Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафот этдилар. У зот собиқ иттифоқ ҳудудида жаҳонга танилган ягона Ислом уламоси эди ва шундай ҳам бўлиб қолади. Агар МДҲ мусулмонларнинг раҳбари бўлишга лойиқ бўлган киши ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда, авваламбор, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг исмини эсламасликнинг иложи йўқ. Унинг сўзларини президентлар, қироллар, вазирлар ҳамда ер шарининг турли жойларидан миллионлаб оддий инсонлар тинглашар эди. Davomini o'qish