Ўрта Осиё Россия томонидан босиб олингач, бу чекка ўлкани чуқурроқ ўрганмоқ, бойликларидан тўлароқ фойдаланиб, халқини мутлақ тобеъликда сақламоқ учун рус буржуазияси томонидан узоқни кўзловчи қатор тадбирлар амалга оширилган. Ҳарбий-жазо экспедициялари билан бир қаторда турли-туман мақсадларни кўзлаб уюштирилган илмий экспедициялар ҳам охир оқибатда ана шу босқинчилик сиёсатини мустаҳкамлашга хизмат қилганини кўрамиз. Davomini o'qish