Xuan Karlos Onetti. Xush kelibsan,Bob!

045    Хуан Карлос Онетти – Лотин Амреика адабиётининг йирик вакили, фақат йирик вакил эмас, бу қитъа дабиётига насрий-психологик услуб олиб кирган ва айнан шу услуби билан дунё адабиётида ўз ўрнига эга бўлган моҳир ёзувчи. Хуан Карлос Онетти асарлари оддий ва аксарият бахтсиз одамлар ҳақида. Аммо ана шу оддий одамлар қалби шундай усталик билан очиладики, сиз бу қаҳрамонлар кечинмаларидаги гўзал туйғуларнинг бетакрор жилоси ва ноласига гувоҳ бўласиз, уларнинг дарди-ғамига шерик бўласиз, энг муҳими, насрнинг ҳақиқий санъат эканини ҳис қилиб турасиз. Онеттини ўқишнинг ва уқишнинг ўзи ҳам мактаб. Davomini o'qish

Xuan Karlos Onetti. Sohil bo’ylab chopayotgan Esberg & Nazar Eshonqul. Xuan Karlos Onetti

007   80 йиллар. Собиқ СССРнинг бутун ҳудудида бўлгани каби Ўзбекистонда,хусусан Тошкентда Лотин Америкалик Хуан Рульфо,Мигель Анхель Астуриас, Хорхе Луис Борхес, Камило Хосе Села, Габриэль Гарсия Маркес, Хулио Кортасар, Карлос Фуэнтес, Марио Варгас Льоса, Эрнесто Сабато, Мигель Отеро Сильва, Хуан Карлос Онетти каби адибларнинг номи адабиёт аҳлининг,айниқса,ёшларнинг оғзидан тушмайди. Уларнинг китоблари қўлма-қўл ўқилади,ўқиш учун навбатда турилади. Чилонзордаги “хуфёна” китоб бозорига кун ора борилади,бу муаллифларнинг китоблари суриштирилади,баъзан омад чопca, ойлик иш ҳақининг чорагига тенг баҳода талашиб-тортишиб сотиб олинади. Davomini o'qish

Xuan Karlos Onetti. Sohil bo’ylab chopayotgan Esberg.

00071 июль — таниқли адиб Хуан Карлос Онетти таваллуд топган кун

80-йиллар. Собиқ СССРнинг бутун ҳудудида бўлгани каби Ўзбекистонда,хусусан Тошкентда Лотин Америкалик Хуан Рульфо,Мигель Анхель Астуриас, Хорхе Луис Борхес, Камило Хосе Села, Габриэль Гарсия Маркес, Хулио Кортасар, Карлос Фуэнтес, Марио Варгас Льоса, Эрнесто Сабато, Мигель Отеро Сильва, Хуан Карлос Онетти каби адибларнинг номи адабиёт аҳлининг,айниқса,ёшларнинг оғзидан тушмайди. Уларнинг китоблари қўлма-қўл ўқилади,ўқиш учун навбатда турилади. Чилонзордаги “хуфёна” китоб бозорига кун ора борилади,бу муаллифларнинг китоблари суриштирилади,баъзан омад чопca, ойлик иш ҳақининг чорагига тенг баҳода талашиб-тортишиб сотиб олинади. Davomini o'qish