Xurshid Davron. Navoiynoma. XIV. Shahzodalar isyoni. Badiuzzamon mirzoga maktublar. Mo’min mirzoning qatli & Abdulla Oripov. Mo’min Mirzo

Ashampoo_Snap_2016.12.29_14h48m09s_001_ a.png    Алишер Навоий доим Ҳусайн Бойқарони адолатли ва маърифатли ҳукмдор қиёфасида кўриш орзуси билан яшади. Турли сабаблар билан Ҳусайн Бойқарога, шаҳзодаларга ва бошқа амалдорларга ёзган мактубларида уларни инсоф ва адолатга чақирар, давлат идора усулида мустаҳкам тартиб ўрнатиш ва айрим ислоҳотлар ўтказишга ундар эди… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. VII. Hirot. Navoiy Boyqaro saroyida & Usmon Sanaqulov. Husayn Boyqaro va Alisher Navoiy davrida Hirot

07_.png     Ҳусайн Бойқаро узоқ йиллик машаққатли курашлар эвазига 1469 йилда Хуросон мулкини эгаллаб, ғалаёнларни тинчлантиргач, қадрдон дўсти Навоийни Самарқанддан ўз ҳузурига қайтариб, уни давлат ишларига жалб этади. У дўстини, аввал, муҳрдорлик лавозимига, кейинчалик (1472 йилдан) унга амир унвонини бериб, бош вазир этиб тайинлади. Шу кундан бошлаб Алишер Навоийнинг фаолияти мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнай бошлади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Navoiynoma. VI. Ilk devon & Husayn Boyqaro. Devon va Risola & Dilnavoz Yusupova. Navoiy devonlari

0_14b881_124cb96d_orig.png   Алишер Навоийнинг «Бадоеъ ул-бидоя» (ажойиб янгиликларнинг бошланиши) деб аталган биринчи девони 1479-1480 йилларда тузилган. Бу девонда 11 навъдаги 1041-та шеърлар: ғазал, рубоий, мухаммас, мустазод, мусаддас,таржеъбанд, қитъа, луғз, муаммо, туюқ, фардлар киритилган. Бунгача Навоийнинг мухлислари томонидан ҳижрий 870 — мелодий 1465-1466 йилларда тузилгани маълум.  Бу девонга ном қўйилмаганидан унинг факсимил (фото) нусхасини биринчи марта нашрга (Тошкент, «Фан», 1968) тайёрлаган Ҳамид Сулаймон уни «Илк девон» деб атаган. Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Adabiyot va uch buyuk zot & Porso Shamsiyev. Jomiy va Navoiy.

033Ушбу адабий ҳодиса, бир томонидан, Навоий ижодий салоҳиятининг бемисл қудрати, унинг асарлари қадру қимматини, Навоий билан Жомий орасидаги зеҳну заковат, адабий маслак ва қалб яқинлигини ифодаласа, иккинчи тарафдан, бу икки буюк адибнинг давр подшоси, «шоҳу дарвешлик»ни ўзида мужассам этган нозиктабъ шоир Ҳусайн Бойқарога муносабатини ҳам белгилаб турибди ёки, бошқача айтсак, Ҳусайн Бойқаронинг адабий ҳаётга фаол иштироки, Навоий ва Жомийга бўлган чуқур ҳурмати, улар истеъдоди меваларини кўпайтириш сари қилган ҳаракатлари намунасини кўрамиз.
Davomini o'qish

Husayn Boyqaro. Risola & Devon & Suyima G’aniyeva. Husayn Boyqaro haqida

Ashampoo_Snap_2016.10.07_23h51m37s_011_.png    Алишер Навоий машҳур «Ҳилолия» қасидасидан бошлаб, бутун асарларида Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўз юритади, унинг томонидан амалга оширилган муҳим тадбирларни олқишлайди… Ҳусайн Бойқаро ҳам ўзининг машҳур рисоласида  Навоий ҳақидаги мисраларни шоирнинг ўз она тилида ижод қилганлигини мадҳ этишдан бошлайди. сўнгра унинг «Хамса» яратишдаги юксак маҳоратига тўхталиб ўтади. Davomini o'qish

Husayn Boyqaro. G’azallar, muxammaslar, to’rtliklar

09     Ҳусайн Бойқаро темурийлар даври адабиётининг анчагина кўзга кўринган намояндаларидан эди. У шеърларини «Ҳусайний» тахаллуси билан ёзарди. Ҳазрат Навоийнинг хабар беришича, ҳар икки: форсий ва туркий тилда шеър яратиш иқтидорига эга бўлган Ҳусайн Бойқаро асосан ўзбек тилида ижод қилган. Шу тилда ёзган шеърларидан девон ҳам тузган. У бошқаларни ҳам ўзбек тилида шеър ёзишга даъват этган. Ҳатто, у томонидан, дейди Навоий, «… илтифот ва эҳтиром юзидин баъзи маънилар топиб назм қилурға ҳукмлар ҳам жорий бўлди ва сўз услубиға таъйинлар ва адосиға таълимлар ҳам изҳоре бўлди». Davomini o'qish

Alisher Navoiy. «Majolis un-nafois»dan. Sakkizinchi bob

09     Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро — Ҳусайнийга ўзининг «Мажолисун-нафоис» тазкирасидан махсус боб — саккизинчи мажлисни ажратади. Унда Ҳусайний девонидан бир юз олтмиш тўртта шеърининг матлаъ (биринчи байт)ини келтиради ва шоир қўллаган поэтик образ, восита, гўзал маъно ва умуман шоирнинг шеъриятдаги ихтиролари юзасидан фикр юритадн ва иқтибос — цитаталар келтиради, шуларга ўз муносабатини билдириб ўтади. Davomini o'qish

Husayn Boyqaro. Devon & Suyima G’aniyeva. Husayn Boyqaro haqida

5ea7458e4a14e8bb5274e37f8d83ef0e.png    Озарбайжоннинг таниқли олими профессор Ҳамид Орасли ёзади: «Навоий машҳур «Ҳилолия» қасидасидан бошлаб, бутун асарларида Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўз юритади, унинг томонидан амалга оширилган муҳим тадбирларни олқишлайди. Бойқаро Навоийнинг таъсири билан қатор илғор сиёсий, маданий тадбирларни ҳаётга тадбиқ этган, ўзбек халқининг тарихида прогрессив роль ўйнаган, айни замонда даврининг кўзга кўринган шоири бўлгандир» Davomini o'qish

Zarvaraqlar: Sulton Husayn Boyqaro farmoni

033     Ота-боболаримиздан қолган улкан маънавий бойлик, қўлёзма асарлар Қизилқум саҳросига сочилиб кетган олтинни эслатади. Авлодларимиз яратган бу асарлар дунё кутубхона, музейларига сочилиб кетган. Жаҳондаги бирорта машҳур кутубхона йўқки, у ерда халқимиз тарихи ва адабиётига тегишли қўлёзма асар бўлмасин. Британия Музейи, Париж Миллий Кутубхонаси, Оксфорд, Кэмбриж, Сорбонна, Харвард, Йел университети кутубхоналари, Голландия, Олмония, Испания, Италия, Ватикан китобликлари, ҳамда Туркия, Эрон, Ҳиндистондаги кутубхоналарда ўзимиз сақлай олмаган кўплаб ёзма адабиётларимиз намуналари авайлаб асраб келинмоқда. Davomini o'qish

Husayniy (Husayn Boyqaro). G’azallar, muxammas, to’rtliklar

033Ҳусайний тахаллуси билан ижод қилган Ҳусайн Бойқаро ( 1438 — 1506 ) Соҳибқирон Амир Темур Кўрагон наслидан бўлиб, Мирзо Мансур бинни Мирзо Бойқаронинг ўғлидир.У 1438 йилда Ҳирот шаҳрида таваллуд топган. Тарихий ва баъзи адабий манбаларнинг берган маълумотларига кўра, Алишер Навоийнинг отаси (Ғиёсиддин Муҳаммад) Кичкина бахши Баҳодур Мирзо Бойқаронинг ўғли Ғиёсиддин Мансур билан эмикдош (кўкалдош) бўлган. Davomini o'qish

Otaga qarshi isyon yoxud shahzoda Badiuzzamon qismati.

Ashampoo_Snap_2016.12.29_14h48m09s_001_.png    Султон Ҳусайн Бойқародек подшоҳнинг бу тўнғич ўғли барча темурий шаҳзодалар каби тожу тахтга ниҳоятда ўч эди. Унинг ўз отасига қарши бош кўтариб исён оловини ёққанлиги, мамлакат, юрт бошига ғоят катта ташвиш ва таҳлика туғдиргани маълум. Ота-бола ўртасидаги ушбу беҳуда ихтилоф ва низо туфайли ҳисобсиз қонлар тўкилди, кўпгина ёш йигитлар умри хазон бўлди (Бу мавзуда мана саҳифада ҳам ўқинг). Davomini o'qish

Bobur Husayniy haqida.

033
Бобур улуғ ҳукмдорнинг шакл-шамойилини чизиш жараёнида унинг шахсий хусусиятлари ва инсоний фазилатларини теран илғашга ҳам интилади. “Ҳарроф ва хуш хулқ киши эди. Хулқи бир нима гузаророқ воқе бўлуб эди, сўзи ҳам хулқидек эди. Баъзи муамалотта шаръни бисёр риоят қилур эди. Бир қатла бир ўғли бир кишини ўртурган учун қонлиқларға топшуруб, дорулқазоға йиборди. Шужў ва мардона киши эди. Темурбек наслидин ҳеч ким маълум эмаским, Султон Ҳусайн Мирзоча қилич чопмиш бўлғай”. Davomini o'qish