Куни-кеча Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида 2013 йил «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолибларига мукофотлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимни уюшма раиси Муҳаммад Али бошқарди. «Шарқ юлдузи» журнали бош муҳаррири Улуғбек Ҳамдам танлов якунлари ҳақида гапириб, ғолиб деб топилган асарлар ҳақида маълумот берди. Шундан кейин Икром Отамурод, Абдуқаюм Йўлдошев, Орзиқул Эргаш,Рисолат Ҳайдарова, Саъдулло Қуронов танловда ғолиб бўлган асарлар ва муаллифлари ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Davomini o'qish
Teglar: «Sharq yulduzi» jurnali
Abdulla Qahhorning «Kartina» hikoyasi, «Maftuningman» kinokartinasi va konfliktsizlik «nazariya»si
Абдулла Қаҳҳор ҳикоясидан тўққиз йил ўтиб, Йўлдош Аъзамовнинг “Мафтунингман” кинофильми экранларга чиқди. Ўзбек санъатининг бундан ярим аср аввалги ютуқлари ёрқин акс этган мазкур картина ҳаммага яхши таниш бўлгани учун тафсиллаб ўтирмаймиз. Аммо айни фильмнинг Абдулла Қаҳҳор ҳикояси билан бир ўхшаш жиҳати бор: унисида ҳам, бунисида ҳам “ўзбек халқининг бахтли ҳаёти”, “ҳамма ўйнаб-кулиб ҳаёт кечираётгани”, “ҳеч бир муаммо ва можаронинг йўқлиги” асосий ғоя сифатида келади, кино режиссёрининг сафарга чиқиб сюжет қидириши эса, бу асар фабуласини ташкил этади. Davomini o'qish
Abdulla Sher. Atrofimiz lojuvard olam.
Абдулла Шер «Атрофимда ложувард олам» шеърий туркуми учун 2013 йил «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолиби бўлди.
Абдулла Шернинг биринчи шеърлар тўплами “Кўклам табассуми” 1973 йили чоп этилган. Шундан кейин у “Алёр” (1977), “Атиргул сояси” (1979), “Роз” (1980), “Куз ҳилоли” (1983), “Қадимги куй” (1987), “Нуқтадан сўнг” (1989), “Тоқат” (1997), “Ёнаётган йўл” (2007), “Ёмғирлар оралаб” (2009), “Сарбаст қўшиқлар” (2010), “Севги олмоши” (2010), “Севилмаган менинг севгилим” (2010), “Гул йиллар, булбул йиллар” (Сайланма, 2012) шеърий китобларининг ва “Асрларнинг асраганлари” насрий тўпламининг муаллифи. Шунингдек, у Байроннинг Дон Жуан, Ҳ. Ҳайненинг “Қўшиқлар китоби” олмон тилидан таржима қилган. Davomini o'qish