24 апрель — Мавлоно Жалолиддин Румийнинг отаси, сўфийлик тариқатининг буюк вакилларидан бири Баҳоуддин Валад таваллуд топган кун
Сўфийлик тариқатининг буюк вакили Баҳоуддин Валад чаҳориёрлардан Абу Бакр Сиддиқ зурриёдларидан ҳисобланади. Отаси замонасининг эътиборли алломаси Ҳусайн Хатиб, онаси Алоиддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қизи эди. Баҳоуддин Валад кубравиййа тариқатининг асосчиси Шайх Нажмиддин Кубро муридларидан бўлган. Баҳоуддин Валад ўз даврининг донишмандларидан ҳисобланган. Унинг “Ал-Маъориф” асари фарзанди — келажакда тасаввуф оламининг энг буюк намояндасига айланган Жалолиддин (Мавлоно Жалолиддин Румий) дунёқараши шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Davomini o'qish