Йиллар ўтиб олис Ҳинд тупроғидан Бобур мирзонинг соғинчли ғазаллари тоғу саҳролар ошиб келиб Фарғона, қолаверса, бутун Мовароуннаҳр аҳли дилини забт этди. Халқ дилидаги мана шу ўчмас меҳрни сезиб-билиб юрган ҳукмдорлар ўз насл-насабларини ватангадо подшоҳ номи билан боғлаб, шу меҳр ва муҳаббатга шерик бўлишга уриндилар. Шу меҳр туфайли халқнинг ўзи ҳам ғаройиб афсоналар тўқиди. Ўзи тўқиб, ўзи шу афсоналарга ишонди. Шу меҳр туфайли тўқилган афсона ва достонларда (масалан,XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларига оид тарихий воқеаларга акс этган “Ойчинор” достонида. Достонда Бобур мирзо ҳаётининг Самарқандни ташлаб Афғонистонга чекиниш палласи тасвирланган) Бобур сиймоси адолатли подшоҳ, доно инсон, буюк шоир сифатида намоён этилди. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Zahiriddin Muhammad Bobur. She’riyatidan namunalar
Бобурнинг лирик мероси “Қобул девони” (1519)га, 1528-29 йилларда “Ҳинд девони” га жамланган. Тўлиқ девон тузгани ҳақида маълумот бор. Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади. Шундан 119 ғазал, 231 рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда асарлар яратган. Шеърларини мавзу жиҳатидан ошиқона, таълимий, тасаввуфий, ҳасби ҳол каби турларга ажратиш мумкин. Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида арқоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал ва мушаккалдир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида юксакликка олиб чиққан шоирдир. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Samarqand xayoli. Ikkinchi qism.
Олтин қозиқ ўрни – Самарқанд атрофида шаддод отлар гурсиллаб айланади… Безовта отларнинг туёқларидан ўт чақнаб ўтмиш билан келажак зулматини ёритар, ер гурсиллаб силкинар, ўлимини бўйнига олган чавандозлар эгинидаги жавшанлар, қўлларидаги қиличу қалқонлар жаранги Мовароуннаҳру Хуросон фуқароларини қўрқувга солар, ҳукмдорларнинг нотинч кўнгилларида ҳавас ғунчаларини очар ва хазон қиларди.
Davomini o'qish
Xurshid Davron. Samarqand xayoli. Birinchi qism.
14 ФЕВРАЛ — ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТУҒИЛГАН КУН
Жасурлиги учун “Бобур” номи билан кўпроқ машҳур бўлган Заҳириддин Муҳаммад Умаршайх мирзонинг суюкли хотини Қутлуғ Нигорхонимдан саккиз юз саксон саккизда, муҳаррам ойининг олтинчи куни (1483 йилнинг 14 феврали) дунёга келди. Davomini o'qish
Jontemir Jondor. Ko’zida So’zi borlar & Nasrullo Ergash. Jontemir haqida muxtasar so’z
Биздан беш-олти ёш кичик бўлса ҳам Жонтемирни тенгқур дегим келади. Чунки у тенг-тўшларидан анча ўзиб кетган. Дастлаб уни фақат шеър ёзса керак деб ўйлар эдим. Кейин ўқиб билдимки, жони вужудига сиғмай юрадиган дўстимиз жамиятдаги турли муаммолар ҳақида мўъжаз миниатюралар – лавҳалар ҳам битар экан. Davomini o'qish
Qozoqboy Yo’ldoshev. Tog’ay Murod badiiyati & «Ot kishnagan oqshom» spektakl & Bu dunyoda o’lib bo’lmaydi. Qissa
3 феврал — Атоқли адиб Тоғай Мурод туғилган кун
Адабиёт аҳли орасида Тоғай Мурод ижодида фольклор оҳанглари бор, деган қараш юради. Менинг назаримда, Тоғай Мурод ўз битикларига фольклор оҳангини эмас, балки халқнинг сўзлашув стихиясини олиб кирди. Davomini o'qish
Abdulhamid Cho’lpon. Audioshe’rlar & Umid Bekmuhammad. Bokudagi Abdulhamid Cho’lpon tasviri
Икки йил аввал тақдим этилган саҳифамизни яна бугунга олдик
Жадид адабиётининг етук намоёндаси Чўлпоннинг қиёфаси акс этган фотосуратлар бугун кўпчиликка маълум. Шукрки, андижонлик профессор Рустамбек Шамсутдиновнинг Озарбайжон диёрида олиб борган изланишлари туфайли шу пайтгача номаълум бўлган жонли сиймоси-кинотасмадаги тасвири топилди. Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. «Bir bor ekan, bir yo’q ekan…»
Устоз кетди… Январда саломлашганди дунё билан, январда видолашди.
Ҳаётини, ҳатто ўлимини ҳам адабиётга чулғаб кетди:
“Бир бор экан, бир йўқ экан…” дея бошланувчи эртак билан жон берди. Davomini o'qish
Ustoz Umarali Normatov vafot etdi
Атоқли олим, қанчадан-қанча шогирдларга устоз, олижаноб инсон Умарали Норматовни Аллоҳ раҳматига олсин. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Домланинг оиласига, фарзандларига ва яқинларига сабр берсин. «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муштарийлари номидан ҳамдардлигимизнибилдирамиз. Davomini o'qish
Sharof Boshbekov. Falakning gardishi & Sharof Boshbekov «Hayot davom etadi» teleloyihasida
«Ҳар бир ёзувчининг қандайдир ўзигагина хос жиҳати бўлади. Кимдир сюжет топишга уста, кимдир ноёб характерлар яратишга моҳир, бошқалари асар воқеаларини заргарона теришда тенги йўқ. Менинг энг яхши кўрган қуролим — юмор» (Шароф Бошбеков билан суҳбатдан.1991 й). Davomini o'qish
Sharof Boshbekov. Umurtqasiz odam
26 январь куни ўзбек адабиёт оғир жудоликка учради: таниқли адиб, забардаст драматург Шароф Бошбеков 71 ёшида вафот этди. Яратган Эгам бетакрор истеъдод ила сийлаган ёзувчимиздан ичакузар комедиялар, жиддий пьесалар, унутилмас ҳикояю киноқиссалар мерос бўлиб қолди.
Шароф Бошбеков виждони уйғоқ зиёли сифатида миллатимизнинг оғриқли муаммолари хусусида теран публицистик мақолалар ҳам ёзган эди. Эндиликда боқий дунё фуқаросига айланган ёзувчининг «Тафаккур» журналида «Умуртқасиз одам» деган ном билан чоп этилган эссесини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Бу – муаллифнинг вақтли матбуотда эълон қилинган сўнгги мақолаларидан бири бўлса ажаб эмас. Davomini o'qish
Taniqli dramaturg Sharof Boshbekov 71 yoshida vafot etdi
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат шуҳрати»ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни оламдан ўтди. Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Яратган эгам марҳум ижодкор дўстимизни раҳматига олган бўлсин. Davomini o'qish
