Husayn Boyqaro. G’azallar, muxammaslar, to’rtliklar

09     Ҳусайн Бойқаро темурийлар даври адабиётининг анчагина кўзга кўринган намояндаларидан эди. У шеърларини «Ҳусайний» тахаллуси билан ёзарди. Ҳазрат Навоийнинг хабар беришича, ҳар икки: форсий ва туркий тилда шеър яратиш иқтидорига эга бўлган Ҳусайн Бойқаро асосан ўзбек тилида ижод қилган. Шу тилда ёзган шеърларидан девон ҳам тузган. У бошқаларни ҳам ўзбек тилида шеър ёзишга даъват этган. Ҳатто, у томонидан, дейди Навоий, «… илтифот ва эҳтиром юзидин баъзи маънилар топиб назм қилурға ҳукмлар ҳам жорий бўлди ва сўз услубиға таъйинлар ва адосиға таълимлар ҳам изҳоре бўлди».

01

ҲУСАЙН БОЙҚАРО  — ҲУСАЙНИЙ
ҒАЗАЛЛАР, МУХАММАСЛАР, ТЎРТЛИКЛАР
045

***
045
Ваҳки, кўнглум ноласи ҳар дам бузулғон жон аро,
Гўиё бир чуғз эрур, фарсд этар вайрон аро.

Ҳуҳҳаи лаълипг аросинда эрурму дур тншинг,
Е эрур ул жолаким, бўлғай гули хандон аро?

Ҳар киши кўрса парилар ичра сен кўз мардумин,
Бир парини жилва ҳилғон соғинур инсон аро-

Онча ҳон тўкди кўзум ҳажрингда, эй кўз мардуми,
Эмди кўз очсам кўрармен, оламедур ҳон аро.

Сел келса жола бирла ўхшатурмен ангаким,
Кўзларимнинг оҳи оҳҳан дийдаи гирён аро.

Истагач мажруҳ кўнглумдин ўҳини, рашкдин
Топмасун деб ёшуруб мен синаи бирён аро.

Икки кошингнинг хаёли муттасил кўнглумдадур,
Бир диловардекки, солмиш икки ё ҳурбон аро.

Ҳажр гирдобинда ғарҳ ўлдум, каманди васл ила
Чек мениким, ҳолмайин бу баҳри бепоён аро.

Кслди ишҳимға илож зтмакка бир кун пири ишҳ,
Эй Ҳусайний, куйди ушбу шўълаи сўзон аро.

***

Эй фироқинг зулмидин жонимда ўт, кўнглумда тоб,
Утга тушган қил киби жисмим ародур печу тоб,

Ишқ аро бетобу тоқат бўлмағим эрмас ажаб
Ким, фироқинг қўймади кўнглумда не тоқат, не тоб.

Қайда борса ул саодат ахтари ҳамроҳи мен
Ким, қуёш таъжил қилса, соя ҳам айлар шитоб.

Чун ҳавола айладинг ҳижронға, шиква қилмаким,
Қатл ҳукми айлагандин сўнгра йўқ ҳожат азоб.

Сарву сунбул бирла гул васфидурур ул сафҳада,
Қадду, зулфу, оразинг ёди била очсам китоб.

Тутмаса ҳаргиз ул ой отимни ва лекин ғамзаси,
Қон тўкарға майл этиб, лаъли менинг отим атоб,

Ер ишқидин Ҳусайний кўнгли тоби не ажаб,
Қайдаким ўт бўлса, тонг бўлғайму, бўлмоқ анда тоб?

***

Ваҳки, ҳижрон барқидин тушди шабистонимға ўт,
Учдуни бирла туташди байтул-эҳзонимға ўт.

Рўзгоримниму ишҳ этти ҳаро ё бўлди дуд,
Ҳажр чун ғам дўзахидин солди вайронимға ўт.

Ишҳ ўтининг шўъласидин куйдн кўнглум ё мағар
Тушти сўзон оҳидин мажнуни урёнимға ўт.

Олам аҳли жонини куйдурди ёлғон аҳд ила.
Мунчаким берди экан ул аҳди ёлғонимға ўт.

Бода тобидин магар лаълннг бўлубтур оташин,
Ё магар май ламъаси солди менинг жонимға ўт.

Дедим; «Уқунг тегса, дардим тоғиға ўт чоҳилур»
Деди: «Сув ўрниға бермига чарх пайконимға ўт».

Гар Ҳусайний оҳидин ўт тушса ҳарён, айб эмас,
Ишҳ мундоҳ ҳамроҳ этти оҳу афғонимға ўт.

***

Хаста жоним заъфига лаъли шакарборинг илож,
Зор кўнглум дардига жонбахш гуфторинг илож.

Шоми ҳижронинг ароким тийрадур гирён кўзум,
Онн равшан айламакка субҳи рухсоринг илож.

Қофири ишқинг бўлуб ким кўнглима етти жунун,
Ақлдин касбиға онинг банд зунноринг илож.

Узгалар нўши лабидин хастамен, лекин эрур
Неши ғамзангдин ҳазин кўнглумда озоринг илож.

Эй Масиҳо, толиби жонбахшидин бир нукта бор,
Хаста жонимға ажойиб эрди изҳоринг илож.

Эй кўнгул, кўп қилма афғон чун анинг бедодиға
Қилмади ғам кулбасинда нолаву зоринг илож.

Эй Ҳусайний, хаста жонингға лабидин қут бер
Ким, магар топғай бу шарбат бирла беморннг илож.—

***

Элга боқиб ҳар замон юз ноз ила кулмак недур?
Узгаларни тиргузуб, ваҳ, мени ўлтирмак недур?

Эл сори боқиб кулуб, ғунчангни айлаб дурфишон,
Рашки пайконинг ҳазин кўнглум аро тикмак недур?

Оби ҳайвонингдин элга жон бағишлаб лутф ила,
Лаълинг ўтидин менинг жонимни куйдурмак недур?

Нўшханд айлаб чучук сўзлар ҳотарсен ўзгага,
Мен висолингдин талаффуз айлагач, сўкмак недур?

Элга лутф этмакдин ар жонимни олмоҳдур ғараз,
Ер агар сенсен, менинг жон бермагимга шак недур?

Эй Ҳусайний, чун манга кўпрак эди уммеди лутф,
Манга кам бўлмоқ не эрди, ғайрға кўпрак недур?

***

Бўлсам уй кунжида ашким қатраси гулнор эрур,
Азми гулзор айласам, гул кўзларимга хор эрур,

Кундуз ул бу бирла ҳар навъ ўлса қилғаймен басар,
Кеча вайрон уйда, ваҳ, ёлғузлуғум душвор эрур.

Қилмағай манъи жунунум ишҳ аро куйган киши
Ким, мени девона ҳилғон бир пари рухсор эрур.

Орзудур тушда васлинг, ваҳки, туш эрур маҳол,
Мангаким кўзум кеча тонг отғуча бедор эрур.

То Ҳусайний васл учун юзунга тиккай кўзларин,
Обгинадек ҳар кирпикига ашкдин бир тор эрур.

***
Топмадим бир мушфиқеким, ҳоли зоримни десам,
Ехуд ул гулдин кўнгулда хор-хоримни десам.

Дашт бўлғай лолазоримдин уётлиғ ҳажр аро,
Мунча ҳонлиғ доғ ила жисми низоримни десам.

Чарх анжум пахтаси бирла десам марҳам қўяй,
Ожиз ўлғай шиддати жисми фигоримни десам.

Олам аҳлиға жаҳон бўлғай қоронғу шаммае,
Зулфи ҳажридин қарорғон рўзгоримни десам.

Соядин ўзга кишим йўқтур ёнимда, ул қуёш
Ғам туни ёлғузлуғумда ғамгусоримни десам.

Соқиё, май тутки, кўнглунг оғзиға гар ёрнинг
Жоми васли шавҳидин муҳлик хуморимни десам.

Эй Ҳусайний, чун вафо аҳлиға йўқтур жуз жафо,
Ҳам жафо айлар вафойи бешуморимни десам.

***

Қадду юзунг ҳажридин, ваҳким, манга бўлмиш мудом
Сарв майли бир тараф, гул орзуси худ харом.

Кўзума ҳар кирпик ўлсун бир тикон гар сенсизин,
Истабон гул гаштини, бўстон аро ҳилсам хиром.

Дашт уза юз лолаи ёҳутгун бордур — манга
Ҳажр хунобин туторға чун кераклик бўлса жом.

Ваҳ, некун бўлғайки, боғ ичра тузубон базми айш,
Қилса ул сарви равон кўз гулшани ичра хиром.

Ҳажр аро қолғон Ҳусайнийдин сабо, етсанг дегил,
Меҳрибон сарви гуландомимға кўптин кўп салом.

***

Ерсиз маҳзун кўнгул девона бўлмай найласун?
Вомиҳу Мажнун киби афсона бўлмай найласун?

Дарди ғамдин чора йўқ, ҳажрида онсиз хаста жон,
Ғамга ҳамдам, дардға ҳамхбна бўлмай найласун?

Ишқ тўфонию май селоби ҳардам ўксумас,
Эй кўнгул, умрим уйи вайрона бўлмай найласун?

Орази гулшан аро гулцур шабистон ичра шамъ,
Гаҳ бу ҳам булбул гаҳи парвона бўлмай найласун?

Жон олурда чун эрур мардона ул ой жон дағи,
Узни айларда фидо мардона бўлмай найласун?

Чун бўлур ҳар лаҳза бир бегона бирла ошно,
Ошнолардин кўнгул бегона бўлмай найласун?

Телба гар бўлмиш Ҳусайний тонг эмас, ёри анинг
Чун пари бўлмиш, ўзи девона бўдмай найласуқ?

***

Куйди бу маҳзун кўнгул, олам ҳорарди дудидин,
Қаҳри лутфойин билан лутфи итоб олудидин.

Катлим онинг қасдию васли кўнгул мақсудидур,
Қасд анга бу навъ эса, кўнглум кечар маҳсудидин.

Ишқ сут бирла танимға кирди, чиҳқай жон била
Носиҳо, манъ этма элнн одати маъҳудидин.

Етгалн сармояи ишҳинг мени савдойиға,
Фориғ ўлмиш хотирим олам зиёну судидин.

Сенда зуҳду менда исён не тафовут, эй фақиҳ,
Ҳечким чун воҳиф эрмас охир иш беҳбудидин,

Эй мунажжим, демагилким, ой тутулмиш бу кеча,
Кимса билмас бир қуёш ҳажрида оҳим дудидин.

Эй Ҳусайний, дема сабр эгсанг натижа васлдур
Ким, натижа истамиш бу феъли номавжудидин.

***

Лабларингдин сўз эшитсам шаккористонму дейин,
Ҳар қачон қилсанг табассум, лаъли хандонму дейин.

Лаъли жонбахшингдин, эй ороми жон, топтим ҳаёт,
Билмон они жони фар айтайму ё жонму дейин.

Оразингни гулму дей, мушкин хатингни хатти меҳр,
Е муии мусҳафму они хатти райҳонму дейин.

Белишшг торинму сўрдунг, йўқса лаълидин анинг,
Рнштаи жонму дейин ё оби ҳайвонму дейин.

Жаннат нчра сокин ўлсанг тўбин жаннатму дей,
Жилва қнлғоч қомагинг сарви хиромонму дейин.

Жзга сори боқма деб кўзумга қўйдунг доғи муҳр,
Кўз қароснму дейин ё доғи ҳнжронму дейин.

Қуллуғунга хат бериб оламии озод айладим,
Ушбу маъннда ўзумни қулму, султонму дейин.

Ғунча оғзингнинг хаёли кўнглум ичрадур ниҳон,
Нотавон жисмимда тикон ичра тнконму дейин.

Лаълидин жоним адам бўлди-ю кўнглум турфароқ
Ғунча оғзинг фурцатида гаҳ-батаҳ қонму дейин.

Эй Ҳусайний, чок этиб кўксумни тикмиш лутф ила,
Тикмагин марҳамму дармон узра дармонму дейнн.

***

Ул париваш тифл, ваҳким, ёрлиқ билмас нетай,
Шавқидин шайдо кўнгул хушёрлиқ билмас нетай.

Дерки кўнглунга фиғону зорлиғдин манъ қил,
Чун бу Мажнун жуз фиғону зорлик бнлмас нетай.

Қон ютарди итларинг ҳамдамларингдур, йўқ раҳиб
Ким, бу ҳам итдур вале хунхорлиқ билмас нетай.

Ринди мажлисдин сўрармен ишқ таврин, эй рафиқ,
Чун фано аҳли тариқин ёрлнқ билмас нетай.

Ер агар олам ғарибидур жамолу ҳусн аро,
Эй Ҳусайний, жуз ғариби хорлиқ билмас нетай.

***

Ҳеч мусулмонга, нигоро, доғи ҳижрон бўлмасун
Ким, висолингдин, жудо бўлса, анга жон бўлмасун.

Кўз учидин новаки жаврунг била ўлтур мени,
Домани покинғ, бегим, ногаҳ яна қон бўлмасун.

Хаста кўнглум банди зулфунгдин паришондур басе,
Жамъ ҳилғил сунбулингниким, паришон бўлмасун.

Жонға еттим дилбари нодон элиндин, оҳ, оҳ!
Ҳеч кишининг дунёда маҳбуби нодон бўлмасун.

Жон берурда келиб ўлтур бир даме кўрай сени —
Ким, Ҳусайний кўнглида, эй дўст, армон бўлмасун.

ҲУСАЙНИЙНИНГ АЛИШЕР НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАСЛАРИ
044
***

Жавру зулминг, ваҳ, яна жонимға гардун қилдило,
Ешуруб ул ойни, жонимни дигаргун қилдило,
Оҳ вовайло, мени асру жигархун қилдило
Ул жигар парголаси ашким жигаргун қилдило,
Шод этай деб нотавон кўнглумни маҳзун қилдило.

Улки бор эрди ҳаётим чашмасининг кавсари,
Иўқ, йўқ эрди боғи умрим нахлининг турфа бари.
Мен худ эрдим шавқидин мажнун, ул ҳам бир пари,
Ваъда айлаб жилваси боғ ичра андоғким пари,
Дашт уза овора қилмоғликка Мажнун қилдило.

Улки дер эрдинг висолимни санга ҳамдам қилай,
Чоклар бағрингдаким бўлмиш, анга марҳам қилай,
Уксутуб дарду ғаминг мундин бари хуррам қилай,
Деди: «Васлим бирла кўпдин-кўп ғамингни кам қилай»,
Они кундин-кунга ўксутмакдин афсун қилдило.

Ваъдаи меҳру вафо айлаб бу хун оғуштани,
Сайд қилди зулфи домиға чекиб сарриштани,
Қон ёшимдин лолагун чу қилди тоғу пуштани,
Қутқарай деб чарх жавридин мени саргаштани,
Анжуми пайкон била жисмимни гардун қилдило.

Қаддиға мойил хирад оҳангу рафтор этгали,
Зулфиға ваҳший кўнгул сайдин гирифтор этгали,
Юзунгга ҳайрон кўзум чеҳра намудор этгали,
Олида лол эрди тил лаълин шакарбор этгали,
Иўҳ оғиздин бор эканча ҳадди афзун қилдило.

Тўғрабон бағримни ул ой ҳажрида тиғи ситам,
Кўз йўлидин ёши-ла оқизди они дам-бадам,
Рашки лаъли дардидин беҳад бўлубмен муҳташам,
Муфлис эрди май қилиб синған сафолим жоми Жам,
Хотирим вайронасин худ ганжи Қорун қилдило.

Буки шайхи шаҳримизни халқ дер оқил басе,
Зуҳду тақвою фазойил бирла ҳам комил басе,
Эй Ҳусайний, лек эрур бу иш манга мушкил басе,
Қим Навоийдин салоҳ истар, эрур, оқил басе,
Хирқаю сажжодасин ул майга марҳун қилдило.

***

Улкй жойим Ғулшанйда бор эди хуррам баҳор,
Айлар эрди ғунчаи хандонидин гавҳар нисор,
Хори ҳажридин топиб эрди амон жони фигор,
Ғунчакй хандон бориб, кўнглумда қолди хор-хор,
Тинмағур жонимға онсиз дуняда бори не бор.

Даҳр бўстонйни сенсиз кўзга илмас бу ^кўнгул,
Боғ сайри дардининг ороми билмас бу кўнгул,
Сарв бирла лола сори майл қилмас бу кўнгул,
Сарв қадди лоларухлардин очилмас бу кўнгул,
Ваҳ нетайким, даҳр боғи ичра йўқ ул гулъузор.

Ул жигар иарголаси, ваҳким, тилаб мендин фароғ,
Нотавон кўнглумга қўйди фурқати доғ узра доғ,
Лаҳза-лаҳза шавқи базмида чекар эрдим аёғ,
Васл жомидин очилур эрди кўнгул боғ-боғ,
Вой, юз минг войким, ул май бериб қилмиш хумор.

Эйки, юз паркандлиғ бағримға бир парканд эдйнг,
Балки ҳижрон чоки қилғон захмима пайванд эдинг,
Кўнглума дерманки чун васлиға ҳожатманд эдинг,
Қайдаким кўрсанг, ани кулмак била хурсанд эдинг,
Аксин айла, эй кўнгул, ҳар ерда йиғла зор-зор.

Гул киби рухсоринга ҳар дам ҳаво айлай дедим,
авҳида ошуфта булбулдек наво айлай дедим,
Ҳажри ғам захмиға васлингдин даво айлай дедим,
Васл аро^ ҳар дам санга жоним фидо айлай дедим,
Нечун, эй оромижоним, айладинг мендин канор.

Мен ғанимат тутмиш эрдим ул суманбар васлини,
Айлади мендин жудо чархи ситамгар васлини,
Саъй ила мумкйн эмас қилмоқ муяссар васлини,
Эй кўНгуЛ, тутғил ғанимат шаҳ музаффар васлини
Ким, ўтубдур дуняда мундоғ балолар бешумор.

Ваҳки, даврон зулмидин қолдим ажаб мотам аро,
Тушмаган бу навъ бир мотам бани одам аро,
Эй, Ҳусайний ёрсиз сен найлагунг олам аро,
Ҳажридин ҳолиб Навоийдек туман минг ғам аро,
Қўп адам сарманзили азмин ҳилнб, кейнича бор.

ТЎРТЛИКЛАР
044

Кўрсатма чаманда сарви йўлдош манга
Қим, кўрганИдан кўздин оқар ёш манга.
Индурса не бўлди ҳар нафас бош мавга,
Ул сарви равонки, бўлди бўйдош манга.

* * *

Ул шўхки бирдам манга ҳамдам бўлмас,
Захм урса фироқи, васли марҳам бўлмас.
Ишқида кўнгул насиби жуз ғам бўлмас,
Кўнгул кўтарай десам, кўнгул ҳам бўлмас.

* * *

Эй чархи жафогар, не ситамлар қилдинг,
Жонимни нишонаи аламлар қилдинг.
Муҳлик нафасим ўтин аламлар қилдинг,
Узрунгнн нечук қўлай, карамлар қилднмг.

* * *

Ашк тўфони агар жйсмим кўтарди кўйидин,
Оҳким, то кўз юмуб очти чиқарди кўйидин.
йўқки, сурди кўйидин ул сел мен оворасин,
Нахли умедим ниҳолин ҳам қўпорди кўйидин.

* * *

Ул гамзаки, бағрим бўлди афгор андин,
Ҳар лаҳза эрур заифу бемор андин,
Лаълингки эрур хаста кўнглум бор андин,
Найлайки, санга бор эмиш озор андин.

* * *

Бу соз фанида қилди сеҳри комил,
Бу фанга сози бордур асру шомил.
Биз уш чўлдин келиббиз очиб-ориб,
Бизнингдек бўлмағай оламда сойил.

Манба: Ҳусайн Бойқаро. Девон.Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт, 1968

077

HUSAYN BOYQARO — HUSAYNIY
G’AZALLAR, MUXAMMASLAR, TO’RTLIKLAR
045

***
045
Vahki, ko’nglum nolasi har dam buzulg’on jon aro,
Go’iyo bir chug’z erur, farsd etar vayron aro.

Huhhai la’lipg arosinda erurmu dur tnshing,
YE erur ul jolakim, bo’lg’ay guli xandon aro?

Har kishi ko’rsa parilar ichra sen ko’z mardumin,
Bir parini jilva hilg’on sog’inur inson aro-

Oncha hon to’kdi ko’zum hajringda, ey ko’z mardumi,
Emdi ko’z ochsam ko’rarmen, olamedur hon aro.

Sel kelsa jola birla o’xshaturmen angakim,
Ko’zlarimning ohi ohhan diydai giryon aro.

Istagach majruh ko’nglumdin o’hini, rashkdin
Topmasun deb yoshurub men sinai biryon aro.

Ikki koshingning xayoli muttasil ko’nglumdadur,
Bir dilovardekki, solmish ikki yo hurbon aro.

Hajr girdobinda g’arh o’ldum, kamandi vasl ila
Chek menikim, holmayin bu bahri bepoyon aro.

Ksldi ishhimg’a iloj ztmakka bir kun piri ishh,
Ey Husayniy, kuydi ushbu sho»lai so’zon aro.

***

Ey firoqing zulmidin jonimda o’t, ko’nglumda tob,
Utga tushgan qil kibi jismim arodur pechu tob,

Ishq aro betobu toqat bo’lmag’im ermas ajab
Kim, firoqing qo’ymadi ko’nglumda ne toqat, ne tob.

Qayda borsa ul saodat axtari hamrohi men
Kim, quyosh ta’jil qilsa, soya ham aylar shitob.

Chun havola aylading hijrong’a, shikva qilmakim,
Qatl hukmi aylagandin so’ngra yo’q hojat azob.

Sarvu sunbul birla gul vasfidurur ul safhada,
Qaddu, zulfu, orazing yodi bila ochsam kitob.

Tutmasa hargiz ul oy otimni va lekin g’amzasi,
Qon to’karg’a mayl etib, la’li mening otim atob,

Yer ishqidin Husayniy ko’ngli tobi ne ajab,
Qaydakim o’t bo’lsa, tong bo’lg’aymu, bo’lmoq anda tob?

***

Vahki, hijron barqidin tushdi shabistonimg’a o’t,
Uchduni birla tutashdi baytul-ehzonimg’a o’t.

Ro’zgorimnimu ishh etti haro yo bo’ldi dud,
Hajr chun g’am do’zaxidin soldi vayronimg’a o’t.

Ishh o’tining sho»lasidin kuydn ko’nglum yo mag’ar
Tushti so’zon ohidin majnuni uryonimg’a o’t.

Olam ahli jonini kuydurdi yolg’on ahd ila.
Munchakim berdi ekan ul ahdi yolg’onimg’a o’t.

Boda tobidin magar la’lnng bo’lubtur otashin,
YO magar may lam’asi soldi mening jonimg’a o’t.

Dedim; «Uqung tegsa, dardim tog’ig’a o’t chohilur»
Dedi: «Suv o’rnig’a bermiga charx paykonimg’a o’t».

Gar Husayniy ohidin o’t tushsa haryon, ayb emas,
Ishh mundoh hamroh etti ohu afg’onimg’a o’t.

***

Xasta jonim za’figa la’li shakarboring iloj,
Zor ko’nglum dardiga jonbaxsh guftoring iloj.

Shomi hijroning arokim tiyradur giryon ko’zum,
Onn ravshan aylamakka subhi ruxsoring iloj.

Qofiri ishqing bo’lub kim ko’nglima yetti junun,
Aqldin kasbig’a oning band zunnoring iloj.

Uzgalar no’shi labidin xastamen, lekin erur
Neshi g’amzangdin hazin ko’nglumda ozoring iloj.

Ey Masiho, tolibi jonbaxshidin bir nukta bor,
Xasta jonimg’a ajoyib erdi izhoring iloj.

Ey ko’ngul, ko’p qilma afg’on chun aning bedodig’a
Qilmadi g’am kulbasinda nolavu zoring iloj.

Ey Husayniy, xasta joningg’a labidin qut ber
Kim, magar topg’ay bu sharbat birla bemornng iloj.—

***

Elga boqib har zamon yuz noz ila kulmak nedur?
Uzgalarni tirguzub, vah, meni o’ltirmak nedur?

El sori boqib kulub, g’unchangni aylab durfishon,
Rashki paykoning hazin ko’nglum aro tikmak nedur?

Obi hayvoningdin elga jon bag’ishlab lutf ila,
La’ling o’tidin mening jonimni kuydurmak nedur?

No’shxand aylab chuchuk so’zlar hotarsen o’zgaga,
Men visolingdin talaffuz aylagach, so’kmak nedur?

Elga lutf etmakdin ar jonimni olmohdur g’araz,
Yer agar sensen, mening jon bermagimga shak nedur?

Ey Husayniy, chun manga ko’prak edi ummedi lutf,
Manga kam bo’lmoq ne erdi, g’ayrg’a ko’prak nedur?

***

Bo’lsam uy kunjida ashkim qatrasi gulnor erur,
Azmi gulzor aylasam, gul ko’zlarimga xor erur,

Kunduz ul bu birla har nav’ o’lsa qilg’aymen basar,
Kecha vayron uyda, vah, yolg’uzlug’um dushvor erur.

Qilmag’ay man’i jununum ishh aro kuygan kishi
Kim, meni devona hilg’on bir pari ruxsor erur.

Orzudur tushda vasling, vahki, tush erur mahol,
Mangakim ko’zum kecha tong otg’ucha bedor erur.

To Husayniy vasl uchun yuzunga tikkay ko’zlarin,
Obginadek har kirpikiga ashkdin bir tor erur.

***
Topmadim bir mushfiqekim, holi zorimni desam,
Yexud ul guldin ko’ngulda xor-xorimni desam.

Dasht bo’lg’ay lolazorimdin uyotlig’ hajr aro,
Muncha honlig’ dog’ ila jismi nizorimni desam.

Charx anjum paxtasi birla desam marham qo’yay,
Ojiz o’lg’ay shiddati jismi figorimni desam.

Olam ahlig’a jahon bo’lg’ay qorong’u shammae,
Zulfi hajridin qarorg’on ro’zgorimni desam.

Soyadin o’zga kishim yo’qtur yonimda, ul quyosh
G’am tuni yolg’uzlug’umda g’amgusorimni desam.

Soqiyo, may tutki, ko’nglung og’zig’a gar yorning
Jomi vasli shavhidin muhlik xumorimni desam.

Ey Husayniy, chun vafo ahlig’a yo’qtur juz jafo,
Ham jafo aylar vafoyi beshumorimni desam.

***

Qaddu yuzung hajridin, vahkim, manga bo’lmish mudom
Sarv mayli bir taraf, gul orzusi xud xarom.

Ko’zuma har kirpik o’lsun bir tikon gar sensizin,
Istabon gul gashtini, bo’ston aro hilsam xirom.

Dasht uza yuz lolai yohutgun bordur — manga
Hajr xunobin tutorg’a chun keraklik bo’lsa jom.

Vah, nekun bo’lg’ayki, bog’ ichra tuzubon bazmi aysh,
Qilsa ul sarvi ravon ko’z gulshani ichra xirom.

Hajr aro qolg’on Husayniydin sabo, yetsang degil,
Mehribon sarvi gulandomimg’a ko’ptin ko’p salom.

***

Yersiz mahzun ko’ngul devona bo’lmay naylasun?
Vomihu Majnun kibi afsona bo’lmay naylasun?

Dardi g’amdin chora yo’q, hajrida onsiz xasta jon,
G’amga hamdam, dardg’a hamxbna bo’lmay naylasun?

Ishq to’foniyu may selobi hardam o’ksumas,
Ey ko’ngul, umrim uyi vayrona bo’lmay naylasun?

Orazi gulshan aro gultsur shabiston ichra sham’,
Gah bu ham bulbul gahi parvona bo’lmay naylasun?

Jon olurda chun erur mardona ul oy jon dag’i,
Uzni aylarda fido mardona bo’lmay naylasun?

Chun bo’lur har lahza bir begona birla oshno,
Oshnolardin ko’ngul begona bo’lmay naylasun?

Telba gar bo’lmish Husayniy tong emas, yori aning
Chun pari bo’lmish, o’zi devona bo’dmay naylasuq?

***

Kuydi bu mahzun ko’ngul, olam horardi dudidin,
Qahri lutfoyin bilan lutfi itob oludidin.

Katlim oning qasdiyu vasli ko’ngul maqsudidur,
Qasd anga bu nav’ esa, ko’nglum kechar mahsudidin.

Ishq sut birla tanimg’a kirdi, chihqay jon bila
Nosiho, man’ etma elnn odati ma’hudidin.

Yetgaln sarmoyai ishhing meni savdoyig’a,
Forig’ o’lmish xotirim olam ziyonu sudidin.

Senda zuhdu menda isyon ne tafovut, ey faqih,
Hechkim chun vohif ermas oxir ish behbudidin,

Ey munajjim, demagilkim, oy tutulmish bu kecha,
Kimsa bilmas bir quyosh hajrida ohim dudidin.

Ey Husayniy, dema sabr egsang natija vasldur
Kim, natija istamish bu fe’li nomavjudidin.

***

Lablaringdin so’z eshitsam shakkoristonmu deyin,
Har qachon qilsang tabassum, la’li xandonmu deyin.

La’li jonbaxshingdin, ey oromi jon, toptim hayot,
Bilmon oni joni far aytaymu yo jonmu deyin.

Orazingni gulmu dey, mushkin xatingni xatti mehr,
YE muii mus’hafmu oni xatti rayhonmu deyin.

Belishshg torinmu so’rdung, yo’qsa la’lidin aning,
Rnshtai jonmu deyin yo obi hayvonmu deyin.

Jannat nchra sokin o’lsang to’bin jannatmu dey,
Jilva qnlg’och qomaging sarvi xiromonmu deyin.

Jzga sori boqma deb ko’zumga qo’ydung dog’i muhr,
Ko’z qarosnmu deyin yo dog’i hnjronmu deyin.

Qullug’unga xat berib olamii ozod ayladim,
Ushbu ma’nnda o’zumni qulmu, sultonmu deyin.

G’uncha og’zingning xayoli ko’nglum ichradur nihon,
Notavon jismimda tikon ichra tnkonmu deyin.

La’lidin jonim adam bo’ldi-yu ko’nglum turfaroq
G’uncha og’zing furtsatida gah-batah qonmu deyin.

Ey Husayniy, chok etib ko’ksumni tikmish lutf ila,
Tikmagin marhammu darmon uzra darmonmu deynn.

***

Ul parivash tifl, vahkim, yorliq bilmas netay,
Shavqidin shaydo ko’ngul xushyorliq bilmas netay.

Derki ko’nglunga fig’onu zorlig’din man’ qil,
Chun bu Majnun juz fig’onu zorlik bnlmas netay.

Qon yutardi itlaring hamdamlaringdur, yo’q rahib
Kim, bu ham itdur vale xunxorliq bilmas netay.

Rindi majlisdin so’rarmen ishq tavrin, ey rafiq,
Chun fano ahli tariqin yorlnq bilmas netay.

Yer agar olam g’aribidur jamolu husn aro,
Ey Husayniy, juz g’aribi xorliq bilmas netay.

***

Hech musulmonga, nigoro, dog’i hijron bo’lmasun
Kim, visolingdin, judo bo’lsa, anga jon bo’lmasun.

Ko’z uchidin novaki javrung bila o’ltur meni,
Domani poking’, begim, nogah yana qon bo’lmasun.

Xasta ko’nglum bandi zulfungdin parishondur base,
Jam’ hilg’il sunbulingnikim, parishon bo’lmasun.

Jong’a yettim dilbari nodon elindin, oh, oh!
Hech kishining dunyoda mahbubi nodon bo’lmasun.

Jon berurda kelib o’ltur bir dame ko’ray seni —
Kim, Husayniy ko’nglida, ey do’st, armon bo’lmasun.

HUSAYNIYNING ALISHER NAVOIY G’AZALIGA MUXAMMASLARI
044
***

Javru zulming, vah, yana jonimg’a gardun qildilo,
Yeshurub ul oyni, jonimni digargun qildilo,
Oh vovaylo, meni asru jigarxun qildilo
Ul jigar pargolasi ashkim jigargun qildilo,
Shod etay deb notavon ko’nglumni mahzun qildilo.

Ulki bor erdi hayotim chashmasining kavsari,
Io’q, yo’q erdi bog’i umrim naxlining turfa bari.
Men xud erdim shavqidin majnun, ul ham bir pari,
Va’da aylab jilvasi bog’ ichra andog’kim pari,
Dasht uza ovora qilmog’likka Majnun qildilo.

Ulki der erding visolimni sanga hamdam qilay,
Choklar bag’ringdakim bo’lmish, anga marham qilay,
Uksutub dardu g’aming mundin bari xurram qilay,
Dedi: «Vaslim birla ko’pdin-ko’p g’amingni kam qilay»,
Oni kundin-kunga o’ksutmakdin afsun qildilo.

Va’dai mehru vafo aylab bu xun og’ushtani,
Sayd qildi zulfi domig’a chekib sarrishtani,
Qon yoshimdin lolagun chu qildi tog’u pushtani,
Qutqaray deb charx javridin meni sargashtani,
Anjumi paykon bila jismimni gardun qildilo.

Qaddig’a moyil xirad ohangu raftor etgali,
Zulfig’a vahshiy ko’ngul saydin giriftor etgali,
Yuzungga hayron ko’zum chehra namudor etgali,
Olida lol erdi til la’lin shakarbor etgali,
Io’h og’izdin bor ekancha haddi afzun qildilo.

To’g’rabon bag’rimni ul oy hajrida tig’i sitam,
Ko’z yo’lidin yoshi-la oqizdi oni dam-badam,
Rashki la’li dardidin behad bo’lubmen muhtasham,
Muflis erdi may qilib sing’an safolim jomi Jam,
Xotirim vayronasin xud ganji Qorun qildilo.

Buki shayxi shahrimizni xalq der oqil base,
Zuhdu taqvoyu fazoyil birla ham komil base,
Ey Husayniy, lek erur bu ish manga mushkil base,
Qim Navoiydin saloh istar, erur, oqil base,
Xirqayu sajjodasin ul mayga marhun qildilo.

***

Ulky joyim G’ulshanyda bor edi xurram bahor,
Aylar erdi g’unchai xandonidin gavhar nisor,
Xori hajridin topib erdi amon joni figor,
G’unchaky xandon borib, ko’nglumda qoldi xor-xor,
Tinmag’ur jonimg’a onsiz dunyada bori ne bor.

Dahr bo’stonyni sensiz ko’zga ilmas bu ^ko’ngul,
Bog’ sayri dardining oromi bilmas bu ko’ngul,
Sarv birla lola sori mayl qilmas bu ko’ngul,
Sarv qaddi lolaruxlardin ochilmas bu ko’ngul,
Vah netaykim, dahr bog’i ichra yo’q ul gul’uzor.

Ul jigar iargolasi, vahkim, tilab mendin farog’,
Notavon ko’nglumga qo’ydi furqati dog’ uzra dog’,
Lahza-lahza shavqi bazmida chekar erdim ayog’,
Vasl jomidin ochilur erdi ko’ngul bog’-bog’,
Voy, yuz ming voykim, ul may berib qilmish xumor.

Eyki, yuz parkandlig’ bag’rimg’a bir parkand edyng,
Balki hijron choki qilg’on zaxmima payvand eding,
Ko’ngluma dermanki chun vaslig’a hojatmand eding,
Qaydakim ko’rsang, ani kulmak bila xursand eding,
Aksin ayla, ey ko’ngul, har yerda yig’la zor-zor.

Gul kibi ruxsoringa har dam havo aylay dedim,
avhida oshufta bulbuldek navo aylay dedim,
Hajri g’am zaxmig’a vaslingdin davo aylay dedim,
Vasl aro^ har dam sanga jonim fido aylay dedim,
Nechun, ey oromijonim, aylading mendin kanor.

Men g’animat tutmish erdim ul sumanbar vaslini,
Ayladi mendin judo charxi sitamgar vaslini,
Sa’y ila mumkyn emas qilmoq muyassar vaslini,
Ey ko’NguL, tutg’il g’animat shah muzaffar vaslini
Kim, o’tubdur dunyada mundog’ balolar beshumor.

Vahki, davron zulmidin qoldim ajab motam aro,
Tushmagan bu nav’ bir motam bani odam aro,
Ey, Husayniy yorsiz sen naylagung olam aro,
Hajridin holib Navoiydek tuman ming g’am aro,
Qo’p adam sarmanzili azmin hilnb, keynicha bor.

TO’RTLIKLAR
044

Ko’rsatma chamanda sarvi yo’ldosh manga
Qim, ko’rganIdan ko’zdin oqar yosh manga.
Indursa ne bo’ldi har nafas bosh mavga,
Ul sarvi ravonki, bo’ldi bo’ydosh manga.

* * *

Ul sho’xki birdam manga hamdam bo’lmas,
Zaxm ursa firoqi, vasli marham bo’lmas.
Ishqida ko’ngul nasibi juz g’am bo’lmas,
Ko’ngul ko’taray desam, ko’ngul ham bo’lmas.

* * *

Ey charxi jafogar, ne sitamlar qilding,
Jonimni nishonai alamlar qilding.
Muhlik nafasim o’tin alamlar qilding,
Uzrungnn nechuk qo’lay, karamlar qildnmg.

* * *

Ashk to’foni agar jysmim ko’tardi ko’yidin,
Ohkim, to ko’z yumub ochti chiqardi ko’yidin.
yo’qki, surdi ko’yidin ul sel men ovorasin,
Naxli umedim niholin ham qo’pordi ko’yidin.

* * *

Ul gamzaki, bag’rim bo’ldi afgor andin,
Har lahza erur zaifu bemor andin,
La’lingki erur xasta ko’nglum bor andin,
Naylayki, sanga bor emish ozor andin.

* * *

Bu soz fanida qildi sehri komil,
Bu fanga sozi bordur asru shomil.
Biz ush cho’ldin kelibbiz ochib-orib,
Bizningdek bo’lmag’ay olamda soyil.

Manba: Husayn Boyqaro. Devon.Toshkent, G’afur G’ulom nomidagi nashriyot, 1968
09

(Tashriflar: umumiy 1 252, bugungi 1)

Izoh qoldiring