Хуршид Абдурашидни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетидаги таҳсилини якунлагани билан табриклаб, ёш шоирнинг янги шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Oy: Июнь 2018
Rajab Xolbek. Qora yo‘rg‘a. Qissa (21-48)
Саттор човоғон яқинлашган сайин, қора йўрғанинг тезлиги ортаверди.Бу йўл билан бирор иш битмаслигига Саттор човоғоннинг кўзи етиб турса-да,лекин отни топган жойда, қўл силтаб, ортига қайтиб кетишни-да, ўзига лозим топмасди. Шу зайлда Саттор човоғон кечга қадар қора йўрғанинг ортидан от ўйнатиб юрди. Davomini o'qish
Uyg’ur mumtoz she’riyatidan
Уйғур мумтоз адабиёти ва унинг вакиллари ижодига Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий, Саъдий Шерозий, Низомий Ганжавий, Низомиддин Алишер Навоий, Бобораҳим Машраб каби буюк шоир ва мутафаккирларнинг ижоди катта таъсир кўрсатди. Davomini o'qish
Rajab Xolbek. Qora yo‘rg‘a. Qissa (1-20)
От ёввойи бўлди.
Инсон уни ўзига бўйсундирди.
От инсонга дўст бўлди.
От инсонга ҳамроҳ бўлди. Davomini o'qish
Tahmina Vohidova. Jaloliddin Rumiy falsafasida Inson muammosi
Тасаввуф асрлар оша кишиларни соғлом эътиқод, юксак маънавият ирфоний тафаккур, маърифат ва маданиятга чорлаган ва тарбиялаган. Тасаввуфий қарашларнинг яхлит таълимотга айланиб, ислом ўлкаларига кенг ёйилиб кетгани бу яққол намоёндир. Айни шу таълимотга ўхшаган фалсафасига эга бўлган шахс Мавлоно Жалолиддин Румий бўлади. Davomini o'qish
Abdulla Avloniy. Turkiy Guliston yoxud axloq
«Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» буюк маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракати сардафтарларидан бири Абдулла Авлонийнинг энг машҳур ааридир. Асар ҳақида муаллиф шундай ёзади: «Мен бу асари ночизонимни биринчи мактабларимизнинг юқори синфларида таълим бермак ила баробар улуғ адабиёт муҳиблари, ахлоқ ҳаваскорларининг анзори олийларина тақдим қилдим…» Davomini o'qish
Izzat Sulton. Navoiy haqida ikki maqola & Asarlar. 1-jild
16 июль — Йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон таваллуд топган кун
Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреати, йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон (1910 –2001) ўзининг сермаҳсул ижоди билан ўзбек маданияти хазинасига муносиб ҳисса қўшган ижодкордир. Davomini o'qish
O’zbekistonning Islom sivilizatsiyasi rivojiga qo’shgan hissasi.
Ушбу маърузада Мовароуннаҳр фарзандлари бўлмиш буюк мусулмон олимларнинг илмий мероси ҳақида жуда ҳам қисқа маълумотларни тақдим қилиш ниятидамиз. Албатта, бу уриниш баъзи сарлавҳалардан иборат бўлади, холос. Чунки Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан буюк олимларнинг илмий мероси ҳақида кўп жилдлик китоблар ёзилганда ҳам камлик қилишини ҳаммамиз яхши биламиз. Davomini o'qish
Shoyim Bo’tayev. Hisomiddin al-Yog’iy
Бу воқеа яшин тезлигида бутун мамлакат бўйлаб тарқади. Оғиздан-оғизга кўчиб юрган қисқагина суҳбат шуъласи одамлар қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдириб юборгудай бўларди. Улар, эндигина тожу тахтни эгаллаган навқирон ҳукмдорлари омон бўлса, хеч қачон хорлик-зорлик кўрмасликларини дил-дилдан ҳис этганча, бундай ҳукмдор билан дунёнинг нариги чеккасига бўлса ҳам боришга тайёр эканликларини бир-бирларига тўлиб-тошиб сўзлашарди. Davomini o'qish
Hakim Sanoiy. G’azallar
Хабарингиз бор, сайтимиз саҳифаларида Ҳаким Санойининг ғазалларини мунтазам бериб бормоқдамиз. Бу таниқли шоир ва таржимон Неъматулло Иброҳимнинг беқиёс меҳнати эвазига бўлмоқда. Биз ижодкор дўстимизга миннатдорчилигмизни билдириб, машаққатли меҳнатида Яратгандан қувват тилаймиз
Nazar Eshonqul. Ozod qushlar & Qora kitob. Qissa
Истеъдодли ёзувчи Назар Эшонқулни туғилган куни билан қутлаймиз
Ҳаёт мўъжизалардан иборат эканлигига сен ҳам ишонардинг. Сен ҳам бу асрдан мўъжиза кутиб яшардинг. Ҳолдан тойиб ишдан қайтар экансан, кичкинагина мўъжаз уйингда тўшакка чўзилганча, ёлғизлик салтанатидай кўримсиз, ҳувиллаган хонангда қандайдир мўъжиза рўй беришини кутиб яшардинг. Davomini o'qish
Andalib. G’azallar, muxammaslar
Асл исми Нурмуҳаммад Ғариб бўлмиш ва Андалиб тахаллуси билан ижод қилган шоир ўзбек ва туркман шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан биридир. Davomini o'qish