Борхес ўз ижодида ва мутоалага бағишланган мақолаларида Ғарбу Шарқни яхлит кўролган адибдир. У ўз асарларида ва адабий эътиқодида ана шу икки қутбни бирлаштиришга уринган ва бунга бир қадар эришган ҳам. Истеъдодсизлик ўзига бошпана излайди, ўзини шу бошпанага яшириб қўйиб, фош бўлишидан қўрқиб, турли тамғалар отиб, айюҳаннос солади. Истеъдодга эса ўзини нима деб аташларининг қизиғи йўқ; у худди айсбергларни ёриб кетаётган музёрардек тушунча, тасаввур, имконият, миллий қамров чегараларини ёриб, олдинга кетаверади. Davomini o'qish