15 май – Манбашунос, тилшунос олим, ЎзФА академиги Алибек Рустамов (1931-2013) таваллудининг 85 йиллиги
Замонамизнинг теран билимли ва зукко тилшунос олими, Алишер Навоий асарлари тилининг истеъдодли тадқиқотчиси академик Алибек Рустамов баракали умр кўрди, умрининг энг сўнгги дамларини ҳам зое кетказмади. Инсон бу дунёга омонат, бир кун келиб боқий дунёга сафар қилади, фақат яхши амаллари ва ёзган китоблари барҳаёт қолади. Шу маънода домланинг сўнгги — “Ҳазрати Навоийнинг маънавий ва суварий шароблари” (“Наврўз”, 2013) китоби унинг умрбоқийлигига дахлдордир. Davomini o'qish