Nozima Habibullayeva. Ertak aytgum ming kecha…& Nozima Habibullayeva. Musiqiy asarlar

07Нозима фақат шоира эмас, Яратган эгам унга мусиқа сирларидан хабардорлик, бастакорлик иқтидорини ҳам берган. Бугунги саҳифамизда шоира қизимнинг шеърлари билан баробар бир неча кичик мусиқий жанрларда яратган асарлари билан ҳам танишасиз. Davomini o'qish

Jumanazar Yo’ldosh. Sir & Jumanazar Yo’ldosh. Uy. Audiohikoya & Yomg’irdan so’ng. Hikoyalar to’plami

05 Мен Жуманазарни таниганимда жуда одамови эканлигини сезганман ва у ижод қилиши, ҳикоялар ёзишини ўйлаб ҳам кўрмаганман. Бир кун у қўлимга бир даста қоғоз тутиб, “ўқиб кўринг” деди. Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. «Xotiraga sayohatlar» kitobidan parchalar & Abdunabi Boyqo’ziyev «Tarona va zamona» radiodasturida

021Бобом, Бойқўзи бува Қирғизбой ўғли очкўзлиги ва аҳолига зулми учун узоқ йилга қамалиб кетган бир раиснинг қутулиб чиққанини эшитиб шундай деган эди... Davomini o'qish

Barno Isakova. Uvaysiy. Uch maqola & Uvaysiy. Devon & Ikki g’azalu uch ashula

09Ўзбек адабиёти тарихида шоираларнинг фаолияти Жаҳонотин Увайсийдан бошланади, дейиш мумкин. Чунки Увайсийгача ўзбек шоираларининг асарлари адабиётимиз тарихида қайд этилмаган. Шарқ шоираси Зебунисо эса форс ва араб тиллари да ижод қилган. Davomini o'qish

Dino Bussati. Eynshteyn bilan iblisvachcha & Adib asarlaridan iqtiboslar & Ikki audiohikoya

09   Итальян адиби Дино Буссати (1906-1972) ХХ аср жаҳон ҳикоянавислик санъатининг бетакрор намояндаларидан бири саналади. Қуйида унинг сара ҳикояларидаги ўқувчини ўйга толдирадиган, мушоҳадага чорлайдиган фикр-мулоҳазалари, «Эйнштейн билан иблисвачча» ҳикояси ва икки аудиоҳикояси билан танишасиз. Davomini o'qish

Guli siyoh. Sohib Jamol romani asosida radiospektakl

05 Ўтган  асрнинг  70-йилларида  ёзувчи  Соҳиб  Жамолнинг  «Гули  сиёҳ»   номли романининг ўзбекча таржимаси нашр этилганда,  китоб жуда машҳур бўлган эди.  Асарда  кўзи ожиз Амал исмли қизнинг Нодир исмли йигит билан бўлган муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади. Роман муаллифи Соҳиб Жамолни гоҳ афғонистонлик, гоҳ озарбайжонлик, гоҳ советлардан сиёсий бошпана сўраган арабистонлик деган гаплардан бўлак бошқа бир аниқ маълумот тополмайсиз. Davomini o'qish

Mahmud Koshg’ariy va uning «Devoni lug’otit-turk» asari. Videodars & Devoni lug’otit-turk. 3- jildlik

33«Девону луғотит-турк» («Туркий сўзлар девони») — Маҳмуд Кошғарийнинг туркий тиллар ҳақидаги қомусий асари (1071—72). Бу асарда 11-а. нинг 2-ярмида Марказий Осиёда ва Ғарбий Хитой ҳудудида истиқомат қилган туркий уруғ ва қабилалар, уларнинг ижтимоий аҳволи, тили, тарихи, бу ҳудуднинг географияси, метрологияси ва астрономиясига оид қимматли маълумотлар ёзиб қолдирилган.
Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Puankare. Radiospektakl

puankare  Бироқ мен бахтиёр эдим. Зеро асосий ишим миллиметрма-миллиметр, заррама-зарра олдинга силжиётгандай эди. Ҳориган чоғларим эмаклаб бўлса ҳам мақсад сари интилардим, қўлларимдан мадор кетганида ерни  тирноқларим билан кавлаб бўлса ҳам илгарига силжирдим. Илло, илло олдинда, олис уфқ ортида бўлса ҳам ненингдир шамойили кўриниб қолаётгандек, нимадир ўзига чорлаётгандек эди… Davomini o'qish

Amir Xusrav Dehlaviy. G’azallar va ruboiylar & Amir Xusrav Dehlaviy ijodi. «Akademik soat» turkumidan videodars

03     Мир Хусрав Деҳлавий вафотидан буён салкам етти аср ўтди. Унинг асарлари дунёга таралиб, ҳамон севиб ўқилмокда, қабри халқ зиёратгоҳидир. Шайх Саъдий шоир Амир Хусрав Деҳлавий ҳақида гапириб: «Хар кимса у дунёда бир нарса билан фахрланиши керак. Мен ана шу туркнинг кўксидаги куюги билан фахрланаман», — деган экан… Амир Хусрав ғазалларида унинг кўксидаги куюги — оташин қалби акс этган. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Onamning ertaklari & Olis yulduzlar. Radiospektakl

09    Мана орадан неча замонлар берида туриб, баъзан ўйлаб қоламан. Қийратма уруш борарди ўшанда. Ваҳима, қўрқув, хавотир. Ҳатто уруш бошларида кечалари уйимизда чироқ ёқишга ҳам қўйишмас, деразаларга қора парда тутишни буюришарди. Хуллас, шунақа бир серҳадик, нотинч замонларда ҳам биз бийдай дала-даштларда ҳалигидақа ўйин-кулгулар, ҳангомалар қилардик.Тавба, дейман, ёшлик экан-да. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Ikki hikoya & Tarmoqlangan so’qmoqlar bog’i.Audiohikoya

21    Лотин Америкасининг машҳур ёзувчиларидан бири Хорхе Луис Борхес (Jorge Luis Borges) 1899 йилнинг 24 августида Аргентина пойтахти – Буэнос-Айресда туғилган, ўсмирлиги ва ёшлиги Европада ўтган. 1920-йилларда ўз юртига қайтган адиб дастлаб шоир сифатида машҳур бўлади. 1955 йилдан миллий кутубхона директори бўлиб ишлайди. Кўзи кўрмай қолгач, 1973 йили ишдан бўшайди. Бир қанча миллий адабий мукофотлар соҳиби; Италия, Франция, Буюк Британия, Испаниянинг олий мукофотлари совриндори; Сорбоннa, Оксфорд, Колумбия (Нью-Йорк) университетларининг фахрий доктори. Davomini o'qish

Mixail. Sholoxov. Xol. Hikoya & Inson taqdiri. Radiospektakl

04

   У НКВД томонидан қамоққа олинишидан қўрқиб,яшириниб юрган, маст ҳолда Сталин қабулига кирган, “адабиётда ХХ аср инсонини қатъиятли тасвири учун”   Нобель мукофотига сазовор бўлган ва Лев Толстой шуҳратини орзу қилган ёзувчи эди. У 1905 йилнинг 24 майида Дон казаги оиласида дунёга келди. 1984 йилнинг 21 февралида оламдан ўтди. У жуда кўп асарлар яратди. Михаил Шолохов, энг аввало, 23 ёшида ёзган, шунинг учун ҳам «ҳеч ким бу ёшда бундай юксак асарни яратолмайди» деган шубҳа остида олинган, тўрт китобдан иборат буюк асар — «Тинч оқар Дон» романининг муаллифи сифатида тилга олинади. Davomini o'qish