Alisher Navoiy. Muhokamat ul-lug’atayn.

666     Алишер Навоий тилшуносликка доир асари «Муҳокамат ул-луғатайн»ни ҳижрий 905, милодий 1499 йилда ёзди. Улуғ ижодкор умрининг сўнгида яратган бу китоб аҳамияти беқиёсдир.  Она тили – туркийда  «Хазойин ул-маоний», «Хамса» сингари лирик ва эпик ижодиётнинг мумтоз, буюк намуналарини яратиб, Шарқ адабиётида Низомий, Деҳлавий мақомига кўтарилган Алишер Навоий «Муҳокамат ул-луғатайн» мисолида тилимизнинг бадиий имкониятларини инкишоф этади. Асарга шоирнинг ярим асрдан ортиқ туркий тил хазинасида амалга оширган ижодий тадқиқотлари – назмий ва насрий китобларни вужудга келтириш тажрибасидан келиб чиқиб тартиб берилади.


Алишер Навоий
МУҲОКАМАТ УЛ-ЛУҒАТАЙН
06

БИСМИЛЛОҲИР — РАҲМОНИР-РАҲИМ

Алҳамду лиллоҳи имтоза-л-инсона ало соирил-махлуқоти бишарафи-н-нутқ-ва-л-лисони ва азҳара мин азубати лисониҳи ва ҳаловати баёниҳи суккари-ш-шукри ва шаҳдиш-шуҳуди ва-л-имтинони1.

Р у б о и й:

Эй сўз била қилғон офариниш оғоз,
Инсонни арода айлагон маҳрами роз
Чун «кун фаякун»2 сафҳасига бўлди тироз
Қилғон они нутқ ила боридин мумтоз.

Субҳоноллоҳ не қудрати комиладурким, инсонни «Хаммарту тийната одама бияди арбаъина сабоҳан»3 каримаси мазмуни бирла «аллам аласмоа куллаҳа!»4 қобилияти берди ва ани «ал-мутакаллим» исми маҳзари қилди. Ва то ул бу мазҳарият шарафидин жамиъи махлуқотқа сарафроз бўлди ва бу ташриф била борисидин имтиёз топти.

Р у б о и й:

Яъники, чу оламни яратти Маъбуд,
Олам элига қудрат ила берди вужуд.
Инсон эди мақсудки, бўлди мавжуд,
Инсондин ҳам ҳабиби эрди мақсуд.

Мутакаллимеки, араб фусаҳоси балоғат гулбонгин сипеҳр гулшанидин ошурғонда анинг булбул нутқи «ано афсаҳу»5 тараннуми била аларни забонбаст ва даъвилари овозасин ерга паст қилди.

Р у б о и й:

Ул вақтки, не олам эди, не одам,
Қилмайдур эди буларни сунъ илги рақам.
Чун ул ўзининг хилқатидин урди дам,
Мантуқи эди «кунта набиян фафҳам»6.

Ва саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи-т-таййибина ва асҳобиҳи-т-тоҳирина ва саллама таслиман касиран, касира7.
Такаллум аҳли хирманининг хўшачини ва сўз дурри самини махзанининг амини ва назм гулистонининг андалиби нағмасаройи, яъни Алишер ал-мутахаллис бин Навоий ғаффара зунубаҳу ва саттара айюбаҳу8 мундоқ арз қилурким, сўз дурредурким, анинг дарёси кўнгулдур ва кўнгул мазҳаредурким, жомии маонийи жузв ва куллдур. Андоқки, дарёдин гавҳар ғаввос воситаси била жилва намойиш қилур ва анинг қиймати жавҳарига кўра зоҳир бўлур. Кўнгулдин доғи сўз дурри нутқ шарафига соҳиби ихтисос василаси била гузориш ва оройиш кўргузур ва анинг қиймати ҳам мартабаси нисбатиға боқа интишор ва иштиҳор топар. Гавҳар қийматиға нечукки, маротиб асру кўпдур, ҳаттоки, бир дирамдин юз тумангача деса бўлур.

Қ и т ъ а:

Инжуни олсалар муфарриҳ учун,
Минг бўлур бир дирамга бир мисқол.
Бир бўлур ҳамки, шаҳ қулоққа солур:
Қиймати мулк, ибраси амвол.

Сўз дуррининг тафовути мундин доғи беғоятроқ ва мартабаси мундин ҳам бениҳоятроқдур. Андоқки, шарифидин ўлган баданға руҳи пок етар, касифидин ҳаётлик танға заҳри ҳалок хосияти зуҳур этар.

Қ и т ъ а:

Сўз гавҳаредурки, рутбасининг
Шарҳидадур аҳли нутқ ожиз,
Андинки эрур хасис муҳлик,
Кўрғузгучадур Масиҳ мўъжиз.

Ва бу сўзнинг танаввуи тааққулдин нари ва тасаввурдин ташқаридур. Агар муболағасиз ижмол юзидин қалам сурулса ва ихтисор жонибидин рақам урулса, етмиш икки навъ била тақсим топарида, худ ҳеч сўз йўқтурки, етмиш икки фирқа каломиға далолат қилғай; аммо улча тафсилийдур. Улдурким, рубъи маскуннинг етти иқлимидин ҳар иқлимда неча кишвар бор ва ҳар кишварда неча шаҳар ва қасаба ва кент ва ҳар даштда неча хайл-хайл саҳронишин улус ва ҳар тоғнинг қўлларида ва қуллаларида ва ҳар баҳрнинг жазойирида ва савоҳилида не тавойиф бор. Ҳар жамоат алфози ўзгаларидин ва ҳар гуруҳ иборати ёналаридин мутағаййир ва бир неча хусусият била мутамаййиздурки, ўзгаларда йўқтур.
Андоқки, туюр ва баҳойим ва сибоънинг тиллариким, ҳар бирининг ўзгача хурушу такаллумлари бор ва ғайри муқаррар навою тараннумлари. Аммо чун алфоз ва иборатдин мурод маънидур ва мазкур махлуқотдин мақсуд инсондур ва ул мазҳари маоний ва баён, сўз анинг сўзиндадур ва такаллум анинг каломида борур.
Эмди келдук сўз баёниға ва калом достониға: мунча мутанаввиъ шаҳру қуро, жиболу саҳро ва бешау дарё халқиким, битилди ва танаввуъю тағайюрини шарҳ этилди, мажмуида маъни адосида алфоз тилга келур ва ул алфоздин маъни фаҳм бўлур.
Барчасидин араб тили фасоҳатойини била мумтоз ва балоғат тазъйини била мўъжизатироздурким, ҳеч такаллум аҳлининг мунда даъвоси йўқтур ва сўзи сидқ ва иши таслим – ўқдурким, маликун алломун жалла ва ало9нинг каломи мўъжиз ннзоми ул тил била нозил ва Расул алайҳис-салавоту ва саллам10нинг аҳодиси саодат анжоми ул лафз била ворид бўлубдур.
Ва авлиёйи кибор ва машойихи олий миқдор қаддаса оллоҳу асрораҳум11 кўпрак ҳақойиқ ва маорифки сурубтурлар ва маоний зеболарин тақрир либосига киюрубдурлар. Ул фархунда иборат ва ул хужаста алфоз ва ишорат била воқеъ бўлубдур. Оллоҳ, Оллоҳ ул равзаи руҳафзода не назорат ва ул гулшани дилосода не назоҳатдурким, анинг боғбони ва «анзално мин ал-мўъсироти моан сажжожан линухрижа биҳи ҳаббон ва наботан ва жаннатин алфофан»12 каримаси била такаллум қилур ва андалиб хушнавоси нубувват баёни била ва рисолат нағмаю алҳони била суруд кўргузур ва мазкур бўлғон тайюридин баъзи лав кушифал-ғитоа мо издадат яқинан13 адоси била тараннум ниҳоятиға етар ва сойир қушлари ва валоят изҳори ва ҳидоят осоридин навое иршодойин ва садое рашодталқин изҳор этар,

б а й т:

Ки то бўлғай жаҳон боғи бу гулшан мевазор ўлсун,
Ҳаримида бу булбулларга бу дилбонг бор ўлсун.

Мундин сўнгра уч навъ тилдурким, асл ва муътабардур ва ул тиллар иборати гавҳари билан қойилининг адосиға зевар ва ҳар қайсининг фуруи бағоят кўптур. Аммо туркий ва форсий ва ҳиндий асл тилларнинг маншаидурки, Нуҳ пайғамбар салавотуллоҳи алайҳа14нинг уч ўғлиғаким, Ёфас ва Сом ва Ҳомдур етишур. Ва бу мужмал тафсили будурки, Нуҳ алайҳиссалам тўфон ташвиридин нажот ва анинг маҳлакасидин ҳаёт топти, олам маъмурасида башар жинсидин осор ва инсон навъидин намудор қолмайдур эрди. Ёфасники, таворих аҳли Абут-турк битирлар, Хито мулкига йиборди ва Сомники, Абул-фурс битирлар, Эрон ва Турон мамоликининг васатида волий қилди ва Ҳомники, Абул-ҳинд дебдурлар, Ҳиндистон билодиға узатти. Ва бу уч пайғамбарзода авлоду атбои мазкур бўлғон мамоликда ёйилдилар ва қалин бўлдилар.
Ва Ёфас ўғлонники, Абут-туркдур, тарих аҳли иттифоқи била дебдурларки, нубувват тожи билан сарафроз ва рисолат мансаби била қардошларидин мумтоз бўлди. Ва уч тилки, туркий ва форсий ва ҳиндий бўлғай, бу уччовнинг авлод ва атбон орасида шоеь бўлди. Чун Ҳом Нўҳ алайҳиссаломга беадаблиқ қилғон жиҳатдин анинг муборак тилига Ҳом борасида қарғиш ўтуб эрди, бу сабабдин анинг ранги баёзи саводға мубаддал бўлуб, тили шикасталик зоҳир қилиб, фасоҳат ва балоғат ҳулясидин орий қолди ва авлоду атбоъики, Ҳинд кишвари аҳли бўлғайлар, лавнлари мактаб аҳли машқи варақидек шабранг, балки шабгун ва тиллари атфолнинг учи ушалғон қаламидек ўзгача адо била таҳриру тақрир зеваридин ожизу забун қолдилар. Онсиз ҳам бўлмагайким, бирор варақ юзини мураккаб қароси била ўз юзлари сафҳасидек қаро қилғайлар на ўз тилларидек шикаста қалам тили била адо этмаганлар. Аммо ул сафҳа рақамин ўзларидин ўзга киши билмас ва ул калоғполарни ул савод аҳлидин ўзга биров ўқумас ва фаҳм қилмас. Чун арабий тил ва мақол била калом ва ҳиндий алфоз била музаҳрафоти нофаржом, бири ғояти шараф ва улувви манзаладин ва бири ниҳояти наҳусат ва дунувви мартабадин орадин чиқтилар. Қолди туркий алфоз била мақсуд адоси ва форсий иборат била калом маъноси.
Андоқ маълум бўлурки, турк сортдин тезфаҳмроқ ва баланд идрокроқ ва хилқати софроқ ва покроқ махлуқ бўлубдур ва сорт туркдин тааққул ва илмда дақиқроқ ва камолу фазл фикратида амийқроқ зуҳур қилибдур ва бу ҳол туркларнинг сидқу сафо ва туз ниятидин ва сортларнинг илму фунун ва ҳикматидин зоҳирдурур. Ва лекин тилларида камол ва нуқсон ҳайсиятидин фоҳиш тафовутлардурки, алфоз ва иборат вазъ қилурда турк сортқа фоиқ келубдур ва ўз алфозида ишорат, иборатиға мазиятлар кўргузуптурки, ўз маҳаллида, иншооллоҳ, мазкур бўлғай.
Яна туркнинг мулоямати табъининг сортдин ортуғлиғига далиле мундин возиҳроқ ва шоҳиде мундин лойиқроқ бўла олурмуким, бу икки тоифанинг йигити ва қариси, балки улуқдин кичик – бориси орасида ихтилот алассавиядур. Ҳар миқдорки, бу бирининг у бири била омизиш ва гуфту-гузори бор, ул бирнинг ҳам бу бир била ҳамонча такаллуму гуфтори бор. Ва сорт орасида аҳли табъ ва дониш зумраи илму зеҳн ва бийниш кўпракдур. Ва турк элида ажлоф ва сода эл сортдин зиёдадур. Аммо туркнинг улуғдин кичигига дегинча ва навкардин бегига дегинча сорт тилидин баҳраманддурлар, андоқким ўз хирад аҳволига кўра айта олурлар, балки баъзи фасоҳат ва балоғат била ҳам такаллум қилурлар. Ҳатто турк шуаросиким, форсий тил била рангин ашъор ва ширин гуфтор зоҳир қилурлар. Аммо сорт улусининг арзолидин ашрофиғача ва омийсидин донишмандиғача ҳеч қайси турк тили била такаллум қила олмаслар ва такаллум қилғоннинг маънисин ҳам билмаслар. Агар юздин, балки мингдин бири бу тилни ўрганиб сўзки айтса ҳам, ҳар киши эшитса билур ва анинг сорт эканин фаҳм қилур ва ул мутакаллим ўз тили била ўз расволиғиға ўзи иқрор қилғондекдур. Ва туркнинг асли хилқатда сортдин табъи мулойимроқ эрканига мундин бул-ажаброқ тонуғ йўқдурки, ҳеч қайси мунунг муқобаласида дам ура олмаслар ва сорт биажмаиҳим агар турк иборати адосида ожиздур, муҳиқ ҳам бор. Невчунки, турк алфози возии асру кўп вақтда муболаға изҳори қилиб, жузвий мафҳумот учун алфоз вазъ қилибдурки, соҳибвуқуф киши то зоҳир қилмас, инонса ҳам бўлмас.
Андоқки, қувормоқ ва қуруқшамоқ ва ушармак ва жийжаймоқ ва ўнгдаймоқ ва чекримак ва дўмсаймоқ ва умонмоқ ва ўсанмоқ ва игирмак ва эгармак ва ўхранмак ва ториқмоқ ва алдамоқ ва арғадамоқ ва ишанмоқ ва игланмоқ ва айланмоқ ва эрикмак ва игранмак ва овунмоқ ва қистамоқ ва қийнамоқ ва қўзғалмоқ ва соврулмоқ ва чайқалмоқ ва девдашмоқ ва қийманмоқ ва қизғанмоқ ва никамак ва сийланмоқ ва танламоқ ва қимирдамоқ ва серпамак ва сирмамак ва каноркамак ва сиғриқмоқ ва сиғинмоқ ва қилимоқ ва ёлинмоқ ва мунгланмоқ ва индамамак ва тергамак ва теврамак ва қингғаймоқ ва шиғалдамоқ ва синграмоқ ва яшқамоқ ва исқармоқ ва кўнгранмоқ ва сухранмоқ ва сийпамоқ ва қораламоқ ва сурканмоқ ва куйманмак ва ингранмоқ ва тушалмак ва мунғаймоқ ва танчиқамоқ ва танчиқолмоқ ва кўруксамак ва бушурғанмоқ ва бухсамоқ ва киркинмак ва суқадамак, бусмоқ, бурмак, турмак, томшимоқ, қаҳамоқ, сипқормоқ, чичаркамак, журканмак, ўртанмак, сизғурмоқ, гурпаклашмак, чупрутмоқ, жирғамоқ, бичимоқ, қиқзанмоқ, сингурмак, кундалатмак, кумурмак, йигирмак, кунгурдамак, кинаркамак, кезармак, дуптулмоқ, чидамоқ, тузмак, қозғанмоқ, қичиғламоқ, гангирамоқ, ядамоқ, қадамоқ, чиқанмоқ, кундурмак, сундурмак, суқлатмоқ.
Бу юз лафздурки, ғариб мақосид адосида таъйин қилибдурларки, ҳеч қайси учун сорт тилида лафз ясамайдурларки, барчаси муҳтожун илайҳдурки, такаллум чоғида киши анга муҳтож бўлур. Кўпи андоқдурки, асло анинг мазмунин тафҳим қилмоқ бўлмас ва баъзиники, англатса бўлгай, ҳар лафз тафҳими учун неча лафзни таркиб қилмағунча бўлмас, ул дағи арабий алфоз мадади била ва турк алфозида бу навъ лафз кўп топилур. Масалан, бу мазкур бўлғон юз лафздин бир нечага машғуллик қилиб собит қилали, то хасм муқобалада илзом бўлсунки, ўзгаларни мунга қиёс қилсун.
Шуаро акобиридинки, баъзи «май» таърифида муболаға қилибдурлар ва бу мўътаддун биҳ амредурки, май ичмоқ қавоидида сўз кўп суруп, зарофат ниҳоятсиз зоҳир қилурлар. Бири сипқармоқ лафзидурки, муболаға мундин ўтмас. Туркча назмда бу матлаъ бордурким,

б а й т:
Соқиё, тут бодаким, бир лаҳза ўзумдин борай,
Шарт буким, ҳар неча тутсанг лабо-лаб сипқарай.

Оё! Бу сипқарай лафзи мазмуниға етганда, форсий шеърда не илож қилғайлар? Ва томшимоқки, ғоят завқдин бот ичмас ва лаззат топа-топа, оз-оз ичар. Бу ғариб маъни адосида туркчада бу матлаъ бордурки,

б а й т:
Соқий чу ичиб, манга тутар қўш:
Томший-томший ани қилай нўш.

Ва бўхсамоқ лафзи адосида турк бу матлаъни дебдурки,

б а й т:
Ҳажри андуҳида бўхсабмен, била олмон нетай,
Ман иложимдур қўпуб, дайри фаноға азм этай.

Форсийгўй турк беклар ва мирзодалар бўхсамоқни не форсий тил била тиласаларки, адо қилғайлар?
Ва шеърнинг бино ва мадори ишққа эврулур ва ошиқлиқда йиғламоқдин куллийроқ ва доимийроқ амр йўқтур ва анда танаввуъ бор: йиғламсинмоқ мазмунидаки, турк мундоқ дебдурки,

б а й т:
Зоҳид ишқин десаки, қилғай фош,
Йиғламсинуру кўзига келмас ёш.

Ва инграмоқ ва синграмакким, дард била яшурун оҳиста йиғламоқдур ва ораларида тафовут оз топилур, туркчада бу матлаъ борким,

б а й т:
Истасам давр аҳлидин ишқингни пинҳон айламак,
Кечалар гаҳ инграмакдур одатим, гаҳ синграмак.

Форсида бу мазмунки бўлмағай, шоир не чора қилғай?
Ва сиқтамоқким, йиғламоқда муболағадур, турк бу навъ адо қилибдурки,

б а й т:
Ул ойки, кула-кула қироғлатти мени,
Йиғлатти мени демайки, сиқтатти мени.

Яна бийик ун билаки, эътидолсиз ошуб била йиғлагайлар, ани ўкурмак дерлар ва туркчада ул маънида бу матлаъ борким,

б а й т:
Ишим тоғ узра ҳар ён ашк селобини сурмакдур.
Фироқ ошубидин ҳар дам булут янглиғ ўкурмакдур.

Чун ўкурмак муқобаласида форсий тилда лафз йўқтур. Форсийгўй шоир мунунгдек ғариб мазмун адосидин маҳрумдур. Яна йиғламоқнинг ўкурмаки муқобаласида инчкирмак дағи бор ва ул инчка ун била йиғламоқдур ва ул турк лафзида бу навъ таркиб била адо топибдурким,

б а й т:
Чарх зулмида бўғзумни қириб йиғлармен,
Игирур чарх (киби) инчкириб йиғлармен.

Аммо йиғламоқта ҳой-ҳой лафзин адода ўзларин туркийгўйларга шарик қилибдурлар ва бу лафз ҳам аслан туркий услубдур ва фақирнинг бу мақтаи машҳурдурким,

б а й т:
Навоий, ул гул учун ҳой-ҳой йиғлама кўп,
Ки ҳай дегунча не гулбун, не ғунча, не гул бор!

Яна турк алфозида қимсанмоқ ва қизғанмоқ икки ғариб лафздурки, анинг адоси бу байтда борки,

б а й т:
Узорингни очарга қимсанурмен,
Вале эл кўрмагига қизғанурмен.

Форсийгўй шуаро мундоқ хўб мазмун адосидин маҳжурдурлар.

Ошиқ аёғига тикан кирмакка алар «хор» лафзи била таарруз қилибдурлар, аммо чўкурки, муълимроқдир, бу лафзлари йўқтур ва бу туркчада мундоқ адо топибдурким,

б а й т:
Чўкурларким, сенинг йўлунгда тевролмиш аёғимга,
Чекиб ул кўй гардин сурма тортармен қароғимга.

Яна ишқ тариқида маҳбуб наззораси муяссар бўлса, ошиқнинг ниёз юзидин телмурмаги асру муносиб ишдур ва бу лафз аларда йўқтур ва мунунгдек лафзлари ҳам йўқтур ва бу туркчада мундоқ дейилибдурки,

б а й т:
Тўкадур қонимни ҳар дам кўзларинг боқиб туруб.
Ким, неча юзумга боққайсен йироқдин телмуруб.

Яна турк лафзининг маҳбуб жонибидин ясанмоғи муқобаласида сорт лафзида ороста ва оройиш лафзи бор. Аммо безанмак муқобаласида демайдурлар ва ул ясанмоғнинг муболағасидур ва ани мундоқ дебдурларким,

б а й т:
Эрур бас чу ҳусну малоҳат санга,
Ясанмоқ, безанмак не ҳожат санга?

Ва хўбларнинг кўз ва қошлари орасинки, қабоғ дерлар. Форсийда бу узвнинг оти йўқтур. Маснавийда бир жамоат хўб таърифида мундоқ дейилибдурким,

б а й т:
Менгизлари гул-гул, мижалари хор,
Қабоғлари кенг-кенг, оғизлари тор.

Яна ишқ атворидаким, ашк ва йиғламоқ муқобаласида оҳ ва иссиғ дам умдадур, турклар дамни чоқинға, оҳни илдиримга нисбат бериб дебдурларким.

б а й т:
Фироқинг ичра улус ўртамакка, эй моҳим,
Чоқиндурур дамиму илдиримдурур оҳим.

Сорт тилида чоқин ва илдиримдек мутааййин ва мўътабар икки нимага от қўймайдурлар ва араб тили била «барқун» ва «соиқатун» била адо қилибдурлар.
Ва ҳусн таърифида улуғроқ холғаким, турклар менг от қўюптурлар, алар от қўймайдурлар. Турк бу таърифни бу навъ адо қилибдурким,

б а й т:
Анингким, ол энгинда менг яратти,
Бўйи бирла сочини тенг яратти.

Агар бирин-бирин алфоз вазъидаким, алар тақсир қилибдурлар, таарруз қилилса, сўз узар. Невчунки, кўп воқеъдур.
Яна шеърда барча табъ аҳли қошида равшан ва мажмуъ, фусаҳо олдида мубарҳандурки, тажнис ва ийҳом бағоят куллийдур. Ва бу фархунда иборат ва хужаста алфоз ва ишоратда форсийдин кўпрак тажнисомиз лафз ва ийҳомангиз нукта борки, назмга мужиби зебу зийнат ва боиси такаллуфу санъатдур. Масалан: от лафзики, бир маъниси аламдур, яна бир маъниси маркабдур ва яна бир маъниси амрдурки, тошни ё ўқни от, деб буюрғайлар. Бу тажнисда мундоқ дейилибдурким,

б а й т:
Чун парию ҳурдур отинг, бегим,
Суръат ичра дев эрур отинг, бегим,
Ҳар хадангиким, улус андин қочар,
Нотавон жоним сари отинг, бегим.

Ва бу икки байтки, тажниси томдур, ҳам турк шуароси хоссасидурки, сортда йўқтур ва муни туюғ дерлар. Ва мунунг таърифин «Мезон ул-авзон»15 отлиғ арузки битилибдур, анда қилилибдур.

Яна ит лафзи ва анда доғи бу навъ уч маъни бор, андоқки,

б а й т:
Эй рақиб, ўзни анга тутсанг ҳам ит,
Бизга раҳм айлаб анинг кўйидин ит.
Гарчи бор дўзахча ишқинг шуъласи,
Бизни ўз илгинг била ул сори ит.

Ва туш лафзида ҳам бу навъ уч маъни бор. Ва яна ён лафзида ва ёқ лафзида ҳам бу ҳолдур ва бу навъ лафзики, анда уч маъни бўлғай, ҳад ва ҳасрдин кўпрак топилур.
Ва хили лафз ҳам топилурки, тўрт маъниси бўлғай, андоқки, бор лафзики, бир маъниси мавжудлуғдур ва бир маъниси амрдур – борувға ва бир маъниси юкдур ва бир маъниси самардур.
Ва андоқ лафз ҳам топилурки, беш маъниси бўлғай: соғин лафзидекки, бир маъниси ёд қилмоққа амрдур ва бири сутлук қўй отидур ва ишқ масти ва мажнуни ва бемори муқобаласида соғин деса, ҳар бирига итлоқ қилса бўлур.
Яна андоқки, туз лафзики неча маъни ирода қилса бўлур. Бири тузки, ўқ ё найзадек нимани дерлар. Яна туз – ҳамвор даштни дерлар, яна туз – рост кишини дерлар, яна туз – созни тузмакка амр қилмоқни, яна туз – икки киши орасида мувофақат солмоқни ва яна туз – бир мажлис асбобини ҳам деса бўлур.
Ва кўк лафзин ҳам неча маъни била истеъмол қилурлар. Бири кўк – осмонни дерлар. Яна кўк оҳангдур. Яна кўк теграда кўкламакдур. Яна кўк қадоғни ҳам дерлар. Яна кўк сабза ва ўлангни дағи дерлар.
Бу навъ алфоз ҳамки, уч маъни ва тўрт маъни ва ортуғроқким, ирода қилса бўлғай, кўп борки, форсий алфозда андоқ йўқтур.
Ва маъруф ва мажҳул қофияда «вовий», «ёйий» ҳамки, форсий ашъорда воқеъ бўлур, икки ҳаракатдин ортуқ бўлмас, «вовий» андоқки: худ ва дуд ва зўр ва нур ва «ёйий» андоқки: пир ва шер.
Ва туркий алфозда бу маъруф, мажҳул ҳаракат тўрт навъ топилур: ҳам «вовий»си ҳам «ёйий»си; «вовий»си андоқки, ўтки, шайъи муҳриқдур ва ўт мурур маъниси била ва ўт муқаммирга бурд жиҳатидин амр ва ўтки боридин ириқ ҳаракатдур, каллани ўтга тутуп, тукин аритур маънидадур. Яна бир мисол: тўрки, домдур, яна тўрки, андоқ дақиқроқдурки: қуш ўлту-рур йиғочдур ва тўрки, андин дақиқроқдур: уйнинг тўридур ва тўрки, барчадин ариқдур: тўрлуғни ё эшикни тўрмак уйдур.
Ва «ёйий» мисол уч ҳаракатдан ортуқ топилмас: бийзки сорт «кадуд»дер ва бизки «мо» ва «наҳну» маъниси биладур ва бийзки «дарафш» дерлар. Яна бир мисол: терки, термак маъниси биладур. Терки, андин дақиқдур, улдурки, сортлар ани «арақ» ва «хўй» дерлар. Терки, боридин ариқдур, ўқ маъниси биладур. Ва бу навъ алфоз кўп, уч ҳаракат била вазъ қилибдурларки, ҳоло шоеъдур. Ва неча ҳуруфқа иборат вусъати учун, балки қофия суҳулати учун бир-бирига ширкат берибдурлар. Ул жумладин бири, «Алиф» била «ҳо» орасида муносабат ва мушоракат берибдурларки, бир лафзни ҳам охири алиф лафз била қофия қилса бўлур. Андоқки, «аро» лафзин «саро» ва «даро» била қофия қилса бўлур, «сара» ва «дара» била ҳам қофия қилса бўлур. Яна бир мисол: андоқки, «ядо» лафзин «садо» била қофия қилса бўлур, «бода» била ҳам қилса бўлур. Ва «вов» била «замма» орасида ҳам ул навъ ширкатдур. Андоқки, «эрур» лафзин «ҳур», «дур» лафзи била қофия қилса бўлур, «ғурур» ва «зарур» лафзи била ҳам жойиздур. Ва «ё» била «касра» орасида дағи бу навъдур, андоқки, «оғир» ва «боғир» алфозин «содир» ва «қодир» алфози била қофия қилса бўлур, «таъхир» ва «тағйир» алфози била ҳам бўлурки, форсий алфозда бу суҳулатлар йўқтур.
Ва бу алфоз возеълари кўп нимада жузъётқа таарруз қилиб, ғариб мазмун ва мафҳумлар учун алфоз вазъ қилибдурлар, андоқки, баъзи масодирда ўтти.
Яна ғизо ва ҳар таомки, еса бўлур, егулик дерлар ва сорт элининг кўпи, балки барчаси емакни ҳам ва ичмакни ҳам «хўрдани» лафзи била адо қилурлар.
Ва улуқ қардош ва кичик қардошни иккаласин «бародар» дерлар ва турклар улуғни – «оға» ва кичикни «ини» дерлар. Ва алар улуғ, кичик қиз қардошни ҳам «ҳоҳар» дерлар: Ва булар улуғни – «эгачи» ва кичикни «сингил» дерлар. Ва булар отанинг оға-инисини «абоға» дерлар. Ва онанинг оға-инисин – «тағойи» ва алар ҳеч қайсиға от тайин қилмайдурлар ва араб тили била «ам» ва «хол» дерлар. Ва кўкалтошни туркча тил била дерлар. Ва атка ва энагани ҳам бу тил била айтурлар.
Бир мутааййин нимаким, «оқ уйдур», анга «хиргоҳ» от қўюптурлар. Аммо анинг ажзосининг кўпини турк тили била айтурлар. Андоқки, тунглук ва узук ва тўрлуғ ва босруғ ва чиғ ва қанот ва кўзанак ва увуғ ва боғиш ва бўсаға ва эркина ва ало ҳозал-қиёс.
Ва ов ва қушки, салотин одоб ва русумида ҳар қайси бошқа мутааййин эшитур, иккаласин, «шикор» дерлар. Ва овда умдаки кийикдур, турк анинг эркагин «ҳуна» ва тишисин «қилчоқчи» дер. Яна суйқуннинг ҳам эркагин «буғу» ва тишисин «марал» дер. Сорт оҳу ва гавазндин ўзга нима демас. Ва бир шўру шайнлиғ овки, тўнғуз овидур, анинг ҳам эркагини «қобон», тишисин «мегажин» ва ушоғин «чўрпа» дерлар. Ва сорт барчасин «хук» ва «гуроз» лафзи била айтур.
Ва келдук қушқаки, анда муқаррар ва машҳур илбосун ўрдакдур. Ва сорт эл илбосунни худ билмас. Дағи турк ўрдакнинг эркагин «сўна» ва тишисин «бўрчин»дер. Ва сорт мунга ҳам от қўймайдур. Ва нар ва мода иккаласин «мурғоби»дер. Ва ўрдакнинг анвои билур қушчилар қошида, масалан, жўрка ва эрка, суқтур ва олмабош ва чоқирқанот ва темирқанот ва алдалдаға ва алапука ва боғчол ва бу йўсунлуқ дерларки, етмиш навъ бўлурким, сорт борисин мурғобиўқ дер. Ва агар бир-биридин мутамайяс қилса, туркча от била-ўқ айтур.
Яна от анвоидаки, тубучоқ ва арғумоқ ва яка ва ёбу ва тоту йўсунлуқ – борини туркча-ўқ айтурлар.
Ва отнинг ёшин дағи кўпракин туркча айтурлар. Бир қулунни «курра» дерлар. Ўзга: той ва ғўнан ва дўнан ва тулан ва чирға ва ланға дегунча фасиҳроқлари туркча дерлар ва кўпраги муни ҳам билмаслар.
Ва отнинг эйарин агарчи «зин» дерлар: аммо кўпрак ажзосин, мисли: жибилгир ва ҳано ва тўқум ва жазлиғ ва уларчоғ ва ғанжуға ва жилбур ва қушқун ва қантар ва туфак ва тўқа йўсунлуқ кўпин туркча айтурлар ва қамчини агар «тозёна» дерлар, аммо булдурғасин ва чубчурғасин туркча айтурлар.
Ва жиба ва жавшан ва кўҳа ва қолгандуруқ ва қорбичи ва кечим ва оҳа йўсунлуқ уруш асбобин ҳам турк тили била айтурлар.
Ва маъҳудий албисадин мисли: дастор ва қалпоқ ва наврўзий ва тўппи ва ширдоғ ва дакла ва ялак ва ёғлиғ ва терлик ва қур йўсунлуг нималарни борисин турк тили била айтурлар.
Егуликлардин агарчи қўй мучаларидин баъзига от қўюптурлар, аммо орқани ва ошуғлуғ иликни ва ён сўнгакни ва қобурғани ва иликни ва ўрта илик ва бўғузлағуни туркча айтурлар. Ва яна баъзи емаклардин қаймоғ ва қатлама ва буламоғ ва қурут ва улоба ва манту ва қуймоғ ва уркамочни ҳам туркча айтурлар. Ва қимизни ва сузмани ва бохсумни ва бўзани дағи туркча айтурлар. Яна тутмоч ва умоч ва кумоч ва толғонни ҳам туркча айтурлар. Ва бу навъ жузъиётқа машғуллуқ қилса бағоят кўп топилур.
Аммо қуллийрак калимотни адо қилали: араб тилининг сарфий истилоҳининг абвобида бир бобдурки, анга – муфоала боби от қўюптурларки, лафз бир мазкур бўлур, аммо икки киши феълиға муштами-дурки, бир навъ воқеъ бўлғай. Андоқки, «муораза» ва «муқобала» ва «мушоара» ва «муколама» ва куллий бобдур ва мунда азим фавоид ҳосил. Ва форсийгўйлар мунча фасоҳат ва балоғат даъвоси била бу фойдадин маҳрум. Аммо турк булағоси бу фойдаға таарруз қилибдурлар. Ва масдарға бир «шин» ҳарфи илҳоқ қилмоқ била ул мақсудни топибдурлар. Андоқки, «чопишмоқ» ва «топишмоқ» ва «қучушмоқ» ва «ўпушмак» ва бу шоеъ лафздур. Ва лафз возеи азизларға жойи таслим ва таҳсиндурки, бағоят хўб қилибдурлар. Ва бу фасоҳат била сорт фусаҳосидин тамом сижилибдурлар.
Яна арабий сарф истилоҳда икки мафъуллуқ феъллар борки, анинг адоси дағи мўътабар ва куллийдур. Андин дағи сортлар орий қолибдурлар. Ва атрок анга ҳам хўброқ важҳ била мутобаат қилибдурлар. Арабий андоқки, «Аътайту Зайдан дирҳаман»16, бу таркибда уч лафз мазкур бўлур. Алар лафзға бир ҳарф орттурғон била мунга ўхшаш бир замирни ортубдурлар, бағоят мухтасар ва муфид тушубдур. Андоқки, югурт ва қилдурт ва яшурт ва чиқарт.
Яна бир адолари борки, баъзи алфознинг сўнгғида «ч», «ёй»кн, «чи» лафзидур, орттурурлар, ё мансабнинг ё ҳунарнинг ё пешанинг изҳори учун; форсийда йўқтур, балки алар ҳам туркча айтурлар.
Мансабда андоқки, қўрчи ва сувчи ва хизоначи ва керак-яроғчи ва чавгончи ва найзачи ва шукурчи ва юртчи ва шилончи ва ахтачи йўсунлуғ кўптур.
Ҳунар ва пешада андоқки, қушчи ва борсчи ва қўруқчи ва тамғачи ва жибачи ва йўрғачи ва ҳалвочи ва кемачи ва қўйчи. Андоқки, қуш ҳунарида дағи бу истилоҳ, бордур, андоқки, қозчи ва қувчи ва турначи ва кийикчи ва товушқончики, сорт лафзида йўқтур. Ва алар мазкур бўлгонларнинг кўпин туркча айтурлар.
Яна бир навъ иборат ва адолари борким, бировдин бир ишни гумон элтмак била ул ишни ул кишига нисбатгуна берурлар, йўқки, таҳқиқ юзидин, балки мазанна ва гумон ҳайсиятидин, аммо мунда диққат кўптур. Андоқки, борғудек ва ёрғудек ва кулгудек ва билгудек ва айтқудек ва қайтгудек ва урғудек ва сурғудек ва бу форсийда бўлмас.
Ва баъзи алфознинг охирида бир «чим» ҳарфи васл қилурлар ва анинг била ул феълда суръат йўсунлуқ ирода қилурлар. Андоқки, тегач ва айтгач ва борғоч ва ёрғоч ва топқоч ва сотқоч; яна бир «ре» ҳарфики, баъзи лафзнинг охирига илҳоқ қилурлар, андин муболаға ва саъй ирода қилурлар, андоқки, билакўр ва қилакўр ва кетакўр ва етакўр.
Ва яна бир ранг ё бир сифатнинг ҳумули ҳолиға муболаға учун анинг аввалида, аввал ҳарфиға бир «п» ё «мим» изофа қилиб, ул шайъға зонд қилурлар: «п» мисоли: оп-оқ, қоп-қора, қип-қизил, сап-сариғ, юп-юмалоқ, яп-ясси, оп-очуғ, чуп-чуқур, бу навъ хили ҳам топилур; «мим» мисоли: кўм-кўк, ям-яшил, бўм-бўз.
Яна бир «вов» ва «лом» баъзи лафзга илҳоқ қилиб бир махсус сифатқа таъйин қилурки, салотиниинг хоҳ разм асбоби учун ва хоҳ базм жиҳоти учун муътабардур. Андоқки, ҳировул, қаровул ва чингдовул ва янковул ва сўзовул ва патовул ва китповул ва ясовул ва баковул ва шиғовул ва дақавулким, алар мундин улвийдурлар.
Яна баъзи лафзға бир «лом» илҳоқ қилурларким, ул шайънинг ул сифатда русухига далолат қилур. Андоқки, қаҳол ва ясол ва қабол ва тунқол ва бирқол ва тўсқол ва севарғол.
Бу алфоз ва иборатда бу навъ дақойиқ кўпдурким, бу кунга дегинча ҳеч киши ҳақиқатиға мулоҳаза қилмағон жиҳатдин бу яшурун қолибдур. Ва ҳунарсиз туркнинг ситамзариф йигитлари осонлиққа бўла форсий алфоз била назм айтурға машғул бўлубтурлар. Ва филҳақиқат агар киши яхши мулоҳаза ва тааммул қилса, чун бу лафзда мунча вусъат ва майдонида мунча фусҳат топилур, керакким, мунда ҳар навъ сухангузорлиғ ва фасиҳгуфторлиғ ва назмсозлиғ ва фасонапардозлиғ осонроқ бўлғай ва воқеъ осонроқдур.
Андин сўнграким, турк тилининг жомеияти мунча далоил била собит бўлди, керак эрдиким, бу халқ орасидин пайдо бўлғон табъ аҳли салоҳият ва табъларин ўз тиллари турғон ўзга тил била зоҳир қилмаса эрди ва ишга буюрмасалар эрди. Ва агар иккала тил била айтур қобилиятлари бўлса, ўз тиллари била кўпрак айтсалар эрди ва яна бир тил била озроқ айтсалар эрди. Ва агар муболаға қилсалар, иккала тил била тенг айтсалар эрди. Бу эҳтимолга худ йўл берса бўлмаским, турк улусининг хуштаъблари мажмуи сорт тили била назм айтқайлар ва билкулл турк тили била айтмағайлар, балки кўпи айта олмағайлар ва айтсалар ҳам сорт турк тили билан назм айтқондек фасиҳ турклар қошида ўқуй ва ўткара олмағайлар ва ўқусалар, ҳар лафзлариға юз айб топилғай ва ҳар таркиблариға юз эътироз ворид бўлғай.
Бас, бу ҳайсиятлардин андоқ маълум бўлурким, бу тилда ғариб алфоз ва адо кўпдур. Муни хушоянда тартиб ва рабоянда таркиб била боғламоғининг душворлиғи бор. Мубтадий табъи ул назмни душворлиғ била боғламоқдин кўфт топиб, мутанаффир бўлур ва осонроқ сари майл қилур. Чун неча қатла бу нав воқеъ бўлди, табъи хўй қилди, чун табиат муътод бўлди, ўз муътодин қўюб, ғайр муътодғаким, мушкилрак ҳам бўлғай, майл қилмоғи мутааззирдур.
Яна улким, фаҳм жинси ожизларни ҳам мойил, балки муштағил ушбу навъға кўрар ва замон ва расм аҳли тариқидин чиқмоғни муносиб кўрмас ва бу навъ била қолур.
Ва мубтадийға яна одатдурким, табъидин ул нима бош урса, чун ўз зодаи табъи ўзига маҳбуб эканга мажбулдур, тиларки, ани бу фан аҳлиға арз қилиб жилва бергай. Чун бу фан аҳли форсийгўйдурлар ва турк алфозидин баҳраманд эмаслар, табъи ул жонибдин эъроз қилиб, бу фанга машғул эл сари майл кўргузур.
Эмдики, майл кўргузди, муносабатлар топиб ҳам бу хайлдин бўлур, андоқки, бу замонда бўлубдур. Бори ҳар тақдир билаки бор, бовужуд турк алфозининг форсийға мунча вазияти ва нафс ул-амрда мунча диққати ва вусъати назм тариқида шоеъ эмас эрди ва китмон ниҳонхонасиға тушуб эрди, балки матрук бўлурға ёвушуб эрди. Бу хоксорга сабоват авоилидаким, оғиз ҳуққасидин бирор гавҳар зоҳир бўла бошлар, ул гавҳарлар ҳануз назм силкига кирмайдур эрдиким, замир дарёсидин назм силкига тортилғон гавҳарлар табъ ғаввоси саъий била оғиз соҳилига келабошламоқ кўргузуб эрди. Чун мазкур бўлғон қоида билаким, адо топти – майл форсий сари бўлди. Аммо чун шуур синниға қадам қўюлди, чун ҳақ субҳанаҳу ва таоло табъга ғаробат сари майлни зотий ва диққат ва душворписандлиққа шуруъни жибиллий қилиб эрди, турк алфозиға дағи мулоҳазани лозим кўрулди – оламе назарға келди, ўн саккиз минг оламдин ортуқ, анда зебу зийнат; ва сипеҳре табъга маълум бўлди, тўққуз фалакдин ортуқ, анда фазлу рифъат; ва махзане учради, дурлари кавокиб гавҳарларидин рахшандароқ; ва гулшане йўлуқти, гуллари сипеҳр ахтаридин дурахшандароқ; ҳарими атрофи эл аёғи етмакдин масун ва ажноси ғаройиби ғайр илги тегмакдин маъмун. Аммо махзанининг йилони хунхор ва гулшанининг тикани беҳадду шумор. Хайлга келдиким, ҳамоноки, бу йилонлар неши наштаридин табъ аҳли хирадмандлари бу махзандин баҳра топмай ўтуптурлар ва кўнгулга андоқ эврулдиким, гўё бу тиканлар сарзаниши зараридин назм хайли гулдастабандлари бу гулшандин базм тузгуча гул иликлай олмай йўл тутубдурлар.
Чун бу тариқда ҳиммат олий эрди ва табъ бебок ва лоуболий, ўтарга қўймади ва тамошосидин тўймади. Ул олам фазосида табъ сипоҳи турктозлиғлар тузди ва ул сипеҳр ҳавосида хаёл қуши баланд парвозлиғ-лар кўргузди ва ул ганж жавоҳиридин замир сайрафиси ниҳоятсиз қийматлиғ лаъл ва дуррисамин олди. Ва ул гулшан раёҳинидин кўнгул гулчини ҳад ва ғоятсиз накҳатлиғ гул ва ёсуман қўйниға солди.
Чун бу мавоҳиб била ғинолар ва бу ғанойим била истиғнолар муяссар бўлди, мунунг натойижи гуллари рўзгор аҳлига беҳаду миқдор очила бошлади ва бошларига беихтиёр сочила киришди.
Ул жумладин, бири «Ғаройиб ус-сиғар»17 девонидурким, кичик ёшда тақририм гузориш ва таҳриримдин нигориш топибдурким, маоний ғурабосидин ғариб алфоз либосиға киюрупмен ва халқ кўнглин ғарибистон аҳли ўти била куйдурупмен.
Яна «Наводир уш-шабоб»18 девонидурки, йигитлик авоилида баёним килкидин намойиш девониға ва оройиш бўстониға кирибдурким, ул наводир тамошосидин йигитлик мулкида ғавғо солибмен ва мулк йигитлари кўнглидин ором ва қарорни олибмен.
Яна «Бадое ул-васат»19 девонидурким, умр авоситида хаёлим хомаси анинг зебиға нақшбандлиғ ва зийнатиға сеҳрпайвандлиғ қилибдурким, ул бадеълар воситасидин шайдо кўнгуллар эшигин ишқ тоши била қоқибмен ва ул уйга фитна ва офат ўтин ёқибмен.
Яна «Фавоид ул-кибар»20 девонидурким, ҳаёт авохирида тахайюлум хомаси ани рашки нигорхонаи Чин ва ғайрати хулдибарин қилибдурким, анда улуғларга фоидалар зулолин еткурупмен ва ҳаваслари шуъласига насойиҳ зулолидин сув урубмен.
Бу тўрт девон овозасин чун рубъи маскунга еткурупмен, «Хамса» панжасига панжа урупмен21. Аввалким, «Ҳайрат ул-аброр»22 боғида табъим гуллар очибдур, Шайх Низомий23 руҳи «Махзан ул-асрор»идин бошимга дурлар сочибдур.
Яна чун «Фарҳод ва Ширин»24 шабистонига хаёлим юз тутубдур. Мир Хусрав25 дами «Ширин ва Хусрав» ўтидин чароғимни ёрутубдур.
Яна чун «Лайли ва Мажнун»26 водисида ишқим пўя уруб, Хожу27 ҳиммати «Гавҳарнома»сида нисоримга гавҳарлар еткуруптур.
Яна чун «Сабъаи Сайёра»28 расадин замирим боғлабдур, Ашраф29 «Ҳафт пайкар»ининг етти ҳурвашин пешкашимга яроғлабдур.
Яна чун «Садди Искандарий»30 асосин хотирим муҳандиси солибдур, Ҳазрати Махдум31 «Хираднома»32-сидин кўси ислоҳ ва имдод чолибдур.
Бу «Хамса» шуғлидин чун фароғат топибмен, тахайюлим гети навардин салотин таърихи даштига чопибмен, чун нома саводи зулматидин «Зубдат ут-таворих»33 адосин тузупмен, салотин ўлган отин бу ҳайвон суйи била тиргузупмен.
Чун «Насоим ул-муҳаббат»34 нафаҳоти баёнидин килким файзрасон бўлубдур, авлиёўллоҳ муқаддас руҳи фанзидин олам тўлубдур.
Чун «Лисон ут-тайр»35 илҳоми била тараннум тузупмен, қуш тили ишорати била ҳақиқат асрорин мажоз суратида кўргузупмен.
Чун «Наср ул-лаолий»36 хазоини таржимасига еттим, «Назм ул-жавоҳир»37 била маъни абкорин ҳуллаларин мурассаъ эттим.
Чун «Мезон ул-авзон» баҳрларида ғаввос бўлдум, ул меъёр била Насири Тусий38 узрин қўлдум.
Яна доғи расоилга39 қалам сурупмен ва макотибга40 рақам урупменки, форсий сеҳрсозлар ва паҳлавий афсона пардозлар ҳам анда авроқ ораста ва ажзо пироста қилибдурларким, доно ҳакам адолат юзидин кўз солса ва бурунги форсий ва сўнгги туркий латойиф ва дақойиқидин баҳра олса, ҳукм сўрар замонида ва ҳар қайсининг мартабасини таъйин қилур авонида умидим улдур ва хаёлимга андоқ келурким, сўзум мар-табаси авждин қуйи инмаган ва бу тартибим кавкабаси аъло даражадин ўзга ерни беганмагай.
Бу сўзлардин хасм мундоқ билмасун ва муддаий бу навъ гумон қилмасунки, менинг табъим турк алфозиға мулойим тушган учун таърифида муболаға изҳор қилурмен ва форсий иборатқа муносабатим озроқ учун инкор ва нафйиға исрор кўргузурменким, форсий алфоз истифосин ва ул иборат истиқсосин киши мендин кўпрак қилмайдур эркин ва салоҳ ва фасодин мендин яхшироқ билмайдур эркинким, умрум гулшанининг тоза баҳорининг таровати чоғи ва ҳаёт равзасининг наврас сабзазорининг назоҳати вақтиким, ўн беш ёштин қирқ ёшқачадурки, инсон хайлининг табъи булбули ҳар гул жамолиға шефта ва руҳи парвонаси ҳар шамъ ҳуснига фирефта бўлур, вақт бу авқотдур. Ва бу авқотда кўп ғариб воқеъ ҳодисдурки, ул воқеа биров ҳусну нозин ё ўз ишқу ниёзин шарҳ этарга боис бўлур. Ва бу ҳол ғазал тариқида мунҳасирким, ё айтурға мута-аммил бўлулғай ё ўқуриға муштағил. Ўқурига давовиндин бу фақир мутолаасига кўп машғул бўлмағон девон оз эркин. Батахсис, ишқу дард аҳлининг раҳбар ва пешвари Амир Хусрав, Деҳлавий девониким, ошиқ-ликда дарду ниёз ва сўзу гудоз тарихин ул мунташир қилди ва онинг ишқи машъалидин бу партав олам тийра хокдониға ёйилди.
Яна ҳақиқат аҳлининг сархайл ва сарафрози Хожа Ҳофиз Шерозий41 нукот ва асроринки, анфоси руҳулқудсдин нишон айтур ва руҳуллоҳ анфосидин асар еткурур.
Яна бу фақирнинг пири ва устози ва тариқат аҳлининг соҳиби иршоди, жамиъ аҳлуллоҳнинг муқтадо ва шайх ул-исломи Ҳазрати Махдумий Нур-ул-миллати вад-дини Мавлоно Абдурраҳмон Жомийнинг руҳпарвар-латойифи ва руҳгустар заройификим, андин ҳар ғазал «кал-ваҳйил-мунзал»42 ва ҳар рисола «кал-аҳодисин-набийи мурсал»43 олий шон ва рафъе макондурким, алардин ҳар лафз қийматда дурри саминдин обдорроқ ва ҳирқатда лаъли оташиндин барқкирдорроқ. Ва иккаласи мазкур бўлғон азиз каломи мўъжиз низомидин анча чошни ва насиб ва ўз ишқу камолоти ва ниҳояти ҳолоти мунга изофаки, ҳазо шаъйун ажиб44. Барчасига кўп қатла ўтупмен, балки кўпин ёд тутупмен ва қасойид ва ғазалиётларининг ғариб ва латофатин билибмен, балки ғариброқ ва латифроқлариға татаббуъ дағи қилибмен. Қасойиддин Амир Хусравнинг «Дарёи аброр»45иким, машҳур мундоқдурки, дер эмиш бўлгайки, «Юз минг байтдин ортуғ девонларим ғазалиёти ва қасойид ва маснавийларим абъёти агар олам саҳифасидин ююлса ва даврон саҳифасидин маҳв бўлса ва бу қасида қолсаки, анда маъни истийфоси вофийдур, бу фан аҳлиға менинг фазойилим далилига кофийдур». Матлаъи машҳурдурким,

н а з м:

Кўси шаҳ холию бонги ғулғулаш дарди сар аст,
Ҳар ки қонеъ шуд ба хушку тар, шаҳи баҳру бар аст.46

Бу шеърга Ҳазрати Махдумий Нуран жавоб айтубдурлар ва отин «Лужжат ул-асрор» битибдурлар. Ва матлаи будурким,

б а й т:

Кўнгури айвони шаҳ к-аз кохи кайвон бартар аст,
Рахнаҳо дон к-аш ба девори ҳисори дин дар аст47, –

ки, агар ул «Дарёйи аброр»дур, бу абри баҳордурки, мартабада андин баландроқ ва баҳрада андин фойдамандроқдурки, анинг устига соя солурга ёйила олур ва бошиға дурафшонлиғ дағи қила олур. Фақир иккаласи бузургвори рафеъ миқдориға ниёзмандлиғ ва гадолиғ юзидин татаббуъ қилибмен ва отин «Туҳфат ул-афкор»48 дебман. Ва матлаи будурким,

б а й т:

Оташин лаъле ки тожи хусравонро зевар аст,
Ахгаре баҳри хаёли хом пухтан дар сар аст49.

Ва кўп маъниангез иборат ва таъмияомез ишорат изофа қилибменки, бу фан аҳлининг моҳирлари мусаллам тутуптурлар. Ва ҳар кишига бу бобда тараддуд бўлса, Ҳазрати Махдумий Нураннинг «Баҳористон»50 отлиғ китобинким, ани «Баҳористони ҳаёт ва нигористони нажот» деса бўлур, бу матлаъни битибдурлар ва истишҳод юзидин таърифин айтибдурларки, бу маншури давлат сипеҳр тоқиға осилса ери бор ва бу туғройи саодатни Муштарий51 бўйнига овиза қилса, мужиби мубоҳот ва ифтихордур. Ул китобни олдик ва бу маҳални топиб назар солдик ва билдикки, улча мен таърифида таҳрир қилибмен, тақсир қилибмен.
Яна Мир Хусравнинг «Миръот ус-сафо»52 отлиғ қасидасиғаким, халлоқул маоний Хоқоний Шервоний53 татаббуъе қилибдур ва матлаи будурким,

б а й т:

Дилам тифл асту пири ишқ устози забондонаш,
Саводул-важҳ сабақу, масканат кунжи дабистонаш54,

Ва Ҳазрати Маҳдумий Нуран анинг жавобида «Жило ур-руҳ»55 отлиғ қасидани дебдурлар ва матлаи будурким,

б а й т:
Муаллим кист, ишқу кунжи хомуши дабистонаш,
Сабақ нодонию доно дилам тифли сабақхонаш56.

Ва фақир ҳам «Насим ул-хулд»57 қасидасин иккаласи бузургворга татаббуъ қилибмен ва матлаи будурким,

б а й т:
Муаллим ишқу пири ақл дон тифли сабақхонаш,
Паи таъдиби тифл инак фалак шуд чархи гардонаш58.

Бу қасидага дағи кўп маоний гавҳари дарж ва умр нақди харж бўлубдур.
Яна «Руҳ ул-қудс»59 қасидасини баланд овоза қилибменки, қудсийлар руҳин андин тоза қилибмен ва матлаи бу дурурким,

б а й т:
Зиҳи ба хомаи қудрат мусаввар ашё,
Ҳазор нақши ажиб ҳар замон аз у пайдо60.

Яна «Айн ул-ҳаёт»61 қасидаси зулолин еткурупменки, ғафлат аҳлининг ўлук баданларига жон киюрупмен ва матлаи будурким,

н а з м:
Ҳожибони шаб чу шодурвон савдо афгананд,
Жилва дар хайли бутони моҳсиймо афгананд62.

Яна «Минҳож ун-нажот»63 қасидасида ҳидоят тариқин тузупмен ва залолат аҳлига нажот шаҳроҳин кўргузупмен ва матлаи будурким,

б а й т:
Зиҳи аз шамъи руят чашми мардум гашта нурони,
Жаҳонро мардуми чашм омади аз айни инсони64.

Яна «Қувват ул-қулуб»65 қасидасинки, килким сабт этибдур, ҳақиқат йўлида заъфлиғ кўнгулларга ул қутдин қувват етибдур ва матлаи будурким,

б а й т:
Жаҳон ки марҳалаи танги шоҳроҳи фаност,
Дар ў масоз иқомат ки роҳи шоҳу гадост66.

Бу олти қасида ҳамд ва наът ва сано ва мавъизатдур ва аҳли тасаввуф ва ҳақиқат тили била маърифат.
Яна зоҳир шуароси тариқида ҳам тўрт қасидаки, «Фусули арбаа»ға67 мавсумдур ва андин тўрт фасл: ҳарорат ва бурудат ва рутубат ва юбусат кайфияти маълум, хомам рақам қилибдурки, тўрт фасл хосията асаридек рубъи маскунға ёйилибдур.
Яна суханпардоз устози олий шон Хожа Калимиддин Салмон68ки, қасида майдонининг чобуксуворидур ва ўз замонининг беназир сухангузори, машҳурдурки, чун маснуъ қасидаси тартибиға қалам сурубдур, ўн саккизда итмом еткурубдур. Воқиан ише қилибдурки, назм аҳли анинг тааммуқида ҳайрон ва тааммулида саргардондурлар, тарсиъ санъати69ким, матлаъдин ўзга байтда бўла олмас, ул қасиданинг агарчи мустахраж матлаи ростдур, аммо асли матлаъда аввалги мисраънинг бир лафзида тахаллуф қилибдур ва матлаъ будурким,

б а й т:
Сафои сафвати рўят бирехт оби баҳор,
Ҳавои жаннати кўят бибехт мушки татор70.

Бу матлаъга татаббуъ қилғон кўп суханварлар ва назмгустарлар чун муқобалада дебдурлар, лат ебдурлар. Бу фақирнинг матлаи будурки,

б а й т:
Чунон вазид ба бўстон насими фасли баҳор,
К-аз он расид ба ёрон шамими васли нигор71.

Басорат аҳли мулоҳаза қилсалар билурларки, бу матлаъ тарсиъга воқеъ бўлур, айбдин муарро ва мурассаъға келур, эътироздин мубарродур. Бу навъ шеърнинг таъкид ва муболағаси учун яна бир рубоий ҳам дебменки, то Халил бинни Аҳмад72 рубоий қоидасин вазъ қилибдур, тарсиъ санъатида рубоий айтилғон эшитилмайдур, балки йўқтур ва ул будурким,

р у б о и й:
Эй руи ту кавкаби жаҳон орое,
Вэй буи ту ашҳаби равон осое,
Бе муи ту, ё раб, чунон фарсое,
Гисуи ту чун шаби фиғон афзое73.

Яна форсий ғазалиёт девони Хожа Ҳофиз тавридаким, жамиъ сухан адолар ва назм пийролар назарида мустаҳсан ва матбуъдур, тартиб берибменким, олти мингдин абъёти адади кўпракдурки, кўпрак ул ҳазрат шеърига татаббуъ воқеъ бўлубдур. Ва баъзи Ҳазрат Шайх Муслиҳиддин Саъдий74ғаким ғазал таври мухтарийдур. Ва баъзи Мир Хусравгаким, ишқ оташкадасининг шуълаангизидур ва дард ғарибхонасининг ашкрези. Ва маънавиятбаъзи Ҳазрат Махдумий Нуранғаким, камол авжининг меҳри ломиидур ва мазкур бўлғон азизлар ҳолотининг жомиики, бу девон халойиқ орасида шоеъдур ва рўзгор аҳлининг табълари ул сари рожеъ ва анда кўп турлук дилкаш адолар ва дилпазир маънолар воқеъдурки, тафсили бу фақирдин муносиб эмас. Ва анда ҳар навъ назм аснофидин, мисли: муқаттаот ва рубоийёт ва маснавий ва таърих ва луғаз ва ул жумладин беш юзга яқин муаммоким, кўпи Ҳазрат Махдумий Нуран муборак назариға етибдур ва ул ҳазратнинг ислоҳ ва таҳсини шарафин касб этибдурким, хомамдин рўзгор сафҳасига ёзилибдур ва қаламим лайлу наҳор авроқида нақш қилибдур.
Булардин доғи бошқа, йигитлигим замони ва шабоб айёми авонида кўпрак шеърда сеҳрсоз ва назмда фусунпардоз шуаронинг ширин ашъори ва рангин абётидин эллик мингдин ортуқ ёд тутупмеп ва алар завқу хушҳоллиғидин ўзумни овутупмен ва салоҳу фасодларига фикр айтибмен ва махфий дақойиқиға тааммул ва тафаккурлар била етибмен ва форсий алфоз айбу ҳунари мулоҳазаси идрокида табъим ўзин солмайдур, балки ул водий қатъида килким равандаси тезгомлиғ била қадам урмагон ер қолмайдур.
Ва ўттуз йилдин ортуқ ва қирқ йилга яқиндурким, Хуросон мулкиким, фазлу камол аҳлига олам мамоликининг мисри муаззами ва саводи аъзамидур, бу мулкнинг жамиъ назм аҳли, шуаройи ширин каломи ва фусаҳойи вожибул-эҳтироми ҳар не ҳар маъни билаким, авроқ юзига оройиш ва ҳар алфоз билаким, ажзо узориға намойиш берибдурлар, бу фақир суҳбатиға еткурубдурлар ва заиф оллинда ўткарибдурлар ва ҳак ва ислоҳ илтимосин қилибдурлар ва хотирига хутур қилғон нуктаки, айтилибдур, инсоф юзидин мусаллам тутуптурлар ва агар баъзи ибо қилибдурлар далойил била аларга хотирнишон қилилибдур, андин сўнгра қабул қилиб, ўзларин шокир ва мамнун билибдурлар.
Ва басо маоний аҳли хурдадонлар ва дақойиқ хайли дақиқ баёнларки, Анварий75 ва Салмон шеърида ҳар бири бирининг жонибин тутуб баҳслар қилиб, сўзлари бир-биридин ўтмагандин сўнгра бу фақир оллиға муҳокама учун келтуруптурурлар ва ҳар не ҳукм топибдурурлар мусаллам тутиб, муноқашалари бартараф бўлубдур. Ва ғазалда Мир Шоҳий76 ва Мавлоно Котибий77 ва алар ғайри тарафидин доғи бу йўсунлуқ ва маснавийда ҳазрат Шайх Низомий ва Мир Хусрав Деҳлавий жонибидин дағи бу дастурлуғ кўп воқеъ бўлуптур.
Барчадин куллийрак санад буким, Ҳазрати иршод паноҳи наввара марқадаҳу Нуранки, каломи малики аллом ва аҳолиси мўъжаз низом, хайруланом алайҳиссалавоту васаламдин сўнгра форсий сўзда жамиъ алар сўзидин юқорироқ сўз йўқтур, кўпрак кутуб ва расоил ва ғазалиёт ва қасойиддаки, маоний гавҳарларин назм силкига кийдурур эрдилар ва замир ниҳонхонасидин анжуман тамошогоҳиға жилва берур эрдилар, анинг мусаввадасин бурунроқ бу фақирға илтифот ва эътиқод юзидин берур эрдиларким: «Бу авроқни ол ва боштин оёғиға назар сол, хотирингга ҳар не айтқу дек сўз келса, айт», деб ва ҳар не ишорат бўлғониким, мазкур бўлди, зоҳир қилсам, мақбул тушар эрди. Бу даъвоға далил буким, ўндин ортиқ кутуб ва расоилда ул Ҳазрат бу фақирнинг отин мазкур қилибдурлар. Ва кўпи табъ ва идрок ва мунга муносиб нималарга нисбат бериб, мастур қилибдурлар.
Бу қабул назари асаридин бир қарндин ортуқ султон ус-салотини78 сипеҳройин суҳбатларида ва фирдавс тазйин хидматларидаким, аҳли каломдин ва мақолдин фазлу камол зумрасининг мажмаидур ва илму фазлнинг манбаидур, бу фақирнинг сўзига мартаба рафеъ ва мақола васеъ эрди ва ўзига сўз жиҳатидин азим эътибор ва сўзига ўз жиҳатидин бийик поя ва миқдор.
Ва Султон ус-салотинки, мазҳари лутфи илоҳий ва музҳири анвори ҳақойиқи номутаноҳийдур ва фархунда замири улум гавҳарининг дарёси ва хўжаста хотири хоксор бандалар зотининг кимиёсидур, бу тоифанинг кўпрак истилоҳ ва қавоидидин олий мажлисда сўз ўтса мухотаб бу фақир, фасоҳат ва балоғат аҳли натойижи табъидин ҳар не мазкур бўлса, мушорун илайҳ бу ҳақирни қилур эрдилар. Ва ул миқдор бу туфроғнинг рутбасин фалакка еткуруб ва онча бу зарранинг поясин қуёшдин ошуруб эрдиларким, ўзларининг хуршед файз табъларидин зуҳур қилғон рисола-ки, ўз гавҳаррез қаламларидин нигориш топибдур ва ўз камоҳий ҳолотлари кайфиятида гузориш сурати тутубдур, бу бойри бандаларини назм тариқининг барча навъида таърифлар битиб, соҳибқиронлик лақаби била сарафроз қилибдурлар ва бемисл ва анбозлиғ васфи била мумтоз этибдурлар ва муқаррардурки, ҳумоюн табълари замон мушкилотининг меъёридур, фархунда зеҳнлари олам дақойиқининг ҳаллоли ва соҳиб асрори.
Бандаи хоксор агарчи туфроғдин ўксук эрдим, аммо ул қуёш тарбияти била ранго-ранг гуллар очтим ва афкандаи беэътибор агарчи заррадин камрак эрдим, ул соҳиб тақвияти била гуногун дурлар сочтим ва дилсўз абётим муножот аҳлиға ошуб ва ғавғо солди ва базмафрўз ғазалиётим хароботийларға оҳу вовайло солди.
Ҳосили калом, андин сўнграким, мунча қавий далоил ва азим шавоҳид била бу фақирнинг вуқуфи, балки маҳорати бу фаннинг форсий ва туркий назмида собит ва равшан бўлди, агар бирни яна бирга таржиҳ қилсам, керакки, бу тоифадин ҳеч кишига мусаллам тутуб, саддақа демакдин ўзга мақол ва мажол бўлмагай. Батахсиски, мунча бурҳони қотеъ била ҳам қатъ топқай ва истишҳодга бу мусавваданинг ҳам лафзи йўқки, ҳар ҳарфи фарёд урғайлар ва ғавғо кўтаргайлар.
Яна бир куллия буким, то мулк араб хулафоси ва салотинида эрди, фалак ул вақтда назм дабирига араб тили била жилва берди, андоқки, Ҳассон Собитдек ва Лақит79дек малик ул-калом сухангузорлар ва маъний офарин фасоҳатшиорлар пайдо бўлдилар ва ўз тиллари била назм адосининг додини бердилар.
Бу муносабат била араб салотини дағи Иброҳим Маҳди80дек ва Маъмун81 халифадек ва булардин ўзга ҳам салотинзодалар ғарро назмлардин қасоид айттилар ва фавоид зоҳир қилдилар.
Чун мулкдин баъзи ақолим ва кишварда сорт салотини мустақил бўлдилар, ул муносабат била форсийгўй шуаро зуҳур қилдилар. Қасидада Хоқоний ва Анварий ва Камол Исмоил82 ва Заҳир83 ва Салмондек ва маснавийда устози фан Фирдавсий84 ва нодири замон Шайх Низомий ва жодуйи ҳинд Мир Хусравдек ва ғазалда мухтарии вақт Шайх Муслиҳиддин Саъдий ва ягонаи аср Хожа Ҳофиз Шерозийдекки, буларнинг таърифи юқорироқ чун шаммаи сурулубдур ва васфларига қалам урулубдур. Сўзни узотмоқ ҳожат эмас ва калом татвилин маъни аҳли мустаҳсан демас. Ва бу муносабат била сорт салотинидин ҳам Султон Тўғ-рулдек ва Шоҳ Шужоъ85дек олий қадр подшоҳлар ва рафеъмартаба анжумсипоҳлар рангин абёт ва ширин ғазалиёт айттидар ва замонларида машҳур бўлди ва рўзгорлари авроқида мастур.
То мулк араб ва сорт салотинидин турк хонларға интиқол топти, Ҳулогухон86 замонидин султони соҳибқирон Темур Кўрагон87 замонидин фарзанди халафи Шоҳруҳ Султон88нинг замонининг охиригача турк тили билан шуаро пайдо бўлдилар. Ва ул Ҳазратнинг авлод ва аҳфодидин ҳам хуш табъ салотине зуҳурга келди: шуаро Саккокий89 ва Ҳайдар Хоразмий90 ва Атоий91 ва Муқимий92 ва Яқиний93 ва Амирий94 ва Гадоий95деклар. Ва форсий мазкур бўлғон шуаро муқобаласида киши пайдо бўлмади, бир Мавлоно Лутфий96дин ўзгаким, бир неча матлаълари борким, табъ аҳли қошида ўқуса бўлур. Ул жумладин бири будурким,

б а й т:
Улки ҳусн этти баҳона элни шайдо қилғали,
Кўзгудек қилди сени ўзини пайдо қилғали.

Ва салотиндин ҳам ўлгуча табъ асари ҳеч қайсидин зоҳир бўлмади ва варақ юзига нақш қилгуча нима қолмади, Султон Бобур97дин ўзгаким, бу матлаъ алар табъи асаридурким,

б а й т:
Неча юзунг кўруб ҳайрон бўлайин,
Илоҳи мен санга қурбон бўлайин.

То бу вақтқачаким, мулк дудмоннинг тахти салтанатиға хотам ва тожи хилофатиға сазовор ва мусаллам, асолат баҳрининг дурри шоҳвори, адолат маъданининг гавҳари олий миқдори, сипаҳбадлиғ маъракасининг Рустами достон98и, сипаҳдорлиғ майдонининг Соми Наримони99, сарафрозлиғ тожининг гавҳари зебандаси, базмсозлиғ сипеҳрининг ахтари фархундаси, жаҳондорлиғ базмининг Искандари100 Жамшед101жоҳи, жаҳонгирлиғ анжуманининг хуршеди олампаноҳи, рифъат жаҳонининг қуллаи гардунхароши, адолат сипеҳрининг саҳоби гавҳарпоши, фазлу камол ҳадиқасининг мардумаки бийноси, такаллум ва мақол ҳа-диқасининг булбули хуш навоси ас-султони биннис-султон ал-хоқон бинни-л-хоқон муизз-ус-салтана ваддунё вад-дин Абул Ғозий Султон Ҳусайн Баҳодирхон халадаллоҳ таоло мулкаҳу ва салтанатаҳу ва афоза алал-оламина бирраҳу ва мукарраматиҳи102.

Р у б о и й:

Ким то фалак офоқ уза давр қилур,
Анжум гули ҳар тун бу чамандин очилур,
Не шоҳ анинг зоти киби ёд билур,
Не табъ анинг табъидек истаб топилур.

Токим фалак эврулур, давом ўлсун анга,
Иқбол бисотида мақом ўлсун анга.
Ҳам нутқ била жонбахш калом ўлсун анга,
Ҳам назм каломи мустадом ўлсун анга.

Жаҳонбонлиқ тахтида мақом тутти ва кишварситонлик маснадида ором топти – мулк силкига амният гавҳарларин чекти ва жаҳон мазраъида жамият доналарин экти, чун салим (табъи) гавҳари кони маоний эрди ва мустақим зеҳни мавриди файзи субҳоний, калом аҳлига тарфия ва ибтиҳожлар ва калом хайлига равнақ ва ривожлар даст берди. Ва ҳар илмда муфид таълифлар ва ҳар фанда мунтиж таснифлар қилдилар ва ғариб расоили маънавий зуҳур қилди ва ажиб давовин ва ғазал ва қасоид ва маснавий ёйилди. Ва ўз шариф табъ ва латиф зеҳнларидин дағи, агарчи ҳам форсий демакка қодир ва ҳам туркча айтмоққа моҳир эрди, аммо аслий табъ иқтизоси ва шоеъ такаллум муносабати адоси била туркий девон тадвинига майл қилдилар ва дилпазир абёт ва беназир ғазалиёт тартиб бердиларки, то Уторид фалак девонхонасининг қаламзан ва роқимидур ва сипеҳр байтул-интизомининг рақамкаш ва нозими, андоқ гулшани дақойиқ гулу раёҳини била ороста ва ул навъ махзане маоний жавоҳири самини била пийроста кўрмайдур. Дақиқ маъни гулъузорлари салис алфоз кисватларида жилванамой ва ғариб мақсуд моҳрухсорлари латиф адо ҳуллаларида чеҳракушой. Девон демайки, баҳри Уммондур, ҳар ғазал анда жавоҳирдин мамлу бир сафина; сафина демайки, хазинадур, ҳар байти бир уй маоний гавҳарларидин анда юз дафина, сўзнок абётини ўқуғувчининг нафаси эл кўнглин ўртамакка самуми офат ва дардмандона алфозини адо қилғувчининг уни харошидин маҳзунлар бағри жароҳат; иборати нишотлиғ замирларни мотамзада қилғувчи ва ҳарорати муздек совуғон кўнгулларни оташкада қилғувчи; ҳуруфи тартибида сеҳрсозлиғлар ва адоси таркибида фусунпардозлиғлар ҳосилки, туркча тил била бу навъ девонки, мазкур бўлди ва таърифи бу сифат ва ойин билаки, мастур бўлдиким, бу йўсунлуқ ғаройиб йўқки, салотини мукаррами Доро ҳашамдин, балки шуаройи қудсий нафаси Масиҳ дамдин воқеъ бўлмайдур ва ораға кирмайдур, воқеъ бўлди ва ораға тушти ва анинг зулоли ҳаётининг файзи қуёш чашмасидин ўтгали ёвушти ва бу тоифанинг бебаҳралари, бу руҳ нақдидин баҳраёб ва лаб ташналари бу оби ҳаётдин сероб бўлдилар. Бовужуд бу султон ус-салотиннинг кимиёасар хотири ва хуршедосор замири дағи мунга мойилки, турк нозимлари ўз алфозлари билан шеърга машғуллуқ қилғайлар ва кўнгул ғунчаси доғидинки, печлар чирманибдур баҳор насимидек анфос била гулдек очилғайлар. Ва илтифот ва эҳтимом юзидин баъзи маънилар топиб, назм қилурга ҳукмлар ҳам жорий бўлди ва сўз услубиға таъйинлар ва адосига таълимлар ҳам изҳори бўлди.
Турк улусининг хуш табъ беклари ва мирзодалари ва соҳиби зеҳни пок табълари ва озодалари андоқки, керак машғуллуқ асбобин туза олмадилар ва ул навъ табъ натижаси кўргуза олмадиларки, андин хушгўй-луқ умиди тутса бўлғай, балки бу умидни аларнинг рўзгори ҳолига ёвутса бўлғай. Турфароқ буким, бу навъ подшоҳи сухандон тарғиби ва талқини, эҳсони ва таҳсини қоидаи мутобаат ва мувофақатни унутиб ва жоддаи нофармонлиғ ва залолатни тутуб, кўпи, балки бориси форсийға мойил бўлдилар ва ул тил била назмга қойил. Бу иш мундин ўзга бўла олмаски, турк тили таърифида андоқки, юқорироқ мазкур бўлди: бовужуди алфоз касрати ва иборат вусъати ва маоний ғаробати ва адо салосати дилпазир боғламоқда суубат бор ва дилписанд тартиб бермакта табъ ранж ва уқубат топар, лозим кўрунди турк тили шарҳида бир неча вараққа зеб-оройиш бермак ва анда ҳазрати султон ус-салотин муломаяти табъ ва маҳорати зеҳнларин шарҳ этмак ва ҳумоюн раъйлари тартиб берган девон бобида бир неча сўз густохлиғ юзидин сурмак ва ул ҳазрат камоли донолиқ ва вуқуфи тавонолиғ ниҳоятидин бу фан асҳобиға ва бу фазл арбобиға таълимлар бериб ва талқинлар қилиб, булар ул ҳазратнинг дақиқ сўзин ё англамай, ё англасалар буюрулғон йўсун била амал қилмай, ё қила олмай. Ва бу заифи хоксор ул ҳазратнинг қудсий нафаси посини асраб ва вожибул-изъон ҳукмларига итоат ва фармонбардорлиқ қилиб, кўнглумдин ва тилимдин келганча ва қаламим ва илгимдин қувват фаҳм қилғанча ул ҳазратқа бовужуди бандалиғ ва ул бандалиғ била саодатмандлиғ ва фархундалиғ – шогирдликка дағи ўзумни мушаррафу аржуманд ва мубоҳию сарбаланд қилдим. Ва йиллар турк тили ва назми қоида ва услубида билмаганларимни сўруб ва мушкилларимни ҳаллоли мушкилотим тобуғида арзга еткуруб, азим фоидалар топиб, куллий натижалар кўрдум. Ул Ҳазратнинг таълими ва тарбияти била ва раҳнамойлиғи ва тақвияти била ишим ул ерга еттиким, ул ҳазрат ўз пок табълари натижасидин зоҳир бўлғон рисолаки, ўз маорифнигор килки таҳрири эрди ва ўз латоифосор нутқи тақрири, алқобимни юқори адо қилдимки, не унвон била сабт қилдиларки, муқаррар қилмоқ ҳожат эрмас.
Бу бандага ҳам чун бу навъ азим давлатки, ҳақ субҳонаху ва таолонинг «Ал-мутакаллим» деган исмиға мазҳарийят бўлғай ва халойиқ орасида такаллумда ақрон ва амсолдин имтиёз ва эътибор ва улуғ от била овоза ва иштиҳорғаки, ул ҳазратнинг иноят ва эҳтимомлари боис бўлди ва юқори мазкур бўлғон давовин ва маснавий ва соир кутуб ва расоили маънавийки, то олам биносидур бу тоифадин ҳеч кимга ижтимое даст бермайдур ва ихтирое муяссар бўлмайдур, даст берди ва муяссар бўлди. Агарчи борчани ул Ҳазратнинг шариф исмиға муҳайял ва ҳумоюн алқобиға музайял қилибмен, буларни соир иноятлари муқобаласида тутуб «Ал-мутакаллим» исмиға мазҳариятим узриға туркий ва сорт луғати кайфияти ва ҳақиқати шарҳида бу рисолани жамъ қилиб битидим. Ва анга «Муҳокамат ул-луғатайн» от қўйдум, то турк эли тили фасоҳату диққати ва балоғату вусъатики, ул Ҳазрат бу тил ва иборат била назм бисоти тузубдурлар ва Масиҳо анфоси ва Хизр зулолидин ўлук тиргузмак тариқин олам аҳлига кўргузубдурлар, зоҳир қилдим. Ва хаёлимга мундоқ келурким, турк улуси фасиҳлариға улуғ ҳақ собит қилдимки, ўз алфоз ва иборатлари ҳақиқати ва ўз тил ва луғатлари кайфиятидин воқиф бўлдилар ва форсийгўйларнинг иборат ва алфоз бобида таън қилур сарзанишидин қутулдилар. Алар дағи ранж ва машаққатим муқобаласида, чун бу махфий илмдинки, зоҳир қилибмен, вуқуф топсалар, умид улким, бу фақирни хайр дуоси била ёд қилғайлар ва руҳумни анинг била шод қилғайлар.

Р у б о и й:
Бу номаки, ёзди қаламим тортиб тил,
Таърихин анинг жумодиюл-аввал бил,
Куннинг рақамини чоршанба қилғил,
Тўққиз юз йилдин ўтуб эрди беш йил103

112

«МУҲОКАМАТ УЛ-ЛУҒАТАЙН»НИНГ ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАРИ

1. Арабчадан таржима: «Инсонни нутқ ва тил билан шарафлаб, тилининг ширинлиги, фикр баён этишининг гўзаллиги, шукр айтишнинг шакари, (Оллоҳнинг бирлигига) гувоҳлик беришининг асали ва миннатдорчилиги туфайли уни (инсонни) яратган, барча бошқа жонзодлардан улуғ ва мумтоз қилган Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
2. Тарж. ар.: Бўл! – деса бўлади.
3. Тарж. аар.: «Одамнинг лойини қирқ тонг пишитиб қўйдим»,
4. Тарж. ар.: «Ҳамма исмларни ўргатди».
5. Тарж. ар.: «Мен аниқроқ ва чиройлироқ гапираман».
6. Тарж. ар.: «Пайғамбар бўлдинг бас англаб ол».
7. Тарж. ар.: «Унга (пайғамбарларга), ёқимли хислатли оиласига ва покиза саҳобаларига Оллоҳнинг саловати ва кўпдан-кўп саломлари бўлсин».
8. Тарж. ар.: «Гуноҳлар мағфират қилинсин, гуноҳлар кечирилсин».
9. Тарж. ар.: «Қудратли ва улуғ мулк соҳиби (Оллоҳ сифати)».
10. Тарж. ар.: «Унга (пайғамбарга) салавот ва саломлар бўлсин».
11. Тарж. ар.: «Оллоҳ уларнинг сирларини муқаддас қилсин».
12. Тарж. ар.: «Ва уруғни, ўсимликни ва шохлари бир-бирига ўралиб кетган ўрмонзорларни кўкартириш учун ёмғирли булутлардан туганмас сувларни туширдик» (Қуръон. 78, 14 – 16).
13. «Ёпинчиқни кўтармаганда ҳақиқий илм ошмаган бўларди».
14. Нуҳ – унга Оллоҳнинг салавоти бўлсин, диний ақидаларга кўра жуда узоқ умр кўрган пайғамбар, уни баъзи манбаларда Одами соний (яъни: иккинчи Одам ато) ҳам дейилади. Ривоятларда келтирилишича Нуҳ замонида 40 кеча ва 40 кундуз сел ёғади ва бутун дунёни сув босиб кетади. Шунда Нуҳ, ўз яқинлари, тарафдорлари ва ҳар навъ ҳайвондан бир жуфтдан кемага солиб олади. Ер юзидагилар сувга ғарқ бўлади, ёлғиз Нуҳ кемаси бир тоғ чўққисида , омон қолади. Нуҳнинг уч ўғли – Ёфас, Сом ва Ҳомлардан кейинчалик туркий, форсий ва ҳиндизабон халқлар тарқалади. Бу ерда Навоий шунга ишора қилади.
15. «Мезон ул-авзон» – Навоийнинг аруз илмига оид асари. Бу асарида Шамс Қайс, Хожа Наср Тусий ва Абдураҳмон Жомий каби аруз назариячилари, ҳамда бу илмга асос солган Халил ибн Аҳмаднинг асарлари билан Навоийнинг яқиндан таниш бўлгани кўриниб туради. Навоий аруз масалаларини бир қадар янгича талқин қилади ва уни қўшимча ҳамда янгнликлар билан бойитади. Ўзбек шеъриятининг, халқ оғзаки ижодининг неча юз йиллик тажрибаси бу асарда биринчи бор тадқиқ этилиб, умумлаштириб берилган.
16. Тарж. ар.: «Мен Зайдга дирҳам бердим».
17. «Ғаройиб ус-сиғар» – Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» деб номланган 4 девонидан биринчиси. Шоир ёзади: «…аввалғи девоним, туфулият баҳори ғунчасининг ажиб гуллари ва сиғар боғчасининг ғариб чечаклари била ораста бўлуб эрди, «Ғаройиб ус-сиғар» дейилди». Бу девон таркибида 650 ғазал, 1 мустазод, 3 мухаммас, 1 мусаддас, 1 таржеъбанд, 1- маснавий (Саййид Ҳасад Ардашерга шеърий мактуб), 50 қитъа, 133 рубоий мавжуд бўлиб, 5718,5 байтдан, 840 шеърдан иборатдир.
18. «Наводир уш-шабоб» – шоирнинг «Хазойин ул-маоний»си таркибидаги иккинчи девони. Бу девон мундарижаси ҳақида Навоий ёзади: «Иккинчи девонники, йигитлик ошуфталиғ ва шабоб олуфталиғ ёзи ва даштида юзланган нодир ва вақоеъ била пийроста бўлур эрди, «Наводир уш-шабоб» аталди». Таркибида 650 ғазал, 1 мустазод, 3 мухаммас, 1 мусаддас, 1 таржеъбанд, 50 қитъа, 52 муаммо бор. Булар 759 шеър бўлиб, 5423,5 байтни ташкил қилади.
19. «Бадоеъ ул-васат» – Навоий «Хазойин ул-маоний»сидаги учинчи девони. У ҳақда шоир ёзади. «Учинчи девоним, васат ул-ҳаёт майхонасида ишқ билан шавқ паймонасида юзланган бадоеъ нишотлар кайфиятин ёзилиб эрди, «Бадоеъ ул-васат» от қўйилди». Таркибида: 650 ғазал, 1 мустазод, 2 муҳаммас, 2 мусаддам, 1 таржеъбанд, 1 қасида, 60 қитъа, 13 туюқ, 10 чнстон бор. 740 шеър – 5420 байтдан иборат.
20. «Фавойид ул-кибар» – Навоийнинг «Хазойин ул-маоний»сидаги тўртинчи девони. Шоир ёзади: «Тўртинчи девоним, умрнинг охирларида юзланган ишқ дарду ранжи фойдалариким, жонсўз оҳ урмоқ ва жон топшурмоқдурким, анда сабт бўлубтур, «Фавойид ул-кибар» лақаб берилди». Таркибига 650 ғазал, 1 мустазод, 2 мухаммас, 1 мусаддас, 1 мусамман, 1 таржеъбанд, 1 соқийнома, 50 қитъа, 86 фардлар кирган. 793 шеър – 5888,5 байтдан иборат.
Мазкур 4 девон халқ орасида «Чор девон» номи билан машҳур бўлган. 1492 – 1498 йиллар давомида китобат қилинган.
21. «Хамса» панжасига панжа урубмен», бу сўзлардан мурод – Навоий бешта достон яратган Низомий Ганжавийнинг«Панж ганжи» (Беш хазина), Хусрав Деҳлавий уни анъанага айлантирнб, «Хамса» ёзгани ва уларга эргашиб ўзи ижод қилган «Хамса»ни кўрсатишдир.
22. «Ҳайрат ул-аброр» – «Хамса» таркибидаги биринчи достон бўлиб, 64 бобдан, 3988 байтдан иборат. 889 (1489) й.да ёзилган. Навоийнинг эътироф этишича, Низомийнинг «Маҳзан ул-асрор» достони руҳида битилган фалсафий, дидактик асардир.
23. Шайх Низомий – Илёс Юсуф ўғли Низомий – улуғ озарбайжон шоири. 1141 й. Ганжада туғилган ва шу ерда 1209 й. вафот этган. Шоир «Панж ганж» (Беш хазина) номи остида бешта достон яратган. Биринчи достони «Маҳзан ул-асрор» (Сирлар хазинаси) 1170 й.да ёзилган турли фалсафий, ҳаётий масалаларда баҳс этувчи 20 ҳикоятдан иборатдир, иккинчи достони «Хусрав ва Ширин» 1180й.да тугалланган, ишқий-романтик асардир. Учинчиси «Лайли ва Мажнун» – муҳаббат достонидир. Шоирнинг тўртинчи достони «Ҳафт пайкар» (Етти гўзал) ва охиргиси «Шарафнома» ва «Иқболнома» деб аталган икки қисмдан иборат «Искандарнома» достонидир.
24. «Фарҳод ва Ширин» – Навоий «Хамса»си таркибидагн иккинчи достон. 59 боб, 5782 байтдан иборат; 880 (1484) й.да ёзилган ишқий-романтик достон. Шоир бу достонни Амир Хусрав Деҳлавийнинг «Ширин ва Хусрав» достони «ўтидик чароғимни ёриттим», дея кўпроқ шу шоирдан илҳом олганини эътироф этади.
25. Амир Хусрав Деҳлавий – Яминуддин Абулҳасан Хусрав Деҳлавий – асли Шаҳрисабздан бўлган, отаси Сайфиддин Маҳмуд мўғул истилоси арафасида оиласини Ҳиндустонга кўчириб кетади. 1253 йилда Ганг дарёси соҳилига жойлашган Патёли шаҳрида туғилади. Шоир Шарқ адабиётида биринчи бўлиб, ҳаёт фаслларига мувофиқ шеърлардан алоҳида номланган 5 та девон тузган ва бу анъанани Жомий ва Навоий каби шоирлар давом эттирганлар. Хусрав Деҳлавий форс, урду, ҳинд ва араб тилларида ижод қилган. У «Хамса» яратиб, хамсачилик анъанасига асос солган. Шоир шунингдек, воқеий достон («Дувалрони ва Хизрхон»), қатор қасидалар, катта ҳажмдаги «Эъжози Хусравий» ва бошқа асарлар яратган. Шоир 1325 й. Деҳлида вафот этган.
26. «Лайли ва Мажнун» – Навоий «Хамса»сидаги учинчи достон. 36 боб – 3622 байтдан иборат ишқий достон.
27. Хожу Кирмоний – Абулато Камолуддин Маҳмуд ибн Али (1290 VI., Кирмон- – 1354 й., Шероз) – Хусрав Деҳлавийдан сўнг хамсачилик анъанасини давом этдирган, ишқий-ахлоқий, тасаввуфий мавзуъларда достонлар яратган Эрон шоири. Унинг 5 достони «Хамсаи Хожу» деб номланган. 1-достони «Хумой ва Ҳумоюн», 2 – «Гулу Наврўз» (Низомийнинг «Хусрав ва Ширин» достонига пайрав), 3 – «Равзан ул-анвор» (Низомий «Маҳзан ул-асрор» достони йўлидаги), 4 – «Камолнома» (Саъдийнинг «Бўстон»ига татаббуъ) ва 5 – «Гавҳарнома»дир. Шоир «Гул ва Наврўз»,. «Сомнома» номли достонлар ҳам ёзган. «Шавқиёт», «Сафариёт» ва «Ҳазариёт» деб аталган ғиноий шеърлардан иборат девонлар ҳам тузган. Ҳофиз Шерозий Хожу Кирмоний» ни ғазал соҳасида ўзининг устоди деб билган. Бу ерда Навоий «Лайли ва Мажнун» достонини Хожу Кирмоний «Гавҳарнома»си йўлида ёзганини эътироф этади.
28. «Сабъаи сайёр» – Навоийнинг тўртинчи достони. 37 боб – 8005 байтдан иборат. Шарқда кенг тарқалган «Баҳром Гўр» афсонаси асосида яратилган.
29. Ашраф – Абу Али Ҳусайн ибни Ҳасан Мароғий, Дарвеш Ашраф Хиёбоний номи билан ҳам танилган (туғ. й. номаълум, ваф. 1459), 1434 – 1440 й.ларда Низомий «Панж ганжи» пайравида «Минҳож ал-аброр», «Ширин ва Хусрав», «Лайли ва Мажнун», «Ҳафт пайкар» (баъзи манбаъларда «Ҳафт авранг») ва «Зафарнома» достонларининг ёзган, ҳамда алоҳида номлар берилган 4 девоннинг ҳам ижодкоридир. Бу ерда Навоий «Сабъаи сайёр»ни Ашрафнинг «Ҳафт пайкар»идан таъсирланиб ёзганини баён этади. Лекин ҳозирга қадар Ашрафнинг бу достони топилгани йўқ.
30. «Садди Искандарий» – Навоийнинг «Хамса»сидаги сўнгги достон. 88 бобдан – 7215 байтдан иборат. Шоир «Хамса»си 889 – 890 (1483 – 1485) йилларда яратилган. Достонда идеал шоҳ – Искандар тимсоли атрофида гуманистик ғоялар, фалсафий-дидактик фикрлар, илмий фаразиялар ўзининг юксак бадиий ифодасини топгандир.
31. Ҳазрати Махдум – Нуриддин Абдураҳмон Жомийнинг лақаби (1414, Жом – 1492, Ҳирот). Навоий Жомий билан 1476 – 77 йилларда танишган ва уни ўзига пир деб билган, Жомий ҳаётининг сўнггига қадар самимий дўст ва маслакдош бўлиб қолган. Жомий «Ҳафт авранг» («Етти тахт») – Низомий ва Хусрав Деҳлавийларнинг достонлари пайравида битилган етти достон» – «Силсилат уз-заҳаб» («Олтин силсила»), «Соломон ва Абсол», «Туҳфат ул-аҳрор» («Ҳурлар туҳфаси»), «Сабҳат ул-аброр» («Поклар тасбиҳи»), «Юсуф ва Зулайхо», «Лайли ва Мажнун», «Хирадномаи Искандарий» («Искандар хирадномаси»), алоҳида номланган 3 та шеърлар девони, «Баҳористон» номли насрий асар (бир боби тазкира), «Мактублар мажмуаси», «Аруз рисоласи», «Қофия рисоласи» ва «Мусиқа рисоласи» каби ва муаммога бағишланган илмий асарлари, «Нафаҳот ун-унс» («Дўстлик нафаслари») номли ирфон ва тасаввуфга оид, ҳамда бир неча асарларга ёзилган шарҳларнинг муаллифидир. Навоий Жомий ҳақида «Хамсат ул-мутаҳаййирин» асарини ёзган (1492 й.). Бу ерда Навоий «Садди Искандарий»ни Жомийнинг «Хирадномаи Искандарий» асаридан мадад олиб ёзганини баён этади.
32. «Хираднома» – Жомийнинг «Хирадноман Искандарий» асари хусусида сўз кетмоқда.
33. «Зубдат ут-таворих» – «Тарихлар сараси». Навоийнинг тарихга оид асарлари – «Тарихи мулуки ажам» ва «Тарихи анбиё ва ҳукамо» (Набий ва ҳакимлар тарихи)нинг умумий номи.
34. «Насойим ул-муҳаббат» – тўла номи «Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват» («Улуғлик хушбўйликларини таратувчи муҳаббат шаббодалари»). Навоий эътирофига кўра, Абдураҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс» («Дўстлик нафаслари») номли Шарқ ориф ва мутасаввифлари ҳақидаги маълумотлар жамланган асарини 901 (1495 – 96) йилда туркий тилга таржима қилган ва туркий машойихлар ҳақида янги маълумотлар киритган.
35. «Лисон ут-тайр» – Навоийнинг тасаввуфга оид достони. Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» асарининг таржимаси, дейди Навоий. Лекин Е. Э. Бертельс ҳар икки асарни диққат билан муқояса қилиб, айниқса 63 хикоятдан 51 таси янгидан яратилгани, 12 тасигина Аттор ҳикоятларининг туркийча талқини эканлигини кўрсатиб берди ва мавжуд маълумотлар асосида моҳир санъаткор қалами билан оригинал даражадаги асар яратди Навоий, – деган хулосани қилади (Қаранг: Бертельс Е. Э. Суфизм и суфийская лит-ра. Наваи и Аттар. М., 1965. С. 417). Бу асар 904 (1408 – 09) й.да ёзилган.
36. «Наср ул-лаолий» – Ҳазрат Али ҳикматларининг мажмуаси. Навоий ҳар бир ҳикматни бир рубоий доирасида бадиий талқинини берган ва унга «Назм ул-жавоҳир» деб ном берган.
37. «Назм ул-жавоҳир» – 1485 йилда Хусайн Бойқаронинг «Рисола»сига жавобан ёзилган асар. Унииг насрий (кўпгина рубоийлар ҳам келтирилади) муқаддимасида ёзилиш тарихи, Ҳусайн Бойқарога миннатдорчилик изҳори ва Ҳазрат Али ва унинг «Наср ул-лаолий» таркибидаги ҳикматларига муносабат баён этилган. Асар муқаддима, 268 рубоий ва бир хотима-рубоийдан иборат.
38. Насири Тусий – Абдужаъфар Муҳаммад ибн Ҳасан Насируддин Тусий (1201, Тус – 1272 Бағдод). Унинг фалсафий, ижтимоий-ахлоқий мавзуларда ёзган асарлари кўп бўлиб, бу ерда Навоий «Меъёри ашъор» номли аруз назариясига оид асарини кўзда тутади.
39. «Расоилга қалам сурупмен» – дейишдан мурод шоирнинг бошқа катта-кичик асарлар ёзгани бўлиши керак. Масалан, «Муножот», «Сирож ул-муслимин» каби.
40. «Макотибға рақам урубмен» – дер экан, шоир она тилисида битилган ва форсийда ёзилган мактубларини назарда тутади. Шоирнинг «Муншаот» номли туркийдаги ёзишмалари мажмуаси маълум.
41. Хожа Ҳофиз Шерозий – Шамсуддин Муҳаммад (1321, Шероз – 1389, шу шаҳар). Тожир оиласида дунёга келган ва етим қолган Шамсуддин нонвойга шогирд тушган ва Қуръони мажидни ёд олиб, гўзал тиловат қилган. Тахаллуси шу муносабат билан Ҳофиздир. Шоир шуҳрати энг баланд паллаларда уни турли мамлакат шоҳлари ўз саройларига даъват этишганида у рад этган. Ҳофизнинг қабри Шероздаги гўзал боғлардан бирида бўлиб, ҳозир «Ҳофизия» дейилади. Шоирнинг дўсти ва шогирди Муҳаммад Гуландом унинг шеърларини тўплаб девон тузган. Ҳофизнинг вафотидан 35 йил кейин кўчирилган қўлёзма асосида Эрон олими Холхолий аниқланган девон тузди, унда 418 ғазал, 5 қасида, 41 рубоий, 3 маснавий («Соқийнома», «Оҳуйи ваҳший», «Муғаннийнома») мавжуддир.
Ҳофиз шеърлари анъанавий ишқи мажозий ва ишқи ҳақиқийнинг турли-туман мавзуларида ёзилган. Лекин ундаги бадиият шу қадар юксакки, шоирнинг ўз замони ва кейинги давр шеъриятига баракали таъсирининг сири шу билан боғлиқ. Ҳофиз XVII асрдан бошлаб, Ғарб адабиётига ҳам таъсир ўтказди. Айниқса Гётенинг Ҳофиздан илҳомланиб яратган «Ғарб ва Шарқ девони» шоирнинг Ғарб тафаккур оламида ўзига хос ўрин эгаллаганини кўрсатади.
Навоий Ҳофизнинг шеъриятдаги маҳоратига юксак баҳо берган ва ўзининг форсийдаги «Девони Фоний»сида аксар ғазалларини Ҳофизга татаббуъ қилиб ёзган. Бу ерда Навоий Ҳофиз ғазалиётининг тасаввуфий моҳиятидан баҳраманд бўлганини эътироф этади.
42. Тарж. ар.: Туширилган ваҳий каби.
43. Тарж. ар.: Юборилган пайғамбар ҳадислари каби.
44. Тарж. ар.: Бу ажойиб нарса.
45. «Дарёйи аброр» – Амир Хусрав Деҳлавнй қасидаси. Унга жуда кўп шоирлар жавобия қасидалар ёзганлар. Жомий, Навоий, Мирхонд, Нафъий ва бошқалар шулар жумласидандир. Жомий ҳатто «Дарёйи аброр»нинг бир байти шарҳида «Миръот ус-сафо» номли рисола ёзган. Навоий «Хамсат ул-мутаҳаййирин» асарида бу қасидага жавобан ёзган «Туҳфат ул-афкор»нинг яратилиш тарихини баён этади. Шу ерда Жомийнинг Хусрав Деҳлавий қасидасига «Лужжат ул-асрор» («Сирлар теранлиги») номли жавобия ёзгани ҳақида тўхталиб ўтади.
46. Тарж.: шоҳ ноғорасининг ичи бўшу ғулғуласининг ҳайқириғи бош оғриғидир, кимки ҳўл-қуруққа қаноатланса, денгиз ва ер юзининг подшоҳидир.
47. Тарж.: шоҳлар қасрининг кунгураси Зуҳал (Сатурн сайёраси) мақомидан ҳам юксак бўлсада, билгилки, дин қалъасининг деворидаги рахналар ундандир.
48. «Туҳфат ул-афкор» – Навоийнинг Амир Хусрав Деҳлавий «Дарёйи аброри»га жавобан форс тилида ёзган қасидаси. Шоир уни ёзишда Жомийнинг жавобияси «Лужжат ул-асрор»ни ҳам назарда тутганлигини қайд этиб ўтади. Навоийнинг бу қасидаси «Ситтаи зарурия» («Олтита зарурлик») дейилган умумий ном остидаги олти қасидадан биридир.
49. Тарж.: Ҳукмрон (подшоҳ)лар тожини безовчи ўтли лаъл (уларнинг) бошларида хом хаёллар пиширувчи лаққа чўғдир.
50. «Баҳористон» – Абдураҳмон Жомийнинг 1487 йилда Саъдий Шерозийнинг машҳур «Гулистон» номли асари пайравлигида ёзган ахлоқий ва дидактик мазмундаги асари. Уни Жомий ўз ўғли Зиёвуддин Юсуфга дарслик тарзида яратган. «Баҳористон» муқаддима ва 8 бобдан иборат: (1. Орифлар саргузашти. 2. Улуғлар ҳикматлари. 3. Адолатли шоҳлар ҳақида. 4. Сахийлик тарғиби. 5. Ишқий ҳикоятлар. 6. Ҳазил-мутойибалар. 7. Шеър ва шоирлар. 8. Тамсиллар). Навоий бу ерда «Туҳфат ул-афкор» номли қасидасининг матлаъини Жомий ўз «Баҳористон»ида келтиргани ва ғоят таъриф қилганини миннатдорлик билан ёдга олмоқда.
51. Муштарий – луғ. сотиб олувчи, харидор (форслар Биржис деб атайдилар) Юпитер сайёраси. Нужум илмида уни «Саъди акбар» («Фалак қозиси»), жойи 6-фалакда дейдилар.
52. «Миръот ус-сафо» – Амир Хусрав Деҳлавий қасидаси. Навоий таъкидлашича, уни шоир Хоқоний Шервоний қасидаси («Айвони Мадоин»)га татаббуъ қилиб ёзган.
53. Хоқоний Шервоний – Афзалуддин Бадил ибни Али (1120, Шервон – 1198, Табриз) буюк озарбайжон шоири. «Туҳфат ул-ироқайн» номли 3 мииг байтли маснавийси ғоят шуҳрат қозонган. 17 минг байтдан иборат девони ҳам бор. Навоий бу ерда Хоқонийнинг бир қасидаси жавобида Хусрав Деҳлавий ҳам қасида ёзганини тилга олади.
54. Тарж.: Кўнглим ёш боладир, ишқ пири унга тил бўйича устоздир. Юз қоралик – сабоқ ва мискинлик – мактаб гўшаси (бурчаги)дир.
55. «Жило ур-руҳ» – «Руҳнинг жилоси». Абдураҳмон Жомийнинг қасидаси. Навоий уни Амир Хусрав Деҳлавийнинг «Миръот ус-сафо» қасидаси жавобида ёзилган, дейди.
56. Тарж.: Муаллим ким? У – ишқ ва (ишқ) мактабининг хомушлик бурчагидир; дарс – нодонлик, доно дилим (эса), унинг сабақ олувчи ёш боласидир.
57. «Насим ул-хулд» – «Жаннат насими». Алишер Навоийнинг форсийда ёзган қасидаси. «Девони Фонийда Хоқонийга татаббуъ деб, бу ерда эса Хоқоний ва Хусрав Деҳлавий – ҳар иккаласига татаббуъ деб ёзади.
58. Тарж.: Муаллим – ишқдир, ақл пири – сабоқ олувчи боладир, болага адаб бериш учун фалак айланувчи чарх бўлди. Бу ерда қадимда мактабларда «фалак» (фалақ, фалоқ) дейилган, боланинг оёғидан ўтказиб, айлантириб қийнов, азоб берувчи қуролга ишора қилинмоқда. Бу қасида Навоийнинг «Ситтаи зарурия» таркибидаги 6 қасидадан бири.
59. «Руҳ ул-қудс» – «Пок, муқаддас руҳ». Навоийнинг мазкур 6 қасидаларидин бири.
60. Тарж.: Кандай яхши Қудрат қалами билан нарсалар тасвирланган; ундан ҳар замон минг хил ажойиб нақшлар пайдо бўлади.
61. «Айн ул-ҳаёт» – «Ҳаёт чашмаси». Навоийнинг форсийдаги 6 қасидасидан бири.
62. Тарж.: Тун посбонлари қора чодир ёйганларида, ой юзли ғунчаларга (гўзалларга) жилва берадилар.
63. «Минҳож ун-нажот» – «Нажот йўли». Навоийнинг «Ситтаи зарурия» таркибидаги 6 қасидасидан бири, форсийда ёзилган.
64. Тарж.: Юзинг шамъидин инсонлар кўзи нурланди, айни инсонликдан жаҳон кўз қорачиғи (қароғи) бўлдинг.
65. «Қувват ул-қулуб» – «Юраклар қуввати». Навоийнинг 6 қасидасидан бири, бу ҳам форсийда ёзилган.
66. Тарж.: Жаҳон – фано (катта) йўлининг тор марҳала (манзили)сидир; у ерда турма, бу йўл шоҳу гадонинг йўли. Байтда бу дунёнинг ўткинчилигига киноя мавжуд. Шоирнинг эътироф этишича, бу 6 қасидада Оллоҳ ва Пайғамбар (с. а. в.) мадҳи ва тасаввуф; маърифатга, ҳақиқатга оид фикрлар баён этилади.
67. «Фусули арбаъа» – «Тўрт фасл». Навоийнинг йил фасллари – «Саратон» (ёз), «Хазон» (куз), «Баҳор» ва «Дан» (қиш) деб номланган форсийдаги асарлари.
68. Хожа Калимуддин Салмон – Жамолуддин Хожа Салмон ибни Хожа Алоуддин Муҳаммад Соважий (1310, Ироқ Ажамидаги Сова шаҳри – 1376, ўша ер) – форс шоири. Унга «Қасидаи маснуъ» деган асари катта шуҳрат келтирган: Бу ўта мураккаб қасидани шоир бир неча баҳр, турли-туман шеърий санъатлар қўлланилган мувашшаҳ (безатилган, зийнатланган) тариқида ёзган. Унинг «Куллиёти»да 16 минг байтдан зиёд шеърлар ва «Жамшид ва Хуршид», «Фироқнома» достонлари мавжуд.
69. Тарсеъ санъати – икки мисраъ шеърни бир-бирига мос сўзлар билан безаб, оҳангдош қилиш санъати. Бу ерда Навоий Салмон Соважийнинг бир қасида матлаъида қўллаган мазкур санъатда бир сўзда такаллуф қилгани – четга чиққанини кўрсатиб ўтади (оби – мушки).
70. Тарж.: Покиза юзининг софлиги баҳор сувини тўкди. Жаннатдек кўйи (манзили)нинг ҳавоси тоза ва энг хушбўй ҳид таратди.
71. Тарж.: Баҳор фаслининг насими бўстонга шундай елдики, унда ошиқларга нигор (севгили) васлининг хуш иси етишди.
72. Халил ибн Аҳмад (ваф. 786 й.) – араб тилшунос олимларидан, аруз вазнларининг ижодкори ҳисобланади.
73. Тарж.: Эй, сенинг юзинг жаҳонни безовчи юлдуздир,. Эй, сенинг хушбўй ҳидинг жон роҳатидир; Ё раб, сенинг сочинг бўлмаса, чунонам паришонлик бўлади, кокилинг (эса) фиғонли тунга ўхшайди.
74. Ҳазрати Шайх Муслиҳуддин Саъдий – Муслиҳуддин Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибни Мушрифуддин Саъдий Шерозий (1203 – 8, Шероз – 1292, ўша ер), улуғ форс шоири. Унинг «Бўстон» ва «Гулистон» каби асарлари таркибидаги назмий ва насрий ҳикоятлари, 4 та девони таркибидаги лирик-ғиноий шеърияти ғоят машҳур бўлган.
Бу ерда Навоий шоир ғазалининг ранг-баранг ва гўзаллигини таърифламоқда.
75. Анварий – Авҳадуддин Али ибни Муҳаммад ибни Исҳоқ (1105, Абиварднинг Ховарон шаҳри – 1187, Балх), машҳур форс шоири. Анварий ўз ҳажвиялари билан эл оғзига тушган, уни қасиданависликнинг пайғамбари деб аташган. Шоирнинг қаламига 250 қасида, 337 ғазал, 472 рубоий, 557 қитъа мансуб бўлиб, шеъриятининг умумий ҳажми 15000 байтни ташкил қилади. Навоий бу ерда Анварий ва Салмон каби шоирларнинг шеърларидан дақиқ – нозик фикрлар хусусида унинг қошига муҳокама учун келганлари ва фикрини тўғри ҳисоблаб, муноқашалари (баҳс) бартараф бўлгани ҳақида ёзади.
76. Мир Шоҳий – Амир Оқмалик ибни Малик Жамолуддин Ферузшоҳий, тахаллуси Мир (амир) Шоҳий (1385, Сабзавор – 1453, Астробод), таниқли шоир, хаттот, наққош ва мусиқачи. Унинг аждодлари мўғул истилочиларига қарши кўтарилган деҳқон ва ҳунармандларнинг «сарбадорлар ҳаракати» деб довруғ таратган қўзғолоннинг етакчиларидан бўлганлар. Бу ҳаракатга барҳам берилгач, Мир Шоҳий Бойсунғур Мирзо (Шоҳруҳ Мирзонинг ўғли, Улуғбек Мирзонинг иниси) саройини тарк этиб, Сабзаворга қайтади ва деҳқончилик билан шуғулланади. Навоий «Мажолис ун-нафоисда бу шоирни кўрмагани, лекин ораларида ёзишмалар бўлиб турганини қайд этиб ўтган. Сабзаворда вафот этган шоирнинг наъшини Астрободга келтириб дафн қилинган.
77. Котибий – Шамсуддин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (туғ. й. номаълум, Туршез – 1435, Астробод), машҳур шоир, хаттот ва мунший. Тахаллуси хаттотлик санъатига иштиёқи ва ундаги маҳорати баланд бўлганига далилдир. Манбаъларда Котибий қаламига 140 асар мансуб деб қайд қилинади. Девони ва «Хамса»сига кирган достонлари бор.
78. Султон ус-салотин – Ҳусайн Бойқаро назарда тутилади. Ҳусайн Бойқаро Темур Кўрагон наслидан бўлиб, Мирзо Мансур Бойқаронинг ўғлидир. У 1438 й. туғилган ва 1506 й. вафот этган. Навоийнинг болаликдан дўсти. 1469 й. Ҳирот тахтига чиққанида Навоий Самарқандда таҳсил олаётган эди. У дарҳол Навоийни махсус фармон билан пойтахтга даъват этган ва дўстини аввал муҳрдорлик, кейинчалик вазирлик рутбасигача кўтарган эди ва унинг халқпарварлик йўналишдаги фаолиятига ҳамда самарали ижодига кенг йўл очиб берган, зарур имкониятларни яратиб берган эди. Ҳусайн Бойқаро даврида Ҳирот бутун Шарқда илм-маърифат, санъат, адабиёт ва маданиятнинг яшнаган марказига айланган эди. Ҳусайн Бойқаро қадимги ўзбек тили тақдири масаласига катта масъулият ва зўр таважжуҳ билан қараган. Ўзи ана шу тилда гўзал шеърлар битган яхши шоир ҳам. У «Ҳусайний» тахаллуси билан ижод қилар эди. Навоий «Мажолис ун-нафоис»нинг 8-мажлисини Ҳусайн Бойқаро ғазаллари таҳлилига бағишлаган. Ҳусайн Бойқаро қаламига 1485 й. насрда битилган бир рисола ҳам мансуб. Унда Навоий «Хамса»си ва шеъриятига ғоят юксак баҳо берилган.
Навоий ҳам деярли ҳар бир асарида Ҳусайн Бойқаро таърифига алоҳида боблар ажратган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур тили билан айтганда, «Султон Ҳусайн Мирзонинг замони ажаб замоне эди, аҳли фазл ва беназир элдин Хуросон, батахсис Ҳирий шаҳри мамлу эди. Ҳар кишинингким, бир ишга машғуллуғи бор эрди, ҳиммати ва ғарази ул эрдиким, ул ишни камолға етургай».
Навоий бу ерда ҳам Ҳусайн Бойқаронинг унга кўрсатган эҳтироми ва асарларига эътибори, умуман илм, адаб аҳлига бўлган юксак муносабатини баён этади.
79. Ҳассон Собит ва Лақит – ҳижрий тарихнинг аввалларида яшаган араб шоирлари.
80. Иброҳим Маҳдий (779 – 839) – араб аббосий халифаларидан Маҳдийнинг ўғли. Бағдодда халифалик қилган. Замонасининг таниқли олимларидан, санъат ва адабиёт ҳомийси ва ижодкори бўлган.
81. Маъмун халифа – IX асрда Бағдодда халифалик қилган Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли. Маъмун даврида маданият, илм-фан жуда юксалган.
82. Камол Исмоил (1170, Исфахон – 1238, ўша ер) – атоқли форсийгўй исфахонлик шоир, 12 минг байтдан нборат девони бор. Уни қасида бобида «халлоқ ал-маоний», яъни маънолар (бу ерда ҳам янги тимсоллар, ҳам янги маънавий санъатлар назарда тутилади) ижодкори деб ардоқлашган.
83. Заҳир – Заҳир Форёбий, Заҳируддин Тоҳир ибни Муҳаммад (1160, Балх – 1202, Табриз), асли хоразмлик, Нишопур мадрасаларида таҳсил кўрган, кўп сафарларда бўлган. Унинг шогирди шеърларини тўплаб, девон тартиб қилган ва Мажидуддавла деган озарбайжон амалдорига тақдим этган. Заҳир қасидаларида мадҳ асосий мавқеъда бўлиб, уларнинг зимнида ҳукмдорларни одил, инсондўстлик ва ҳимматли бўлишга даъватни ўқиб олиш қийин эмас. Шоирнинг қитъалари ҳам ижтимоий ақидаларни тўлароқ баён қилади. Навоий бу ерда Заҳирни қасидагўйликдаги маҳоратини назарда тутади.
84. Фирдавсий – Абулқосим Мансур ибни Ҳасан Тусий (934, Тус яқинидаги Божий қишлоғи – 1021, ўша ер) улуғ форс шоири. Ёшлигидан қадимги достонлар, ривоят ва асотирларга қизиқиши бениҳоя бўлган Абулқосим, айниқса Абу Мансур Абулмуайяд Балхийнинг, Масъуд Марвозийнинг ва Дақиқийнинг тугалланмай қолган «Шоҳнома»ларини жамълаб, ўрганиб чиқади. 975 – 976 йилларда ўзининг «Шоҳнома»сини ёзишга киришади ва қарийб ўттиз йил меҳнат қилиб, 994 йилда уни тугаллайди. Лекин бу даврга келиб, шоирга ҳомийлик қилган сомонийлар таназзулга юз тутган ва тахтни Маҳмуд Ғазнавий эгаллаган эди. 1010 – 1014 йилларда Фирдавсий «Шоҳнома»ни замонага созлаб таҳрир қилиб чиқади. Аммо асардаги зардуштийлар мадҳи, умуман ғоратгар истилочиларга нафрат, уларга қарши туришга даъват сарой аҳли, сарой шоирлари ва ҳукмронга маъқул тушмайди. Фирдавсий таъқибдан қочиб, қолган умрини саргардонликда ўтказади. У 87 ёшида Тус яқинида вафот этади ва ўз боғига дафн қилинади. Ҳозирги кунда Эрондаги «Кохи Гу-листон» музейи фондида «Шоҳномаи Бойсунғурий» номи билан машҳур, Шоҳруҳ Мирзонинг ўғли, Улуғбек Мирзонинг иниси Бойсунғур Мирзо томонидан нодир нусхалар асосида тайёрланган (унга Бойсунғур Мирзо сўзбоши ҳам ёзган) «Шоҳнома» сақланади. Бадиий безакларга бой, 22 та миниатюра ўрин олган бу қўлёзмани Жаъфар деган котиб китобат қилган.
Фирдавсий қаламига бир неча ғиноий – лирик қасида ва ғазаллар, қитъа ва рубоийлар ҳам мансуб. 100 байтлар чамасидаги бу шеърларни турли манбалар, чунончи, фарҳанг, тазкира ва баёзлардан олиб, немис олими 1872 йилда нашр қилган.
Навоий бу ерда Фирдавсийни маснавий устодларидан деб таъриф қилмоқда.
85. Султон Тўғрул – Салжуқийлар сулоласининг охирги ҳукмдори. Ироқда подшоҳлик қилган. Шоҳ Шужоъ (ваф. 1385) – Эронда ҳукм сурган Оли Музаффар ҳукмдорларидан. Олим ва шоир бўлган.
86. Хулогухон (Ҳалокухон) (ваф. 1285) – Чингизхоннинг набираси. Элкония давлатининг биринчи ҳукмдори.
87. Темур Кўрагон (1336, 9 апрель, Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) – 1405, 18 февраль – Ўтрор) – Темурийлар сулоласининг асосчиси, йирик саркарда. Отаси Тарағай барлос қабиласи зодагонларидан. Онасининг исми Тагина бўлган. 1370–1507 йиллар мобайнида Темурийларнинг марказлашган давлати. Мовароуннаҳр ва Хуросондан ташқари Эрон, Ироқ,Озарбайжон ва Ҳиндистоннинг шимолий қисмини ўз ичига олган.
Навоий «Мажолис ун-нафоис»да Темур шахсияти, фаолиятига баҳо бериб, VII мажлисин унинг номи билан очар экан, кези келганда назм ва насрдан бирор байт ўқиб юборар, адабиётдан хабардор бўлган, деб ёзади. Бу ерда Ҳулогухон давридан Темур Кўрагон, унинг ўғли Шоҳрух замонигача туркий тилда ижод қилган кўп шоирлар яшаб ўтди, деб таъкидланмоқда.
88. Шоҳрух Султон (1377 – 1447) – темурий ҳукмдорлардан. Темурнинг тўртинчи ўғли. Улуғбек ва Бойсунғур мирзоларнинг отаси. Унинг 42 йиллик ҳукмронлик даврида Самарқанд, Ҳирот, Марв ва б. жойларда бир қанча истеҳком, бинолар ва иншоотлар қурилди, илм-фан, маданият, адабиёт ривож топди. Навоий бу ерда Шоҳрух замонида туркигўй шоирлар ижод қилгани ҳақида сўз юритмоқда.
89. Саккокий (XIV аср охири ва XV аср биринчи ярми) – туркигўй лирик шоир. Улуғбек Мирзо даврида шуҳрат қозонган. Шоирнинг Улуғбек Мирзо, Халил Султон ва б. нуфузли шахсларга қасидалари бор.
90. Ҳайдар Хоразмий (XIV аср охири – XV аср биринчи ярми) – Низомий Ганжавийнинг «Маҳзан ул-асрор» достони асосида таржима йўсинида ўзига хос бир достон яратган. У Темурийлардан Умаршайхнинг ўғли Искандар Мирзо даврида ижод қилган ва ўз достонини унга бағишлаган.
91. Атоий (XV) – туркигўй, соҳиби девон шоир. Унинг ғиноий шеъриятида мажозий ва ҳақиқий ишқ юксак маҳорат билан тараннум этилган.
92. Муқимий (XV) – ҳиротлик туркигўй шоир. Навоий «Мажолис ун-нафоис» тазкирасининг иккинчи мажлисида бу шоир ҳақида маълумот беради ва унинг тасаввуф истилоҳотини яхши билганини таъкидлайди.
93. Яқиний (XV) – туркигўй шоир ва адиб. Шоирнинг насрда ёзилган «Ўқ ва ёй» мунозараси ўзбек адабиётидаги шу жанрнииг етук намунаси саналади. Навоий ўз тазкирасида бу шоир ҳақида: «Тундроқ машраблиқ (яъни: қўпол, кескин феъл-атворли) киши эрди… охир дамида тавба қилиб, аҳли салоҳ тариқи била кечти», – деб ёзади.
94. Амирий (XIV аср охири – XV аср аввали) туркий ва форсийда равон шеърлар ёзган шоир. Унинг «Даҳнома» номли ғиноий достони ҳам бор. Қабри Бадахшон томонидаги Арҳангсарой деган жойда, деб ёзади Навоий ўз тазкирасида.
95. Гадоий (туғ. 806/1403 – 1404) – туркигўй, соҳиби девон шоир. Унинг ягона девони Париж Миллий китобхонаснда сақланади. Гадоийнинг Шоҳрух набираси (қизининг ўғли) Халил Султонга бағишланган тугалланмаган қасидаси бор. Ўзбек адабиётшунослигида биринчи марта шоир шеърлари 1965 йилда (ношир ва сўзбоши муаллифи С. Ғаниева) ва тўла ҳолда Париж нусхаси асосида 1973 йилда (ношир ва сўзбоши муаллифи Э. Аҳмадхўжаев) босмадан чиққан. Навоий Гадоий шеъриятига ўз «Мажолис ун-нафоис»ида юқори баҳо берган.
96. Лутфий (1366, Ҳиротнинг Деҳиканори – 1465, ўша жой) – туркийда кўпроқ ёзган, форсийда ҳам қалам тебратган шоир. Лутфий девони ғазал, туюқ, қитъа, рубоий, қасида ва фардлардан таркиб топган. Навоий «Мажолис ун-нафоис»да Лутфий форсий ва туркийда ўхшаши йўқ сўз санъаткори бўлганини ва асар охирида у билан бир учрашувини баён этади. «Насойим ул-муҳаббат» асарида Лутфийнинг тасаввуф билимдони эканлигидан далолат берувчи таърифни келтиради. Лутфийнинг Шоҳрух Мирзо, Бойсунғур Мирзо ва Жомийга гўзал қасидалари бор.
Лутфий «Гул ва Наврўз» номли достон яратган дейилади. Лекин бу асар Лутфийга мансуб эмаслиги ҳақида адабиётшунослигимизда мунозаралар олиб борилди, масала ҳамон ҳал бўлмади.
97. Султон Бобур (ваф. 1457, Машҳад) – Абулқосим Бобур Темурий ҳукмронлардан. 1447 – 1457 йилларда Хуросонда шоҳлик қилган. Шоҳрух вафотидан кейин авж олиб кетган Темурий шаҳзодаларнинг ўзаро курашларига дош бера олмай пойтахтни ташлаб кетганлар Бобур тахтга ўтиргач, қайтиб кела бошлаганлар. Улар ораснда Навоийнинг оиласи ҳам бор эди. Навоий ва Ҳусайн Бойқаро ёшликларида ана шу Бобурнинг сарой хизматига кирган эдилар. Абулқосим Бобур маданиятимиз тарихида чуқур из қолдирган шоир, хаттот, адабиёт ва санъат аҳли ҳомийси, «Шоҳномаи Бойсунғурий» номи билан машҳур бўлган гўзал китобат ташаббускори ва иштирокчиси Бойсунғур Мирзонинг ўғли эди.
98. Рустами достон – бу ерда Навоий Ҳусайн Бойқарони Абулқосим Фирдавсийнинг машҳур «Шоҳнома»си қаҳрамони Рустамга ўхшатмоқда.
99. Соми Наримон – Фирдавсий қаҳрамонларидан, Зобулистон ҳукмдори Рустамнинг бобоси. Бу ерда Навоий Ҳусайн Бойқарони Соми Наримонга ўхшатмоқда.
100. Искандар (мил. ав. 356 й., Пелла – мил. ав. 323 й., Бобул) – Юнондаги Мақзун вилояти ҳукмдори. Шарқда Искандари Зулқарнайн номи билан машҳур. Шарқ адабнётида Искандар ҳақида биринчи достон Фирдавсий «Шоҳнома»си таркибида каёнийларга бағишланган қисмларда келтирилади, Низомий Ганжавий «Искандарнома» («Шарафнома» ва «Иқболнома» деб номланган икки қисмдан иборат), Хусрав Деҳлавий «Ойинаи Искакдарий» номли достонлар яратишган. Жомий ва Навоийларнинг ҳам «Хирадноман Искандарий» ва «Садди Искандарий» достонлари мавжуд. Бу достонларда Искандар одил ва халқпарвар ҳукмрон сифатида таъриф қилинади. Искандар тимсоли Шарқ шеъриятида кўплаб келтирилади. Бу ерда Навоий Ҳусайн Бойқарони Искандарга ўхшатмоқда.
101. Жамшид – ривоятларда Йима, Фирдавсий «Шоҳнома»сидаги қаҳрамонлардан бири, Таҳмураснинг ўғли. 700 йил ҳукмронлик қилган дейилади. Унинг даврида темирдан ҳарбий аслаҳалар, либос тикиш, деҳқончиликка асос солинган. «Наврўз» байрамини ҳам Жамшид жорий этган. Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да Жамшидга алоҳида мақола бағишлайди. Бу ерда ҳам шоир Ҳусайн Бойқарони Жамшидга ўхшатмоқда.
102. ар.: «Султон ибн Султон, Ҳоқон ибн Ҳоқон, дин, дунё ва салтанат қуввати Абулғозий Султон Ҳусайн Баҳодирхон Оллоҳ таоло унинг салтанати ва мулкини абадий қилсин, оламни унинг яхшилиги ва кароматидан баҳраманд айласин».
103. 905 ҳ. й. – мил. 1499 – 1500 й.

Манбаъ: http://navoi.natlib.uz/

022

(Tashriflar: umumiy 52 870, bugungi 7)

10 izoh

  1. Ҳам азоб ҳам роҳат! Тушуниш учун ўқувчи ҳам ақлан, ҳам руҳан зўриқиши керак. Моҳиятга кирганда, айниқса, фикр исботи учун келтирилган назмни ўқиганда киши маза қилади. Фақат изоҳларга мурожаат қилиш, ҳар сафар пастга тушиб-чиқавериш одамни икки баробар қийнаркан. Ҳамон ўқувчига ёрдам тариқасида изоҳ ёзилган экан, уни ўз ўрнида, яъни рақмларнинг ўрнига Қавс ичида изоҳнинг ўзи келтирилса, ўқувчининг, асарни ўқигиси келган одамнинг машаққати бир оз бўлсада камаярди.
    Игна билан қудуқ шундай қазилса керак-да!

Izoh qoldiring