Милорад Павич номини тилга олишганда, энг аввало, унинг илк романи бўлмиш «Ҳазар луғати» эсга тушади. «Роман-луғат»,»мифологик роман», «роман-миф», «роман-метафора» ва яна аллақандай таърифлар берилган бу асар том маънода ХХ асрнинг сўнгги чорагида яратилган энг машҳур романлардан бири бўлиб қолди. Роман таркиби уч: қизил, яшил ва сариқ китобдан иборат. Умумий сюжет эга бўлмаган асарда VIII аср охири — IX аср бошида бўлиб ўтган тарихий воқеа: турк қавмига мансуб ҳазарлар томонидан қайси динга ўтиш масаласи мана шу уч китобда қайд этилган насроний, исломий ва яҳудий ҳужжатлар, нақлу ривоятлар асосида ёритилади. Davomini o'qish