Ҳар қандай лирик шеъриятда лирик кечинма ва лирик кайфият устувор мавқеда бўлади. Бадиий адабиётнинг азалий ва абадий вазифаси хунукликнинг талқинида тасвир меъёрини ушлаш, фожелик замирида ўқувчи кўнглига ижобий таъсир этадиган ёруғ бир нуқтани кашф этишдир. Бу инкишофда ўша дард-алам ёки фожеликнинг юксак поэтик ифодаси бўй кўрсатади. Ушбу мақолада шоир Хуршид Давроннинг лирик кечинмалар талқинидаги ана шундай поэтик маҳорати ўрганилган. Davomini o'qish
