Таниқли шоир Самандар Воҳидов бундан 18 йил муқаддам Рўдакий давридан бошлаб то ХХ аср бошларигача Бухоро заминида яшаб ижод этган 30 дан ортиқ форс-тожик тилларида ижод қилган шоирлар шеърларини ўзбекчага таржима қилиб, «Бухоро бўстони» мажуасини тортиқ қилган эди. Бугун ана шу мажмуадан ҳақли равишда жой олган тожик шеъриятининг сардафтари бўлмиш Абуабдуллоҳ Рўдакий шеърияти намуналари билан таништирамиз, Davomini o'qish
Teglar: Samandar Vohidov
Xoja Ismatullo Buxoriy. G’azallar, ruboiylar
Хожа Исмат Бухорий Бухорода зуллисонайн анъанасини бошлаб берган шоир. У ўзбек, форс, араб тилларида ижод қилган. Девони ва ўзбек тилида ёзилган «Иброҳим Адҳам» номли асари бизгача етиб келган. Ҳазрат Навоий «Мажолис ун-нафоис»нинг аввалги мажлисида шоир ҳақида шундай маълумот беради: «Хожа Исматулло Мовароуннаҳр бузургзодаларидандур. Зоҳир илмин такмил қилғондур. Ғоят хуштаъблигидан ўзин шеърга мансуб қилиб, девони машҳур бўлди.Ва Халил Султон отиға яхши қасидалари бор… Ва Хожанинг қабри Бухорода ўз ҳужрасидадур». Davomini o'qish
Loyiq. Qatralar
Оташнафас шоир Асқар Маҳкам ХХ аср тожик шеъриятининг тенгсиз сиймоси Лойиқ Шерали хотирасига бағишлаганн мақоласида ўртаниб ёзади: «Шеър Лойиқ билан келди,Лойиқ билан кетди…» Дарҳақиқат, ХХ аср тожик шеъриятида Лойиқ шеърияти бамисоли Помирдек юксалиб турибди. Қолган барча тоғлар унинг пастида… Davomini o'qish
Samandar Vohidov. G’azallar.
Самандар Воҳидов шеърларида қадим боболардан қолган фалсафа мавжланиб туради. Бунга эса шоир аввало мумтоз адабиётимизни мутолаа ва мушоҳада этиш орқали эришди. Тажриба ва маҳорати ошгани сари ижодкор устозлар меросига мурожаат этиб, Имом Бухорий, Хожа Исматуллоҳ Бухорий, Содиқ Жондорий сингари бухоролик алломалару шоирлар асарларини таржима қилди. Уларнинг ғазалларига мухаммаслар битди. Таниқли адиб ва шоир Омон Мухтор ( Аллоҳ раҳматига олсин) бир мақоласида қаламкаш дўстини шундай таърифлайди: Davomini o'qish