ашуланинг оғир ва енгиллигига қараб, нафас ҳажми, хонанда овозининг пастки регистр ва юқори пардаларда куйлашдаги имконият ҳажми ва ҳоказо ижровий унсурларни қамраб олади.

Ҳар бир ҳофиз учун ўз фикрларини ашула сўзларининг маъносига қараб ифодалай олиши жуда муҳим омил ҳисобланади. Бунда, ҳажм қанча кенг бўлса, имконият ҳам шунга яраша ошиб боради. Марғилон хонандалик мактаби намояндаларида овоз имкониятлари ва диапозони жуда кенг бўлиб, пастки кичик октава соль(g) нотасидан учинчи октава ми(e), фа(f) пардаларигача етиб боради. Яъни, ҳар қандай мумтоз ашулани мақомига мос ҳолда ижро этиш учун етарли имкониятларни қамраб олган. Энг муҳими шундаки, анъанавий мумтоз мусиқа ижрочилиги санъатида, устоз-шогирд қабилида вояга етган ҳар қандай санъаткорнинг овоз имкониятлари ва уни ижрода қўллаш маҳорати профессионал қоидаларга мос ҳолда камол топганлигидир. Чунки, хонишда ижро маданияти, ижро техникаси, ижро маҳорати каби овоз талқини билан боғлиқ умумбашарий қоидаларнинг барча миллат хонандаларига хослигини қайд этиб ўтиш жоиздир. Бу амалиётда кўпчилик хонандаларимизнинг дунё бўйлаб ўзбек мусиқа меросини тарғиб этишлари жараёнида намоён этилган. Жумладан, 1976-1982 йилларда Ўзбекистон Давлат консерваториясида Европа классик вокал мактабидан таълим берган таниқли санъат арбоби Г.А. Храмов шундай бир хотирасини айтган эди: “Бизларни, ҳамда кўп ашулачиларни ўша даврда Москвага малака ошириш учун юборишган. Орамизда Маъмуржон Узоқов ҳам бор эди. Ҳаммамизнинг овозларимизни навбатма-навбат текшириб, гал Маъмуржон Узоқовга келганда, улар: “Сенинг овозинг мукаммал экан, бу ерда шуғулланишинг мажбурий эмас, агар хоҳласанг, ҳозир сенга малака оширди деб ҳужжат беришимиз мумкин, овозингга эҳтиёт бўл, бундай овоз камдан-кам учрайди”.

Мутахассиснинг ушбу фикридан англаш лозимки, Марғилон ҳофизлик мактаби, жаҳон вокал ижрочилиги, яъни, “Belcanto” ижрочилик мактаби даражасига, шубҳасиз мос. Бизга маълум бўлмаган қадимий вақтлардан бошлаб, бу мактабга асос солинган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, биз мусиқашунос ўқитувчиларнинг олдимиздаги вазифамиз, етишиб келаётган ёш хонанда – талабаларга нафақат Марғилон ҳофизлик санъати мактаби тўғрисида, балки, мамлакатимиздаги бошқа ҳофизлик санъати мактаблари ҳақида ҳам атрофлича маълумот бериб, бу мактаблар услубларидан ҳозирги замон талабларига мос унумли фойдаланишни ўргатишдир.

Истиқлол туфайли миллий мерос ва миллий маданиятга бўлган муносабатлар тубдан ўзгарди. Асрлар мобайнида яратилган миллий қадриятларимиз қайтадан тикланиб, замонавий турмуш тарзимизда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, ўзлигимизни англашга катта хизмат қилмоқда. Зотан, Юртбошимиз тўғри таъкидлаганидек: “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”. Зеро, ҳофизлик санъати халқ маънавиятининг кўзгуси, ҳаётининг инъикоси ва руҳиятининг асосидир. Шунинг учун ҳам аждодлар анъанасини англаш, тарихни яхши билиш ва уни пухта ўрганиб, келажак авлодга қолдириш ҳар бир шахснинг муқаддас бурчидир.

Farg‘ona vodiysi xonandalik san’atida ham ana shunday xususiyatlar bilan shakllangan va ustozlik darajasiga erishgan namoyandalar ko‘p. Aynan, Marg‘ilon maskaniga tegishli, qolaversa, ularni biz bilgan manbalar va ustozlar ta’riflashlaricha quyidagi tartibda keltirish o‘rinlidir: Ashurali (Mahram), Usta Masaid, Qo‘ziboy (dutor), G‘ulomxon eshon, Madali hofiz, Sulaymon (buqoq), Yusufjon qiziq, Bolta hofiz, Mamatbuva Sattorov, Xudoyberdi hofiz (qirg‘iz-yozyovon) va ulardan keyin bevosita maktab davomchilari sifatida: Jo‘raxon Sultonov, Axror qori, Akbarali Haydarov, Hojimurod hofiz, Ma’murjon Uzoqov; keyingi avlod vakillaridan: Xolmatjon Qurbonov, Isoqjon Husanov, Musojon Oripov, Ibrohimjon Isoqov, Mamasiddiq Madaliyev va, ayni paytda, Iskandar Qalandarov, Turdali Sharipov, Qoraboy Qodirov, Nuriddinjon Mamajonov, Rustamjon Otaboyevlardir.

Aziz Zokirov
MARG‘ILON — HOFIZLAR YURTI
02

1397657282_uzoqov.jpgMa’murjon Uzoqov (1904.20.4 Marg‘ilon — 1963.12.6) — O‘zbekiston xalq hofizi (1939). Mamatbuva hofiz, Boltaboy Rajabov, Hamroqul qori singari hofizlar ta’sirida ashula aytishni boshlagan. Hasan qoridan dutor chalish va yallalarni, Jo‘raxon Sultoiovdan katta ashulaning murakkab yo‘llarini o‘zlashtirgan. 1922 — 25 y.lar Xudoybergan hofiz Maqsumov, 1926—32 y.lar Hasan qori, 1933— 62 y.lar Jo‘raxon Sultonov b-n hamnafaslikda kuylagan.
Dastlab xalq to‘y-sayillarida, choyxonalarda xizmat qilgan. Marg‘ilon teatrida xonanda (1937—39), Muqimiy teatrida [Tohir, Jarchi (S. Abdulla; T. Jalilov, «Tohir va Zuhra») rollarini o‘ynagan] artist va xonanda (1939—50), O‘zbekiston radioqo‘mitasi (1950—52), O‘zbek davlat estradasi (1952—62)da yakkaxon xonanda.
Baland, shirador va o‘ta ta’sirli ovoz sohibi. Repertuaridan xalq ashula, yalla va katta ashulalar («Ul kun jonon»,«Nasihat», «Keldim», «Jonon kelur»,«Ko‘zlaring», «Bayot», «Parvo etib ket»,«Qalam qoshing», «Aylading», «Yolg‘iz»,«Ko‘p erdi hasratim, jono», «Sayding qo‘yaber, sayyod»), bastakorlar asarlari (ayniqsa, M. Mirzayevning «Yakka bu Farg‘onada», «Surating», «Dog‘man», «Yor istab», «Bahor», «Qachon bo‘lg‘ay, kim»,«Bir kelib ketsin» kabi), mumtoz ashulalar («Feruz», «Mustahzod», «Bayot V») o‘rin olgan. Ma’murjon Uzoqov Farg‘ona xonandalik maktabi an’analarini davom ettirgan va o‘zbek musiqa madaniyati tarixida chuqur iz qoldirgan. Ijrolari O‘zbekiston radiosi jamg‘armasiga, bir nechta gramplastinka va kompakt disklarga yozilgan. Vafotidan so‘ng «Buyuk xizmatlari uchun» ordeni (2000) b-n taqdirlangan. Marg‘ilon ko‘chalardan biri, bolalar musiqa maktabi hamda shahar madaniyat va istirohat bog‘iga U. nomi berilgan. 1997 y.dan Marg‘ilonda Jo‘raxon Sultonov va Ma’murjon Uzoqov nomidagi xonandalar tanlovi o‘tkazilmoqda.

02

Marg‘ilon hofizlar yurti… Bu maskan o‘zining boy tarixi, ajoyib va nozik ta’b odamlari, san’atkorlari bilan dovrug‘ topib kelayotgan obod va so‘lim shaharlardan biri hisoblanadi.
Hofizlik an’analari o‘z ildizlari bilan uzoq o‘tmishga borib taqalishining asosiy sabablaridan biri – san’atkorlar, xonandalar va sozandalar faoliyati bilan bog‘liqdir.

O‘tmishda yashab, ijod etgan aksariyat allomalar va ijodkorlarning musiqiy risolalari hamda adabiy merosida hofizlikning alohida e’tibor bilan yoritilganligining guvohi bo‘lamiz. Xususan, hofizlikning oddiy kasbiylik mahoratlaridan, toki falsafiy ma’nolar kasb etuvchi mohirlik darajasigacha bo‘lgan mezonlarini o‘ziga xos tarzda bayon etilganligini uchtarish mumkin. Bu xususda, Alisher Navoiy qalamiga mansub g‘azalda ham hofizlikning nechog‘liq badiiy obrazlari kuylanganligiga guvoh bo‘lamiz:

Chekti bulbul kebi ming ila doston hofiz,
Yo‘q aningdek yana bu davrda xushxon hofiz.

Hofiz bulbul kabi ming usulu lahn (kuy) bilan doston chekdi-kuyladi, bunday xushxon hofiz bu davrda boshqa yo‘q.

Ey Navoiy, dema lahnig‘a nedin bo‘lding sayd,
Xalq saydiga qoni uyla xush alxon hofiz.

Ey Navoiy, hofizning lahniga – kuylash va nafas olish san’atiga nedin asir (sayd) bo‘lding dema, xush alhon (kuylar) hofizi xalqni o‘ziga doim xuddi shunday asir ayladi.  Bu g‘azal hofizlarning kishilar qalbiga qanchalik katta ruhiy ta’sir ko‘rsata olishi va, umuman olganda, har qanday matnni tabiiy ovoz vositasida ilohiy qiroat etish san’atidan hayratlanishi haqidagi asardir.

Ijrochilik amaliyotida xonandalar ko‘p, lekin, aynan, hofizlik an’analari talablariga mos keladiganlari sanoqlidir. Darhaqiqat, ular o‘zbek musiqa tarixi va nazariyasidan xabardor, ijroda mohir, bilimdon hamda o‘ziga xos munosib talqinga ega bo‘lgan san’atkorlardir.

Farg‘ona vodiysi xonandalik san’atida ham ana shunday xususiyatlar bilan shakllangan va ustozlik darajasiga erishgan namoyandalar ko‘p. Aynan, Marg‘ilon maskaniga tegishli, qolaversa, ularni biz bilgan manbalar va ustozlar ta’riflashlaricha quyidagi tartibda keltirish o‘rinlidir: Ashurali (Mahram), Usta Masaid, Qo‘ziboy (dutor), G‘ulomxon eshon, Madali hofiz, Sulaymon (buqoq), Yusufjon qiziq, Bolta hofiz, Mamatbuva Sattorov, Xudoyberdi hofiz (qirg‘iz-yozyovon) va ulardan keyin bevosita maktab davomchilari sifatida: Jo‘raxon Sultonov, Axror qori, Akbarali Haydarov, Hojimurod hofiz, Ma’murjon Uzoqov; keyingi avlod vakillaridan: Xolmatjon Qurbonov, Isoqjon Husanov, Musojon Oripov, Ibrohimjon Isoqov, Mamasiddiq Madaliyev va, ayni paytda, Iskandar Qalandarov, Turdali Sharipov, Qoraboy Qodirov, Nuriddinjon Mamajonov, Rustamjon Otaboyevlardir.

Yuqorida takidlaganimizdek, ijro maktablarining shakllanishida ham ijro talqini nuqtai-nazaridan ikki ijroviy omil muhim ahamiyat kasb etadi. Ularning birinchisi, makon bilan bog‘liq ijro maktabi bo‘lsa; ikkinchisi, shu ijro maktabida tarbiyalanib, shakllangan va keyinchalik alohida ijroviy jihatlar bilan sug‘orilgan shaxsiy uslublar hisoblanadi. Odatga ko‘ra, mumtozlik darajasiga erishgan ijro uslubi, makon bilan maktabni tashkil etadi. Shaxsiy uslublar esa, mumtoz yo‘llarga mansub va undan yengilroq bo‘lgan musiqiy yo‘llar asosida yuzaga keladi. Bu borada, Farg‘ona vodiysi – juda ko‘p hofizlarga boy makon hisoblanadi. O‘z vaqtida hofizlarning o‘zaro munosabatlari va bir-birlariga o‘tkazgan ta’sirlari, taqlidlari, shaxsiy uslubning takomillashishiga yoki makon maktablari mukammallashishiga asos bo‘lgan.
Ma’lumki, bir xonandani, ya’ni, hofizni talab darajasida yetuk qilib tarbiyalash, ustozdan juda nozik va mashaqqatli uzoq mehnatni talab etadi. Qolaversa, ushbu maktablarda tarbiyalanib, voyaga yetgan hofizu san’atkorlar ham juda ko‘p.

Biz tasavvur etib, bilgan davrlardan boshlab, o‘zining shaxsiy ijrosi bilan muayyan maktab asoschilaridan bo‘lgan: Bolta hofiz, Madali hofiz, Mamadbuva Sattorov bo‘lsalar; Jo‘raxon Sultonov, Ma’murjon Uzoqov, Hojimurod Muhammedov va boshqa o‘nlab hofizlar bu maktabda tarbiyalanib, ularning ijro yo‘llarini davom ettirganlar. Yuqorida qayd etganimizdek hofizlik maktabida xonandani tarbiyalash ustozdan katta mehnatni talab etadi. Hamma qilinayotgan mehnat yoki bajarilishi niyat etib qo‘yilgan vazifalar, xonandaning ijro imkoniyatlari darajasini kengaytirish va mahoratini oshirishdan iboratdir. Bunda, asosan, ovoz imkoniyatlarini o‘stirish (eng avvalo, ovoz tarannumidagi malaka bo‘lsa, uning tarkibiga ovoz diapazoni, uning tembri, ya’ni, tus, uning jarangdorligi, ya’ni, o‘suvchanligi, talaffuzning ravonligi, nafas olish tartibi, nafasni ishlatishda nag‘maning tiniqligi, nafasning uzunligi va tayanchining chuqurligi) nazarda tutilgan. Albatta, bu jarayon ashulaning og‘ir va yengilligiga qarab, nafas hajmi, xonanda ovozining pastki registr va yuqori pardalarda kuylashdagi imkoniyat hajmi va hokazo ijroviy unsurlarni qamrab oladi.

Har bir hofiz uchun o‘z fikrlarini ashula so‘zlarining ma’nosiga qarab ifodalay olishi juda muhim omil hisoblanadi. Bunda, hajm qancha keng bo‘lsa, imkoniyat ham shunga yarasha oshib boradi. Marg‘ilon xonandalik maktabi namoyandalarida ovoz imkoniyatlari va diapozoni juda keng bo‘lib, pastki kichik oktava sol(g) notasidan uchinchi oktava mi(e), fa(f) pardalarigacha yetib boradi. Ya’ni, har qanday mumtoz ashulani maqomiga mos holda ijro etish uchun yetarli imkoniyatlarni qamrab olgan. Eng muhimi shundaki, an’anaviy mumtoz musiqa ijrochiligi san’atida, ustoz-shogird qabilida voyaga yetgan har qanday san’atkorning ovoz imkoniyatlari va uni ijroda qo‘llash mahorati professional qoidalarga mos holda kamol topganligidir. Chunki, xonishda ijro madaniyati, ijro texnikasi, ijro mahorati kabi ovoz talqini bilan bog‘liq umumbashariy qoidalarning barcha millat xonandalariga xosligini qayd etib o‘tish joizdir. Bu amaliyotda ko‘pchilik xonandalarimizning dunyo bo‘ylab o‘zbek musiqa merosini targ‘ib etishlari jarayonida namoyon etilgan. Jumladan, 1976-1982 yillarda O‘zbekiston Davlat konservatoriyasida Yevropa klassik vokal maktabidan ta’lim bergan taniqli san’at arbobi G.A. Xramov shunday bir xotirasini aytgan edi: “Bizlarni, hamda ko‘p ashulachilarni o‘sha davrda Moskvaga malaka oshirish uchun yuborishgan. Oramizda Ma’murjon Uzoqov ham bor edi. Hammamizning ovozlarimizni navbatma-navbat tekshirib, gal Ma’murjon Uzoqovga kelganda, ular: “Sening ovozing mukammal ekan, bu yerda shug‘ullanishing majburiy emas, agar xohlasang, hozir senga malaka oshirdi deb hujjat berishimiz mumkin, ovozingga ehtiyot bo‘l, bunday ovoz kamdan-kam uchraydi”.

Mutaxassisning ushbu fikridan anglash lozimki, Marg‘ilon hofizlik maktabi, jahon vokal ijrochiligi, ya’ni, “Belcanto” ijrochilik maktabi darajasiga, shubhasiz mos. Bizga ma’lum bo‘lmagan qadimiy vaqtlardan boshlab, bu maktabga asos solingan. Shu o‘rinda ta’kidlash joizki, biz musiqashunos o‘qituvchilarning oldimizdagi vazifamiz, yetishib kelayotgan yosh xonanda – talabalarga nafaqat Marg‘ilon hofizlik san’ati maktabi to‘g‘risida, balki, mamlakatimizdagi boshqa hofizlik san’ati maktablari haqida ham atroflicha ma’lumot berib, bu maktablar uslublaridan hozirgi zamon talablariga mos unumli foydalanishni o‘rgatishdir.

Istiqlol tufayli milliy meros va milliy madaniyatga bo‘lgan munosabatlar tubdan o‘zgardi. Asrlar mobaynida yaratilgan milliy qadriyatlarimiz qaytadan tiklanib, zamonaviy turmush tarzimizda o‘zining munosib o‘rnini egallab, o‘zligimizni anglashga katta xizmat qilmoqda. Zotan, Yurtboshimiz to‘g‘ri ta’kidlaganidek: “O‘zlikni anglash tarixni bilishdan boshlanadi”. Zero, hofizlik san’ati xalq ma’naviyatining ko‘zgusi, hayotining in’ikosi va ruhiyatining asosidir. Shuning uchun ham ajdodlar an’anasini anglash, tarixni yaxshi bilish va uni puxta o‘rganib, kelajak avlodga qoldirish har bir shaxsning muqaddas burchidir.

02

(Tashriflar: umumiy 2 835, bugungi 1)

1 izoh

  1. Bismillohir Rahmonir Rohiym!
    Assalomu alaykum! Men bu erda ko’rsatilgan manba’larni o’qib rohatlandim.
    Ma’qul topsangiz Qalbdan qalbga yuqqan dard nomli hotira kitobimning qayta ishlangan nushasidan taqdim eturman. Ushbu hotiralarim Ma’murjon Uzaqovning hali elimizga ma’lum bo’lmagan hayot yo’llari haqida bo’lib, hofizning qizi Zuhrahon Uzaqova nazoratida yozilmoqda. O’zbekona qadriyatlarimiz va unitilmas oqibatlarimizning ibratli ko’rinishlarini uning timsolida gavdalantirdim, Yillar nafasi nomli kitobimning ikkinchi kitobi tez orada bosmsdan chiqarsam murodim hosil bolajak deb umid qilaman.
    barchamizning oilamizdan hotirjamlik va baraka hayr tark etmasin deb Ahmadjon Halilov

Izoh qoldiring