Abbos Bahodur

timur

АББОС БАҲОДУР, Аббос баҳодур қипчоқ, Аббосбек (?—1387) — Амир Темурнинг сафдоши, йирик лашкарбоши. Жета мўғулларига қарши курашда фаол қатнашган. Аббос Баҳодур Жанги лойда Амир Темур черикининг қанбулияа (марказида) туриб, катта жасорат кўрсатган. 1370 й. амир Хусайн б-н бўлган сўнгги жангда Амир Темур тарафида жанг қилиб, кўп баҳодирлик кўрсатган. 1370 й. 9 апрелда амир Хусайн устидан тўла ғалабага эришилгач, Амир Темур Аббос Баҳодурга бошқа йирик лашкарбошилари қаторида амири лашкар (черик беги) ҳарбий унвонини берган.
Аббос Баҳодурнинг ёши Соҳибқиронга нисбатан улуғроқ бўлган бўлса керак, чунки у 1385 й.гача бўлган ҳарбий юришларда фаол қатнашиб, шу йилдан эътиборан кўпроқ ўғруқда қолдирилган. Хусусан у 1386 й. бошланган «уч йиллик юриш»да иштирок этмай, Самарқандда «Мовароуннаҳр вилоятининг забти учун» қолдирилган. 1387 и. охирида Тўхтамишхон Мовароуннаҳрга бостириб келганида у б-н Ўтрордан 5 км шарқроқда жойлашган Чукалак мавзеида бўлган жангда ярадор бўлиб, вафот этган.

(Tashriflar: umumiy 65, bugungi 1)

Izoh qoldiring