МИРЗО ТУРСУНЗОДА [1911.19.4 (2.5), Тожикистон, Регар тумани Қоратоғ қишлоғи —1977.27.3, Душанба] — тожик шоири ва жамоат арбоби. Тожикистон халқ шоири (1961). Меҳнат Қаҳрамони (1967), Тожикистон ФА академиги. (1951). Тожик драматургиясининг асосчиларидан бири. Дастлаб эски мактабда, кейинроқ янги усулдаги мактабда таҳсил олган. Тошкентдаги тожик пед. билим юртида ўқиган (1930). «Комсомоли Тожикистон» газетасида бўлим мудири, масъул котиб, сўнгра Хўжанд мусиқали театрида адабий эмакдош. Davomini o'qish