Адиб сўзнинг жонини, юрагини ҳис қилиш, тафтида исинишга қандай ноил бўлдийкин? Бизнингча, бунинг туб илдизлари ҳаммаси бориб оилавий муҳити, унинг шаклланиши, наслий имконияти ва ато қилинган истеъдодига бориб тақалади. Унинг “Эртак билан хайрлашув” китобида “Гапни ўзимдан бошласам” деб ёзилган кичик ҳасби ҳолда ёзувчи бибиси ва “ҳар бир гапига мақол-матал қўшиб гапирадиган ва буларнинг барчасини ўзлари тўқийдиган” онаси ҳақида бир оғиз гапириб ўтади. Davomini o'qish