Mirtemir. She’rlar (Shoirning o’zi o’qigan) & Shoir haqida ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.04.27_18h12m34s_001_.png30 май — Атоқли ва ардоқли шоир Миртемир таваллуд топган кун

   Турган гапки, ўшанда ҳеч ким бу туғилган норасида келгусида врдооғли халқ шоири, Миртемир деб ном таратган эъзозли эл ўғли бўлиб етишишини башорат қилмаганди, албатта. бироқ шундай бўлди: ўша оила, ўша қурама қишлоқ, ўша қадим Туркистон табиати ва одамлари Миртемирнинг болалигини, дунёга, эзгуликка, яхшиликка ташна покиза қалбини, гўзал туйғуларини ардоқлади, улғайтирди (Отаёрнинг «Мен қуёшни кўргали келдим» эссе-қиссадан Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ustoz ibrati & Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov

034  Устоз Эркин Воҳидов вафот этганига бир йил тўлди

   Эркин Воҳидов  бутун ижоди мисолида бизга, ўзидан кейинги авлодга  энг аввало, миллий қадриятлардан узилмай ижод қилиш лозимлигини уқтиради. Бу билан у, ҳар қандай ижодкор асрий анъааналарни ўзида мужассам эта олгандагина нафақат миллий адабиёт, шу билан бирга дунё адабиётининг бир қисми бўла олиш ҳақида ўгит беради. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Yulduz shu’lasi

Ashampoo_Snap_2017.01.12_14h41m58s_003_.png30 май – Устоз Эркин Воҳидов вафот этганига 1 йил тўлади.

Эркин Воҳидов ўз асарларига ўхшайди. Ўз асарлари каби тоза эди. Унинг барча иборалари, шеърий жумлалари маъноларга тўла. Маъно суратлари билан музайян. Улар юлдуз шуълаларидай инсонлар кўзларини яшнатиб туради ва ҳаётнинг сир-синоатли сувратларидан дарак беради. У мумтоз маънода ҳам, замонавий маънода ҳам адаб тажассуми эди. Қодир Оллоҳ руҳи дунёсини ҳамиша шод ва мунаввар қилсин. Davomini o'qish

Zuhra Ochilova. She’rlar & «Moviy ifor» to’plamidan & Xurshid Davron. Chezakman siz umidlangan

Ashampoo_Snap_2017.05.27_17h11m35s_004_.png         Куни-кеча Қашқадарёда икки кунлик сафарда бўлдим. Назар Эшонқул билан икковлон таниқли шоир Ўроз Ҳайдар таваллудининг 60 йиллиги баҳонасида адабий учрашувларда иштирок этдик. Уйга қайтгач, сафар халтамдаги Қаршидан олиб қайтган анчагина китоблар орасида Зуҳра Очилованинг «Гулшамол» номли китоби ҳам борлигини кўрдим... Davomini o'qish

Az-Zamaxshariy. Hikmatlar va Nozik iboralar & Az-Zamaxshariy haqida ikki maqola

0_14df3c_a6a2f798_orig.png    Аз-Замахшарийнинг чуқур билими, даҳоси ва фаннинг турли соҳаларига оид ўлмас асарлари ҳали у ҳаёт пайтидаёқ бутун мусулмон Шарқида унга катта шуҳрат келтирган. Алломани чуқур ҳурмат ва меҳр билан «Устоз ул-араб ва-л-ажам» («Араблар ва ғайри араблар устози»), «Фахру Хваразм» («Хоразм фахри») каби шарафли номлар билан атаганлар.  (Убайдулла Уватовнинг «Маҳмуд аз-Замахшарий» мақоласидан). Davomini o'qish

Nigora Umarova. Qismatiga musiqa bitilgan olovli farishta

Ashampoo_Snap_2017.05.25_23h09m48s_002_.png     Бугунги ҳикоямиз 80 ёшдан сакраб ўтаётган бўлишига қарамай, Алишер Навоий номидаги опера ва балет Катта театрида дирижёрлик пультини 60 йилдан бери бошқариб, “оловли фаришта” мисоли гуриллаб келаётган жуссаси кичкинагина, бироқ ўз ичида битмас шижоат, куч-ғайратга эга, Шарқда илк дирижёр деб ҳисобланган, Ўзбекистон халқ артисти,, профессор Дилбар Абдураҳмонова ҳақида. Davomini o'qish

Mashrabjon Shermatov. Uch avlod ko’prigi & Hayotiy qissadan hayotiy hissaga

Ashampoo_Snap_2017.05.20_23h39m29s_010_.png   Таниқли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев масъул муҳаррирлигида чоп этилган асар ҳаётий қисса бўлиб, ундаги воқеалар асар қаҳрамони Орзигулнинг бутун ҳаёт йўли ҳақиқий ҳаётий чизгилар асосида очиб берилган. Шунингдек, муаллиф янги давр педагог-олимларининг руҳий-маънавий дунёси тасвирида қаҳрамонларни бўяб-бежамай, бор бўйича тасвирлаш, ютуқ-камчиликларни аниқ-тиниқ чизишга ҳаракат қилган. Davomini o'qish

Xoja Yusuf Hamadoniy. «Rutbat ul-hayot»dan

Ashampoo_Snap_2016.10.17_15h35m49s_001_.png    Шайх Юсуф Ҳамадонийнинг диний-тасаввуфий қарашларида Аллоҳ, инсон, табиат тўғрисидаги янгича фикр-мулоҳазалар, ғоялар мўътадил мазмун ва шакл-шамойилларда камол топди. Улар ўз навбатида Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқаларнинг диний-тасаввуфий анъаналарининг юзага келишига кучли маънавий-маърифий таъсир кўрсатди. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Ashriqat… & Najmiddin Komilov. Bir g’azal ma’nosi

Ashampoo_Snap_2017.04.26_00h51m51s_002_b.png    Ушбу ғазал ўзидан кейин келадиган ғазаллар учун маълум маънода дастурий хусусиятга эга. Яъни унда улуғ шоир дунёқарашининг асосий йўналиши акс этган ва у кейинги ғазалларда давом эттирилган. Шу маънода мазкур ғазал маъноларини тўғри тушунган одам Навоий девонларидаги бошқа ғазалларни ҳам англаб етишга калит топади ва шоир идеаллари оламига кириб боради. Davomini o'qish

Muborak Ramazon oyi barchamizga qutlug’ kelsin!

07    Рамазон ойларнинг  хожасидир. Унинг бошқа ойлардан фазилатли жиҳатлари қуйидагилар: 1.Рамазонда Қуръони карим нозил бўлди. У Рамазонда, хусусан, Лайлат ул-қадрда Лавҳ ул-маҳфуздан Байт ул-иззатга бир дафъада индирилди. Кейинчалик Қуръони карим Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга 23 йил давомида бўлиб-бўлиб нозил этилди. Davomini o'qish

Asmai husna. Go‘zal ismlar madhi

Ashampoo_Snap_2017.05.04_22h12m57s_001_.png    Энг гўзал исмлар (Асмаи ҳусна) Аллоҳникидир, Ундан бошқа ибодат қилинадиган илоҳ йўқ. Аллоҳ таолонинг борлигига ишонган киши у Зотнинг гўзал исмлари ва сифатларини билиши керак. Ҳақ таолонинг чиройли исмларига имон келтириш нолойиқ сифатлардан Аллоҳ таолони поклашни ҳам тақозо қилади. Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. Tilim, onamning tili

Ashampoo_Snap_2017.05.24_23h13m30s_005_.png    Баъзан тилимиз камбағаллашиб кетди, деган гап қулоққа чалиниб қолади. Наҳотки, халқни халқ, миллатни миллат қилиб турган она тилимиз камбағаллашаётган бўлса! Тилнинг камбағаллашиши миллатнинг маънан қашшоқлашиб бораётганидан даракдир. Шу зайл йўқликка юз тутган тиллар, халқлар, элатлар камми тарихда!.. Davomini o'qish