Sa’dulla Siyoyev. Ahmad Yassaviy. Roman & Sa’dulla Siyoyev «E’zoz» ko’rsatuvida

09Шайх нимқоронғи ҳужрада, гул солинмасдан сидирға тўқилган туркона шолчада такбир келтириб ўтирибди. Унинг кўзлари юмуқ, қўлида хурмои тасбеҳ. Бармоқлари аста-аста тасбеҳ донасини теради, ҳар дона сурилганда Оллоҳнинг бир исми ёдига келади.Тўқсон еттинчи дона ўтганда оёқ товуши эшитилди. Шайх кўзини очди. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Sukunat & Rauf Parfi bilan uchrashuv va suhbat. (Jizzax. 2004, mart) & Ortiqboy Abdullayev. Yaxshi niyat qiling, shoirlar!

04   Рауф Парфи катта шоир – Ўзбекистон халқ шоири унвонига ҳар жиҳатдан муносиб ижодкор эди. Унинг самимий, дардчил лирикаси – гоҳ дилбар, гоҳ мунгли, маъюс оҳангларда яратилган шеърий мисралари ўқувчида хилма-хил кайфият, ҳолатлар уйғотар, хаёлга, фикрга толдирар эди. Унинг ижодида шунчаки ёзилган шеърлар, байрамона, тантанавор руҳда битилган қасидалар, бежама тизмалар деярли йўқ. У юки енгил шеърлар, ялтироқ тизмалардан бир умр қочди, ўзи қийналиб, хўрликларга чидаб яшаса-да, шеърига, оташин мисраларига гард юқтирмади…. Davomini o'qish

Fridrix Nitshe. Zardo’shd tavallosi & Hikmatlar & Zardo’shd. 2-qismli multfilm

11    Ҳар қандай жиддий меҳнат ахлоқимизга таъсир ўтказади. Диққатимизни топширилган ишни бажариш учун жамлашга бўлган уринишимизни руҳий оламимизга ташланган тошга ўхшатиш мумкин. Тош келиб тушгач, биринчи доира кичик бўлади, кейингилари эса ўз-ўзидан катталашиб боради. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Qo’shiq aytiladi & Erkin A’zam “Hammasi hayot haqida” va “Ikki eshik orasi” teledasturlarida & Ertak bilan xayrlashuv (qissalar va hikoyalar)

04   Салом, эй соғинтирган ардоқли оҳанглар! Салом, эй унутилган ҳислар, орзу-хаёллар!.. Қандоқ тотли, қандоқ дилбар, қандоқ оромижонсиз! Шунча маҳал қайда эдингиз?.. Чекин, эй сукунат, ўлик сукунат! Бағримда сенга — ғафлатга, сокинликка ўрин йўқ! Салом, кенг осмон! Мунча беғуборсан, мунча порлоқсан! Бағрим ҳозир сенинг беғуборлигингга, порлоқлигингга, рангин наволарингга лиммо-лим… Сизни шарафлайман, ҳаётбахш оҳанглар! Салом, соғинтирганларим!.. Davomini o'qish

Jontemir. Yangi she’rlar

08

   Янги руҳий ағдармаларимни юборяпман, Хуршид ака. Балки уларни бутун шеър деб бўлмас, қандайдир қолипларни ҳатлаб ўтган ҳам чиқарман, бироқ, шоир ички жазбасининг ҳосиласидан (агар ёзганлари қай маънодадир ўзини оқласа албатта!) тонмаслиги керак назаримда. Davomini o'qish

Jorj Oruell. Molxona yoxud hayvonlar xo’jaligi haqida g’aroyib qissa.

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h05m41s_005_.png 25 июнь — Жорж Оруэлл таваллудининг 115 йиллиги

    Шўро империяси ҳудудида «қайта қуриш» жараёни бошланган,тоталитар тузумга асосланган ёпиқ жамиятда, айниқса,узоқ йиллар давомида тилсиз ва сақов совет матбуотида жонланиш пайдо бўлган йиллар эди. Биздаям матбуот  ҳаёти қайнаган, биргина «Ёш куч» журналининг ойлик тиражи бир миллионга етиб қолган, ҳозир соғинч билан эслайдиган, жўшқин  мавсум  авжида эди. Davomini o'qish

Shermuhammad Munis. G’azallar, hikmatlar

003Тийрак нигоҳ билан теварак-атрофни кузатувчи Ҳерман Вамбери 1863 йили Хоразмга келганида Огаҳий билан танишгани ҳақида ёзганди.У ўзининг «Ўрта Осиёга саёҳат» асарида , » Мен Хивада икки оға-ини билан танишдим.Бири Мунис — аъло поэмалар ёзган. Иккинчиси—мироб..Огаҳийдир», дея таъкидлайди. Аслида Вамбери Огаҳий билан учрашиб, Муниснинг асарлари билан танишганди (Умид Бекмуҳаммаднинг «Огаҳийнинг огоҳлиги» мақоласидан. Мақолани мана саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish