Mirtemir ijodi misolida O’zbek-Qoraqalpoq adabiy aloqalari haqida suhbat

09 Адабий алоқаларни алоҳида ижодкорлар фаолиятисиз тасаввур қилиш мушкул. Ўзбек-қорақалпоқ адабий алоқаларини мустаҳкамлашга, унинг тараққиётига ўзининг янги янги асарлари билан сезиларли таъсир кўрсатган ижодкорлар талайгина. Davomini o'qish

Mutavakkil Burhonov. Fitrat va Cho’lpon haqida xotiralar & Mutavakkil Burhonov. Tarona va ikki qo’shiq

38  5 май — Атоқли бастакор Мутал Бурҳонов таваллуд топган кун  

Самарқанд пойтахтлик вақтида Чўлпон ҳам шу ерда истиқомат қиларди ва Фитратнинг уйига тез-тез келиб турарди. Умуман, Фитрат билан Чўлпон ёшлари жиҳатдан, ораларидаги тафовут анчагина бўлса-да, жуда қалин дўст эдилар… Davomini o'qish

Cho’lpon Ergash. She’rlar & Tursunboy Adashboyev. Men bilgan Cho’lpon Ergash & Uch she’r kitobi

bcde824e8a9f976392923fce8b53864.jpgАтоқли шоир шоир таваллудининг 80 йиллигига бағишланади

  Чўлпон Эргаш одам сифатида ўта хоксор, камтар, ҳатто бироз тортинчоқ эди. Ўзини бўлар-бўлмас давраларга уравермасди. Фақир киши панада қабилида бир чеккада шеърини ёзиб юришни афзал биларди. Минбарларга чиқиб ваъзхонлик қилмасди, обрў, шон-шуҳрат, мукофот таъмасидан йироқ эди. Назаримда, назарга тушишни унинг ўзи ҳам истамасди. У ўзини ҳаёт долғаларидан четга тортгандай кўринса-да, қалбан лоқайд эмас эди, ўзи курашчанга ўхшамаса-да, шеърияти курашчан эди.(Сулаймон Раҳмоннинг «Чўлпончи Чўлпон ёхуд пардаланган ҳақиқат» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Gulnoz Mo’minova. Yangi she’rlar & Ikki videoshe’r

041   Ижтимоий тармоқларида шоирлар ижоди билан боғлиқ саҳифаларни кузатиб бораман. Ана шундай мунтазам кузатган ижодкорлардан бири, юрагимни юксалиб бораётган фикрий  салоҳияти билан ёрита олаётган сатрлар муаллифи Гулноз Мўминовадир.  Davomini o'qish

Ey Sarbon — Sa’diy Sheroziy — Botir Zokirov & Ahmad Zohir & Sherali Jo’rayev

031    Асрлар давомида буюк Саъдийнинг бу машҳур ғазалини кимлар қўшиқ қилиб айтмаган. Биргина ХХ асрда уни юзлаб Шарқ ҳофизлари, шу жумладан бетакрор иқтидор соҳиблари Ботир Зокиров, Аҳмад Зоҳир, Шерали Жўраевлар бу қўшиқни маромига етказиб, ҳар бири ўзига хос тарзда куйлаган. Бугун бу қўшиқни улуғ Ботир Зокиров таваллуд топган кунда унинг ижросида эшитиш нақадар мароқли… Davomini o'qish

Iqbol Qo’shshayeva. Yuragini meros qoldirgan inson & Botir Zokirov. Fors taronalari & Botir Zokirov tavalludining 85 yilligiga bag’ishlan ‘Bugun’ radiodasturi (26.04.2021)

08

     Эртага — 26 апрель куни бетакрор санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган кун 

Ботир Зокиров!… Қиёси йўқ ва ҳеч қачон бўлинмайдиган, яхлит олам… Қанийди санъаткорнинг ҳақиқат рўпарасида қанчалик хоксор бўлса, жаҳолат қаршисида ўшанчалик мағрур қалбини тушунолсанг… Хаёлпараст «Кичкина шаҳзода»сининг орзуларини, дардларини ҳис қилган кўнгли ҳақида ўйлаб, унга ҳеч қачон хиёнат қилмаган, ҳар қандай оғир дақиқаларда ҳам уни тарк этмаган, ҳеч кимникига ўхшамаган юрагига қулоқ солгим келади.

Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Auditoriya

02 Бугун атоқли ёзувчи ва адабиётшунос олим Улуғбек Ҳамдамнинг туғилган куни

    Улуғбек дўстим! Сиз бугунги адабиётимизнинг улуғ бекларидансиз, ўзбек китобхонининг чинакам ҳамдамига айланган, ҳар бир янги асарингизни кутгувчи ўқувчиси бор ижодкорсиз. «Хуршид Даврон кутубхонаси» номидан чин юракдан қутлаб, Яратгандан узоқ умр ва баракали ижод тилайман.
Davomini o'qish

G’afur G’ulom. Afandi o’lmaydigan bo’ldi & Hasan kayfiy. Hikoyani muallifning o’zi o’gigan

center;»>Ashampoo_Snap_2017.05.06_16h03m56s_001_.png Атоқли шоир ва ёзувчи академик Ғафур Ғуломнинг яқинлашаётган таваллуд топган куни муносабати билан тайёрланган саҳифада «Афанди ўлмайдиган бўлди» ҳикоясини ўқишингиз ва «Ҳасан Кайфий» ҳикояларини тинглашингиз мумкин. Davomini o'qish

Cho’lpon Ergash. She’rlaridan namunalar & Ibrohim Haqqul. Zulmatlarga qo’sin tortar qo’shig’im…

075  Атоқли шоир Чўлпон Эргаш таваллудининг 85 йиллиги олдидан

Чўлпон Эргашнинг сайланмасини ўқиш – шоирлик қисмати қанчалик мураккаб ва шарафли эканини англашга, истиқлол ва мустақиллик моҳиятини янада теран мушоҳада этишга ҳамда дунёга очиқ кўз билан қарашга ёрдам кўрсатиши шак-шубҳасиздир.
Davomini o'qish

Oydin Hojiyeva. She’rlar & Shom shu’lalari & Abdug’afur Rasulov. Oydin she’riyat & Shoira tavallud kuniga bag’ishlangan «Bugun» radiodasturi

0_14c226_e9a72ac9_orig.png22 апрел — Ўзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

    Ҳеч ким қўлламаган қиёс, тимсолни кўриш, тасвирлаш – шоирликнинг муҳим синовларидан. Ўзбек шеъриятида нозик дидли, бетакрор кўриш қобилиятига эга шоирлар кўп. Шулардан бири ҳозирги ўзбек шеъриятининг истеъдодли вакиласи Ойдин Ҳожиевадир… Davomini o'qish