Ҳазрат Навоийнинг ижод уммони ичра шундай жавоҳирлар борки, улардан на кўз, на кўнгил узолмайсиз. У киши кўз олдимиздаги бир сариқ япроқ ёки бир боғ сомондан шундай ташбеҳлар яратадики, кўриб турганимиз оддий олам илоҳий оламга айланиб, сизни жаннатий маъволарга олиб кетади. Davomini o'qish
Teglar: Alisher Navoiy
Alisher Navoiy. Qit’alar, fardlar, ruboiylar, tuyuqlar & Nodira Afoqova. Hayotning ulug sinchisi
Улуғ Алишер Навоий ҳаётнинг синчков кузатувчиси ва чуқур билимдони эди. У гадодан тортиб шоҳгача, дарвишдан тортиб донишмандгача, деҳқондан тортиб амиру бекларгача – жамиятнинг барча тоифа кишилари ҳаётини энг майда икир-чикирлари қадар жуда яхши билган. Бундан ташқари, мутафаккир шоир ҳайвонот ва наботот оламининг, космик фазо сирларининг, ўз даври фани эришган ютуқларнинг, инсон психологиясининг ҳам нозик билимдони эди… Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Alisher Navoiy taxalluslarining ma’no qirralari haqida
Қонуний савол туғилади: ўзгаларнинг тахаллуси хусусида зукколик билан муносабат билдирган Навоий ўзи тахаллус танлашда нима ўйларни хаёлдан ўтказиб, қандай қаноат билан бир тўхтамга келган ва иккала тахаллусидан ҳам кўнгли тўлиб, доимо мароқланганми? .. Davomini o'qish
Husayn Boyqaro. Risola & Devon & Suyima G’aniyeva. Husayn Boyqaro haqida
Алишер Навоий машҳур «Ҳилолия» қасидасидан бошлаб, бутун асарларида Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўз юритади, унинг томонидан амалга оширилган муҳим тадбирларни олқишлайди… Ҳусайн Бойқаро ҳам ўзининг машҳур рисоласида Навоий ҳақидаги мисраларни шоирнинг ўз она тилида ижод қилганлигини мадҳ этишдан бошлайди. сўнгра унинг «Хамса» яратишдаги юксак маҳоратига тўхталиб ўтади. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Arba’in (Qirq hadis)
Ислом-Шарқ адабиётида «арбаъин» анъанаси мавжуд бўлиб, халқ орасида машҳур, энг саҳиҳ ҳадислардан 40 тасини саралаб олиб, унинг мазмунини бир рубоийда талқин қилинган.
Абдураҳмон Жомийнинг «Чиҳил ҳадис»ини Алишер Навоий туркийга таржима қилган. Шоирнинг нияти, асар муқаддимасида таъкидланганидек, «форсийдонлар идрок айлаган» қирқ ҳадис моҳиятидан туркийзабонларни ҳам баҳраманд қилиш эди. Бу ҳадисларни шеърга солишда эса барча шоирлар уларнинг осон тушунилишини, ёдда сақланилишини ҳам назарда тутганлар. Davomini o'qish
Alisher Navoiyning 575 yilligiga bag’ishlangan al`bom-katalog Moskvada nashr etildi
Москвада Алишер Усмоновнинг «Санъат,фан ва спорт» жамғармаси ҳомийлигида «Иностранка» нашриёти томонидан буюк ўзбек шоири, мутаффакири ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 575-йиллигига бағишланган ва «Алишер Навоийнинг Москва жамғармаларидаги қўлёзма ва литографик нашрлари» деб номланган альбом-каталог нашр этилди (Саҳифамизда альбом-каталог билан танишишингиз мумкин) Davomini o'qish
Navoiy va bugungi avlod (Navoiyshunos olim Aftondil Erkinov bilan suhbat)
Навоийни англаш масаласи ҳали ҳам мураккаблигича қолмоқда. Беш аср аввалги тил ва ғояларни технологик тараққиёт асрида яшаётган бугунги кун кишисига етказиш осон эмас. Ҳозирги кўпгина дарсликларда шоир ижодидан маълум бир парча берилади-да, сўнг саҳифанинг ярмида мураккаб сўзларнинг луғати келтирилади. Буни ўқувчини матнга яқинлаштириш учун интилиш сифатида қабул қилиш мумкин. Аммо бутун дунёдаги жадал технологик тараққиёт замони ҳамма халқларни ўз мумтоз адабиётларидан бироз бўлса ҳам узоқлаштирмоқда. Davomini o'qish
Qaldibek Seydanov. Navoiy va Abay
10 август — Атоқли қозоқ шоири Абай Қўнонбоев таваллуд топган кун
Қозоқ халқининг ардоқли фарзанди, машҳур маърифатпарвар шоир Абай Қўнонбоевнинг ижодий мероси барча учун ибрат намунасидир. Эътиборга молик жиҳати шундаки, Абай Қўнонбоевнинг шоир сифатида шаклланишида Шарқ мумтоз адабиёти намояндалари қаторида ҳазрат Алишер Навоий ижодининг ҳам муносиб ўрни бор. Олим Қалдибек Сейданов икки улуғ шоир ижоди ва шахсиятидаги уйғун жиҳатларни таҳлил қилади. Davomini o'qish
Abdulhamid Ismoil. Qoshi yosinmu deyin…
Хорижда, кўклам ёмғирларидан бири уриб турган пайтда автобус пойлаб, ўзимча Навоийнинг «Қоши ёсинму дейин…» ғазалини хиргойи қилаётган эдим, узоқдан, ҳўл ҳавони баттар палағдалаб, ибодатхона соатининг саҳарги бонги эшитилди. Беихтиёр уни муаззиннинг овозига чоғиштирдим ва бехосдан, туғилганимда қулоғимга айтилган азоннинг давомидек, ичимда Қуръони Каримнинг қалби бўлмиш «Ёсин» сураси қанот ёйа бошлади. Davomini o'qish
Oybek. Navoiy. Roman & Abdurasul Eshonboboev. Oybek — navoiyshunos
Ойбекнинг ушбу романида Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли, ўша даврдаги ижтимоий ҳаёт ва мураккаб сиёсий воқеалар акс эттирилган. Ойбек бу асарнинг яратилиши ҳақида ўз таржимаи ҳолида қуйидагича ёзган эди: «Навоий образи менинг кўпгина лирик шеърларимда найдо бўлди ва ниҳоят, 1942 йилда «Навоий» романини тамомладим». Бу асар турли муҳокамалардан сўнг 1944 йилда нашр этилган. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Hazrat Navoiyning yetti go’zali
Ҳафталарким Ҳазрат Навоийни варақлаб, юрагимга ўт тушди. Дилрабо байтларга ҳавас қилиб, арузда бир туркум машқ қилдим. Булар – ожизона тақлидлардир, холос. Нуқта қўйилган ҳар қандай шеърни ким биландир бўлишиш эҳтиёжи ҳар биримизда қанчалар баланд… Балки шундан, бу туркумни, Муқаддас Рамазон ойи барчамизга хосиятлик бўлишини тилаб Сизга, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти ўқувчисига йўллаяпман. Ҳурмат билан муаллиф. Davomini o'qish
Abduqodir Hayitmetov. «Xamsa» haqida ikki maqola & Abduqodir Hayitmetov — navoiyshunos olim
27 май — Адабиётшунос олим Абдуқодир Ҳайитметов таваллудининг 90 йиллиги.
Ўзбек мумтоз адабиётининг тадқиқ этилиши минг йиллик тарихга эга бўлса-да, ХХ асрнинг бошларига келиб, уни илмий ўрганишга, қўлёзма ва босма матнлар асосида ўзбек адабиёти тарихини яратишга жиддий киришилди. Абдурауф Фитрат, О.Шарафиддинов, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймонов, Ойбек, Н.Маллаев, Шайхзода ва Иззат Султонлар бу борада қатор тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Булардан кейинги адабиётимиз тарихини ўрганишда, хусусан, навоийшунослик ривожига катта ҳисса қўшган олимлар ичида Абдуқодир Ҳайитметовнинг ўрни ўзига хосдир. Davomini o'qish