O’rxon Pomuq. «Mening ismim — qirmizi» romanidan & Deraza orti manzaralari. Audiohikoya

007  7 июнь – атоқли турк адиби Ўрхон Помуқ таваллуд топган кун 

Мен энди ўликман, қудуқнинг ичидаги бир жасад. Охирги бор нафас олганимга, юрагимнинг тўхтаганига кўп вақт бўлди. Бироқ, олчоқ қотилимдан бошқа ҳеч ким бошимга нималар тушганини билмайди. У разил мени ўлдирганига тўла ишонч ҳосил қилиш учун, аввал нафас олишимга ва томиримнинг уришига қулоқ тутди, сўнгра кўксимга бир тепди–да қудуққа ташлади… Davomini o'qish

Aziz Nesin. Tilingni tiy! & O’rxon Pomuq. Aziz Nesin o’lgan kun

055   Ҳамиша хаёлимда Азиз Несин ва унинг қандай ишлаганини ўрганишдан завқ олган кунларим — йўқотишдан, йиғишдан, сочишдан, ҳар қандай камчилигимга оптимистларча қарашдан топган бахт туйғуси юқоридаги истак ва эҳтиросларни уйғотган эди. Нима бўлганда ҳам Азиз Несин турк адабиётини, турк насрини бир-неча даражага кўтариб қўйди ва уни истеҳком каби мустаҳкам, капалак каби нозик асарлар билан бойитди. Кулиб турган ва ғазабланган асарлар билан! Davomini o'qish

O’rxon Pomuq. Maktab alamlari va zavqlari.

07  Бошланғич синфда бир ора ёнимда ўтирган, узун қизил сочлари от думига ўхшаган бир қиз бор эди. Портфелининг ичи тишланган олмалар, бурда нонлар, нондан тўкилган кунжутлар, қаламлар, соч тасмалари билан аралаш-қуралаш бўларди, ўзи эса пала-партиш кийинарди, аммо ундан ва портфелидан келаётган хушбўй атир ҳиди мени унга боғлар, ҳар нарсани ўз оти билан айтиб, жасорат билан баён эта олишига ҳайрон қолар, ҳафта охирида уни кўрмасам, соғинардим. Davomini o'qish