Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи — Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис «Рисолаи Бобурия» деб номлаган. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимасидаги тадқиқотда тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish
Van Yanmin. Hikmatlar
Яхши одамларга қутқу солишга қурби етадиган битта ҳам ёвуз куч йўқдир. Энг қўрқинчлиси — қалбнинг маккорлик иллатига мубтало бўлиши. Ана шунинг ўзиёқ инсонга қутқу солади. Агар инсон аёл гўзаллигига ўч бўлса, ишқивозлик васвасасини пайдо қилувчи кучлар, агар бойликка ружу қўйса, манфаатпарастлик ва таъмагирлик васвасасини уйғотувчи кучлар, агар у бўлар-бўлмасга ғазабланаверса, дарғазаблик васвасасини ҳосил қилгувчи кучлар, агар арзимаган нарсадан ҳам қўрқувга тушаверса, қўрқоқлик васвасасининг уйғотувчи кучлар таъсири остида бўлади. Davomini o'qish
Zaki Validi Tug’on. «Xotiralar» kitobidan parchalar
22 декабрь — атоқли олим ва давлат арбоби Аҳмад Заки Валиди Туғон (1890-1970) туғилган кун
Аҳмад Заки Валиди Туғон «Хотиралар»и ҳар бир кишига миллат учун қандай хизмат қилиш кераклигини уқдирувчи бир китобдир, васиятдир. Бугун ушбу китобдан юртимиз тарихига тегишли айрим парчаларини тақдим этмоқдамиз. Айтиш лозимки, 22 йил аввал «Шарқ юлдузи» журналида босилган хотираларни таржима қилган фидойи олим Шерали Турдиев кириш сўзида таъкидлаган мана бу сўзларни бугунги кундаям афсус билан такрорлашимиз мумкин: «Шу кунга қадар Аҳмад Заки Валиди Туғон деган инсонни юртимизда саноқли одам биларди…» Орадан шунча вақт зтиб, «биларди»ни «билади» десак ҳам хато қилмаймиз. Davomini o'qish
Miraziz A’zam. Yomg’ir yog’ar edi shig’alab…
19 декабрь — мусаввир Шуҳрат Абдурашидов хотираси куни
Бўлажак рассом 1950 йил 7 августда қўшни Қирғизистонда — Ўш вилоятининг Аравон туманидаги Тепақўрғон қишлоғида туғилди. Тепақўрғон тоғёнбағридаги хушманзара қишлоқ бўлиб, одамлари чорвадорлик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Шуҳратлар оиласи серфарзанд хонадон эди. Унинг Шавкат деган укаси, Январхон, Зиёдахон, Замирахон, Зарифахон исмли тўрт синглиси бор. Шуҳратнинг болалиги боғ кўчаларда ёнғоқ ўйнаб, қўй-қўзи, сигир- бузоқ боқиб ўтди. У пичан йиғар — ёз кунлари баъзан баланд ғарам устида ухлаб қоларди. Осмондан гўё юлдузлар ёғилаётганга ўхшар, шунда юлдузларни ушлаб кўргиси келарди. Кейинчалик у Москвадаги Суриков номли Тасвирий санъат институтида ўқиб юрган кезлари ана шу даврларни қўмсаб, эслаб қўярди. Davomini o'qish
Pol Elyuar. Sukunat tarozisi
14 декабрь – машҳур француз шоири Поль Элюар (1895- 1952) туғилган кун
Адабиёт майдонига кириб келаётган ҳар бир авлод ўзидан олдинги шоирлар ижодидан ўрганади, ўзлари маёқ деб билган шоирлар оламига интиладилар. Ўтган асрнинг 70-йилларида ўзбек ёш шоирлари ўртасида энг машҳур бўлган француз шоирларидан бири Поль Элюар эди, десак хато қилмаймиз. Бугун ҳам француз шоири ижоди янги давр ижодкорларининг қизиқиши доирасида қолаётгани Элюарнинг буюк истеъдодига бўлган ҳурмат нишонасидир. Davomini o'qish
Gul Pocha Ulfat. Uch mansura va bir hikoya
Кимдир: «Шунча бойлигиа қарамай, тўнғиздек семириб кетганига қарамай,тўйдим демайди», деган эди, ўша заҳоти сени эсладим. Яна кимдир: «Қорни тўқу,аммо доим кўзи оч», деган эди,тағин сен ёдимга келдинг. Бошқа биров: «Ўзи жаллод эмасу лекин кўп бегуноҳ одамни пичоқсиз сўйган» деган эди, тағин сен ёдимга тушдинг. Davomini o'qish
Pol Elyuar. Ozodlik. She’rning o’zbekchaga uch tarjimasi
14 декабрь – машҳур француз шоири Поль Элюар (1895- 1952) туғилган кун
Ўтган асрнинг 70-йилларида ўзбек ёш шоирлари ўртасида энг машҳур бўлган француз шоирларидан бири Поль Элюарнинг таниқли «Озодлик» шеърининг ўзбекча уч таржимасини тақдим этамиз. Уларни баҳолаш сиздан… Davomini o'qish
G‘aybulla as-Salom. Men suv ichgan daryolar & Xurshid Davron. Domlani eslab & Orziqul Ergash. Yozilmagan doston.
11 декабр — Атоқли олим Ғайбулла ас-Салом таваллуд топган куннинг 91 йиллиги
Устоз Ғайбулла Саломовнинг таваллуд куни унинг шогирдлари, шу жумладан, камина учун ҳам қутлуғ маросимдир. Университетда ўқигани йилларим домладан,сафдошлари ва шогирдлари бўлмиш Нажмиддин Комилов,Тилак Жўрадан таржима санъати сирларидан таълим олганимни ҳамиша катта ҳурмат ва соғинч билан эслайман. Davomini o'qish
Shoira Feruza Xayrullayeva «Qaqnus Samarqandda» dasturida she’rimni o‘qidi. Rahmat, Feruza qizim!
Шоира Феруза Хайруллаева «Қақнус Самарқандда» дастурида яхши гаплар айтиб, шеъримни ўқиди. Раҳмат, Феруза қизим! Davomini o'qish
Xurshid Davron. Qish she’rlari
Кузни шоирларнинг севимли фасли деймиз. Аммо, қиш ҳам ижодкорларнинг суюкли фаслларидан бири эканлигига ишониш учун жуда кўп буюк шоирлар ижодига бир қур назар ташлаш кифоя… Davomini o'qish
Rustam Behrudiy. Salom,dor og’ochi!
Биз ”Салом, дор оғочи” калимасини эшитган замон устоз Рауф Парфини эслаймиз. Бу шеър устознинг «Сакина» номли китобидаги изоҳда ёзилишича, 1988 йили ёзилган. Худди ўша йили Рауф ака билан бир неча озарбайжон шоирлари Самарқанд сайрига боришган ва кўп кўҳна обидалар қатори Соҳибқирон Амир Темур мақбараси бўлмиш Гўри Мирни ҳам зиёрат қилишган. Манимча, Рауф ака боргунчами ёки сайр пайтидами ”Салом,дор оғочи” шеърини ўқиб бергани эҳтимоли бор. Бу гапларни эслашдан мурод шулдирким, бир йилдан кейин — 1989 йили озарбайжонли истеъдодли шоир Рустам Беҳрудий (Rüstem Behrudi) томонидан айни шу номдаги шеър эълон қилинган ва шеър Озарбайжонда катта муҳаббат қозонган, вақт ўтиб Озарбайжон,Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатлар нашрларида чоп этила бошланган. Алал- оқибат,”Салом,дор оғочи” шеъри том маънода Рустам Беҳрудийнинг номини туркий халқлар адабиёти дафтарига киритди. Davomini o'qish
Baxtiniso Mahmudova. She’rlar & Eshqobil Shukur. Baxtiniso she’rlarini o’qidim…& Yig’lamay qo’ydim. Baxtiniso Mahmudovaga bag’ishlov
Ёниқ шеърлари билан асл шеърият ихлосмандлари кўнглидан жой олган шоира Бахтинисо Маҳмудова тирик бўлганида роппа-роса 30 ёшга бўлган бўларди. Бахтинисодан қолган барча шеърларда ёруғ Изтироб, Умид, Меҳр ва Муҳаббат балқиб туради. Ҳар бир сатрида кўнглининг ёруғ ва самимий табассуми акс этарди. Унинг оғир хасталик туфайли ҳаётдан эрта кетиши кўпчилик дўстлари қатори мениям бениҳоят изтиробга солди. Аммо, вақт ўтар экан Бахтинисо қизимнинг ёнимдан кетмаганини сезяпман. Унинг тирик нафасини шеърларида илғаяпман. Бахтинисонинг охирати обод бўлсин! Davomini o'qish