Gi de Mopassan. Marjon shodasi

021    У тақдир тақозоси билан камдан-кам ҳолатларда оддий давлат хизматчиларининг оиласида дунёга келадиган нафис ва латофатли қизлардан бири эди. Юқори табақага тегишли бой хонадоннинг ўғли уни севиб қолиши ва уйланиши учун унда на қалин, на келажакка умид ва на имконият бор эди. Davomini o'qish

Nodira Afoqova.» Muhammad (s.a.v.) dedilar…Arba’in» turkumi

034

 Улуғ ижодкор ва донишманд  боболаримиздан энг аввало ўрнак қолади. Мана шундай ўрнакларнинг бири, шак-шубҳасиз, Ислом дини аҳкомларини ўрганмоқ ва билмоқдир. Хусусан, Ҳазрат Навоийнинг тарбиявий манба бўлган ҳадислар шарҳига бағишланган “Арбаъин” асари асрлар мобайнида ана шундай қимматли ўрнаклардан бири бўлиб қолмоқда. Davomini o'qish

«Arba’in»ning nasriy bayoni va taxriji

034     Алишер Навоийнинг асарлари Ислом таълимоти ва фалсафаси билан тўла йўғрилгандир. Агар яхши қаралса, у кишининг деярли барча асарларида оят-ҳадисларнинг, айниқса Ислом тасаввуфининг, исломий ҳикматнинг ифори шундоқ уфуриб туради. Davomini o'qish

Yuxan Borgen. Dengiz bo’yidagi uycha

008   ХХ аср жаҳон адабиётининг энг ёрқин сиймоларидан бири, норвегиялик ёзувчи Юхан Борген ижодининг марказида инсон ҳаёти муаамолари туради. Адибнинг сизга тақдим этилаётган “Денгиз бўйидаги уйча ” новелласи инсон учун умри ўтган қадрдон маконни тарк этишдек оғир синов йўқлиги, ўз ошёнига худди жигарбандидек ипсиз боғланган одам ҳақида.
Davomini o'qish

Li Bay. She’rlar. Mirtemir tarjimalari

077    Ҳаддан ташқари майпарастлиги учун замондошлари «Жаннатдан қувилган ғулом» лақабини берган шоир, буюк сўз санъаткори Ли Бай (Ли Тай-бо) VIII асрда яшаган. Тадқиқотчилар шоирнинг туғилган йилини 701 деб кўрсатадилар. Ўн ёшида шеърлар ёза бошлаган. Ўн етти-ўн саккиз ёшларини Ли Бай уйни ташлаб кетиб, Мин-шань тоғларида яшовчи бир дарвиш кулбасида яшай бошлайди.Бир неча йилдан кейин у мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқади. Ҳатто, кейинчалик уйланиб, бола-чақали бўлганидиям у жаҳонгашталикни тарк этмади. Davomini o'qish

Opa-singil Brontelar she’riyatidan guldasta

059    Беназир Англия адабиётида ҳам ўзининг ана шундай бетакрор ижоди билан тарих солномасидан ўрин олган гўзал қобилият соҳибалари — опа-сингил Бронте хонимлар шеърияти ҳамда улар яратиб қолдирган асарлари ҳам то бугунги кунгача энг севиб ўқилаётган бебаҳо мерослардир. Ўзлари қисқа умр кечирган бўлсалар-да, бу беқиёс опа-сингил ижодкорлар табиат ато этган мислсиз қобилиятлари билан бир-биридан гўзал асарлар яратиб қолдиришга улгуришди ҳамда қадим Англия адабиёти хазинасини яна-да бойитдилар. Davomini o'qish

Muhammad Sharif. «Uoll strit». Hikoya

001    Акмал акаси келаётгани ҳақидаги хабарини илғаб-илғамай пешонаси қаттиқ тиришди, бироқ қўлида болта кўтариб олганмиш, деган гапдан кўзлари мошдек очилди. Эрталабдан бир бало бошланади шекилли, деган совуқ ўйдан бадани жимирлаб кетди. Хотини ҳамон оёғи куйган товуқдек ҳовлини гир айланиб типирчилайди, «Вой худойим-эй, ўлдириб қўйса-я!?» дея тинимсиз жаврайди, бир уйга киради, бир чиқади, рўмолини қайта-қайта танғийди, силлиқ шойи мато яна бошидан сирғалиб тушаверади. Davomini o'qish

Boqiy so’z. Folklorshunos olim To’ra Mirzayev bilan suhbat

0665    Атоқли ўзбек олими Ҳоди Зарифнинг аниқлашича, жонли оғзаки ижро шароитларида асрлар давомида куйлаб келинаётган “Алпомиш” достони илмий доираларга 1890 йилдагина маълум бўлган. Рус шарқшуноси Е. Ф. Каль ўз кундалигида 1890 йилнинг октябрида Термиз шаҳри яқинидаги Солиҳобод қишлоғи ўзбек-қўнғирот уруғининг айнли аймоҚига мансуб бахши Омонназардан достон тинглаганлигини, у уч соатга яқин тўхтовсиз дўмбирада куйлаганлигини ёзади. Davomini o'qish

Alixonto’ra Sog’uniy. She’rlar

07    Собиқ совет даврида Алихонтўра Соғуний ҳақида деярли ҳеч қандай расмий маълумот берилмас, бу шахс хусусида турли-туман, кўпинча бир-бирига зид бўлган фикр-мулоҳазалар юрар эди. Бир томондан халқ, эл-юрт орасида бу зотни улуғловчи сифатлар билан баробар душманлар томонидан тарқатилган ёлғон ва сохта миш-мишлар юрган. Алихонтўра Соғуний ҳақида нашр этилган хориж адабиётларида ҳам холис бўлмаган, бир-бирига қарама-қарши фикр мулоҳазалар билдирилган. «Тарих ҳақида қоғоз қораларганда илм одобига кўра, бир оғиз ортиқча сўз ҳам қўшмаслик ёки камайтирмаслик фарз», деган эди Алихонтўра Соғунийнинг ўзи (Қутлуғхон Шокиров — Эдиқутнинг «Туркистон ғурури мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Asqad Muxtor. «Sizga aytar so’zim» kitobidan she’rlar

056Устоз адиб Асқад Мухтор таваллудининг 95 йиллиги олдидан

Кейинги авлодлар томонидан «Устоз»  деб улуғланган  Асқад Мухтор лирик шоир, таниқли адиб, моҳир таржимон сифатида ўзбек маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшган. У бутун умри давомида  шеъриятга «қалбга қанот», «дардга даво» берувчи деб қараган ижодкордир. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Chappa

034   Хотини уни “Чаппа” деб чақирарди. Баъзида эркалаб шундай дерди. Чаппанинг бир ғаройиб хусусияти бор эди; у билан ҳамиша қандайдир ҳодиса рўй берарди. У буни хоҳламаса-да, албатта, аммо негадир доимо қанақадир ҳодисаларга аралашиб қолаверарди. Ҳар хил майда-чуйда бўлмағур ҳодисаларга. Мана, сафарда рўй берган ана шундай воқеалардан бири. Davomini o'qish