28 август — таниқли мусаввир Рўзи Чориев туғилган кун
Шукур Холмирзаевга ҳаётда ҳам, ижодда ҳам яқин маслакдош бўлган дўстларидан бири Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев эди. “Соқоли кўксига тушган, сочи гарданига етган, бақириб-чақириб, баъзан пала-партиш, баъзан чуқур хаёлчанлик билан, гоҳи бирдан пўртанадек ғалаён қилиб гапирувчи, ҳатто кўзлари тез-тез ёшланувчи” бу жунунваш рассом бутун вужуди билан ижодга шўнғиши, илҳом отлиғ дулдул ташриф буюрган кезлари ҳар ишга этак силкиб, устахона қўйнидан чиқмаслиги, табиатан хонанишин, ёлғизликка мойиллиги ва яна қатор фазилатлари ила росмана Шукур аканинг ҳамрози, сирдоши эди. Davomini o'qish








Бугун Республика маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган тақдимотда адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор Самарқанддаги мақбара номини Гўри Амир деб аташ урф бўлгани, аслида Гўри Мир тўғрилиги, бу ҳақда шоир Хуршид Даврон ёзганини айтиб қолди. Даврадаги тарихчилар буни тасдиқлади, лекин дарслик ва қўлланмаларда мақбара номи Гўри Амир шаклида кетгани, тўғри шаклини ўқувчилар, талабалар, умуман кенг жамоатчилик қабул қилмаслиги мумкинлигини айтишди. Лекин бошқалар қабул қилмайди деб хатода давомли бўлавермаслик керак-ку (Ориф Толибнинг телеграм каналидан олинди: https://t.me/oriftolib).