Malika Egamberdiyeva «Yoshlar» telekanalining «Oltin mikrofon» loyihasida.

009
«Ёшлар» телеканали орқали эфирга узатилаётган «Олтин микрофон» лойиҳасининг мухлислари пайдо бўлганига анча бўлди. Бир ойча аввал биз сизга шу лойиҳада иштирок этган таниқли хонанда, ажойиб овоз соҳиби Исроил Саидумаров дастурини тақдим этган эдик. Бугун эса сизни Ниҳол мукофоти соҳибаси Малика Эгамбердиева иштирок этган дастур билан таништирмоқчимиз. Шахсан менга, Маликанинг дастурида Исроил Саидумаров дастурида яққол кўзга ташланган салоҳиятли ижро мен кутганчалик намоён бўлмаган бўлса-да,телеэфирни босиб кетган «дикир -дикир»чи, бугунги ўзбек эстрадасининг «тимсоли»га айланган «Божалар» солистидек чийилдоқ овозли, фақат фонограмма билангина саҳнага ва тқйга борадиган отарчилардан минг…миллион карра аъло эканини тан оламан. Davomini o'qish

Isroil Saidumarov «Yoshlar» telekanalining ‘Oltin mikrofon’ loyihasida.

099
Барча телеканаллар раҳбарлари ўзбек халқи фақат артистдан иборат эмаслигини тушуниши керак. Тушунмаса, тушунтириб қўйиш керак. Халқимиз бир пайтлар артист деганда Ҳалима Носирова, Комилжон Отаниёзов, Таваккал Қодиров, Ботир Зокировларни назарда тутган. Уларнинг анъаналарини давом эттиришни мақсад этган ёшлар йўқми? Бор! “Yoshlar” каналида намойиш этиладиган “Олтин микрофон” лойиҳаси шундай ёшлар борлигини кўрсатиб турибди-ку (Хуршид Даврон билан суҳбатдан.Суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг)
Бугун эътиборингизга «Yoshlar» телеканалида намойиш этиладиган ва жонли овозда ёзиладиган «Олтин микрофон» телелойиҳасининг истеъдодли хонанда, «Ниҳол» мукофоти совриндори Исроил Саидумаровга бағишланган  дастурини тақдим этамиз.
Davomini o'qish