Xurshid Davron. Shayx Kubro tushlari & Samarqand xayoli & Naim Norqulov. «Shayx Kubro tushlari» haqida & Shayx Najmiddin Kubro. Videofilm

Ashampoo_Snap_2016.12.22_22h42m48s_007_.png    Ёшларимиз Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли”, “Соҳибқирон набираси” номли тарихий бадиаларини севиб ўқишади. 1991 йилда унинг “Самарқанд хаёли” номли тарихий бадиалар тўплами нашр этилди. Ундан тарих шайдоси бўлган шоирнинг “Аждодлар ёди”, “Ватан чегараси”, “Тарих – боболар боғи”, “Муқаддас китобни варақла”, “Мустақиллик нима”, “Маърифат шижоатдир”, “Ҳақиқат чироғини ёқайлик” каби бадиалари, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Бибихоним қиссаси ёки тугамаган достон”, “Самарқанд хаёли” каби тарихий қиссалари ўрин олган эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron «She’r va shuur» ko’rsatuvida & Eshqobil Shukur. She’rda ustoz vijdondir faqat…& Xurshid Davron. Qaqnus

0_1496b3_a5974a15_orig.png20 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллудининг 65 йиллиги

   70-йиллардаги ўзбек шеъриятини “жасорат шеърияти” десак муболаға бўлмайди. Бу авлод адабиётнинг атмосферасини ўзгартириб юборди. Наср ва назмда об-ҳаво янгиланди. Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон… Улар 60-йиллардаги катта адабий кўтарилишнинг давоми, аниқроғи, гўзал якуни сифатида майдонга келдилар. Адабиёт – миллат овози эканлигини улар яна бир карра исботлаб бердилар. Чунки, уларнинг асарларида халқ қалбининг туб-тубида кўмилиб ётган озодлик туйғулари бетонни ёриб чиққан гиёҳдек бўй кўрсата бошлади. Чўлпон, Фитратларнинг армонлари улар ижодида қайта ниш урди. Айни шу “жасорат шеърияти”нинг вакилларидан бири – Хуршид Даврон бўлди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Lahzaga qo’yilgan haykal & «Dengiz yaproqlari» to’plamidan namunalar

0_1496b2_f3d53b91_orig.png«Денгиз япроқлари»
Япон шеъриятидан. Хуршид Даврон таржимаси
Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988

   Бу шеърлар ҳақида гапириш қийин. Уларни ҳис этиш, англаш керак. Туйғуни тушунтириш, шарҳлаш севгини изоҳлашдай гап.Япон мумтоз шоирларининг шеърларини дуч келган вақтда ўқиб бўлмайди. Уларни руҳий тайёргарликсиз ўқишдан маъно йўқ. Уларнинг шеърларида туйғу тушунтирилмайди, шарҳланмайди, изоҳланмайди, балки т а с в и р л а н а д и. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ustoz ibrati & «Shahardagi olma daraxti» (1979)

Ashampoo_Snap_2016.12.21_14h32m04s_001_.png 28 декабрь — Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги

   Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ бўлса керак. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Шу маънода, мен Эркин Воҳидов ибратидан миллатни, миллий ўзликни қадрлашни, мумтоз адабиётга муҳаббатни, уни идрок этмакни ўргандим ва ҳамон ўрганяпман.

Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shahidlar shohi yoxud Najmiddin Kubro tushlari. Ma’rifiy qissa (1).

042    Имом Мужтаҳиддин қулай фурсат келиши билан ўз мақсадини амалга оширди. Бу фурсат Чингизхон Гурганж остонасида бир-бири билан келишолмай ғалабани қўлидан чиқараётган икки ўғли – Чиғатой билан Ўқтой ҳузурига тўнғич ўғли Жўжини юборишга аҳд қилган куни етди. Имом Мужтаҳиддинни бу хусусда чақирилган машваратда Шайх Кубро ҳақида сўз очди, уни қамал қилинган Гурганждан олиб чиқиш учун изн тилади. Ўз ниятига етиш учун асосий даъвосини қайта-қайта айтди: — Токим Шайх Кубро шаҳарни тарк этмас экан, ўғилларига зафар мушарраф бўлмас, илло, Шайхи Валитарошнинг қуввати ҳар қандай қўшиндан ҳам кучлироқдур, — деди. Davomini o'qish

Sayyor. Misralarga aylangan hayot

Ashampoo_Snap_2016.10.29_21h35m38s_004_.png   Хуршид Даврон ўзбек шеъриятида ноёб, ўз мавзу ва мақсадига эга шоир. У бекордан бекор ўзбек тарихига мурожаат этгани йўқ. Тарихни саҳифалагани сари у катта — ўзбек халқининг фарзанди эканини бутун вужуди билан ҳис этди. Бундай тарих яратган халқ кимникидир қўлида таслиму тобе бўлиши мумкин эмаслигига иймон келтирди.Унинг «Баҳордан бир кун олдин» шеърий мажмуаси ўзининг бир руҳга, озодлик ва эркинлик, мустақиллик ва иймони бутунлик руҳига бағишлангани билан ажралиб туради. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Uch kitob: 1. «Samarqand xayoli». 2. «Sohibqiron nabirasi». 3. Shahidlar shohi (Shayx Kubro tushlari).

01    Ёшларимиз Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли”, “Соҳибқирон набираси” номли тарихий бадиаларини севиб ўқишади. 1991 йилда унинг “Самарқанд хаёли” номли тарихий бадиалар тўплами нашр этилди. Ундан тарих шайдоси бўлган шоирнинг “Аждодлар ёди”, “Ватан чегараси”, “Тарих – боболар боғи”, “Муқаддас китобни варақла”, “Мустақиллик нима”, “Маърифат шижоатдир”, “Ҳақиқат чироғини ёқайлик” каби бадиалари, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Бибихоним қиссаси ёки тугамаган достон”, “Самарқанд хаёли” каби тарихий қиссалари ўрин олган эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Dengiz yaproqlari» kitobiga yozilgan so’zboshi

dengiz_yaproqlari

Денгиз япроқлари. Мумтоз ва замонавий япон шеъриятидан.
Хуршид Даврон таржимаси

Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988

   Япон шеърияти — кунчиқар мамлакати фуқаросининг энг нозик ва энг сирли туйғулари битилган кундалик дафтардир. Бу дафтар сатрларига беркинган қайғу водийсини кўрмоқ учун киши умрида лоақал битта дарахт ўтқазган, ҳеч бўлмаганда, бир марта ярим тунда тўлин ойга термилиб ўй сурган бўлиши керак. Davomini o'qish

«Ziyo istagan qalblar uchun» web-sahifasida 3 kitobim qo’yildi

kitob

   «Зиё истаган қалблар учун» сайти ўзбек тарихи,маданияти,адабиёти,тили ва бошқа йўналишдаги китобларни тарғиб ишини мамлакатда биринчи бўлиб бошлаган эди. Узоқ вақт  мобайнида сайт саҳифасида нафақат янги нашрлар,нафақат бошқа сайтлар эътибор бермаган журналлар,шунингдек, йигирмаўттиз  йиллар олдин босилган китобларни  ўқувчиларга тақдим этиб келмоқда. Менинг ўзим ушбу сайтнинг доимий кузатиб борадиган ишқибозиман. Davomini o'qish