17 август — Бетакрор хонанда Муслим Магомаев таваллуд топган кун
…Мовий чексизлик унинг оҳангида мангуга ўз тажассумини топди. Санъаткорнинг муҳаббат ҳақидаги қўшиқларида севганинг икки оёқ, икки қўлли чекланган бир мавжудот эмас, борлиқнинг бир парчаси, фақат мовий чексизликка дахлдор ҳур ШАХС, табиатнинг озод фарзанди бўлиб гавдаланади. Davomini o'qish




Бугун Республика маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган тақдимотда адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор Самарқанддаги мақбара номини Гўри Амир деб аташ урф бўлгани, аслида Гўри Мир тўғрилиги, бу ҳақда шоир Хуршид Даврон ёзганини айтиб қолди. Даврадаги тарихчилар буни тасдиқлади, лекин дарслик ва қўлланмаларда мақбара номи Гўри Амир шаклида кетгани, тўғри шаклини ўқувчилар, талабалар, умуман кенг жамоатчилик қабул қилмаслиги мумкинлигини айтишди. Лекин бошқалар қабул қилмайди деб хатода давомли бўлавермаслик керак-ку (Ориф Толибнинг телеграм каналидан олинди: https://t.me/oriftolib).
Қутлибеканинг янги шеърларини ўқир эканман, руҳимда олис ёшлик йилларининг соғинчли шабадалари эса бошлади. Теграмда шоира сатрларига ҳамоҳанг гоҳ мунгли, гоҳ шодмон мусиқа янграй бошлаганини туйдим… 


.png)
“Gazeta.uz” китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида «Кутубхона» номли лойиҳа бошлади. Унда ўз хонадонида кутубхона ташкил қилган мутолаа ишқибозлари билан китобхонлик ва кутубхоначилик ҳақида суҳбатлар уюштирилади. Лойиҳанинг илк меҳмони — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. 