Hindistondagi buxorolik qozi & Muhammad Avfiy. Nodir hikoyalar.

Ashampoo_Snap_2016.12.12_22h46m08s_002_.png    Муҳаммад Авфий XII асрнинг охири XIII аср бошларида яшаган бухоролик машҳур адиб ва тазкиранависдир. Унинг «Лубобул-албоб» («Идрок хулосалари») асари илк тазкиралардан. Авфий қаламига мансуб«Жавомиул-ҳикоёт» тарихий ва фолклор материалларига асосланиб ёзилган бўлиб, унинг ўша давр ижтимоий иллатларини фош қилувчи ва юксак инсоний фазилатларни мадҳ этувчи ҳислатларини кўпгина Европа ва Шарқ тадқиқотчилари таъкидлаганлар.

ҲИНДИСТОНДАГИ БУХОРОЛИК ҚОЗИ
Умид Бекмуҳаммад
02

16a.jpgУ босқинчиларнинг ўз юртини истило қилганини эшитгач, ватанига қайтмай, мусофирликда юришни афзал кўрди.Бироқ у ғоят илмли бўлгани сабабли, ўзга элда ҳам эъзозланиб, ҳокимлар томонидан иззат-ҳурмат топган.Унга яратилган шароит сабаб иккита асар ёзиб қолдирди.Ушбу шахс Бухорода туғилиб, Ҳиндистонда қози бўлиб ишлаган Муҳаммад Афвий эди…

Унинг асл исми Саъдуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад бўлиб, 1172 йилда Бухорода зиёли оилада туғилган.Кейинчалик Авфий тахаллуси билан ижод қилган.Дастлаб Авфий “Дари форихок” мадрасасида таҳсил олиб, Рукниддин Маъсуд Имомзода, Тожиддин Умар ибн Маъсуд ва Қутбиддин Сарахсийлардан сабоқ олганди.

1201 йилда Самрқанд ҳокими Султон Жалолиддин ибн Ҳусайн Тамғочхон ғоят илмли бўлгани боис, Авфийни ўзига котиб қилиб олади.Авфий Самарқандда шу тахлит уч йил ишлайди, кўплаб дўстллар орттиради.Аммо у янада илмини ошириш, бошқа мамлакатлардаги одамлар ҳаётини ўрганиш мақсадида шарқ бўйлаб саёҳат қилади.Дастлаб 1204-1205 йилларда Хоразмда бўлиб, ўз даври нинг энг машҳур мутасаввуф шайхларидан Нажмиддин Кубро (1145-1221) ҳамда унинг суюкли шогирди Маждиддин Бағдодийлар билан учрашади.

Улардан дин, тасаввуф ғояларини ўрганади.Хоразмдан кетгач, Нисо шаҳри орқали Хуросонга ўтади.Авфий бу ўлканинг Нишопур,Тус,Ҳирот ва Марв, Сейистон шаҳарларида бўлади.Саёҳатчи олим сифатида у бу шаҳри азимларда 1218-1219 йилларгача ҳаёт кечирган.Хуросоннинг иқлими, табиати,табобати, таълим соҳалари, одамларнинг ҳаёт тарзини ўрганади.1219 йилда Ғазна орқали Моварунаҳрга қайтмоқчи бўлганида Чингизхоннинг ватанини забт этганини эшитиб, юртига қайтмай Ҳиндистонга ўтиб кетади.

1216-17 йилларда Хоразмда танишган Бағдодийнинг Хоразмшоҳ Аловуддин Муҳаммад буйруғи билан қатл этилганимни эшитиб ўкинган бўлса, Нажмиддин Кубронинг ватанини ҳимоя қилиб шаҳид бўлгани, Чингизхоннинг Мовароуннаҳрни харобага айлантирганидан хабар топиб қайғуга ботади.

Ана шундай қайғу, ҳасрат билан Ҳиндистонда яшаётганида уни Уч вилоятининг ҳокими Носиримддин Қобожи 1222 йилда ўз хизматига олади.Сўнгра эса Авфий Гужорат шаҳрида қози бўлиб ишлайди.1228 йилда бўлса Деҳлининг янги амири Шамсиддин Элтутмиш (1210-1266) хизматига олиниб, ўша ерда яшай бошлайди.Тақдир ёзиғи сабаб, Бухородан Ҳиндистонга бориб қолган Муҳаммад Авфий шу тариқа Деҳлида яшаб, 1233 йилда ўша шаҳарда вафот этади.Кўплаб шаҳарларни ,турли ҳаёт тарзини кўрган Авфийдан “Лубоб ал-албоб” ва “Жомиъ ул ҳикоят” номли иккита ноёб асар ёдгорлик бўлиб қолган.

“Жомиъ ул-ҳикоят ва лавоми ул-ривоят” асарида асосан мингдан ортиқ турли тарихий шахслар, шунингдек ўзи эшитган, кўрган инсонлар билан боғлиқ ҳикоятлар ёзилган.

Асарнинг тўртинчи қисмида ажойиб ҳодисалар, денгиз ва қуруқликнинг хосиятлари ҳикоя қилинади.Бошқа бобларда бўлса жуғрофияга доир материаллар мавжуд.Айниқса Рум, Византия, Арабистон,Ҳабашистон ,Каспий денгизи ва ундаги ороллар, у ўлкаларда яшовчи халқлар тўғрисидаги тафсилотлар қайд этилиб ўтилади.Шу каби шимолдаги юра халқлари, шарқдаги уйғурлар, қадимги Русьнинг христиан динига ўтиши, князь Владимирнинг олиб борган сиёсати ҳам ёритилган.

Авфий ҳикоясидаги яна бир қизиқарли жиҳати, Узоқ Шарққа доир ҳикоялардан бирида Али тарафдорларидан Саидларнинг Хитойга қочиб бориб, уй-жой қилиб қолганлари ва кейинчалик Хитой билан мусулмонлар орасида элчи-воситачи бўлганлари кўрсатилган.

Умуман олганда Авфий асарлари ўз даврида ва ундан кейин ҳам шарқдаги энг ўқимишли оммабоп асарлардан ҳисобланган.Шу боисдан ҳам Авфий асарлари ҳиндистонлик машҳур шарқшунос профессор Муҳаммад Низомуддин, рус олимларидан Ю.Крчаковский,В.Барьтолдлар эътиборини тортган. Натижада улар томонидан Авфий асарлари шарқшуносликдаги энг мўътабар манба даражасида баҳоланиб тадқиқ қилинган.

Мақола муаллифи ҳақида

   Умид Бекмуҳаммад 1975 йилда Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган.1997 йилда Урганч Давлат Университетининг тарих факультетини тугатган.Унинг Ўзбекистон ва хориждаги 55 та газета ва журналларда 600 га яқин мақолалари, “Хоразм тарихидан саҳифалар”,“Навоийнинг армонлари”, “Қатағон қурбонлари-5 китоб”, “Қатағон қурбонлари.Хотира.Хоразм вилояти”, “Гурлан тарихи”, “Амударё”, “Мозийнинг қора кунлари”, “Ҳарбий ҳийлалар”, “Тарихимизнинг теран тадқиқотчилари”, “Хоразмга ошуфта кўнгил”, “Тарихга боғланган тақдирлар” каби 30 дан ортиқ китоби, «Пушкиннинг армонлари» роман-эссеси нашр этилган.

Муҳаммад АВФИЙ
«НОДИР ҲИКОЯТЛАР»ДАН

06

771ed99f3579t.jpgАВФИЙ БУХОРИЙ, Муҳаммад Авфий, Нуриддин Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Усмон Бухорий (1172/77, Бухоро — 1233, Ҳиндистон) — адабиётшунос, таржимон. Шарқ адабиётида тазкирачилик асосчиларидан. Бухородаги мадрасада ўқиган. 1201 йили Бухорода илек (ҳоким) саройида котиблик қилган. Хоразм, Хуросон шаҳарлари — Нишопур, Тус, Ҳирот, Марвга саёҳат қилган, Нажмиддин Кубро, Шайх Маждиддин Бағдодий каби олимлар билан мулоқотда бўлган. 1219 йилда Бухорога қайтган. Мўғул истилоси даврида Ҳиндистонга кетиб, умрининг охиригача ўша ерда яшаган. «Лубоб ул- албоб» («Мағизларнинг мағзи») тазкирасини яратган (1222—23). 12 бобдан иборат мазкур тазкира мўғул истилосидан аввалги адабиёт ва маданият арбоблари ҳақида ягона манба саналади. 1223 йилда Қози Муҳсин Таннуҳий (Х-а.)нинг «Ал-фараж» («Шодлик») асарини арабчадан форсчага таржима қилган. Авфий Бухорийнинг иккинчи йирик асари «Жавомеъ ул-ҳикоёт ва лавомеъ ул-ривоёт» («Хикоятлар тўплами ва ривоятлар жилоси», 1228) да турли фанларга оид илмий лавҳалар, баҳслар ва хулосалар ҳикоя ва ривоят тарзида содда баён қилинган. Асар Шарқда кенг тарқалган, айрим ҳикоялари ўзбек тилига таржима қилинган.

06

СОЯДОШЛАР

Халифа Маъмун қози Яъё ибн Аксам билан бирга боғ томошасига борди.Халифа боққа бораётганларида қозининг соясида бўлди, қайтишда эса офтоб тарафда боришни ихтиёр қилди.

— Бу сафар соя тараф сеники бўлсин, акс ҳолда адлу инсофга зид иш бўлади,-деди халифа.
— Кўп йиллардан бери мен сизнинг лутфу карамингиз соясидаман.Бир соат боғдан саройга боргунча офтобда қолсам, нима бўпти?-деб кўнмади қози.

Халифа унга офаринлар ўқиди, лекин барибир айтганини қилди.Бу гал у офтоб тарафда борди.

“ҚОҒОЗХЎР” ВОЛИЙ

Бир жабрдийда Султон Масъуд ҳузурига бориб арз қилди:
-Шоҳим, йўлим Ғур орқали ўтади.Ғур ҳокими мени тутиб олди ва бор йўғимни олиб қўйди.

Султон “унинг молини қайтариб бер” деган мазмунда Ғур волийсига хат ёзиб берди.

Ғур амири унинг устидан кулди, роса дўппослатди, сўнгра султоннинг мактубини унга мажбуран едириб, қувиб юборди.Натижада жабрдийда Ғазна шаҳрига бориб, бўлган воқеани султонга арз қилди.Султон котибига Ғур ҳокимига қайтадан таҳдидона хат ёзиб беришни, унда “бу сафар ҳам бечоранинг молини қайтариб бермасанг, жазога тортиласан”, деган гап ёзиб қўйилишини уқтирди.Котиб энди қоғоз олиб хат ёзишга тутинган эди ҳамки, жабрдийда унинг қўлидан тутди ва султонга зорланди:

— Аъло ҳазрат, узундан – узоқ мактубнинг кераги йўқ, бир парча қоғоз бўлса, кифоя.
— Нега?-дея таажжубланди султон.

— Чунки,-деб жавоб қилди жабрдийда, — ғурликлар қоғозхўр эканлар.Катта қоғозга ёзилса, яна чайнаб ютолмай қийналиб қолмай, дейман-да.

ОДОБНИ КИМДАН ЎРГАНИШ КЕРАК?

Тўқайда ўта йиртқич бир шер маскан қурибди.Бўри билан тулки эртаю кеч унинг хизматида эканлар.Кунларнинг бирида шер бир жониворни ўлдириб, бўрига “қани, буни ўртада тақсимла!”-деб буюрибди.Бўри ўлжани уч қисмга бўлибди ва бир қисмни шернинг, иккинчисини тулкининг олдига қўйибди; учинчисини эса ўзига олибди.Бундан шернинг фиғони чиқиб, ўз улушини ҳам бўрининг олдига отибди.Бўри қўрққанидан дирр-дирр титраб, нима қиларини билмай қолибди. Шер тулкига “ўлжани сен бошқатдан тақсим қил!”-деб буюрибди.Тулки ўйлаб ҳам ўтирмай, ҳар учалла бўлакни олиб шернинг олдига қўйибди.Шер тулкининг фаросати ва одобига қойил қолди.

— Сен бунақа одобни кимдан ўргангансан?-деб сўради шер тулкидан.
— Шер билан бўридан,-дея жавоб қилди тулки.

011 HINDISTONDAGI BUXOROLIK QOZI
Umid Bekmuhammad
009

16b.jpgU bosqinchilarning o’z yurtini istilo qilganini eshitgach, vataniga qaytmay, musofirlikda yurishni afzal ko’rdi.Biroq u g’oyat ilmli bo’lgani sababli, o’zga elda ham e’zozlanib, hokimlar tomonidan izzat-hurmat topgan.Unga yaratilgan sharoit sabab ikkita asar yozib qoldirdi.Ushbu shaxs Buxoroda tug’ilib, Hindistonda qozi bo’lib ishlagan Muhammad Afviy edi…

Uning asl ismi Sa’duddin Muhammad ibn Muhammad bo’lib, 1172 yilda Buxoroda ziyoli oilada tug’ilgan.Keyinchalik Avfiy taxallusi bilan ijod qilgan.Dastlab Avfiy “Dari forixok” madrasasida tahsil olib, Rukniddin Ma’sud Imomzoda, Tojiddin Umar ibn Ma’sud va Qutbiddin Saraxsiylardan saboq olgandi.

1201 yilda Samrqand hokimi Sulton Jaloliddin ibn Husayn Tamg’ochxon g’oyat ilmli bo’lgani bois, Avfiyni o’ziga kotib qilib oladi.Avfiy Samarqandda shu taxlit uch yil ishlaydi, ko’plab do’stllar orttiradi.Ammo u yanada ilmini oshirish, boshqa mamlakatlardagi odamlar hayotini o’rganish maqsadida sharq bo’ylab sayohat qiladi.Dastlab 1204-1205 yillarda Xorazmda bo’lib, o’z davri ning eng mashhur mutasavvuf shayxlaridan Najmiddin Kubro (1145-1221) hamda uning suyukli shogirdi Majdiddin Bag’dodiylar bilan uchrashadi.

Ulardan din, tasavvuf g’oyalarini o’rganadi.Xorazmdan ketgach, Niso shahri orqali Xurosonga o’tadi.Avfiy bu o’lkaning Nishopur,Tus,Hirot va Marv, Seyiston shaharlarida bo’ladi.Sayohatchi olim sifatida u bu shahri azimlarda 1218-1219 yillargacha hayot kechirgan.Xurosonning iqlimi, tabiati,tabobati, ta’lim sohalari, odamlarning hayot tarzini o’rganadi.1219 yilda G’azna orqali Movarunahrga qaytmoqchi bo’lganida Chingizxonning vatanini zabt etganini eshitib, yurtiga qaytmay Hindistonga o’tib ketadi.

1216-17yillarda Xorazmda tanishgan Bag’dodiyning Xorazmshoh Alovuddin Muhammad buyrug’i bilan qatl etilganimni eshitib o’kingan bo’lsa, Najmiddin Kubroning vatanini himoya qilib shahid bo’lgani, Chingizxonning Movarounnahrni xarobaga aylantirganidan xabar topib qayg’uga botadi.

Ana shunday qayg’u, hasrat bilan Hindistonda yashayotganida uni Uch viloyatining hokimi Nosirimddin Qoboji 1222 yilda o’z xizmatiga oladi.So’ngra esa Avfiy Gujorat shahrida qozi bo’lib ishlaydi.1228 yilda bo’lsa Dehlining yangi amiri Shamsiddin Eltutmish (1210-1266) xizmatiga olinib, o’sha yerda yashay boshlaydi.Taqdir yozig’i sabab, Buxorodan Hindistonga borib qolgan Muhammad Avfiy shu tariqa Dehlida yashab, 1233 yilda o’sha shaharda vafot etadi.Ko’plab shaharlarni ,turli hayot tarzini ko’rgan Avfiydan “Lubob al-albob” va “Jomi’ ul hikoyat” nomli ikkita noyob asar yodgorlik bo’lib qolgan.

“Jomi’ ul-hikoyat va lavomi ul-rivoyat” asarida asosan mingdan ortiq turli tarixiy shaxslar, shuningdek o’zi eshitgan, ko’rgan insonlar bilan bog’liq hikoyatlar yozilgan.

Asarning to’rtinchi qismida ajoyib hodisalar, dengiz va quruqlikning xosiyatlari hikoya qilinadi.Boshqa boblarda bo’lsa jug’rofiyaga doir materiallar mavjud.Ayniqsa Rum, Vizantiya, Arabiston,Habashiston ,Kaspiy dengizi va undagi orollar, u o’lkalarda yashovchi xalqlar to’g’risidagi tafsilotlar qayd etilib o’tiladi.Shu kabi shimoldagi yura xalqlari, sharqdagi uyg’urlar, qadimgi Rus`ning xristian diniga o’tishi, knyaz` Vladimirning olib borgan siyosati ham yoritilgan.

Avfiy hikoyasidagi yana bir qiziqarli jihati, Uzoq Sharqqa doir hikoyalardan birida Ali tarafdorlaridan Saidlarning Xitoyga qochib borib, uy-joy qilib qolganlari va keyinchalik Xitoy bilan musulmonlar orasida elchi-vositachi bo’lganlari ko’rsatilgan.

Umuman olganda Avfiy asarlari o’z davrida va undan keyin ham sharqdagi eng o’qimishli ommabop asarlardan hisoblangan.Shu boisdan ham Avfiy asarlari hindistonlik mashhur sharqshunos professor Muhammad Nizomuddin, rus olimlaridan YU.Krchakovskiy,V.Bar`toldlar e’tiborini tortgan. Natijada ular tomonidan Avfiy asarlari sharqshunoslikdagi eng mo»tabar manba darajasida baholanib tadqiq qilingan.

Maqola muallifi haqida

  Umid Bekmuhammad 1975 yilda Xorazm viloyatining Gurlan tumanida tug’ilgan.1997 yilda Urganch Davlat Universitetining tarix fakul`tetini tugatgan.Uning O’zbekiston va xorijdagi 55 ta gazeta va jurnallarda 600 ga yaqin maqolalari, “Xorazm tarixidan sahifalar”,“Navoiyning armonlari”, “Qatag’on qurbonlari-5 kitob”,“Qatag’on qurbonlari.Xotira.Xorazm viloyati”, “Gurlan tarixi”, “Amudaryo”, “Moziyning qora kunlari”, “Harbiy hiylalar”, “Tariximizning teran tadqiqotchilari”, “Xorazmga oshufta ko’ngil”, “Tarixga bog’langan taqdirlar” kabi 30 dan ortiq kitobi, «Pushkinning armonlari» roman-essesi nashr etilgan.

011

Muhammad AVFIY
«NODIR HIKOYATLAR»DAN

009

16d.jpgAVFIY BUXORIY, Muhammad Avfiy, Nuriddin Muhammad ibn Tohir ibn Usmon Buxoriy (1172/77, Buxoro —1233, Hindiston) — adabiyotshunos, tarjimon. Sharq adabiyotida tazkirachilik asoschilaridan. Buxorodagi madrasada o’qigan. 1201 yili Buxoroda ilek (hokim) saroyida kotiblik qilgan. Xorazm, Xuroson shaharlari — Nishopur, Tus, Hirot, Marvga sayohat qilgan, Najmiddin Kubro, Shayx Majdiddin Bag’dodiy kabi olimlar bilan muloqotda bo’lgan. 1219 yilda Buxoroga qaytgan. Mo’g’ul istilosi davrida Hindistonga ketib, umrining oxirigacha o’sha yerda yashagan. «Lubob ul- albob» («Mag’izlarning mag’zi») tazkirasini yaratgan (1222—23). 12 bobdan iborat mazkur tazkira mo’g’ul istilosidan avvalgi adabiyot va madaniyat arboblari haqida yagona manba sanaladi. 1223 yilda Qozi Muhsin Tannuhiy (X-a.)ning «Al-faraj» («Shodlik») asarini arabchadan forschaga tarjima qilgan. Avfiy Buxoriyning ikkinchi yirik asari «Javome’ ul-hikoyot va lavome’ ul-rivoyot» («Xikoyatlar to’plami va rivoyatlar jilosi», 1228) da turli fanlarga oid ilmiy lavhalar, bahslar va xulosalar hikoya va rivoyat tarzida sodda bayon qilingan. Asar Sharqda keng tarqalgan, ayrim hikoyalari o’zbek tiliga tarjima qilingan.

009

SOYADOSHLAR

Xalifa Ma’mun qozi Ya’yo ibn Aksam bilan birga bog’ tomoshasiga bordi.Xalifa boqqa borayotganlarida qozining soyasida bo’ldi, qaytishda esa oftob tarafda borishni ixtiyor qildi.

-Bu safar soya taraf seniki bo’lsin, aks holda adlu insofga zid ish bo’ladi,-dedi xalifa.
-Ko’p yillardan beri men sizning lutfu karamingiz soyasidaman.Bir soat bog’dan saroyga borguncha oftobda qolsam, nima bo’pti?-deb ko’nmadi qozi.

Xalifa unga ofarinlar o’qidi, lekin baribir aytganini qildi.Bu gal u oftob tarafda bordi.

“QOG’OZXO’R” VOLIY

Bir jabrdiyda Sulton Mas’ud huzuriga borib arz qildi:
-Shohim, yo’lim G’ur orqali o’tadi.G’ur hokimi meni tutib oldi va bor yo’g’imni olib qo’ydi.

Sulton “uning molini qaytarib ber” degan mazmunda G’ur voliysiga xat yozib berdi.

G’ur amiri uning ustidan kuldi, rosa do’pposlatdi, so’ngra sultonning maktubini unga majburan yedirib, quvib yubordi.Natijada jabrdiyda G’azna shahriga borib, bo’lgan voqeani sultonga arz qildi.Sulton kotibiga G’ur hokimiga qaytadan tahdidona xat yozib berishni, unda “bu safar ham bechoraning molini qaytarib bermasang, jazoga tortilasan”, degan gap yozib qo’yilishini uqtirdi.Kotib endi qog’oz olib xat yozishga tutingan edi hamki, jabrdiyda uning qo’lidan tutdi va sultonga zorlandi:

-A’lo hazrat, uzundan – uzoq maktubning keragi yo’q, bir parcha qog’oz bo’lsa, kifoya.
-Nega?-deya taajjublandi sulton.

-Chunki,-deb javob qildi jabrdiyda,-g’urliklar qog’ozxo’r ekanlar.Katta qog’ozga yozilsa, yana chaynab yutolmay qiynalib qolmay, deyman-da.

ODOBNI KIMDAN O’RGANISH KERAK?

To’qayda o’ta yirtqich bir sher maskan quribdi.Bo’ri bilan tulki ertayu kech uning xizmatida ekanlar.Kunlarning birida sher bir jonivorni o’ldirib, bo’riga “qani, buni o’rtada taqsimla!”-deb buyuribdi.Bo’ri o’ljani uch qismga bo’libdi va bir qismni sherning, ikkinchisini tulkining oldiga qo’yibdi; uchinchisini esa o’ziga olibdi.Bundan sherning fig’oni chiqib, o’z ulushini ham bo’rining oldiga otibdi.Bo’ri qo’rqqanidan dirr-dirr titrab, nima qilarini bilmay qolibdi. Sher tulkiga “o’ljani sen boshqatdan taqsim qil!”-deb buyuribdi.Tulki o’ylab ham o’tirmay, har uchalla bo’lakni olib sherning oldiga qo’yibdi.Sher tulkining farosati va odobiga qoyil qoldi.

— Sen bunaqa odobni kimdan o’rgangansan?-deb so’radi sher tulkidan.
— Sher bilan bo’ridan,-deya javob qildi tulki.

Muhammad Avfiy. Nodir Hikoyalar by Khurshid Davron on Scribd

09

(Tashriflar: umumiy 1 110, bugungi 1)

Izoh qoldiring