Qunduzxon Husanboyeva. Ko’ngildan sizgan satrlar

Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. Отаси — Умматқул Худойберди ўғли боғбон эди. Онаси — Шарофат Хонназар қизи бўлажак шоира икки ёшлигида вафот этади, шундан сўнг унга холаси Қаршигул Хонназар қизи оналик қилади. Ўрта мактабни тугатиб, 1968-1977 йилларда Москвадаги Горький номидаги Жаҳон адабиёти институтининг Олий курсларида ўқиган, 1985 йилдан бошлаб салкам 10 йил мобайнида «Саодат» ойномасининг бош муҳаррири лавозимида ишлади. 1990 йилда «Муқаддас аёл» тўплами учун Ҳамза номидаги Давлат мукофоти, 1991 йилда эса “Ўзбекистон халқ шоираси” унвони берилди.
Шоиранинг “Илк муҳаббат”- илк тўплами(1969), “Oқ олмалар”, “Чаман”, “Суянч тоғларим» (!991), “Бу кунларга етганлар бор” (1993) каби бир қанча шеърий тўпламлари бор. Davomini o'qish