Мен учун бу маърифатли инсон уни таниган 70 йиллардан то шу бугунгача Анваржон бўлиб келди.
Ўша олис йилларда, ҳали Қуръони Карим ўзбек тилига таржима бўлмаган йилларда устози Алоуддин Мансур билан мен қатори бир неча шоиру ёзувчига Қуръони Каримдан сабоқ берган, мен ва ўғлимга эски алифбони ўргатган Муаллим эди. У қаерда ва қайси мансабда ишламасин мен учун Анваржон бўлиб қолди. Davomini o'qish










Ойнабулоқ Ойқорнинг шундоқ кўзи остидаги булоқ. Яна бир оти Ойбулоқ. Биров Ойқортоққа қовуш қўйилган деса, бошқалар худди кўргандек, ой ҳар оқшом шу булоққа тушиб кетади дейишади. Бу ерда ўзи одамларнинг ҳам, жойларнинг ҳам оти битта эмас.