Fazıl Say. ‘Nazım Oratoryosu’ & Nozim Hikmatning o’zi o’qigan she’rlari

082 15 январ — Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун

   Мен бу яқин йилларда шеър ва мусиқанинг бундайин омухта ва ҳаяжонли уйғунлиги намоён бўлган бошқа бирон бир асарни кўрмаганман, эшитмаганман. Буюк Нозим Ҳикматнинг бетакрор шеърияти, мусиқада мўжизалар яратаётган бастакор Фозил Сайнинг сеҳрли оҳанглари, шеърларни ўқиган Генжо Эркалнинг нодир ижроси, вокалда  Сертаб Эренер, Гувонч Дагустун, Ирем Алпай ва қизалоқ солист Кансу Танжанинг диллларни ларзага солувчи овозлари мужассам бўлган буюк асар олдида бошимни эгаман.
Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Adabiyot va hayot haqida & Al-A’rof. Fojia

0c01b51c5066d71304a70d902146cbba.png8 январ — Ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллуд топган кун

    Ҳар қандай хотира, ҳар қандай суҳбат, ҳар қандай баҳс-мунозара, таассуроту тасаввурлар ўша инсон, ўша асар ҳақидаги билимларга дебоча, ўша мунаввар оламга олиб борувчи сўқмоқ йўлнинг бошланишидир, холос. Ушбу йўлга эзгу ниятлар билан қадам ранжида қилган каттаю кичикнинг қалбида ҳам чироқлар ёнади, кўнгли чароғонлашади, у мунаввар ўйлар, мунаввар туйғуларга ошно бўлади… Davomini o'qish

Halima Ahmedova. Yangi she’rlar & Tungi marvaridgullar

Ashampoo_Snap_2017.12.29_17h01m37s_004__aa.png    Шоира Ҳалима Аҳмедованинг «Китоб дунёси» саҳифаларида бирин-кетин эълон қилинган икки ҳаяжонли шеърий туркумини тақдим этамиз ва суюкли шоирадан янги йилда саломатлик, устоз Ойбек домла тили билан айтганда, инжа ва ёввойи» шеърлар кутиб қоламиз… Davomini o'qish

Xurshid Davron & Shuhrat Qayumov. Siz o’shamu?

Ashampoo_Snap_2017.12.21_02h06m24s_006_.png  Иқтидорли хонанда ва жонажон укам Шуҳрат Қаюмов билан ҳамкорликда бир неча қўшиқ ёзганман. Уларнинг энг машҳури буюк Абдулла Қодирийнинг ўлмас асаридан илҳомланиб яратилган «Сиз ўшаму?» қўшиғидир… Davomini o'qish

Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov & Afg’onistonda Erkin Vohidov tavallud kunining nishonlanishi

0_165cc9_867cfc9a_orig.png 28 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

  Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Davomini o'qish

Tohir Malik. Davron. Qissa & Tohir Malik «Hayot va Xayol yo’llari» teledasturida

0_14b108_f1209ed8_orig.png27 декабр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллуд топган кун

   Таниқли   адиб Тоҳир Маликни 70 ёшга тўлиши билан веб-саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз ва Яратгандан Тоҳир акага, оиласига эминлик тилаймиз. Илоҳим, фарзанду набиралар ва шогирдлар камолини кўриб юрсинлар, янги асарлар билан халқимизни мамнун этсинлар. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sog’inch yohud Boburshoh. Ikki qismli videospektakl

Ashampoo_Snap_2017.07.03_15h15m41s_001_.png26 декабр — Буюк шоир, беназир  адиб,моҳир саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотираси куни

  …Ғурбат орзусига итоат қилған кезларим ёш эдим, ғайратли эдим. Ҳиндни оламан деб фарзандимга Ҳиндол деб ном бердим. Қиличим зўри била Ҳиндни фатҳ этдим, қувғиндиларга Ватан берай дедиму… аммо… аммо мана, умримнинг хазон фаслида англадимки, уларга Ватан эмас, бошпана берган эканман…Ватан ўша ёқда қолган экан.
Davomini o'qish

Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi

6dcc32702df33c590a8e91bb9797ad3c.png     Бугун Мирзо Бобур хотираси куни

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз шеърияти билан инсон юрагининг соҳир манзараларини кашф эта олган.  Шоир шеърларида гоҳ толеъ йўқлигидан шикоят қилади, гоҳида баҳор чоғидаги гўзалликларни ёшликка қиёслайди ва бу қиёслардан ўзи ҳам завқ олади.  Таъбир жоиз бўлса, Бобур ижодида бахт ва кулфат, ишқ ва нафрат, висол ва айрилиқ, нажот ва иложсизлик ёнма-ён юради.  Шоир ўз ижоди воситасида ўзаро қарама-қарши бўлган бу туйғуларнинг бетакрор мутаносиблигига эриша олган. Davomini o'qish

Ustoz Asqad Muxtorga bag’ishlov & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Go‘zal yozg‘ichlar” teledasturi (2017)

Ashampoo_Snap_2017.11.30_17h54m55s_011_a.png  23 декабр — Устоз Асқад Мухтор таваллуд топган кун

Асқад Мухтор — XX аср ўзбек-турк дунёсини бутун фожиалари-ла, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир. Бу аср не эканини, уни идрок этмак не қадарлигини биз — эргага кўмиладиганлар билмаймиз, Яратганнинг ўзи билади… Davomini o'qish

Turnalar qaytadi. Matnazar Abdulhakim bilan suhbat & Diydor arafasida

Ashampoo_Snap_2017.12.15_16h19m26s_002_.png  Эътиқод изланиши инсоният тарихида энг оғир изланиш, энг уқубатли саодатдир. Шунинг учун ҳам бу йўлда эришилган маънавий қадриятлардек бебаҳо мулк ҳам, бу йўлда йўқотилган, бой берилган маслаклар каби мудҳиш жудоликлар ҳам йўқ… Davomini o'qish

Raj Kapur: San’at — birinchi muhabbatim, kino esa qismatim

00214 декабрь — болалигим ҳамроҳи, машҳур ҳинд актёри Раж Капур туғилган кун

      Болалигимдан санъат бағрида улғайдим ва бу менинг энг катта бахтим эди. Ҳеч қачон бошқа бир касб эгаси бўлиш ҳақида ўйламаганман. Отамнинг театр жамоасида кичик ролларни ижро этган кезларимдаёқ, катта образлар ҳақида ўйлардим ва энг муҳими, келажакка ишонч билан қарар эдим. Санъат — биринчи муҳаббатим Кино эса — қисматимга айланди. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Bibi Salima & Boqiy darbadar

Ashampoo_Snap_2017.12.08_23h08m33s_003_.png

  Таниқли ёзувчи Исажон Султон Швеция пойтахти Стокгольмда бўлиб ўтган “Open Eurasia—2017” номли нуфузли халқаро танловининг совринли мукофоти ғолиб бўлди. Адибнинг “Ҳазрати Хизр изидан” номли асари танловнинг “Кичик насрий асар” йўналиши бўйича юқори ўринлардан бирига лойиқ топилди. Бу эътироф билан ёзувчини чин юракдан қутлаймиз. Davomini o'qish