Иқтидорли хонанда ва жонажон укам Шуҳрат Қаюмов билан ҳамкорликда бир неча қўшиқ ёзганман. Уларнинг энг машҳури буюк Абдулла Қодирийнинг ўлмас асаридан илҳомланиб яратилган «Сиз ўшаму?» қўшиғидир… Davomini o'qish
Bo'lim: Video, Audio,Foto
Audio va video materiallar
Omon Matjon. Seni yaxshi ko’raman. Turkum & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
14 февраль — Устоз шоир Омон Матжон туғилган кун. Атоқли ва ардоқли шоир оғамни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин.
Ўзбек муҳаббат шеърияти дафтарида атоқли шоир Омон Матжоннинг алоҳида саҳифаси бор. Шоирнинг юксак туйғу ва ўзига хос оҳанг билан йўғрилган ишқий сатрларини бошқа бирон бир ижодкор билан адаштириш қийин. Унинг шеърлари қўшиқларга айланиб, инсонлар қалбини забт этиб улгурган. Davomini o'qish
Izzat Sulton. Uyg’un. Alisher Navoiy. Drama & «Alisher Navoiy» radiospektakli
«Алишер Навоий» драмаси икки ҳамкор муаллифнинггина эмас, академик театр, қолаверса умум ўзбек саҳна санъати, унинг мухлислари бахти ва қувончи, умри боқий мумтоз томошаси бўлиб қолди. Саҳифада 1948 йилда Ўзбек академик театрида таниқли ўзбек режиссёри Маннон Уйғур саҳналаштирган спектаклнинг 1954 йили ёзиб олинган радиовариантини тинглашингиз мумкин. Davomini o'qish
Romen Rollan. Hikmatlar & Pyer va Lyus. Farang adibi Romen Rollan romani asosida radioteatr (1966)
Асл шеърият сўз ўйинидан ёки оҳангу туроқдан эмас, борлиқни чирмаб оладиган, инсон кўзидан-да узоқларни кўра оладиган руҳ туфайли пайдо бўлади.
Davomini o'qish
O’lmas Umarbekov. «Qizimga maktublar» kitobidan & Odam bo’lish qiyin
25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун
Хатларимнинг сўнгида устоз Абдулла Қаҳҳорга ўхшаб, сенга, қизим, берадиган иккита маслаҳатим бор. Биринчиси: — Бу дунёда опангчалик сенга меҳрибон, яқин, азиз, сендан жонини ҳам аямайдиган одам йўқ. Бирга бўл. Ёлғизлатиб қўйма. Асра. Иккинчи маслаҳатим: — Давр ўзгариб кетди, қадриятлар ўзгарди. Лекин ҳамма даврда ҳалол меҳнат, поклик, одамийлик қадрланган. Шу ёдингда бўлсин. Ёлғизим, суюклигим, хайр, омон бўл, бахтли бўл. Davomini o'qish
Qadam Sayid Murod. Men ham g’animatman & Ikki qo’shiq

Қадам Сайид Мурод билан тенгдош, адабиётга бирин-кетин кириб келган эдик. Аммо, мендан кўра Усмон Азим ва Муҳаммад Раҳмонга жуда яқин эди. Чунки улар ёшликда радиода бирга ишлашган, бир-бирларининг сирларини билишарди. Қадам билан Юнусободдаги ёзувчилар уйида қўшни эдик. Муҳаммад Раҳмон меҳмон бўлиб келганини ҳали Қадам мени чақирмасдан билардим: меҳмоннинг фақатгина унгагина хос бўлган қаҳ-қаҳи пастдан аллақачон мен турган юқори қаватга етиб келган бўларди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Nozim Hikmatdan ta’sirlanib
Бир кўз бўлса –
Инонсам,
Тикилиб бир умр тўймасам. Davomini o'qish
Abu Ali Ibn Sino. «Zafarnoma»dan hikmatlar. Xurshid Davron tarjimasi
Тарихий манбаларда қайд этилишича, «Зафарнома» аслида подшо Ануширвони одил учун унинг вазири Бузургмеҳр томонидан битилган ҳикматлар мажмуасидир. Абу Али ибн Сино Бухоро амири Нуҳ ибн Мансур Сомоний кўрсатмаси билан уни милодий 997 йилда қадимда қўлланилган паҳлавий тилидан форсийга ўгирган. Бу рисола асрлар мобайнида Ибн Сино асарлари қаторида авайлаб-асраб келинган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sarbadorlar qissasi & Bibixonim qissasini nima uchun yozdim? Afg‘oniston, Amir Temur va temuriylar, Maxdumi A’zam haqida
Муборак жума куни Самарқанд аҳли – хавосу авом, каттаю-кичик масжиди жомеда жам бўлдилар. Аммо қанча тортишмасинлар, бир амру-қарорга келолмадилар. Мана шу аҳволда Мавлонозода номи билан машҳур йигит минбарга чиқди. Эшитишимча, бу йигит бузрукворлар авлодидан бўлиб, донишманду-баҳодир эр экан. Тирандозликда моҳир бўлганидан уни Мавлонозодайи тирандоз дер эмишлар… Davomini o'qish
Maqsud Shayxzodaga bag’ishlov
25 октябрь — Ўзбекистон халқ шоири Мақсуд Шайхзода туғилган кун
Ўзбек адабиётининг буюк намояндалари – Ғафур Ғулом ва Ойбек каби оташнафас санъаткорлар сафида ижод қилган Мақсуд Шайхзода зуваласи шеърият шуъласи билан ёрилган куйчи эди. Унинг асарларида буюк инқилобий идеаллар, жўшқин ватанпарварлик туйғулари, чинакам ижодий ҳиссиётлар билан яшаган ёниқ қалбнинг гулдурос акс садоси мужассам топган (Мирзо Иброҳимов,Озарбайжон халқ ёзувчиси). Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Devonu lug’otit-turk» ohanglari» turkumidan
«Девону луғотит-турк» асари пайдо бўлганидан туркийларнинг тарихдаги ўрни ҳақида гап кетса,айни шу асар биринчи навбатда тилга олинади. Бу бебаҳо ва абадиятга эш асар ҳамиша ижод ва илми дониш аҳлини ҳаяжонга солган, у бамисли оҳанрабодек юракларни ўз бағрига тортган. Davomini o'qish
Ey Sarbon, ohista yur… Sa’diy Sheroziy g’azali — Botir Zokirov & Ahmad Zohir & Sherali Jo’rayev & Jo’rabek Murodov
Асрлар давомида буюк Саъдийнинг бу машҳур ғазалини кимлар қўшиқ қилиб айтмаган. Биргина ХХ асрда уни юзлаб Шарқ ҳофизлари, шу жумладан бетакрор иқтидор соҳиблари Ботир Зокиров, Аҳмад Зоҳир, Шерали Жўраевлар бу қўшиқни маромига етказиб, ҳар бири ўзига хос тарзда куйлаган. Бугун бу қўшиқни улуғ Ботир Зокиров таваллуд топган кунда унинг ижросида эшитиш нақадар мароқли… Davomini o'qish

