Ўз ғазалларига тахмис боғлаш мумтоз адабиётимиз тарихида Алишер Навоийгача кузатилмаган. Навоийдан кейин эса бундай ҳолат баъзи шоирлар, хусусан Хива адабий муҳити ижодкорларида кўринади. Davomini o'qish
Teglar: Alisher Navoiy
G’ulom Karim. Xalil Sulton tahsini
Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида ушбу темурий ҳукмдор ҳақида шундай ёзади: “Халил Султон — Ҳазрат султон ус-салотиннинг воқеасидан сўнгра Самарқанд тахтида салтанат қилди. Зурафо ва шуаро мажлисида жамъ бўлурлар эрди. Машҳурдурким, ўзи шеър айтур эрди. Davomini o'qish
Iristoy Qo’chqortoyev. So’z ummonidagi gavharlar
Алишер Навоийнинг тили, сўз бойлиги тўғрисида мақола ёзиш осон эмас. Навоийнинг лисоний олами шу қадар улкан ва беҳудуд уммонки, мутахассис ҳар қанча қунт ва изчиллик билан ҳаракат қилмасин, уни бутунисича қамраб ололмайди… Davomini o'qish
Yusuf Chetindog’. “Alisher Navoiy va Usmonli she’riyati” nomli kitobidan
Буюк шоиримиз Алишер Навоий ҳаётлик давридаёқ “Хитойдин то Хуросон”гача бўлган ҳудудда шуҳрат қозониб улгурган эди. Замондошлар ва кейинги давр ижодкорлари ҳазрат Навоийнинг улкан меросидан катта илҳом, завқ олди. Юсуф Четиндоғнинг “Muharrir” нашриётида чоп этилган “Алишер Навоий ва Усмонли шеърияти” номли китобида ҳам худди шу масала тадқиқ қилинади. Davomini o'qish
Abdulhamid Qurbonov. Tasavvufiy ma’nolar olami
Сўфиёна фалсафага кўра, Оллоҳнинг оламда ўзини намоён қилиши Унинг лутфи бўлса, ўзини олам пардаси ортига яшириши Унинг қаҳридир. Тасаввуф фалсафасида Оллоҳ лутфининг жилваси жамолий тажаллий, қаҳрининг намоён бўлиши эса жалолий тажаллий номланган. Davomini o'qish
Hasan Qudratullaev. “…Hech kim Mir Alisher Navoiychalik javob yozolmagan”
Заҳириддин Бобурнинг “Бобурнома”, “Аруз рисоласи” ва бошқа асарларида, Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” асарида Алишер Навоий ҳақида билдирилган фикрларни қиёсий ўрганиш мумтоз адабиётимизни янада теранроқ тасаввур этишга имкон беради, деган умиддамиз. Davomini o'qish
Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning yoshlik yillari: Oilasi, Bolaligi, Yigitlik davri
Манбалар хронологиясига риоя қилинадиган бўлса, Алишернинг болалик даври ҳақидаги дастлабки маълумот Давлатшоҳ Самарқандий қаламига мансуб. Бироқ у жуда қисқа бўлиб, бўлажак шоирнинг Абулқосим Бобур саройидаги турмуши ва султон билан ораларидаги яқин алоқалар таъкидидан иборат. Хондамир “Макорим ул-аҳлоқ” асарида шоирнинг болалик даврини муайян даражада ёритган. Davomini o'qish
Sanjar Tursunov. “Qoshi yosinmu deyin…”
Ҳозир маним кўнглим тошқин дарё мисол оқарди. Оҳанг, сўз вужудим бўйлаб таралар, аъзойи баданим фароғатда, бошимни қимирлатганча, кўзимни хиёл юмиб олгандим. Шундай даврада бўлганим ҳам тақдирдан бир иноят эди. Ҳазрат Алишер Навоийнинг туғилган кунига бағишланган бу мушоира менга бетакрор бир бахт ваъда қилаётгандай, элликдан ортиқ қизнинг қай бири мен билан бутун умр навоийхонлик қилар экан, деган ширин ўй бошимда ғужғон ўйнарди… Davomini o'qish
Usmonjon Qosimov. Navoiy va Sa’diy
Устоз шоир Эркин Воҳидов таъкидлаганидек, ”Бир ёзувчининг адабиёт даргоҳига кириб , ундан ўз ўрнини топиши учун минг бир шарту шароитнинг тажассуми керак”. Навоий шеъриятдаги илк қадамлариданоқ ўзидан олдинги туркий ва форсийзабон шоирлар ижодига катта меҳр ва ихлос билан қаради, улардан ҳамиша руҳий мадад ва илҳом олди. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Tuhfat ul-afkor. Qasida & Navoiy va Jomiy. Rivoyat. Video
Устози Абдураҳмон Жомийга бағишланган “Туҳфат ул-афкор” қасидаси Алишер Навоийнинг шоҳ асарларидан бири бўлиб, унда абадул абад аҳамиятини йўқотмайдиган, ҳамиша долзарб ғоялар ифода этилган (Нажмиддин Комилов). Davomini o'qish
Erkin Vohidov. O’zbek Navoiyni o’qimay qo’ysa…& To quyosh sochgayki nur…(Erkin Vohidov haqida film)
Ҳазрат Алишер Навоийнинг юксак бадиият билан музайян бўлган, чуқур инсонпарвар ғоялар билан йўғрилган ижоди асрлар оша бизни ҳануз ўзига ром қилади, кўнгилларимизни завқу шавқ ҳамда ифтихор туйғулари билан, онгимизнпи эзгулик фикрати билан бойитади, бизни адолат учун, инсон қалбининг мангу эрки учун курашмоққа чорлайди. Davomini o'qish
Abdurasul Eshonboboev. Navoiy tarjimai holiga doir yangilik
…Мулоҳазаларни умумлаштириб ягона бир махражга келтирадиган бўлсак қуйидагича манзара ҳосил бўлади: “Навоий Абу Саид томонидан Самарқандга сургун қилинган”, “ўз ихтиёри билан йўл олган”, “Самарқандга таҳсил учун борган”. Бундай талқинларнинг юзага келишига, биринчидан, тарихий манбаларда (шоирнинг ўз асарларида ҳам) бу хусусидаги маълумотларнинг камлиги ва боз устига зиддиятлар мавжудлиги бўлса, иккинчидан, масалага ёндашган ҳар бир тадқиқотчи имконияти доирасида мантиқий ечимга интилганидадир. Davomini o'qish