17 сентябрь — Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган куннинг 115 йиллиги
Агар ёзувчининг ахлоқ кодекси тузиладиган бўлса, мен ҳалоллик билан шижоатни биринчи модда қилиб қўяр эдим, чунки ёзувчининг бошқа ҳамма хислатлари унинг қай даражада ҳалол, нақадар шижоатли эканига боғлиқ. Адабий асар ёзиш учун, ҳеч шубҳасиз, талант керак, лекин ёзилган нарсани ўчириш, китобхонга зарур гапларнигина қолдириш учун талантнинг ўзи кифоя қилмайди, инсоф ҳам керак. Davomini o'qish

Маҳмуд Абулфайз ва Шафоат Раҳматулло Термизий.Улар Сурхон воҳасида яшаб ижод этганлари билан, нафақат Сурхон воҳасида балки Республика миқёсида ҳам таниқли ва довруқли эдилар.Журналист ва шоирнинг битиклари Республика миқёсидаги таниқли ижодкорларнинг битиклари билан беллашадиган имкониятга эга эди.Ҳар иккала ижодкорнинг ҳам охиратлари обод бўлсин. 



