Саҳифа таниқли чех ёзувчиси Богумил Грабал таваллудининг 100 йиллигига бағишланади
«Мен ҳамиша ва ҳозиргача Грабал китобларини севиб мутолаа қиламан, — деган эди машҳур адиб Милан Кундера. — Унинг прозасини бамисоли юксак шеърият ва тўсиқ билмас хаёлот парвозига қиёслаш мумкин. Бундай тарзда балки фақатгина таниқли лотинамерикаликалик сеҳргар ёзувчилар ёза олиши мумкин. Аммо, ўша сеҳргарлар Грабал ҳақида билишмаган, ўйлашимча, Грабал ҳам улар ҳақида ҳеч нима билмаган. Қачонлардир рус истибдоди унутилар, аммо ўша йиллар ҳақида ёзганда,ишончим комил, чех маданиятининг буюк даври ва «Мен Англия қиролининг хизматкориман», «Ҳадсиз шовқинли ёлғизлик» китобларини ёзган Богумил Грабал яшаган йиллар сифатида тилга олишади». Davomini o'qish