Ҳусайн Бойқаро темурийлар даври адабиётининг анчагина кўзга кўринган намояндаларидан эди. У шеърларини «Ҳусайний» тахаллуси билан ёзарди. Ҳазрат Навоийнинг хабар беришича, ҳар икки: форсий ва туркий тилда шеър яратиш иқтидорига эга бўлган Ҳусайн Бойқаро асосан ўзбек тилида ижод қилган. Шу тилда ёзган шеърларидан девон ҳам тузган. У бошқаларни ҳам ўзбек тилида шеър ёзишга даъват этган. Ҳатто, у томонидан, дейди Навоий, «… илтифот ва эҳтиром юзидин баъзи маънилар топиб назм қилурға ҳукмлар ҳам жорий бўлди ва сўз услубиға таъйинлар ва адосиға таълимлар ҳам изҳоре бўлди». Davomini o'qish
Teglar: Husayniy
Alisher Navoiy. «Majolis un-nafois»dan. Sakkizinchi bob
Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро — Ҳусайнийга ўзининг «Мажолисун-нафоис» тазкирасидан махсус боб — саккизинчи мажлисни ажратади. Унда Ҳусайний девонидан бир юз олтмиш тўртта шеърининг матлаъ (биринчи байт)ини келтиради ва шоир қўллаган поэтик образ, восита, гўзал маъно ва умуман шоирнинг шеъриятдаги ихтиролари юзасидан фикр юритадн ва иқтибос — цитаталар келтиради, шуларга ўз муносабатини билдириб ўтади. Davomini o'qish
Husayn Boyqaro. Devon & Suyima G’aniyeva. Husayn Boyqaro haqida
Озарбайжоннинг таниқли олими профессор Ҳамид Орасли ёзади: «Навоий машҳур «Ҳилолия» қасидасидан бошлаб, бутун асарларида Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўз юритади, унинг томонидан амалга оширилган муҳим тадбирларни олқишлайди. Бойқаро Навоийнинг таъсири билан қатор илғор сиёсий, маданий тадбирларни ҳаётга тадбиқ этган, ўзбек халқининг тарихида прогрессив роль ўйнаган, айни замонда даврининг кўзга кўринган шоири бўлгандир» Davomini o'qish
Husayniy (Husayn Boyqaro). G’azallar, muxammas, to’rtliklar
Ҳусайний тахаллуси билан ижод қилган Ҳусайн Бойқаро ( 1438 — 1506 ) Соҳибқирон Амир Темур Кўрагон наслидан бўлиб, Мирзо Мансур бинни Мирзо Бойқаронинг ўғлидир.У 1438 йилда Ҳирот шаҳрида таваллуд топган. Тарихий ва баъзи адабий манбаларнинг берган маълумотларига кўра, Алишер Навоийнинг отаси (Ғиёсиддин Муҳаммад) Кичкина бахши Баҳодур Мирзо Бойқаронинг ўғли Ғиёсиддин Мансур билан эмикдош (кўкалдош) бўлган. Davomini o'qish