Qudrat Do’stmuhammad. Qadimgilardan qadimroq

033    Трамвайнииг олд эшиги томонда бир киши баралла товушда тинмай жаврарди, Бундай жойларда одам деган секин-секин гаплашар эди, бу кимсанинг шанғиллаши ғашимга тегди. Ҳеч ким жавоб бермаса ҳам, тўхтамайди-я. Девонадир-да, деб ўйладиму беихтиёр қулоқ сола бошладим…

Қудрат Дўстмуҳаммад
ИККИ БАДИА
032

ҚАДИМГИЛАРДАН ҚАДИМРОҚ

   Аллоҳдан нозил бўлиб, сопол парчаларига, текис суяклару тошларга, ҳайвон териларига, онда-сонда қоғозга ёзиб қўйилган оятлар тўпланиб, китоб ҳолига келтирилганига салкам бир мингу тўрт юз йил бўлибди. Инсониятга маълум бўлган ёзма ёдгорликлар учун бу — катта муддат, шунинг ўзиёқ Қуръони каримни алоҳида эътиборга сазовор қилади. Лекин асосий гап вақтда эмас.

Уч минг йил, борингки, тўрт минг йил ўтмишдаги бўлсин, алломалар ёзиб қолдирган китоблар (агар шундай китоблар бор бўлса!) қанчалик аҳамиятли ва ҳозирги одамлар учун фойдали бўлмасин, барибир, камчиликлардан ҳоли бўлмайди: муаллифга қандайдир маълумотлар етишмаган ёки бузилган ҳолда етиб келган бўлади, муаллифнинг шахсий дунёқараши аралашган ёки ўша давр шароитлари ўз муҳрини босган бўлиб чиқади ва ҳоказо.

Қуръони карим бундай камчиликлардан холи, чунки Аллоҳдан нозил бўлган, мутлақ ҳақиқат! “Аллоҳ рост сўзлар” деган оят (3:95; 4:87,122; 6:115) бекорга нозил бўлмаган.

Ёзма ёдгорликлар ичида Қуръони каримнинг устун жиҳатларини санайверсак, ёстиқдай-ёстиқдай китоблар ҳосил бўлади. Аввало, Қуръон – тарих. Коинот тарихи, одамзот тарихи. Нозил бўлганига бир мингу беш юз йилга яқинлашиб қолган бўлсада, Коинотга тегишли миллион-миллион йиллар қадимни, инсониятга тегишли, эҳтимол, юз минг, эҳтимол, миллион йиллар ўтмишни камраб олади ва одамлар учун энг керакли ахборотни беради, чалғитадиган, иккинчи даражали маълумотларни бермайди.

Шунингдек, одамзотнинг бу дунёдаги ҳаёти учун оғирлик қиладиган маълумотларнинг тафсилотига берилмайди (масалан, муташобиҳ оятлар).

Қуръони карим фақат тарих эмас, ҳозирги замон ва келаси замон ҳамдир. Қайси бир оятни бўлмасин, ўқиб, ҳозирги замонга қиёслаб кўрсангиз, тўғри чиқаверади ва ўз ҳаётингиз муаммоларига тегишли жавоб топаверасиз. Ҳозирги замон эса, қачонлардир “келаси замон” эди, бизнинг ҳозирги юриш-туришимиз илоҳий илм билан башорат қилинган эди. Худди шу тарзда, биздан кейинги замонларда ва Қиёмат бўлганда одамларнинг хатти-ҳаракатлари қанақа бўлиши ҳам Қуръонда башорат қилинган. Қайси тоифа одамлар ўзини қандай тутиши, юз-кўз ифодалари, бир-бирига қандай муомала қилиши, миллиардлаб бандалардан ташкил топган издиҳом қандай ҳаракатлар қилиши мумкинлиги, ҳамма-ҳаммаси шунчалик аниқ тасвирланганки, гўё улар кўз ўнгингизда кечаётгандек…

Қуръон ҳақида тасаввур ҳосил қилиш, билим олиш ва уни чуқурлаштириш, бир вақтлар, саноқли одамларга насиб қилган бўлса, ҳозирга даврда оммалашиб кетди. Бу, Қуръон оятларининг маъносини она тилимизга таржима қилган, араб ёзуви ва тилини билмайдиган ўқувчиларга тушунарли қилиб тафсир қилган ва қилаётган уламоларимиз меҳнати туфайлидир. Шу меҳнатлар самарасидан баҳраманд бўлиб, Қуръондан илҳом олган рассом “Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Аллоҳга тасбеҳ айтур” оятини (57:1; 59:1; 61:1), “Бас, қасамёд этаман (кечки) шафақ билан” (84:16) оятини манзаралар ёрдамида ифодалашга уннабди ( расмларга қаранг). Улардан бирида ойдин тун тасвирланган. Тўлин ой уфққа яқинлашиб қолган, демак, бомдод намозининг вақти кирган. Овлоқ ерда, бир кулба ортидаги дарахт шохига қўнган қуш Аллоҳга тасбеҳ айтаяпти. Ҳовлидаги қўноққа чиқиб олган хўроз қичқириб, теварак-атрофни ибодатга чорлаяпти, ўзи ҳам ибодат қилаяпти. Дарвоқе, хўроз дастлаб қичқирган пайтда тақвимга қарасангиз, “тонг” вақти билан мос тушганидан ёқа ушлайсиз!

034

Манзарада, Аллоҳ яратиб қўйган икки турфа жонзот тасбеҳ айтаяптию, лекин одам кўринмаяпти. Унга нима бўлди? Наҳотки, Аллоҳни унутган бўлса?

Йўқ. Унутмади. У ҳам ибодат қилаяпти. Бу ҳақда эшик олдидаги супачада қолдирилган обидаста ва шам ёруғидан нимёруғ дарча дарак бериб турибди.

Ой ёғдуси аста сўниб бораётган табиат: ўт-ўлан, дов-дарахт, яна минглаб мавжудот бирин-кетин уйғониб, инсоннинг қулоқ пардалари илғаб-илғамайдиган товушлар билан Аллоҳга тасбеҳ айтаяпти, ибодат қилаяпти.

Ушбу расм Қуръонда бир неча марта марта тилга олинган кечки шафаққа бағишланган.

021

БОШҚАЧА ОДАМ

   Трамвайнииг олд эшиги томонда бир киши баралла товушда тинмай жаврарди, Бундай жойларда одам деган секин-секин гаплашар эди, бу кимсанинг шанғиллаши ғашимга тегди. Ҳеч ким жавоб бермаса ҳам, тўхтамайди-я. Девонадир-да, деб ўйладиму беихтиёр қулоқ сола бошладим.

Ажаб! Гапи девонанинг гапига сира ўхшамасди. Икир-чикирлар, аммо ҳаммаси маъноли:

— Кампиримди оёғи оғрийди, келиним неварамга қарайди. Аяйман-да икковиниям. Кўйлакларимни ўзим ювиб ташлайвердим. Тунов куни мошхўрда қилувдим. тузини ўткирроқ қип кўйиппан, барибир мазали бўпти…

Хаёлан унга мурожаат қилдим: «Бу сўзларингни гап териб юрадиган ошналаринг эшитса борми, бир умр калака бўлиб ўтардинг. Яхшиямки, трамвайдасан. Ҳеч ким сени танимайди, ҳозир тушасану одамлар орасига кириб, баҳорда қор эригандек йўқолиб кетасан. Одамлар ҳам сени кўрмагандек, тентакона гапларингни эшитмагандек кетаверишади… Оғзига талқон солиб  жим кетаётган одамларни би-ир гапга солай дебсан-да. Жимликдан ҳамма зерикиб кетяпти, деб ўйлапсан-да, а? Қаёқда! Бошқалар ҳам кимлар биландир гаплашяпти. жанжаллашяпти. Билсанг, ҳар каллада минг хаёл, баҳсу жанжал. Фақат улар шовқин солишмаяпти, холос».

Трамвай тўла «гунг»лар орасида у ҳамон овозини баралла қўйиб вайсар эди.

«Одам дегани бунақа бўлмайди-да! Жуда гапиргинг келса, суҳбатдошингни кўз олдингга келтир-да, хоҳлаганингча хаёлан гаплашиб кетавер. Ҳамма шунақа қилади-ку. Ё сени Худойим бошқачароқ яратганми?»

Одам боласи борки, ичида гапиришдан тўхтаганда ташида давом эттиради. Бунисини ҳамма эшитади, айтиладиган сўзлар ҳам шунга яраша бўлади, лекин ичидагилари! Шуларидан қўрққулик! Ичдагини Яратгандан бошқа ҳеч ким эшитмайди, лекин гапирувчи бундан деярли бехабар, Мана, мен ҳам шу гапларни ичимда айтяпман. Ишончим комил, атрофимдагиларнинг ичида ҳам шу тобда қандайдир гаплар биқирлаб қайнаяпти.

Топдим! Ҳаммага эшиттириб вайсаётган бу одам ичида гапирмаяпти! У ичида бировлар билан уруш-жанжал қилгиси келмаганидан ҳам тўхтамай ташида гапираётгандир?

Шундаймикан? Буни ўзи билармикан?

Бу бошқача кимсани яқиндан кўргим келди. Олд эшикка қараб секин-секин силжий бошладим. Дераза тагидаги ўриндиқда кўчага орқа қилиб, тик турган одамларга ярим ўгирилган ҳолда ўтирибди. Ён-атрофдагилар унинг гапларига беихтиёр қулоқ бериб келаётган бўлса ҳам, айримлари мутлақо эшитмаётгандек жиддий қиёфада, баъзиларининг юзида истеҳзоли жилмайиш, «Вой, жинни-ей!» деган маъно бор. Лекин ҳеч ким «Ўзим жиннидирман?» деб ўйламайди.

Унинг ёши олтмиш бешлар атрофида. Қирғий бурун. Сийрак соқол-мўйлаби калта кузалган. Бошида дўппи, пешонасини қийиқча билан танғиб олган, эгнида сариқ наматга ўхшаш матодан чакмон.

Орқа ўриндиқда ўтирган жувон нимадир деб савол ташлаб қуйган эди, шундоғам тинмаётган одам баттар очилиб кетди. Энди Ойбекни, Чустийни эслаб қолди, Гаплари бири боғдан, бири тоғдан бўлса-да, мантиқан уланиб кетиши ҳайрон қолдиради:

—  Ойбек домлани биласизми? «Олтин водийдан шабадалар» деган китоб ёзган. Биз қишлоққа борганида ёзганлар. Ана шунақа! Чустий домлани эшитгандурсиз? Э, аттанг! Ҳамма шеьрлари ашула бўлган.

Мани, эй шўхи бепарво, унутсанг ҳам, унутмасман.
Солиб бошимга юз савдо, унутсанг ҳам, унутмасман…

Бошқа пайт шу қўшиқни эшитсам, парво қилмасдим. Қизиқ, бу вайсақи қариянинг хиргойиси тугамасайди, дейман! Товуши ёқимли, нафаси равон эди.

«Усталигини!»

У фикримии ўқигандек:
— Дуторчиман-да, дутор чертаман, — деди ортида ўтирган жувонга ўгирилиб.

«Отарчилар билан бирга роса тўйма-тўй юрган кўринади».

Қария яна фикрларимни ўқиди:
— Қўшилишиб ашулаям айтиб тураман.

«Ё тавба! Валийми бу?»

— Нечта болайиз бор? — деб қолди жувон тоғдан келиб. Афтидан, индамай ўтиришни ўзига эп кўрмай, оғзига келганини сўради.
— Ўнта… бор-йўғи. Беш қиз, беш ўғил. Ҳаммаси ўқимишли, топарман-тутарман, уйлик-жойлик.

У мақтанмаяпти, ҳеч кимга ақл ўргатмаяпти, шунчаки нималарнидир гапиряпти. Чамаси, гапи тугаб қолишини хоҳламайди. Гапириш унинг учун нафас олишдек зарурат, ҳузурбахш бир машғулот гўё.

Мен унинг овозида қандайдир оҳанг, мусиқа сездим. Ажабо, бу нима? Аллоҳнинг бу бошқача бандаси ўз овозигами маҳлиё тё айтаётган сўзларига?

Беихтиёр Фузулийиинг «Қурбон ўлам» ғазали эсимга тушди:

Гел-гел, эй моҳилиқо, ҳуснингга қурбон ўлам,
Ҳалқаи зулфи паришонингга қурбон ўлам.

«Ҳалқаи зулфи паришон…» Ҳам сурат, ҳам кайфиятни бу қадар уйғун ифодалаш учун шоир қанчалик ихтирочи бўлиши керак! «Бошқача банда» ҳам худди шунга ўхшаш ҳолдадир балки?

У шунчаки гапирмаяпти, балки Аллоҳ бандаларига ато этиб қўйган сўзларни куйлаяпти! Буни ўзи ҳам сезмайли. Аллоҳ унинг лафзи билан сўзларнинг гўзаллигини кўз-кўз қиляпти-ю, аксар бандалари бепарво, пойинтар-сойинтар, шунчаки эрмак деб қабул қиляпти.

Жувон зерикди, шекилли:
— Э, бўлди, амаки, кўп гапириб юбордиз, — деб куулди ва тик турганларга қараб, ўзига хайрхоҳ қидира бошлади, кўзи менга тушди.

— Отахон Аллоҳнинг иродасини бажаряптилар, — дедим бир жувонга, бир қарияга қараб. Жувон гапимни тушунмади. Қария ҳам тушунмади-ю, лекин мамнун бўлди.

— Мана бу иним гап тушунар эканлар. Раҳмат, — деб қўйди.

Шу пайтгача ёнида бепарво ўтириб келган йигитча туриб кетган эди, дарров ўрнига ўтирдим.

— Ичимда нимадир «Гапир! Гапир! Сўзла!» деяётгандек бўлаверади, — деди қария, — мен гапиравераман. Баъзилар эзма-чурук дейди, эшитишди хоҳламайди. Энам раҳматлик айтишича, тилим чиққан пайтда бир ёшга ҳам кирмаган эканман. Ўзимча чулдирайверарканман. Гўдаклар шунақа бўлади-а, кузатганмисиз?. Уларнинг чулдирашидан бир нарсани тушуниб олиш қийин бўлса ҳам, аслида ўзларича нималарнидир гапираётган бўладилар. Тўғрими?

— Жуда тўғри! — дедим фикримиз бир ердан чиқаётгани учун қувониб, — Аллоҳ Одам отамизни яратиб, фаришталарга кўрсатишдан олдин ҳамма нарсанннг номини ўргатган экан. Назаримда. гўдакларга ҳам ўргатиб туради.
— Э, сиз о-олим экансиз!

— Мана, битта мисол, — дедим мақтовдан илҳомланиб. — Шу, биз ўтириб кетаётган трамвайни бошқача сўз бидаи айтиб кўринг-чи. Айтолмайсиз. Мен ҳам айтолмайман. Гўдак эса дарров ҳеч кимнинг хаёлига келмайдиган битта сўз топган бўларди.

— Катталар бир адашганча адашиб, менга ўхшаб чулдираб юравераркан-да? — деди қария ўзини танқид қилиб.

— Биз, катталар, гўдакларникига ўхшаган дунёқарашни йўқотиб қўямизу нарсаларнинг асл моҳиятига етиш учун чулдираб юраверамиз. Сиз кўнглингизга олманг, устингиздан кулмоқчи эмасман…

Бир неча дақиқа илгари мен бу одамнинг вайсақилигидан ижирғаниб турувдим, мана, ҳозир унга фикрларимнн беихтиёр тушунтира бошладим. У сўрамаса ҳам, икир-чикирларигачо айтишга интилиб, вайсақилик қиляпман. Менинг ҳам гапхонам очилиб кетди… Рости, гапимни қачон тугатдиму қачон хаёлга ботдим,эслаёлмайман….

«Аллоҳ инсонга берган энг латиф неъматларидан бири сўздир. Зотан, биз У Зотнинг ўзини ҳам сўз орқали яхшироқ таниймиз. Шунданми. ёлғиз қолсак ҳам, дилимизла сўзлар чарх ураверади; гоҳ ташимизда гапирамиз, гоҳ тчимизда суҳбатлар қурамиз. Сўз…»

— Нега ўйланиб қолди-из, иним?

Бирдан сергакландим айтганча, трамвайда гаплашиб кетаётувдим-ку.
— Сўзимни йўқотиб қўйдим,- дедим мутойиба қилиб.
— Мен топиб берайми? — деди чол.
— Ҳа?

Унинг таклифи қанчалик кутилмаган бўлса, менинг бу таклифга розилигим ҳам шунчалик ғайритабиий эди.

У куйлай бошлади:

Гел-гел, эй моҳилиқо, ҳуснингга қурбон ўлам…

041

Qudrat Do’stmuhammad
IKKI BADIA
032

QADIMGILARDAN QADIMROQ

Allohdan nozil bo’lib, sopol parchalariga, tekis suyaklaru toshlarga, hayvon terilariga, onda-sonda qog’ozga yozib qo’yilgan oyatlar to’planib, kitob holiga keltirilganiga salkam bir mingu to’rt yuz yil bo’libdi. Insoniyatga ma’lum bo’lgan yozma yodgorliklar uchun bu — katta muddat, shuning o’ziyoq Qur’oni karimni alohida e’tiborga sazovor qiladi. Lekin asosiy gap vaqtda emas.

Uch ming yil, boringki, to’rt ming yil o’tmishdagi bo’lsin, allomalar yozib qoldirgan kitoblar (agar shunday kitoblar bor bo’lsa!) qanchalik ahamiyatli va hozirgi odamlar uchun foydali bo’lmasin, baribir, kamchiliklardan holi bo’lmaydi: muallifga qandaydir ma’lumotlar yetishmagan yoki buzilgan holda yetib kelgan bo’ladi, muallifning shaxsiy dunyoqarashi aralashgan yoki o’sha davr sharoitlari o’z muhrini bosgan bo’lib chiqadi va hokazo.

Qur’oni karim bunday kamchiliklardan xoli, chunki Allohdan nozil bo’lgan, mutlaq haqiqat! “Alloh rost so’zlar” degan oyat (3:95; 4:87,122; 6:115) bekorga nozil bo’lmagan.

Yozma yodgorliklar ichida Qur’oni karimning ustun jihatlarini sanayversak, yostiqday-yostiqday kitoblar hosil bo’ladi. Avvalo, Qur’on – tarix. Koinot tarixi, odamzot tarixi. Nozil bo’lganiga bir mingu besh yuz yilga yaqinlashib qolgan bo’lsada, Koinotga tegishli million-million yillar qadimni, insoniyatga tegishli, ehtimol, yuz ming, ehtimol, million yillar o’tmishni kamrab oladi va odamlar uchun eng kerakli axborotni beradi, chalg’itadigan, ikkinchi darajali ma’lumotlarni bermaydi.

Shuningdek, odamzotning bu dunyodagi hayoti uchun og’irlik qiladigan ma’lumotlarning tafsilotiga berilmaydi (masalan, mutashobih oyatlar).

Qur’oni karim faqat tarix emas, hozirgi zamon va kelasi zamon hamdir. Qaysi bir oyatni bo’lmasin, o’qib, hozirgi zamonga qiyoslab ko’rsangiz, to’g’ri chiqaveradi va o’z hayotingiz muammolariga tegishli javob topaverasiz. Hozirgi zamon esa, qachonlardir “kelasi zamon” edi, bizning hozirgi yurish-turishimiz ilohiy ilm bilan bashorat qilingan edi. Xuddi shu tarzda, bizdan keyingi zamonlarda va Qiyomat bo’lganda odamlarning xatti-harakatlari qanaqa bo’lishi ham Qur’onda bashorat qilingan. Qaysi toifa odamlar o’zini qanday tutishi, yuz-ko’z ifodalari, bir-biriga qanday muomala qilishi, milliardlab bandalardan tashkil topgan izdihom qanday harakatlar qilishi mumkinligi, hamma-hammasi shunchalik aniq tasvirlanganki, go’yo ular ko’z o’ngingizda kechayotgandek…

Qur’on haqida tasavvur hosil qilish, bilim olish va uni chuqurlashtirish, bir vaqtlar, sanoqli odamlarga nasib qilgan bo’lsa, hozirga davrda ommalashib ketdi. Bu, Qur’on oyatlarining ma’nosini ona tilimizga tarjima qilgan, arab yozuvi va tilini bilmaydigan o’quvchilarga tushunarli qilib tafsir qilgan va qilayotgan ulamolarimiz mehnati tufaylidir. Shu mehnatlar samarasidan bahramand bo’lib, Qur’ondan ilhom olgan rassom “Osmonlar va Yerdagi (bor) narsa Allohga tasbeh aytur” oyatini (57:1; 59:1; 61:1), “Bas, qasamyod etaman (kechki) shafaq bilan” (84:16) oyatini manzaralar yordamida ifodalashga unnabdi ( rasmlarga qarang). Ulardan birida oydin tun tasvirlangan. To’lin oy ufqqa yaqinlashib qolgan, demak, bomdod namozining vaqti kirgan. Ovloq yerda, bir kulba ortidagi daraxt shoxiga qo’ngan qush Allohga tasbeh aytayapti. Hovlidagi qo’noqqa chiqib olgan xo’roz qichqirib, tevarak-atrofni ibodatga chorlayapti, o’zi ham ibodat qilayapti. Darvoqe, xo’roz dastlab qichqirgan paytda taqvimga qarasangiz, “tong” vaqti bilan mos tushganidan yoqa ushlaysiz!

034

Manzarada, Alloh yaratib qo’ygan ikki turfa jonzot tasbeh aytayaptiyu, lekin odam ko’rinmayapti. Unga nima bo’ldi? Nahotki, Allohni unutgan bo’lsa?

Yo’q. Unutmadi. U ham ibodat qilayapti. Bu haqda eshik oldidagi supachada qoldirilgan obidasta va sham yorug’idan nimyorug’ darcha darak berib turibdi.

Oy yog’dusi asta so’nib borayotgan tabiat: o’t-o’lan, dov-daraxt, yana minglab mavjudot birin-ketin uyg’onib, insonning quloq pardalari ilg’ab-ilg’amaydigan tovushlar bilan Allohga tasbeh aytayapti, ibodat qilayapti.

Ushbu rasm Qur’onda bir necha marta marta tilga olingan kechki shafaqqa bag’ishlangan.

021

BOSHQACHA ODAM

  Tramvayniig old eshigi tomonda bir kishi baralla tovushda tinmay javrardi, Bunday joylarda odam degan sekin-sekin gaplashar edi, bu kimsaning shang’illashi g’ashimga tegdi. Hech kim
avob bermasa ham, to’xtamaydi-ya. Devonadir-da, deb o’yladimu beixtiyor quloq sola boshladim.

Ajab! Gapi devonaning gapiga sira o’xshamasdi. Ikir-chikirlar, ammo hammasi ma’noli:

— Kampirimdi oyog’i og’riydi, kelinim nevaramga qaraydi. Ayayman-da ikkoviniyam. Ko’ylaklarimni o’zim yuvib tashlayverdim. Tunov kuni moshxo’rda qiluvdim. tuzini o’tkirroq qip ko’yippan, baribir mazali bo’pti…

Xayolan unga murojaat qildim: «Bu so’zlaringni gap terib yuradigan oshnalaring eshitsa bormi, bir umr kalaka bo’lib o’tarding. Yaxshiyamki, tramvaydasan. Hech kim seni tanimaydi, hozir tushasanu odamlar orasiga kirib, bahorda qor erigandek yo’qolib ketasan. Odamlar ham seni ko’rmagandek, tentakona gaplaringni eshitmagandek ketaverishadi… Og’ziga talqon solib jim ketayotgan odamlarni bi-ir gapga solay debsan-da. Jimlikdan hamma zerikib ketyapti, deb o’ylapsan-da, a? Qayoqda! Boshqalar ham kimlar bilandir gaplashyapti. janjallashyapti. Bilsang, har kallada ming xayol, bahsu janjal. Faqat ular shovqin solishmayapti, xolos».

Tramvay to’la «gung»lar orasida u hamon ovozini baralla qo’yib vaysar edi.

«Odam degani bunaqa bo’lmaydi-da! Juda gapirging kelsa, suhbatdoshingni ko’z oldingga keltir-da, xohlaganingcha xayolan gaplashib ketaver. Hamma shunaqa qiladi-ku. YO seni Xudoyim boshqacharoq yaratganmi?»

Odam bolasi borki, ichida gapirishdan to’xtaganda tashida davom ettiradi. Bunisini hamma eshitadi, aytiladigan so’zlar ham shunga yarasha bo’ladi, lekin ichidagilari! Shularidan qo’rqqulik! Ichdagini Yaratgandan boshqa hech kim eshitmaydi, lekin gapiruvchi bundan deyarli bexabar, Mana, men ham shu gaplarni ichimda aytyapman. Ishonchim komil, atrofimdagilarning ichida ham shu tobda qandaydir gaplar biqirlab qaynayapti.

Topdim! Hammaga eshittirib vaysayotgan bu odam ichida gapirmayapti! U ichida birovlar bilan urush-janjal qilgisi kelmaganidan ham to’xtamay tashida gapirayotgandir?

Shundaymikan? Buni o’zi bilarmikan?

Bu boshqacha kimsani yaqindan ko’rgim keldi. Old eshikka qarab sekin-sekin siljiy boshladim. Deraza tagidagi o’rindiqda ko’chaga orqa qilib, tik turgan odamlarga yarim o’girilgan holda o’tiribdi. Yon-atrofdagilar uning gaplariga beixtiyor quloq berib kelayotgan bo’lsa ham, ayrimlari mutlaqo eshitmayotgandek jiddiy qiyofada, ba’zilarining yuzida istehzoli jilmayish, «Voy, jinni-yey!» degan ma’no bor. Lekin hech kim «O’zim jinnidirman?» deb o’ylamaydi.

Uning yoshi oltmish beshlar atrofida. Qirg’iy burun. Siyrak soqol-mo’ylabi kalta kuzalgan. Boshida do’ppi, peshonasini qiyiqcha bilan tang’ib olgan, egnida sariq namatga o’xshash matodan chakmon.

Orqa o’rindiqda o’tirgan juvon nimadir deb savol tashlab quygan edi, shundog’am tinmayotgan odam battar ochilib ketdi. Endi Oybekni, Chustiyni eslab qoldi, Gaplari biri bog’dan, biri tog’dan bo’lsa-da, mantiqan ulanib ketishi hayron qoldiradi:

— Oybek domlani bilasizmi? «Oltin vodiydan shabadalar» degan kitob yozgan. Biz qishloqqa borganida yozganlar. Ana shunaqa! Chustiy domlani eshitgandursiz? E, attang! Hamma she`rlari ashula bo’lgan.

Mani, ey sho’xi beparvo, unutsang ham, unutmasman.
Solib boshimga yuz savdo, unutsang ham, unutmasman…

Boshqa payt shu qo’shiqni eshitsam, parvo qilmasdim. Qiziq, bu vaysaqi qariyaning xirgoyisi tugamasaydi, deyman! Tovushi yoqimli, nafasi ravon edi.

«Ustaligini!»

U fikrimii o’qigandek:
— Dutorchiman-da, dutor chertaman, — dedi ortida o’tirgan juvonga o’girilib.

«Otarchilar bilan birga rosa to’yma-to’y yurgan ko’rinadi».

Qariya yana fikrlarimni o’qidi:
— Qo’shilishib ashulayam aytib turaman.

«YO tavba! Valiymi bu?»

— Nechta bolayiz bor? — deb qoldi juvon tog’dan kelib. Aftidan, indamay o’tirishni o’ziga ep ko’rmay, og’ziga kelganini so’radi.
— O’nta… bor-yo’g’i. Besh qiz, besh o’g’il. Hammasi o’qimishli, toparman-tutarman, uylik-joylik.

U maqtanmayapti, hech kimga aql o’rgatmayapti, shunchaki nimalarnidir gapiryapti. Chamasi, gapi tugab qolishini xohlamaydi. Gapirish uning uchun nafas olishdek zarurat, huzurbaxsh bir mashg’ulot go’yo.

Men uning ovozida qandaydir ohang, musiqa sezdim. Ajabo, bu nima? Allohning bu boshqacha bandasi o’z ovozigami mahliyo tyo aytayotgan so’zlariga?

Beixtiyor Fuzuliyiing «Qurbon o’lam» g’azali esimga tushdi:

Gel-gel, ey mohiliqo, husningga qurbon o’lam,
Halqai zulfi parishoningga qurbon o’lam.

«Halqai zulfi parishon…» Ham surat, ham kayfiyatni bu qadar uyg’un ifodalash uchun shoir qanchalik ixtirochi bo’lishi kerak! «Boshqacha banda» ham xuddi shunga o’xshash holdadir balki?

U shunchaki gapirmayapti, balki Alloh bandalariga ato etib qo’ygan so’zlarni kuylayapti! Buni o’zi ham sezmayli. Alloh uning lafzi bilan so’zlarning go’zalligini ko’z-ko’z qilyapti-yu, aksar bandalari beparvo, poyintar-soyintar, shunchaki ermak deb qabul qilyapti.

Juvon zerikdi, shekilli:
— E, bo’ldi, amaki, ko’p gapirib yubordiz, — deb kuuldi va tik turganlarga qarab, o’ziga xayrxoh qidira boshladi, ko’zi menga tushdi.

— Otaxon Allohning irodasini bajaryaptilar, — dedim bir juvonga, bir qariyaga qarab. Juvon gapimni tushunmadi. Qariya ham tushunmadi-yu, lekin mamnun bo’ldi.

— Mana bu inim gap tushunar ekanlar. Rahmat, — deb qo’ydi.

Shu paytgacha yonida beparvo o’tirib kelgan yigitcha turib ketgan edi, darrov o’rniga o’tirdim.

— Ichimda nimadir «Gapir! Gapir! So’zla!» deyayotgandek bo’laveradi, — dedi qariya, — men gapiraveraman. Ba’zilar ezma-churuk deydi, eshitishdi xohlamaydi. Enam rahmatlik aytishicha, tilim chiqqan paytda bir yoshga ham kirmagan ekanman. O’zimcha chuldirayverarkanman. Go’daklar shunaqa bo’ladi-a, kuzatganmisiz?. Ularning chuldirashidan bir narsani tushunib olish qiyin bo’lsa ham, aslida o’zlaricha nimalarnidir gapirayotgan bo’ladilar. To’g’rimi?

— Juda to’g’ri! — dedim fikrimiz bir yerdan chiqayotgani uchun quvonib, — Alloh Odam otamizni yaratib, farishtalarga ko’rsatishdan oldin hamma narsannng nomini o’rgatgan ekan. Nazarimda. go’daklarga ham o’rgatib turadi.
— E, siz o-olim ekansiz!

— Mana, bitta misol, — dedim maqtovdan ilhomlanib. — Shu, biz o’tirib ketayotgan tramvayni boshqacha so’z bidai aytib ko’ring-chi. Aytolmaysiz. Men ham aytolmayman. Go’dak esa darrov hech kimning xayoliga kelmaydigan bitta so’z topgan bo’lardi.

— Kattalar bir adashgancha adashib, menga o’xshab chuldirab yuraverarkan-da? — dedi qariya o’zini tanqid qilib.

— Biz, kattalar, go’daklarnikiga o’xshagan dunyoqarashni yo’qotib qo’yamizu narsalarning asl mohiyatiga yetish uchun chuldirab yuraveramiz. Siz ko’nglingizga olmang, ustingizdan kulmoqchi emasman…

Bir necha daqiqa ilgari men bu odamning vaysaqiligidan ijirg’anib turuvdim, mana, hozir unga fikrlarimnn beixtiyor tushuntira boshladim. U so’ramasa ham, ikir-chikirlarigacho aytishga intilib, vaysaqilik qilyapman. Mening ham gapxonam ochilib ketdi… Rosti, gapimni qachon tugatdimu qachon xayolga botdim,eslayolmayman….

«Alloh insonga bergan eng latif ne’matlaridan biri so’zdir. Zotan, biz U Zotning o’zini ham so’z orqali yaxshiroq taniymiz. Shundanmi. yolg’iz qolsak ham, dilimizla so’zlar charx uraveradi; goh tashimizda gapiramiz, goh tchimizda suhbatlar quramiz. So’z…»

— Nega o’ylanib qoldi-iz, inim?

Birdan sergaklandim aytgancha, tramvayda gaplashib ketayotuvdim-ku.
— So’zimni yo’qotib qo’ydim,- dedim mutoyiba qilib.
— Men topib beraymi? — dedi chol.
— Ha?

Uning taklifi qanchalik kutilmagan bo’lsa, mening bu taklifga roziligim ham shunchalik g’ayritabiiy edi.

U kuylay boshladi:

Gel-gel, ey mohiliqo, husningga qurbon o’lam…

041

(Tashriflar: umumiy 209, bugungi 1)

Izoh qoldiring