Samarqandning muqaddas qadamjolari. Videolar & Xurshid Davron. Samarqand xayoli

Ashampoo_Snap_2016.10.13_22h10m08s_003_.png 18 октябр —  Самарқанд куни 

  Мирзо Бобур Самарқанд тупроғида дафн этилган буюк зотлар ҳақида «Бобурнома»да шундоқ  маълумот беради: “Ҳазрати Рисолат  замонидин бери ул миқдор аиммаи Исломким (Ислом олимлариким), Мовароуннаҳрдин пайдо бўлубтур, ҳеч бир вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай. Шайх Абу Мансурким, аиммаи каломдиндур, Самарқанднинг Мотурид отлиқ маҳалласидиндур… Яна соҳиби “Саҳиҳи Бухорий” Хожа Исмоил  Хартанг (Бухорий кўмилган Хартанг қишлоғига ишора) ҳам Мовароуннаҳрдиндур. Яна соҳиби “Ҳидоя”ким (Бурҳониддин ал-Марғиноний), Имом Абу Ҳанифа мазҳабида “Ҳидоя”дин муътабарроқ китоби фиқҳ  кам бўлғой, Фарғонанинг Марғинон отлиқ  вилоятиндиндур, ул ҳам дохили Мовароуннаҳрдур”…

САМАРҚАНД
Хуршид ДАВРОН

Ўзбекистон халқ шоири
0044

Бир шивир мисоли Самарқанд
Бисмиллоҳ каби ложувард

Юлдузлар остида дунёнинг
Энг гўзал аёли мисоли
Соғинчим тимсоли
Сочлари шамолда ёйилган
Навбаҳор тоширган Ёйиқдай
Симобий либосга ўранган
Темур эркалашларига ўрганган
Улуғбек қонидай сочилган
Қизғалдоқлардай очилган
Юлдузлар остида дунёнинг
Энг гўзал аёли мисоли
Дунёнинг энг гўзал шеърини
Болалик чоғимдан қучоқлаб
Онамдай эркалаб шивирлар
Самарқанд Самарқанд Самарқанд

Бир шивир мисоли мунгли дард
Бисмиллоҳ мисоли ложувард

01

Ўзбекистон Миллий энциклопедиясидан:
Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик, зиёратгоҳ. Имом ал-Бухорий дафн этилган Челак тумани Хартанг қишлоғидаги қабристон мусулмон ахлининг энг табаррук ва азиз зиёратгохларидан бўлиб келган. 16-а.да Имом ал-Бухорий кабри устига мўъжазгина макбара, ёнига масжид қурилиб, ҳовлисига бир неча туп чинор экилган. Лекин шўро тузуми давридаги даҳрийлик сиёсати туфайли бу маскан каровсиз аҳволга тушиб қолган. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Имом ал-Бухорий каби бутун умрини иймон ва эътиқод, илм-маърифат, диёнат йўлида бахшида этган улуғ зотлар хотираларини эъзозлаш, улар номлари б-н боғлик жойларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор берила бошланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апр.даги «Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий тақвим бўйича 1225 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори асосида алломанинг мақбараси ўрнида махсус ёдгорлик мажмуи барпо этилди. Бу ёдгорлик мажмуи Ўзбекистан Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида яратилган лойиҳа асосида Самарканд, Бухоро, Хива, Тошкент, Андижон, Наманган, Қўқон, Шаҳрисабз халқ усталари томонидан 1998 й.да қурилди.
Мажмуа авваламбор зиёратгоҳ, муқаддас қадамжо, сўнг кундалик, жума, ҳайит намозлари ўқиладиган жой вазифасини ўтайди. Бу ерда ҳадис илминм ўрганиш ва б. маърифий ишларни амалга ошириш ҳам кўзланган. Ёдгорлик мажмуининг бош режасини тузишда анъанавий миллий меъморий ечимлар (пештоқ, равоқ, гумбаз, айвон ва б.) асосида барпо этилган бинолар (мақбара, масжид, маъмурий ва б. иншоотлар) нинг ҳовли атрофида шаклланиши кўзда тутилган. Мажмуа олдидаги маъмурий бинонинг (ўлчами 106,0×12,0 м) бош тарзи жан.га қараган. Ёдгорликка учта пештокли, ўймакор эшикли дарвозахоналар орқали кирилади. Асосий дарвозахона-нинг олди ва ҳовли томонидан анъанавий услубда маҳобатли пештоқ ишланган (ўлчами 12,0×14,6 м). Миёнсарой диаметри 10,5 м ли мовий гумбаз б-н ёпилган. Олд пештоқнинг икки тарафида моҳирлик б-н ишланган кошинлар орасига араб ва лотин алифболарида ёдгорликнинг қурилиши ҳақида маълумот берадиган лавҳа ўрнатилган. Икки канотдаги нисбатан кичик пештоқли дарвозахоналар (гумбазининг диаметри 6,0 м) бинонинг мутаносиб равишда яхлитлигини сақлаган ҳолда унга ўзига хос салобат бахш этади. Катта дарвозахонанинг ўнг тарафида маъмурий ва б. ёрдамчи хоналар жойлашган. Бош йўлнинг ўнг тарафида фаввора қурилган. Ундан чапда, масжид тарафда қад. чинорлар ва ҳовуз сақланиб қолган. Ҳовли саҳнидаги йўлаклар чорси шаклидаги оҳактош ғиштлар б-н қопланган.
Мажмуа мужассамотининг марказ ўқи Имом ал-Бухорий мақбарасида ўз якунини топган. Мақбара мурабба шаклида қурилган бўлиб, ўлчами 9,0×9,0 м, баландлиги 17,0 м. Мақбара девори зангори, ҳаво ранг ва оқ сирли кесма кошинлар, мармар, оникс ва гранит тошлар б-н қопланган. Кошинлар гириҳ шаклида терилиб, орасида безакка уйғунлаштириб арабча хатда ҳадислар битилган. Сатҳни безашда бир-бирига ўхшаш шакллардан моҳирлик б-н фойдаланилган. Ички безагида ганчкорлик, бўяма нақш ва турли рангдаги кошинкори нақшлар кўшилиб, уйғунлашиб кетган. Ташқи гумбаз Амир Темур мақбараси гумбазига ўхшаш — қобирғалидир. Гумбазнинг ичи дойра шаклида бўлиб, ранг-баранг сержило нақшлар б-н безатилган. Мақбара марказида оқиш-кўк шаффоф оникс тошдан ишланган сағана ўрнатилган. Мақбаранинг ўнг томонидаги эшикдан зина орқали мақбаранинг остки қаватига — дахмага тушилади. Юқори қаватдаги сағананинг айнан остида Имом ал-Бухорий жасадлари қўйилган қабр мар-мартош б-н қопланган.
Ҳовлининг чап томонида масжид жойлашган. Масжид — хонақоҳнинг умумий майд. 786 кв.м. Пешайвонининг умумий майд. 214 кв. м. Хонақоҳва пешайвонда 1500 га яқин киши намоз ўқиши мумкин. Ҳовлининг ўнг қанотида ҳам пештоқли ва миёнсаройли бино бор. Миёнсарой гумбази ҳам бош-қа гумбазлар б-н бир хил шаклда ва ўлчамда қурилган. Бу бинода кутубхона, илмий ходимлар хонаси ва б. юмушларга мўлжалланган хоналар мавжуд. Буларнинг умумий майд. 946 кв. м. Пешайвонининг майд. 110 кв.м. Кутубхонада Қуръони каримнинг ноёб қўлёзмалари, турли нашрлари, Имом ал-Бухорий асарларининг нашрлари ва б. китоблар бор. Мажмуа тўрида — мақбаранинг орқа тарафида ҳадис илмини ўрганишга мўлжалланган ўқув маркази — «Дорул Ҳадис биноси жойлашган.

Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан:
Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий мозори. Суғди калон туманида, Хартанг деган ўриндадир. Шу мозорнинг сабабидан ҳозирда ўша қишлоқ «Хожа Исмоилий» номи билан машҳурдир. Имом Муҳаммаднинг мозори устида, унинг шимоли-шарқий тарафида унга яқин бир ўринда бир масжид яқинидадир. Самарқанд шаҳридан Хартанг қишлоғигача икки тош [16 чақирим]лик йўл. Имом Муҳаммад («Саҳеҳи Бухорий») китобининг муаллифидир. Бу китоб минг олти юз ҳадиснинг жамеъдир. 256 [870 йили 30 сентябрь]да рамазон ҳайитинннг кечаси хуфтан намозидан кейин ўлди. Оғиз очар куни туш намозидан сўнг юқорида айтилмиш ўринда кўмилди. Унинг қабридан анча муддатгача мушкдан ҳам хушбўйроқ [ис] келиб турди, кейин йўқолиб кетди. Нақл қилишларича, Бухорода турган вақтда «икки ёш бола бир онани эмса, ўрталарида эмизаклик собит бўлади», деб фатво берган. Бухоро имомлари бунга эътироз билдириб, уни Бухородан сургун қилганлар. Самарқандга келгандан кейин, Самарқанд уламолари ҳам унга қарши турдилар. Ночор Хартанг келиб турди. Шу ерда Ҳақ раҳматига восил бўлди.
Тажрибада кўрилганки, кимки «Саҳеҳи Бухорий» китобини бошига қўйиб, шаҳар ва маҳаллаларни айланиб чиқса, албатта ўша шаҳар ва маҳалла аҳлини офатлардан сақлаб қолади. Илгарилари ҳам ҳар қачон Самарқанд шаҳрига бирор офат келса, шаҳар хослари йиғилиб дуо қилсалар дуолари ижобат бўлиб, у бало мусулмонлар бошидан дафъ бўларди. Кимки у кишининг табаррук мозорини зиёрат қилса, ғарб мамлакатларда уни мутабаррак тутардилар. Оллоҳга ҳамд бўлсин, бу ҳарфлар роқими шармсор юзини у киши остоналарига суртиб ва мозорларининг рўбарўсидаги ҳужрада бўлиб ниёзмандлик қилғонман, у кишига раҳмат ва жойи жаннатдан бўлсин.

Имом Ал-Бухорийнинг Бухорони тарк этиб,Самарқандга келиши билан боғлиқ яна бир ривоят мавжуд: Буюк аллома яшаган кезлардаги халифанинг Бухородаги ноиби Холид ибн Аҳмад аз-Зуҳалий уни саройга келиб ҳадис илмидан сабоқ беришга таклиф этади.
«Мен илмни султону амирлар эшигига олиб бормайман. Агар амирга илм керак бўлса, болаларни (саройидагиларни) уйимга ёки масжидимга юборсин». Алломанинг кескин жавоби ноибнинг қаҳрини келтиради ва ҳадислар илми султонига шаҳардан чиқиб кетишга фармон беради.
Бу воқеани эшитган Самарқанд уламолари Имом Исмоил ал-Бухорийни ўз шаҳарларига таклиф этадилар.
Имом Исмоил ал-Бухорий Самарқанд томон борар экан, шаҳар яқинидаги Хартанг қишлоғида бетоб бўлиб қолади. Аллома ҳижрий 256 йили рамазон ойининг охирги куни (милодий 872 йил 1 сентябр) 62 ёшида вафот этади ва шу ерга дафн этилади.

01

Ўзбекистон Миллий энциклопедиясидан:
ХОЖА АҲРОР МАЖМУАСИ — Самарқанд атрофидаги меъморий ёдгорлик (15—20-а.лар); Самарқанд туманидаги Улуғбек қишлоғи ҳудудида. Хожа Ахрор қабри яқинида турли даврлар-да бунёд этилган Нодир Девонбеги мадрасаси, икки айвон, масжид, минора ҳамда ҳовузли ҳовлидан иборат мажмуа. Мажмуанинг маркази 8 ёқли ҳовуз, унинг жан.да Хожа Ахрорнинг оқ мармарли қабртоши бор, қабртошига араб ёзувида ҳуснихат б-н марсия ёзилган. Шим.да Нодир Девонбеги мадрасаси, тўртбурчак ҳовлининг атрофида ҳужралар жойлашган; ҳовлининг ғарбида айвон бор, безаклари 17-а.га хос, мармар курсили устунлар бошаси муқарнасли, шифти 3 қисмга бўлиниб, юлдузсимон шаклдаги ҳовузаклар ишланган. Иккинчи мурабба тарҳли айвоннинг шарқий томони очиқ, қолган уч томони калин девор б-н ўралган, деворларига чуқур равоқлар ишланган; ён томонидан масжидга кирилади. Масжид синчли бино бўлиб, тўғри тўртбурчак тархли, ёғоч устун-тўсинли, шифти вассали, нафис нақшлар б-н серҳашам безатилган. Масжид изорасига кошинкори нақшлар ишланган, мехроб ва равоклари муқарнаслар б-н тўлдирилган, юқоридаги ҳошия қаторлар қирма усулида бажарилган. Ҳужралар ҳовлининг шим.да жойлашган, содда, безаксиз. Ҳовуз ёнида таги 6 қиррали минора қад кўтарган. Таъмир вақтида томи тунука б-н ёпилган. Таъмирлашда уста Саъдулла (1909), ганчкор уста Т. Исмоилов (1921), ду-радгор уста Ҳафиз ва б. қатнашган.

Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан:
Солиҳлар қутби, яхшиларнинг суянчиғи ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, сирлари муқаддас бўлсин мозори. Шаҳар ташқарисида, ундан икки чақирим чамаси узоқдадир. Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг лақаби Носир уддин бўлиб, насаби Умари Хаттобга эришади. Бу киши асли Тошкент вилоятидан бўлиб, султон Абу Саъиднинг истаки ва илтимоси билан Самарқандга кўчиб келиб, Хожа Кафшир маҳалласида тура бошлади. Хожа Кафшир шаҳарнинг жануб томонида ва бир тошнинг учдан бир улуши [4000 қадам] чамаси олисроқдадир. Хожа Аҳрор ҳазрат мавлоно Яъқуб Чархийнинг муриди бўлиб, у (бухоролик) ҳазрат Хожа Баҳо ва-д-дин Нақшбанднинг муридидир. Лекин мавлоно Яъқуб тугалликни ҳазрат Хожа Ало ва-д-дин Аттордан топган. Хожа Ало ва-д-дин Аттор хожа Баҳо ва-ддиннинг халифаси эди. Хожа Аҳрор шайхлик йўлини касб этиб юрган чоғларида, Ҳирот, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига сафар этиб, ўша замонинг шайхлари бўлган Сайид Қосим, мавлоно Низом ид-дин Хомуш, шайх Баҳо ва-д-дин Умар сингари зотларнинг сухбатларига етишди. Энг кейин мавлоно Яъқуб Чархийга йўлиқиб, мурид бўлди ва у кишидан тугаллик топиб, замоннинг биринчиси ва жаҳоннинг тенгсиз бир кишиси бўлди. Чунончи ҳазрат мавлоно Абдураҳмон Жомий унинг номига ёзган «Тўҳфат ул-аҳрор» китобида айтадирким:

Зад ба жаҳон навбати шаҳаншоҳий
Камкабаи факри Убайдуллоҳий,
Он ки зи ҳуррияти факр огаҳ аст,
Хожаи Аҳрор, Убайдуллоҳ аст.

Таржимаси:

Дунёда подшоҳлик нақорасини чалди,
Убайдуллоҳ фақрининг шавкати.
Фақрнинг эркинлигидан хабардор бўлган кимса,
Эрклиларнинг эгаси бўлган Убайдуллоҳдир.

Ўзга бир китобида айтилган:

Хожаи хожагони корогоҳ,
Қиблаи муқбилон Убайдуллост.

Таржимаси:

Хожалар корхонасининг хожаси,
Бахтлиларнинг қибласи Убайдуллоҳдир.

Шунга ўхшаш, хожанинг таржимайи ҳоли, даража ва кароматларини билдирувчи мавлоно Муҳаммад Қозининг «Силсилат ул-орифин» ва мавлоно ас-Сафийнинг «Рашаҳот» номлик китоблари бордирким, уларни кўчиришга бу рисоланинг саҳифалари торлик қилади. Барча кучли ва азаматли хоқонлар хожага қуллик, фармонбардорлик ва ихлоскашлик камарини белларига боғлагандирлар. Хонлар, бошларида хонлик жиғаси ва белларида подшоҳлик камари бўлган ҳолда, унинг узангусида яйов югурар эканлар. Хожанинг эшигидаги хизматчиларга қарши озгина одобсизлик кўрсатган киши давлат ва мамлакатдан, балки тириклик ва соғлиқдан ажралиб, замонанинг ибрати бўлур экан. Валоят ва тасарруфининг кучлилигидан халқнинг ичи ва тошига эга бўлиб, истаган йўлига бошқарар экан. Хожа ички ва ташқи гўзалликлар билан безанган бўлиб, ички нисбатида шунча ширинлик бор эдиким, унинг бандига тутилганларга туганмас лаззат ва битмас ҳаловат муяссар бўлур экан. Чунончи, бунинг шоҳиди мозорининг зиёратидирким, ўлган кўнгилни ва титилган юракни тирилтиради, Унинг қабри юзланган кишига янги тириклик ва сонсиз қувонч бағишлайди.
Байт:

Чун равзаи хожа фоизи анвор аст,
Манзилгахи қутбу мажмаъи аброр аст.
Ҳуррияти ҳар ду кавн гардад ҳосил,
Ҳар кас ки ғуломи Хожа Ахрор аст.

Таржимаси:

Хожанинг мозори ёрукликлар берувчи бўлгани учун,
Қутбнинг ўрни ва яхшиларнинг йиғилиш жойидир.
Хожа Аҳрорнинг қули бўлган кишига
Икки дунё эркинлиги муяссар бўлғусидир.

Бу ихлос ерининг тўшаги [яъни Абу Тоҳирхожа] кўп вақтдан бери қумридай у мозорда бўйин боғлиқдир ва булбулдек у бўстонга тутунмишдир. Бир куни у бўсоғада юракнинг ёнишидан юзимни унинг мозоридаги тўшанган тошларга суйкар эдим, ҳавз бўйида ва Тубига ўхшаш дарахтлар остида ушбу ғазални айтиб битдим:

Куйи ту чист? Каъбаи дор ул-карори файз,
Сахнат биҳишту марқади покат ҳисори файз!
Hyp аст баски турбати қудси шиори ту,
Бинавишта гирди лавҳи ту: ҳозо мозори файз!
Жуз ажз нест боргаҳи худоро ниёз,
Хоки дари ту гаштаму, гаштам дучори файз!
Ё хожаи вали зи ту дорам таваққуве
Ман нахли хушку лутфи туам обери файз!
Аз лутфи хеш ин қадарам ташналаб мадор,
Субҳи дамидаи чи барам интизори файз!

Таржимаси:

Ётган жойинг нимадир? Файзнинг қўнар каъбасидир,
Саҳнинг беҳишту, пок қабринг яхшиликнинг қўрғонидир.
Сенинг покиза турбатинг равшан бўлгани учун,
Қабринг тоши теварагига «бу яхшилик мозоридир», деб ёзилган,
Поклик эшигига, тубанликдан ўзга тортиқ йўкдир,
Сенииг тупроғинг бўлиб, яхшиликка йўлиқдим.
Эй, вали бўлган хожа! Сендан бир ўтинчим бор.
Мен қурук бир ёғоч, сенинг файзли ариғингдан сув ичаман.
Лутфингдан мени бунча сувсатиб қўйма,
Сен ёриғ тонгсан, бу аҳволда файзни кутиб туришимга ҳожат қолмас.

Хожа Аҳрор кўп йиллар яшади. 895 [1490] йилда ражаб ойининг биринчи кечаси, жумъадан қайтишли шанба оқшоми ғурубдан бир ярим соат чамаси ўтган вақт [22 май 1490 й.] у бахтликларнииг қибласи ва орифларнинг орифроғи Самарқанднинг жанубий тоғи этагида бўлган Камонгарон қишлоғида, шанба оқшомида ўлди. Унинг жасади у ердан келтирилиб, ўзининг тураржойи бўлган Хожа Кафшир маҳалласида, «Муҳоватаи муллоён»нинг ташқарисида тупроқ ҳарамсаройининг хилваткадасига кўмидди. «Шайхлик йўлининг йўлбошчиси қолмади» мазмунида бўлган «Намонд муршиди роҳ» сўзи ўлимининг таърихидир [895/1490]. Хожанинг руҳониятидан авлоди ва Самарқанд халқини ҳимояти йўлида киши ҳайрон қоларлик тасаввуф асарлари кўринади. Хожанинг суҳбатдош ва халифаси кўп. Улардан бирови «Силсилат ул-орифин» китобинииг муаллифи ва даҳбедлик ҳазрат Махдуми Аъзамнинг пири бўлган мавлоно Муҳаммад Қозидир. [Ул ҳазрат] хожа мозорининг ёнида кўмилган, қабри хожа мозорининг қуйисида, жануб томонда, хожа оёғининг тушма-тушидадир. Мавлоно қабрининг устида дарё қирларидан майда қайроқ тошлар [келтириб] тўкканлар ва уларнинг қабри нишонаси ҳам шудир. Хожанинг ўзга халифалари ҳам кўпинча уларнинг ҳазирасида кўмилгандирлар. Бунинг тафсилоти «Рашаҳот» китобида айтилган. Шунга ўхшаш муаллиф ва бир талай асарларнинг муаллифи бўлган мавлоно Исматуллоҳ қабри ҳам хожа ҳазирасидадир. Мавлононинг ўлими 1009 [ 1600-01]дадир. Яна фазл эгаларининг қаймоғи ва «Тарихча» (ҳозирда «Таърихи Саййид Роқим» номи билан машҳур) китобининг муаллифи бўлган Мир Саййид Шариф Роқимнинг қабри ҳам хожанинг ҳазирисида, бобоси хожа Исомиддин ибн хожа Низомиддин ибн мавлоно Маҳмуд Гилонийнинг қабри ёнидадир. Яна Султонхон хожаи шайх ул-исломнинг қабри Хожа Аҳрор ҳазирасининг жануб томонидадир. Бу киши Хожа Аҳрор наслидан бўлиб, хожа мозорининг мутавалийси экан ҳамда Фарғонада хожа калонлик, Самарқанд ва Бухорода шайх ул-исломлик мансаби билан имтиёз топтан экан. Форсий ва туркий тилда мазалик шеърлар ёзган, девони бор, тахаллуси «Адо»дир. 1251 [1835-36]да Бухорода ўлди. Ўлигини ундан Самарқандга келтириб ҳурматлик бобоси (хожа Аҳрор)ёнида кўмдилар. Яна қози калон ва шайх ул-ислом мавлоно Мир Абд ул-Ҳайй хожанинг қабри ҳам шу қабристонда, Хожа Аҳрор мозорининг шимолидаги Нодир девонбеги мадрасаси жануби-шарқий бурчагининг тушма-тушидаги белгулик тепача устидадир. Мавлоно қабри билан Мадраса девори ораси 60 қадам чамаси келади. Мавлоно турли билимни билувчи эди. 1169 [1755-56J йилда туғилди. 74 йил тирикчилик қилди ва 1243 [1827-28] да ўлди. Самарқанд шаҳрида 40 йил қозилик қилди. Умрининг сўнгти кунларида илашган фалаж касалининг муддати 13 йил эди. Шу касаллик чоғида «Ҳавошии Шофиий бар шарҳи Байзовий», «Саҳеҳи Бухорий»нинг форсийча шарҳи», «Забури Довуд»нинг форсийча таржимаси, «Ахлоқи Баҳодурхоний», «Ҳидоя» шарҳининг шарҳи» китобларини тасниф қилди. Мавлоно Абд ул-Ҳайй ўлгандан кейин, ақл ва нақл илмларнинг барчасини билгувчи унинг ўғли мавлоно Абу Саъидхожа отаси ўрнида Самарқандда қози калон бўлди. Кўпинча Амир Ҳайдар уни Самарқанддан Бухорога олдириб келиб, Бухоро муллалари билан мунозара этдирар эди. Ул қол илми ўз замонасининг бармоқ билан кўрсатилган бир кишиси бўлиб, унинг олдида барча уламо таслим бошини эгиб турар эдилар. Ушбу рисоланинг ёзгувчиси бу гумном муфтий Абу Тоҳирхожа бояги қози калон Абу Саъидхожанинг ўғли бўлиб, бу денгиздан бир томчи ва бу дарахтдан бир мевадир. Лекин ҳаёсиз бир томчи ва уятлик бир мевадир.

01

Ўзбекистон Миллий энциклопедиясидан:
ШОҲИЗИНДА — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (11—20-а.лар); Афросиёб тепалиги жан.да жойлашган қабристондаги мақбаралардан ҳамда масжид, минора ва мадрасадан иборат ансамбль. Уларнинг энг қадимийси Қусам ибн Аббос мақбараси бўлиб, халқ орасида Шоҳизинда (тирик шоҳ) номи б-н машҳур. Ансамбль бир-бири б-н йўлак орқали боғланган 3 гуруҳ бинолардан иборат. Қуйи гуруҳдаги иншоотлар Улуғбек ўғли номидан қурдирилган Абдулазиз чортоғи (1434—35), унга шим.дан Давлат қушбеги мадрасаси (1812—13) туташ, унинг қаршисидаги айвонли масжид нақшлар б-н нафис қўшгумбазли мақбара (15-а.) жойлашган.
Ўрта гурухдаги бинолар: Амирзода мақбараси, Туту Текин мақбараси, Ширинбека от мақбараси, унинг қаршисида Темурнинг бошқа синглиси Туркан оғо мақбараси, 8 қиррали мақбара, Али Насафий мақбараси кабилар.
Юқори гуруҳцаги бинолар: Зиёратхона, уч қисмдан иборат масжид, Хожа Аҳмад мақбараси, 1360—61 й.ларда қурилган мақбара, Туман оғо мажмуаси (1405—06), 2 та номсиз мақбара (14-а. охири)нинг киравериш деворигина сақданган. Шунингдек, Тамғоч Буғрохон мадрасаси (11-а.), Амир Бурундуқ мақбараси (14-а. охири) кабилардир. Ансамбль таркибидаги 20 дан ортиқ иншоотлар давлат муҳофазасига олинган. 19—20-а.ларда ансамблнинг яна бир неча бинолари барпо этилган. 18-а.да вайрон бўлган зина ўрнида 40 поғонали ғиштин янги зина қурилган. Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 16 июль қарорига асосан Ш. ёдгорлик мажмуасида катта кўламдаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан:
Нурга тўла Ҳазрати шоҳ мозори. Ҳазрати шоҳнинг муборак оти Аббос ўғли Қусам бўлиб, мозори Самарқанд қўрғонининг шимол томонида, шаҳар ташқарисида, Афросиёб қўрғонининг ичидадир. Қусам ҳазрат Муҳаммад пайғамбарнинг, Яратганнинг унга салот ва саломлари бўлсин — амакиси бўлган ҳазрат Аббоснинг, Оллоҳ ундан рози бўлсин ўғлидир. Онаси Ҳорис қизи ва Муҳаммад пайғамбарнинг хотинларидан бўлган Маймунанинг синглисидир…
Ғиёсиддин [Жавҳарий]нинг [яна] айтишича, ҳазрат Қусам Пайғамбарни вафот этгандан сўнг ювганлардан биридир. Бир ривоятда айтилишича, Қусам пайғамбарнинг ўлими чоғида саккиз яшар эди. Афту башараси ва қилиғи буткул Пайғамбарга ўхшаш эди… Ҳазрат амир ул-мўъминин Али, каррамаллоҳу важҳаҳу, [Оллоҳ унинг чеҳрасини олижаноб этсин], халифалиги чоғида унинг буйруғи билан Макка шаҳрига ҳоким бўлиб турди. У шаҳид бўлгандан кейин Маовия [ибн Абу Суфён] замонида унинг буйруғи билан Убайд Зиёддан сўнгра, Хуросон ҳокимлигига тайинланган уруш бошлиқларидан Усмон ўғли Саъид кетидан Мовароуннаҳрга келди. Усмон ўғли ҳазрат Саъид яраш йўли билан Самарқандни олиб, халқини мусулмон қилди. Динни кучайтирмоқ ва шариат ҳукмларини юргузмоқ тилаги билан Қусамни бир неча ислом қўшини билан бирга бунда қолдирди, 57 ҳижрийда (милодий 677 й.) кофирлар шаҳарга ҳужум қилдилар. Самарқанд шаҳрининг Намозгоҳида Қусам жон чиқарига ўқ тегиб шаҳид бўлди ва қутлуғ гавдасини Бану Ножия қабристонида ғор ёнида кўмдилар. Тўғри ривоят шудирким, Усмон ўғли Саъид Самарқанд эли билан урушаётганда, Қусам жон чиқарига ўқ тегиб шаҳид бўлди ва Бану Ножия қабристонида кўмилди. Аллома Утбий «Саҳиҳи Бухорий шарҳи»да Аббос ўғли Қусамнинг қабри Самарқандда Оҳанин дарвозасининг яқинида Бану Ножия қабристонидадир, деб аниқлаб ёзибдир. Абу Абдулло «Тарихи Нишопурлда тўғриси Қусам ҳазратлари вафот этиб Самарқандда кўмилгандир, деб ёзадир. Бошқа бир ривоятга кўра, ҳазрат Қусам Ширинкет (Самарқанд музофоти) деган мавзеъда шаҳид қилинган ва гавдасини Кўҳак дарёсидан кечириб ўтказиб, Бану Ножия қабристонида кўмдилар. Султон Санжар Мозий замонасида ўша қабристонда «Қусамия» аталган бир мадраса солинган эди. У Мадраса Самарқанд қўрғонн ўрнига тепа устида, Оби машҳад ариғининг яқинида, кунботар томонида эди. Ҳозирда ундан бир нишона қолмагандир.
Амир Темур кўрагоннинг подшолиги вақтида ушбу мозор иморат қилиниб, турли безаклар билан безатилди. Унинг хотин ва сингилларидан бир нечаси ва баъзи амирлар унда ўринлар белгилаб, ўзлари учун турбатлар ва дахмалар ясатиб, уларнинг устида буюк-буюк бинолар солдиргандирлар. Ложувард тусли фалак дунё юзига тамошо кўзини очгондан бери бунга ўхшаш гўзал вя безаклик иморат кўрмаган. Фирузаранглик, қўбтурма нақшлик (муқарнас) ғилдирак ой билан қуёшдан ўзига кўз ясагандан буён бу каби бинокорлик кошинларни тамошо қилмаган. Бу иморатнииг кўринишидан кўзлар безаниб, мурассаъ (бир-бировига келиштириб чизилган инжулар) бўладир.
Ушбу сатрлар ва бу рисолани ёзувчи мен яхши иттифоқ тушиб панжшанба куни туш вақти 16-нчи жумоди ал-аввал ойи ҳижрий 1251 [1835, 9 сентябрь]да расули мухторнинг амакиваччаси Ҳазрат Шоҳ ундан оллоҳ рози бўлсин, мозорини зиёрат қилгандан сўнг, иморатларини, масжид ва миёнсаройларини, гумбазларини ва у ердаги ёзмаларини кириб кўрдим ва кўрган-билганларимни кўчириб бу ерга ёздим, шунинг учунким, замоннинг ўзгариши билан бу асарлар кўздан йўқолганда ушбу қоғозда ёзгулик қолгай, ибрат олингиз, эй ақли солим эгалари!
Яширин қолмасинким, Ҳазрати Шоҳнинг муборак мозори билан бир қаторда бўлган масжидларнинг иморати 735 (1334-35) йилда биткандир. Солиниш тарихинннг ёзмаси гумбаз ичида кўрнииб турибди. Лекин масжиди калоннинг солиниши тарихи ўчмиш ва йўқолгандир. Узунча миёнсарой томонидаги эшиги устида бир ёқда Султон Аҳмад ва бошка ёкда Султон Абу Саъид оти ёзилгандир. Баъзилар Амир Темурдан бурун хон бўлиб ўтган Султон Абу Саъид томонидан ушбу бино солинган бўлса керак, деб ўйлайдилар. Узунча миёнсаройга кириладиган ўймакор дарвозанинг ясалиши тарихи 807 (1404-05) йилларким, ҳозирда ҳам дарвозанинг бурнида ёзмаси бор. Ушбу миёнсаройнинг шимолида, зиналар қаршисидаги иҳота қилиб олинган ялангликнинг бир ёнида Амир Темурнинг хотини, Амир Мусо ўғли бўлган Амир Одилнинг кизи Тумон оқо дахмасининг гумбази бор. Дахма олдида масжид бор. Унинг шимолида Аҳмадхожанинг дахмаси бор. Кунчиқар томонда Қутлуқ оқонинг дахмаси бор. Ушбу Қутлуғ оқо ҳам Амир Темурнннг муҳтарам хотинларидан биридир. Туман оқо дахмасининг битказилиш йили 862 (1457-58)дирким, деворида ёзилгандир. Зиналарнинг ёнида, юқори томонда тўрт гумбаз бор: иккаласи йўлнинг кун ботарида, яна иккаласи йўлнинг кунчиқаридадир. Ғарб томонда икки гумбазким, бир-бирисига туташгандир. Бириси Амирзода дахмасидир. Унинг битирилиш йили 799 (1396-97)дадир, деб ёзилгани равоқида куриниб турибди. Иккинчиси Амир Тарағой қизи, Амир Темурнинг синглиси бўлган Туркон оқонинг дахмасидир. Унинг битирилиш тарихи 773 (1371-72) йилдирким, равоқида ёзилгандир. Унинг (Туркон оқонинг) ўлими 785 (1383-84) йилда воқеъ бўлган. Йўлнинг кунчиқарида бўлган иккала гумбаздан бириси Туркон оқо гумбазининг қаршисидагиси Амир Темур синглиси Тарағой қизи Ширинбека оқо дахмаси эрур. Унинг битирилиши 767 (1365-66) йилдадирким, ёзуви равоқида кўриниб турибди. Кунчиқардаги у бириси Амир Ҳусайн дахмаси бўлиб, Амирзода гумбазининг қаршисидадир. Унинг битирилиш йили 777 (1375-76)дадирким, равоқидаги ёзмада бордир.
Мавлоно Шарафиддин Али Яздий ўз тарихида шундай ёзадиким, Амир Темур 801 (1399) йилда Ҳиндустон юришидан қайтиб келиб, шаъбон ойида (8 апрель-7 май) Самарқанддаги Боғи Дилкушода бўлган кўшкига қўнди. Олтинчи шаъбонда (13 апрель) Самарқанд ичига кириб, еттинчисида Қусам [ибн] Аббос ўғлининг разиоллоҳу анҳу — Оллоҳ ундан рози бўлсин — файзберувчи мозорига зиёрат учун бориб қутланди. Ундан Ҳазрати Шоҳ шарофатли мозори дарвозасинииг қаршисида бўлган Туман оқо хонақоҳига бориб пеший намозини онда ўтаб, Боғи Чинорон сари жўнади. Ундан Боғи Беҳиштга қараб кетди. Келаси куни Боғи Баландга келиб қўнди. Ушбу сўзларни (мавлоно Шарафуддин) масжиди жомеъининг солиниши тўғрисидаги ёзган бўлимида айтади. Зиналарнинг қуйисида, катта йўлнинг ёнида бўлган масжид, миёнсарой ва ҳужраларнн эса Улуғбек мирзонинг ўғли Абдулазиз мирзо солдирган. Унинг битирилиши тарихи 838 (1434-35) йиллардирким, миёнсарой равоқидаги ёзмада кўриниб турибди. Ва яна зиналарнинг қуйисида, кунчиқар томонида [катта дарвоза ва миёнсаройдан ўткач, ўнг қўлда] бир Мадраса бордирким, уни мўминлар амири Сайид Амир Ҳайдар салтанати чоғида давлатининг ишончли кишиси ва султонлик нойиби, шаън эгаси бўлган самарқандлик Давлат қушбеги 1228 (1811) йилда солдирган. Ушбу Мадраса эшигининг ёнида, шимол томонда, Самарқанд ҳокими бўлиб турган Мадраса эгасининг ўғли марҳум Муҳаммад Шарифбийнииг қабри бор.

Aммo шаҳзода Қусамнинг нур сочувчи мозоринииг зиёратидан аҳли диллар ажойиб завқ оладилар. Бу шарофатли жойнинг тупроғини подшолар ўз кўзларига тўтиё қиладилар. Тажрибада кўрилгандирки, ҳар бир ҳаёсиз ва нопок киши яқин ёки узоқдан у кишининг мозорига эҳтиромсизлик кўрсатса, Оллоҳ таоло андак фурсатда унинг жазосини беради. Пайғамбарнинг элчиси, унга салом ва салот бўлсин, азиз саҳобалари кароматларини кўрсатади.

01

Ўзбекистон Миллий энциклопедиясидан:
ХОЖА ДОНИЁР МАҚБАРАСИ -Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (20-а. бошларида қурилган). Афросиёб қўрғонининг кунчиқар томонида, Сиёб ариғи ёқасида. Авлиё Хожа Дониёр қабри устида қурилган. Чўзиқ (15 м га яқин) тўртбурчак тарҳли, пештоқ, беш гумбазли хонадан иборат. Пештоғи (шим. томонда) ҳамда унинг икки ёнидаги қуббали, кўзасимон курсили гулдасталари ганч ўймакорлиги б-н безатилган, ён томонларига ҳам равоқлар ишланган. Мақбара ичида чўзинчоқ дахма бор. Мақбара яқинидаги булоқ аҳоли орасида табаррук ҳисобланади. Абу Тоҳирхожанинг «Самария» асарида ёзилишича, Хожа Дониёр (Дониёл) Қусам ибн Аббоснинг сафдошларидан бўлган.

Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан:
Хожа Дониёл мозори. Шаҳар ташқарисида, шимол томонда Афросиёб қўрғонининг кунчиқар томонидаги рахнасида, Сияҳоб ариғининг ёқасидадир. Авом уни Дониёл пайғамбарнинг қабри дейди, лекин у (Дониёл)нинг мозори Мўсул вилоятидадир. Дерларким, у (Дониёл) Аббос ўғли ҳазрат Қусамнинг, Оллоҳ ундан рози бўлсин, ёронларидан эди ва шу ерда кўмилгандир. Қабрнинг нишонаси учун [қабр устига] дарё тошидан тўкиб қўйилгаи. У кишининг мозори сербаракотдир. У зотнинг мизожидан муборак бошлари [тарафидан] Сияҳоб ариғидан яқин ердан [бир] булоқ чиқиб, Сияҳоб ариғига қуяди. Халқ [уни] табаррук билиб ичадилар ва чўмиладилар ва [уни] кўп касаллар шифосига сабаб деб биладилар. У кишига Оллоҳнинг раҳмати бўлсин.

01

Ўзбекистон Миллий энциклопедиясидан:
АМИР ТЕМУР МАҚБАРАСИ, Гўри Амир — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (14-а. охири — 1405 и.). Халқ орасида Гўри Амир ёки Гўри Мир (Мир Саййид Барака) деб номланиб келинади. Мақбарага темурийлар сулоласига мансуб кишилар (Амир Темур, унинг пири Мир Саййид Барака, ўғиллари Умаршайх, Мироншоҳ ва Шоҳрух, набиралари Муҳаммад Султон, Улуғбек ва б.) дафн этилган. Бобурнинг таъкидлашича, дастлаб Темурнинг набираси Муҳаммад Султон Мирзо Самарканд қалъаси жан.да Тошқўрғон — Чақарда Мадраса қурдирган. Муҳаммад Султон ҳалок бўлгач (1403), Амир Темур унинг хотирасига мақбара қуриш ҳақида фармон берди. Мақбара Мадраса ҳовлисининг тўрига бунёд этилган.
Бизгача, асосан, пештоқли дарвозаси бор ҳовли ва мақбара биноси сақланган. Археологик тадқиқотлар натижасида мақбара ҳовлисининг икки ёнидан Муҳаммад Султон қурдирган Мадраса ва хонақоҳ қолдиқлари топилган. Мадраса ва хонақоҳ чорси ҳовлининг шарқий ва ғарбий томонларини эгаллаган. Ҳовлининг жан.да гумбазли мақбара жойлашган. Мақбарага жан. дан, Улуғбек қурдирган далон (1424) орқали кирилади. Мақбаранинг чортоқтарҳли зиёратхонаси баланд тоқи — равоқли, тепаси ёзув ҳошиялари ва ички гумбаз б-н қопланган. Ташқи гумбази 64 қобирғали, баланд пойгумбаз (диаметри — 15 м, бал. 12,5 м)га ўрнатилган.
Зиёратхона ўртасидаги мармар панжара б-н ўралган мурабба хазира саҳнига қатор қабртошлар қўйилган. Юқориси (тўри)да Амир Темурнинг ҳарбий юришларида унга ҳамроҳ бўлган ва унинг юксак ҳурматини қозонган Мир Саййид Барака сағанаси жойлашган. Саййид Барака қабрининг оёқ томонига Амир Темурнинг ўзи дафн қилинган. Унинг уч томонида Муҳаммад Султон, Мироншоҳ, Умаршайх қабрлари бор. Кейинчалик бу ерга Темурнинг набиралари ва эвараларининг қабр тошлари қатъий тартибда жойлаштирилган. Темур сағанасига қўйилган кўк нефрит қабртошини Улуғбек Мўғулистонга қилган юриши вақтида олиб келган. Тошдаги лавҳада Темурни улуғлайдиган сўзлар, унинг шажараси ҳамда марсиялар ўймакори ёзувларда битилган. Ҳамма сағаналар Улуғбек томонидан яхлит ўйма мармар панжара б-н ўралган. Зиёратхонанинг шарқий қисмидаги равоқдан зина орқали остки қаватидаги гўрхонага тушилади. Гўрхона саккиз қиррали. Ундаги сағаналар юқори қаватда қандай жойлашган бўлса, бу ерда ҳам шу тартибда жойлашган. Зиёратхонадаги қабртошларнинг ҳар бири юксак санъат асаридир. Зиёратхона серҳашам безакларга бой. Бўртма безак кундаллар заминига ложувард ранг гуллар ишланган. Изораси яшил тошдан гириҳ шаклида терилган. Тўртта чуқур равоқлардаги дарчаларга ўша вақтда рангли ойна ўрнатилган. Олтин ва кумуш қандиллардаги шамлар ёнганда зиёратгоҳ ичкариси улуғвор ва афсонавий туе олган. Ташқариси сиркор ғиштчалар б-н безатилган. Гумбаз ва унинг пойидаги безаклар, турли арабий ёзувлар алоҳида кўзга ташланади. Мақбара дарчаларида ёғочдан ишланган нафис панжаралар, эшикларида эса мураккаб қўш заминли ўймакор безаклар бўлган. Мақбаранинг ғарбий томонига баланд пештоқ ёндашган. Тахминларга кўра бу пештоқ қолдиқлари 17-а.га мансуб.
Мақбаранинг мутаносиблик нисбати, нақшлари, турли безаклари катта маҳорат б-н бажарилган. Ташқи пештоқ дарвозасининг тепасида мсъмор — уста «Муҳаммад бинни Маҳмуд ал-банно Исфахоний» номи сақланган. Кейинчалик мақбара бир неча бор таъмирланди, гумбази қайта тикланиб, хонақоҳ ва Мадраса қолдиқлари кавлаб топилди, ички ва ташқи безаклар таъмир этидди. 1941 й.да мусулмон одатига зид равишда Амир Темур ва Улуғбек қабрлари очиб текширилиб, улар руҳлари безовта этилди. Меъморий мажмуада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси б-н 1991—96 й.ларда таъмир ишлари олиб борилди.

01

Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан:
Амир Темур кўрагоннинг жомеъ масжиди. Бу масжид шаҳар ичида, [унинг] шимол томонида ҳазрати Шоҳ [Дари оҳанин] дарвозасипинг яқинидадир. Амир Темур кўрагон Ҳиндистонни олгандан кейин [у ерда ўлжа олинган] олтин, инжу ва қийматлик тошларни туксон бир филга юклаб олиб кслтирди ва истадиким, пойтахти бўлган фирдавсмонанд Самарқандда бир жомеъ бино қилғай. 801 ҳижрий/1398-99 милодийда кучли ва тезишлик усталарни дунё теварагидан йиғиб ишга бошлади. Ва шундай бир масжиди жомеъ бино қилдики, саҳнининг соф ишланиши ҳушёр диллардан ҳам мунавварроқ ва баланд кунгиралари ой мукарнасидаи безакли, фирўзасимон кошинлари ложувард, осмонранг, офтобга жилоли зарнигор нақшлари билан гўзал чарх гумбазларига баробар. Баланд овозалик дарвозаси «кимки бу ер [хонаи каъба]га кирди, омонлик топди» оятининг калиди билан очилди. Ҳар бир юксак тоқлари фалак пештоқида қад кўтарди. Жомеъ-нинг равоқи устида ёзнлгандирким: «Амир Тарағай ўғли буюк хоқон Амир Темур кўрагон 801 йилда ушбу жомеънииг солинишига амр қилди». Жомеь дарвозасининг узо-рида ёзилгандирким: «Ушбу жомеъни биткизишга 806-да [милодий 1403-04] муваффақ бўлинди». Ушбутенгсиз бино беш йил орасида улуғ хоқон буйруғи билан солиниб бит-казилди. Ушбу жомеънинг эшиги икки табақалик бўлиб, хуло [биринч, мис ва рух бирга қўшилиб эритилса хуло бўлур] қўюлган ва фусункор усталар жомеънинг кирар ерига пўлод қалам учи билан жуда ҳам гўзал табиатли нақшлар қилганлар эканким, Самарқанднинг бузуқчилиқ чоғида йўқолгандир. Жомеъ эшиги устида ушбу байт ёзилган:

Дар кафи халк ҳама макру фиреб асту ҳавас,
Кор даргоҳи худованди жаҳон дораду бас.

Мазмуни:
Халқ кафтида бари алдов ва ҳавасдир,
Иш ёлғиз дунёнинг эгаси бўлган тангрининг саройидадир.

Хуршид Давроннинг «Бибихоним қиссаси ёхуд тугамаган достон» асаридан:
Бугун Бибихоним деганда кўпчилигимизнинг кўз олдимизда Сиёб бозори ёнидаги ана шу масжид харобаси келади. Бибихоним деганда биз жаҳонгир Темур бобомиз билан узоқ ҳарбий сафарлар машаққатини тенг тортган, деярли барча темурийзодалар тарбияси билан шуғулланган гўзал ва оқила аёлни эмас, мана шу ҳайбатли обидани эслаймиз. Аслида эса масжид олис мозийда Амир Темур Кўрагон жомеъ масжиди номи билан аталган. Чунки уни буюк ҳукмдорнинг ўзи бош бўлиб тиклатган эди.
Ғиёсиддин Али гувоҳлик беради: «(Амир Темур) саккиз юз биринчи йил Рамазони шариф ойининг тўртинчи кунида (1399-йилнинг 10 майида) жомеъ масжиди учун пойтахтнинг энг яхши жойини танлади. Машҳур усталар ва бинокор¬меъморлар бу улкан иморатнинг лойиҳасини туздилар, сўнгги дақиқада унинг пойдеворини қура бошладилар».

Фасиҳ Хавофий «Мужмали Фасиҳий»нинг саккиз юз биринчи йил воқеалари баёнида ёзади: «Амир Соҳибқирон Ҳиндистондан олиб келган бойлик эвазига Самарқанд жомеъ масжиди қурилишини бошлади. (Қурилиш) муқаддас Рамазон ойининг тўртинчи якшанбаси (1399-йилнинг 10-майи)да бошланди» .

Абу Тоҳирхўжа Самарқандий ўзининг «Самария» китобида, Самарқанднинг масжидлари ва мадрасалари хосият ва сифатларига бағишланган бобида қуйидагиларни ёзади:
Амир Темур кўрагоннинг жомеъ масжиди. Бу масжид шаҳар ичида, [унинг] шимол томонида ҳазрати Шоҳ [Дари оҳанин] дарвозасипинг яқинидадир. Амир Темур кўрагон Ҳиндистонни олгандан кейин [у ерда ўлжа олинган] олтин, инжу ва қийматлик тошларни туксон бир филга юклаб олиб кслтирди ва истадиким, пойтахти бўлган фирдавсмонанд Самарқандда бир жомеъ бино қилғай. 801 ҳижрий/1398-99 милодийда кучли ва тезишлик усталарни дунё теварагидан йиғиб ишга бошлади. Ва шундай бир масжиди жомеъ бино қилдики, саҳнининг соф ишланиши ҳушёр диллардан ҳам мунавварроқ ва баланд кунгиралари ой мукарнасидаи безакли, фирўзасимон кошинлари ложувард, осмонранг, офтобга жилоли зарнигор нақшлари билан гўзал чарх гумбазларига баробар. Баланд овозалик дарвозаси «кимки бу ер [хонаи каъба]га кирди, омонлик топди» оятининг калиди билан очилди. Ҳар бир юксак тоқлари фалак пештоқида қад кўтарди. Жомеъ-нинг равоқи устида ёзнлгандирким: «Амир Тарағай ўғли буюк хоқон Амир Темур кўрагон 801 йилда ушбу жомеънииг солинишига амр қилди». Жомеь дарвозасининг узо-рида ёзилгандирким: «Ушбу жомеъни биткизишга 806-да [милодий 1403-04] муваффақ бўлинди». Ушбутенгсиз бино беш йил орасида улуғ хоқон буйруғи билан солиниб битказилди. Ушбу жомеънинг эшиги икки табақалик бўлиб, хуло [биринч, мис ва рух бирга қўшилиб эритилса хуло бўлур] қўюлган ва фусункор усталар жомеънинг кирар ерига пўлод қалам учи билан жуда ҳам гўзал табиатли нақшлар қилганлар эканким, Самарқанднинг бузуқчилиқ чоғида йўқолгандир. Жомеъ эшиги устида ушбу байт ёзилган:

Дар кафи халк ҳама макру фиреб асту ҳавас,
Кор даргоҳи худованди жаҳон дораду бас.

Мазмуни:
Халқ кафтида бари алдов ва ҳавасдир,
Иш ёлғиз дунёнинг эгаси бўлган тангрининг саройидадир.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам «Бобурнома»да ушбу жоме масжиди ҳақида қуйидагича маълумотларни ёзиб қолдирган: «Темурбек … яна Оҳанин дарвозасига ёвуқ, қалъанинг ичида бир масжиди жомеъ солибтур, сангин, аксар Ҳиндистондан элтган сангтарошлар анда иш қилибтурлар, Масжиднинг пештоқи китобасида бу оятни «Ва из ярфау иброҳимал-қавоида ило охириҳи» андоқ улуғ хат била битибтурларким, бир қуруҳ ёвуқ ердин ўқуса бўлур. Бу ҳам бисёр олий имораттур».
Шарафиддин Али Яздий «Зафарнома»да маълумот беришича, жомеъ масжиди қурилишида маҳаллий усталару муҳандислардан ташқари Озарбайжон, Форс, Ҳиндистондан келтирилган беш юз сангтарош ҳам ишлаган. Али Яздий ёзади: «Агар осмон гумбази унинг такрори бўлмаганда, бу гумбаз дунёда ягона бўларди, агар сомон йўли пештоқининг такрори бўлмаганда, бу пештоқ дунёда ягона бўларди». Мазкур атоқли муаррих яна қуйидагиларни хабар қилади: «Онҳазрат (Соҳибқирон) бу диний ишни охирига етказишга иштиёқ ва ғайратининг зўрлиги туфайли шахсан ўзи тез-тез иморат қурилишида ҳозир бўларди. Ҳатто, ўша муддат давомида аксар вақтини қурилаётган масжид яқинидаги Хоним (Бибихоним) мадрасасида ва Тумон оғо ҳонақосида ўтказарди. Халқнинг додига етиш ва риоятпарварликка тааллуқли ишларни ҳам у кўпинча шу ерда амалга оширарди. Шу тарзда шоҳона илтифот шарофати билан масжиднинг олий кунгиралари қурувчисининг қадру қиймати янглиғ Кайвон айвонининг тўсинларига етишди. .. Тошлардан тўрт юз саксон устун тарошланди. Уларнинг ҳар бирининг узунлиги етти газга тенг келарди. Баланд шифти ва ажойиб форшининг ҳаммаси тарошланган тош тахтачалар билан безатилган. Шу тариқа, (масжиднинг) фаршидан тепасигача бўлган баландлиги ўн газ эди…
Унинг тўрт рукнининг ҳар бирида биттадан минора қад кўтарди.

Байт: Улар осмоннинг ҳар тарафига овоза таратиб: «Обидаларимиз (авлодларга) бизнинг кимлигимиздан далолат берадилар» нидосини оламнинг тўрт рукнига янгратдилар.

Етти маъдан қотишмасидан ишланган улкан дарвозасининг садоси етти иқлим обидалари (дуосини) Доруссалом (Бағдод)га етказиб туради, айлана деворининг ички ва сиртқи томонлари ҳамда тоқларининг юзаси тошга ўйилган китоба (ёзув)лардан зийнат топган, «ал-Қаҳф» сураси ва бошқа Қуръон оятлари ҳарфлари ҳам калималарининг нурли акси уларда жилоланган … «
Абдураззоқ Самарқандий «Матлайи сайдайн ва мажмайи баҳрайн» асарида ёзади: «Басра ва Бағдод усталари масжиднинг дарвоза ва эшикларини, ўриндиқларини таянч ва шон-шавкат маскани қилдилар, ҳар жойнинг ўлчамига қараб шойи ва гиламлар тортдилар. Халаф усталари гумбаз ичкарисида тўнкарилган осмондаги юлдузларга монанд тилларанг қандилларни ёздилар».
Жомеъ масжиди тўрт улуғвор иморатдан: катта масжид, икки кичик масжид ва ҳайбатли пештоқдан иборат бўлиб, улар тўртбурчакли ҳовлида жойлашган ва ҳовлининг тўрт бурчида тўртта минора қад кўтарган. Беш минг квадрат метр саҳнли ҳовли 470 устунга ўрнатилган гумбаз билан ёпилган. Ёдгорлик жойлашган майдоннинг умумий саҳни 167х 109 метрни ташкил қилган. Масжид бурчакларидаги минораларнинг баландлиги 31 метрни ташкил қилган. Бугунги кунда ёлғиз шимоли-ғарбий бурчакдаги миноранинг ярмича қисми сақланиб қолган. Жомеъ равоқининг икки четидаги миноралар баландлиги 51 метрни ташкил қилиб, бугунги кунда фақат жанубий тарафдагисининг маълум қисми сақланган. Катта масжид минораларининг баландлиги 43 метр бўлган. Бизгача уларнинг харобаси етиб келган. Масжид деворларининг қалинлиги 4-4,5 метр бўлиб, пишиқ ғиштдан ишланган.

Энди жоме масжиди пештоқи ҳақида маълумот берайлик.
Пештоқнинг эни ва бўйи 45 метрга яқин бўлган, бугунги кунда сақланиб қолган қисмининг баландлиги 33 метр, кенглиги 46 метр. Ҳайбатли пештоқ ўртасида кенглиги 18,8 метрли равоқ бор, ички томондаям кичикроқ иккинчи равоқ ўрнашган. Унда мармар ҳошияли дарвоза бўлган. Бу дарвоза битиклари хусусида олдинда айтиб ўтган эдик. Пештоқнинг ён қаторларида иккита айланма зина бўлган. Зинадан юқорига — кунгура равоқли майдончага чиқилиб, ундан минорага ўтилган.
Тўрт улуғвор бино, бурчакларида тўрт минора юксалиб турган бу Туркистон меъморчилигининг олий намунаси бўлмиш обидадан бугунга келиб бир-бири билан боғланмаган олтита бўлак сақланиб қолган. Тўрт юз саксон устунли айвон, бинолар ва минораларнинг бир қисми ўтган аср охирида рўй берган зилзиладан зарар кўрган. Халқимизнинг буюк тафаккури намунаси бўлмиш бу обидага асосий зарар босқинчи рус қўшинларининг 1868-йилнинг савр ойи бошида Чўпонота тепалигига ўрнатилган саноқсиз тўплари ўқларидан етган…

01

Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясидан:
УЛУҒБЕК МАДРАСАСИ — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (1417— 22). Регистон ансамблининг ғарбида жойлашган. 2 қаватли, тўғри тўртбурчак тархли (56×81 м). Бош тарзи майдонга қараган, маҳобатли пештоқ мужассамотида кенг тоқили равоқ (бал. 16,5 м), унинг 2 ёнида гулдасталар (бал. 32 м) бор. Равоқ тепасидаги юлдузли осмон акс этган қанос безаклари ўзига хосдир. Гулдаста тепаси муқарнас, шарафалар б-н якунланган. Пештоқ равоғи чети морпеч шаклида, токчасидаги намоёнлар ўзига хос услубда пардозланган. Пештоғи, гулдастаси ва ташқи деворларида гириҳ нақшининг турли бетакрор намуналари акс этган. Ганчкори панжаралар орқали хонага ёруғлик тушиб туради. Мовий ва кўк кошин ҳамда сопол гиштлар воситасида
геометрик нақшлар б-н безатилган девор сатқи ёзувлар б-н ўзаро уйғунлашиб, кўзга яққол ташланиб туради. Пештоқ орқали чорси ҳовли (30×30 м)га ўтилади. Ҳовли атрофи 2 қаватли ҳужралар (48 та) б-н ўралган, ҳар бир қужра қазноқ, ётоқхона, умумий хонадан иборат. Мадрасанинг шим. ва жан. тарзлари ўртасида ташқи томондан алоҳида пештоқлар бор. Мадрасанинг 4 томонини дарсхона ва айвон эгаллаган. Масжид (22×8 м) жан.-шарқий томонга чўзилган. Ташқи тўрт бурчагида 4 та баланд минора бор. Хонақоҳ ва баъзи ҳужралар ичкариси нақшин безаклар б-н пардозланган. Безаклари орасида куфий ва сулс ёзувлари учрайди. Вайрон бўлган 2-қавати, қийшайган гулдастаси, деворларидаги кўчиб кетган безаклар қайта тикланган (1936), В. Шухов ва М. Мауэрлар лойиҳаси асосида шим.-шарқий минораси таъмирланган (1932). Э. Гендель қийшайган минорани ўз қолига келтирган (1965). Таъмирлашда А. Умаров, Ш. Ғафуров, К,. Жалилов, И. Шермуҳамедов, А. Қулиев каби усталар қатнашган. Улуғбек мадрасаси меъморий шакли, тузилиши жиҳатидан Ўрта Осиё меъморлигида шу турдаги бинолар орасида энг мукаммал юксак санъат намунаси хисобланади.

Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан:
Мирзо Улуғбек ибн Мирзо Шоҳрух мадрасаси ва масжиди жомеи. Улуғбек Амир Темурнинг набираси, Шоҳрух мирзонинг тўнғич ўғлидир. 796 ҳижрий, якшанба куни жумоди алаввал ойининг 19-да [милодий 1394 йили, 23 мартда] туғилгандир. Шоҳрух мирзо отаси Амир Темур кўрагоннинг ўлимидан беш йил кейин Ҳиротдан Самарқандга келиб, Мироншоҳнинг ўғли ўз биродарзодаси Султон Халилни Самарқанд тахтидан тушириб, ўз ўғли Улуғбекни [тахтга] ўтқазди. Улуғбек хонлигидан 16 йил сўнг ҳижрий 823 [милодий 1420-21]да ушбу мадрасани солдирди. Ушбу Мадраса шаҳар ўртасида [арки олийга яқин бир ўриндадир]. [Мадрасанинг] тоғ шукуҳли ҳайъати устухонбанд мустаҳкамлигидан фалак биносидан тинчликни олган, юксаклик жиҳати бўлмиш азаматнишон пештоқи оғирлигидан ерга зилзила келтирган, унинг олий даражали кунгираларини қудрат устаси фалак айвонининг муқарнаскорлиги билан бир хилда ясаган, ложувард кошинларини қазо наққоши фалакнинг чароғон юлдузлари билан бир тартибда нақш қилиб, уларга дахлдор қилган қуёшдек жилваси, зарнигор нақшлари, гўзал фалак гунбази билан ҳамвазн эди. Бу буюк Мадраса икки қаватли бўлиб, ҳар бир равоқда бир ҳужрада талабадан икки киши турар экан. Самарқанднинг бузуқчилик чоғларида ўзбек хонларидан бирови подшоҳлик ўрдасига саркўб [қўрғон ичидаги ёвни тўпга тутнш учун кўриладиган юксак ўрин] бўлмасин, деб устги қаватини буздирган. Ҳозирда [у] бир қаватликдир. Мадрасанинг иморати битгандан кейин Улуғбек мирзо у ерда Қозизода Румийни мударрисликга белгилади. Баъзи вақт ўзи ҳам дарс айтмоққа киришар эди.

Зайниддин Восифийнинг «Бадоиъул вақоиъ» асаридан:
«Улуғбек мадрасаси битгач, анинг саҳнинда катта йиғин бўлди. Йиғинда Улуғбек Мирзодан сўрадилар:

«Мадрасанинг биринчи муддарриси ким бўлғай?» Улуғбек Мирзо: «Барча илмларнинг саромади бўлғон киши ушбу мадрасага мударрис этиб тайинлангай», деб жавоб қилдилар. Ушбу йиғинда ҳозир бўлган ва ғишт уюми устида ўлтурган бир шахс ўрнидан дафъатан туриб, Мирзога таъзим қилди ва: «Ушбу мартабага мен муносибдурмен», деди. Улуғбек Мирзо ани имтиҳон қилди, илму камолотига ишонч ҳосил этгач, ани ҳаммомга олиб бориб, ювиб-тараб кийинтиришни буюрдилар. Ул зот Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад эди. Мадраса очилғон
кунни Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад мударрис ўрнида биринчи дарсни ўқидилар. Дарсда олимлардан тўқсон нафари ҳозир эрди, лекин дарсни Улуғбек Мирзо билан Қозизода Румийдан бошқа ҳеч ким тушунмади».

11

Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясидан:
ШЕРДОР МАДРАСА — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (1619—36). Регистон ансамбли таркибида. Мирзо Улуғбек хонақоҳи ўрнига Ялангтўш Баҳодир қурдирган. Улуғбек мадрасасининг рўпарасида жойлашган. Мадраса тарҳи тўртбурчак, 2 қаватли. Бош тарзининг 2 қанотида қовурғали гумбаз ва миноралар жойлашган. Пештоқ равоғи ичкарисидаги кошинкори безак орасида қора заминли кошинга оқ ҳарфлар б-н меъмор Абдужаббор номи ёзилган. Қаносларидаги қизғиш зарҳал тусли шер оқ оҳуни қувмоқца. Қуёш бодомқовоқ, қийиқ кўзли қилиб тасвирланиб, юзи зарҳал тусли ёғду б-н ҳошияланган. Мадраса номи шу тасвирдан келиб чиққан. Бинонинг серҳашамлиги шу пештоғида. Пештоқнинг 2 томонида гумбазли дарсхона ва масжид жойлашган. Ҳовли атрофидаги 2 қаватли ҳужралар (54 та)нинг олди равоқди айвон. Айвонлар ёзда дарсхона вазифасини ўтаган. 1960—64 й.ларда пештоқдаги кошинкори нақшлар қайта тикланган.

Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан:
style=»text-align: justify;»>Шердор мадрасаси. Бу Мадраса [Самарқанд Регистонида] Улуғбек мадрасасининг қаршисида, унинг кунчиқар томонидадир. Бу Мадраса вилоятпаноҳ Ялангтўшбий оталиқ томонидан солинган. Ялангтўшбий олчин аймоқиндандир. 1028 [1618-19]да ушбу Мадраса солинди. [У] шундай мадрасаким, буюкликдан хаёл идиши ичига сиғмас, катталикдан тавсиф айтишга тўғри келмас, баланд тоқи фалак равоқидек, чунончи офтоб шаклини асад буржиға яқин қилиб, пештоқига сурат солиб, ҳар икки шерни оҳу оладиган тарзда кўрсатилган. Офтоб панжасини далир шерлар пешонасига қўйиб турган ва ҳар икки равоқ биқинига ранглик зийнатланган, нақши нигорлик икки гумбаз қилинган ва ҳар икки гумбаз тепасига гулдаста бино қилинганки, барчани ҳайратда қолдиради. Қизиқи шундаким, мадрасанинг солиниши тарихи «Ялангтўш баҳодир» топилибдир.

01

Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясидан:
ТИЛЛАКОРИ МАДРАСА — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик. Регистон ансамбли Улуғбек даврида бунёд этилган Мирзойи карвонсаройи (15-а.) ўрнида Самарқанд ҳокими Ялангтўшбий Баҳодир мадраса ва жоме масжид қурдирган (1641—46). Карвонсарой асоси устига Мадраса (шим. шарқий қис-мида), ҳужралар ўрнида пештоқ гумбазли масжид (ғарбида) жойлашган. Дастлаб «Ялангтўшбий кичик мадрасаси» деб номланган. Кейинчалик масжид безагида бошқа бир обида қурилишига етадиган миқдорда олтин сарфлангани учун «тиллакори» (тилладан ишлов берилган) деб юритила бошлаган. Тиллакори мадрасадан шаҳар жоме масжиди ва Мадраса сифатида фойдаланилган. Шунинг учун масжиди (63×22 м) катта ва серҳашамлиги б-н бошқа мадрасалардан ажралиб туради. Мадраса (70×70 м) га ғарбий пештоқ орқали кирилади. Пештоқ чуқур равоқли, 2 қанотининг олди равоқли, 2 қаватли ҳужралар, бурчакларини тенг ҳажмдаги гулдаста-мезаналар эгаллаган. Масжид хонақоҳи (10,8×10,8 м)нинг пойгумбази баланд, узоқдан кўзга ташланиб туради. Унинг гумбази ниҳоясига етказилмаган. Хонақоҳ тўрига мармардан меҳроб ва зинапояли минбар ишланган. Ўз даврида зарҳал нақшлар б-н жозибадор безатилган хонақоҳнинг 2 ёнини олди равоқли, гумбаз томли айвон (йўлак)лар эгаллаган. Пештоқ равоғидаги мармар тахтачада безак ишлари 1659—60 й.ларда бажарилганлиги ёзилган.
Тиллакори мадраса бир неча бор таъмир қилинган. 1817 й.да амир Ҳайдар буйруғи б-н зилзиладан зарар кўрган пештоғи қайта тикланиши жараёнида шакли бузилган. 1885 й.даги таъмир вақтида зарҳал нақшлар оддий бўёклар б-н алмаштирилган. Тиллакори мадрасада Самарканд таъмирлаш устахонаси ташкил этилиб (1930), кошинларнинг қад. рангини топиш йўлида тадқиқот ишлари олиб борилган. Тиллакори мадрасадаги йўқолиб кетаёзган ноёб зарҳал нақшларни усталар илмий ўрганиб, қайта тиклади (1970). Бинокорлар мадрасанинг Регистонга қараган пештоғини Шердор Мадраса ва Улуғбек мадрасаси б-н мослаштириб қайта қурди. Пештоқ равоғи ва равоқ ичидаги қалқонсимон бағали, гулдастаси ҳамда хонақоҳ гумбази, ичидаги тилла ҳалли бўртма нақшлари қайта жилоланди (1974). Баланд гюйгумбази устига феру-за ранг кошин б-н қопланган гумбаз ўрнатилди. Бош тарзидаги безак мавзуларининг бойлиги, ички ва ташқи нақшларнинг серхашамлиги, пештоқ қаноси ва токчасидаги ироқи каштани эслатувчи безаклар, бўртма ёзувлар ўзига хосдир. Равоқ бурчаклари, безакли тоқиларни тўлдиришда кошинпаз усталар турли усулларни қўллашган (ғиштларнинг майда нақшлари ко-шинларнинг ҳандасий ва ислимий нақшлари б-н мослаштирилган). Кошинкори равокларда яшил тангачалар, сарғиш япроқлар ва феруза поялар акс эттирилган. Хонақоҳ изораси кошиннамоён, девори, гумбази ва бағали кундал услубидаги серҳашам нақшларга бой. Меҳроб равоғи ва ба-ғали муқарнас косачалар б-н тўлдири-либ, зарҳал берилган ҳамда Қуръон оятларидан олинган бўртма ёзувлар б-н ҳошияланган.
Эшиклар мураккаб нақш ва ёзувлар б-н ёғоч ўймакорлигида пардозланган. Ҳовли сахни (50х50 м)га мармар ётқизилган. Атрофидаги ҳужраларга эшик, тобадонига панжаралар ишланган. Ҳужралар ёз кунлари ҳам салқин бўлади. Тиллакори мадрасада музей ташкил этилган бўлиб, унда мадрасани таъмирлашга оид нарсалар сакланган.

Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» асаридан:
Тиллокорий жомеъи мадрасаси. Ушбу Мадраса Улуғбек ва Шердор мадрасаларининг шимолида, иккаласининг ёнидадир. Жумъа намозини Амир Темур курагон жомеъи хароб бўлганидан кейин, шаҳар халки [ҳозирга қадар] Тиллокорий мадрасайи жомиъида ўқийдилар. Унинг солдиргувчиси ҳам мир Ялангтўшбий оталиқдир. Шердор мадрасасидан ўн йил кейин 1051 ҳижрий [милодий 1641 -42] йилда солинди78. 1234 ҳижрий [милодий 1818-19] йилда пештоқи зилзиладан ўрнидан қўпорилиб тушиб эди. Ҳазрати хилофот макон ҳазрати сайид, мўминлар амири Амир Саъид унинг қабри мунаввар бўлсин — яъни амир Ҳайдарнинг буйруғи билан янгидан тузатилди.

28.jpg 18 oktyabr —  Samarqand kuni 

   Mirzo Bobur Samarqand tuprog’ida dafn etilgan buyuk zotlar haqida «Boburnoma»da shundoq  ma’lumot beradi: “Hazrati Risolat  zamonidin beri ul miqdor aimmai Islomkim (Islom olimlarikim), Movarounnahrdin paydo bo’lubtur, hech bir viloyattin ma’lum emaskim, muncha paydo bo’lmush bo’lg’ay. Shayx Abu Mansurkim, aimmai kalomdindur, Samarqandning Moturid otliq mahallasidindur… Yana sohibi “Sahihi Buxoriy” Xoja Ismoil  Xartang (Buxoriy ko’milgan Xartang qishlog’iga ishora) ham Movarounnahrdindur. Yana sohibi “Hidoya”kim (Burhoniddin al-Marg’inoniy), Imom Abu Hanifa mazhabida “Hidoya”din mu’tabarroq kitobi fiqh  kam bo’lg’oy, Farg’onaning Marg’inon otliq  viloyatindindur, ul ham doxili Movarounnahrdur”…

SAMARQAND
Xurshid DAVRON

O’zbekiston xalq shoiri
0044

Bir shivir misoli Samarqand
Bismilloh kabi lojuvard

Yulduzlar ostida dunyoning
Eng go’zal ayoli misoli
Sog’inchim timsoli
Sochlari shamolda yoyilgan
Navbahor toshirgan Yoyiqday
Simobiy libosga o’rangan
Temur erkalashlariga o’rgangan
Ulug’bek qoniday sochilgan
Qizg’aldoqlarday ochilgan
Yulduzlar ostida dunyoning
Eng go’zal ayoli misoli
Dunyoning eng go’zal she’rini
Bolalik chog’imdan quchoqlab
Onamday erkalab shivirlar
Samarqand Samarqand Samarqand

Bir shivir misoli mungli dard
Bismilloh misoli lojuvard

01

O’zbekiston Milliy entsiklopediyasidan:
Imom al-Buxoriy yodgorlik majmui — Samarqanddagi me’moriy yodgorlik, ziyoratgoh. Imom al-Buxoriy dafn etilgan Chelak tumani Xartang qishlog’idagi qabriston musulmon axlining eng tabarruk va aziz ziyoratgoxlaridan bo’lib kelgan. 16-a.da Imom al-Buxoriy kabri ustiga mo»jazgina makbara, yoniga masjid qurilib, hovlisiga bir necha tup chinor ekilgan. Lekin sho’ro tuzumi davridagi dahriylik siyosati tufayli bu maskan karovsiz ahvolga tushib qolgan. O’zbekiston mustaqillikka erishganidan so’ng Imom al-Buxoriy kabi butun umrini iymon va e’tiqod, ilm-ma’rifat, diyonat yo’lida baxshida etgan ulug’ zotlar xotiralarini e’zozlash, ular nomlari b-n bog’lik joylarni obodonlashtirishga alohida e’tibor berila boshlandi. O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997 yil 29 apr.dagi «Imom al-Buxoriy tavalludining hijriy-qamariy taqvim bo’yicha 1225 yilligini nishonlash to’g’risida»gi qarori asosida allomaning maqbarasi o’rnida maxsus yodgorlik majmui barpo etildi. Bu yodgorlik majmui O’zbekistan Respublikasi Prezidenti Islom Karimov rahbarligida yaratilgan loyiha asosida Samarkand, Buxoro, Xiva, Toshkent, Andijon, Namangan, Qo’qon, Shahrisabz xalq ustalari tomonidan 1998 y.da qurildi.
Majmua avvalambor ziyoratgoh, muqaddas qadamjo, so’ng kundalik, juma, hayit namozlari o’qiladigan joy vazifasini o’taydi. Bu yerda hadis ilminm o’rganish va b. ma’rifiy ishlarni amalga oshirish ham ko’zlangan. Yodgorlik majmuining bosh rejasini tuzishda an’anaviy milliy me’moriy yechimlar (peshtoq, ravoq, gumbaz, ayvon va b.) asosida barpo etilgan binolar (maqbara, masjid, ma’muriy va b. inshootlar) ning hovli atrofida shakllanishi ko’zda tutilgan. Majmua oldidagi ma’muriy binoning (o’lchami 106,0×12,0 m) bosh tarzi jan.ga qaragan. Yodgorlikka uchta peshtokli, o’ymakor eshikli darvozaxonalar orqali kiriladi. Asosiy darvozaxona-ning oldi va hovli tomonidan an’anaviy uslubda mahobatli peshtoq ishlangan (o’lchami 12,0×14,6 m). Miyonsaroy diametri 10,5 m li moviy gumbaz b-n yopilgan. Old peshtoqning ikki tarafida mohirlik b-n ishlangan koshinlar orasiga arab va lotin alifbolarida yodgorlikning qurilishi haqida ma’lumot beradigan lavha o’rnatilgan. Ikki kanotdagi nisbatan kichik peshtoqli darvozaxonalar (gumbazining diametri 6,0 m) binoning mutanosib ravishda yaxlitligini saqlagan holda unga o’ziga xos salobat baxsh etadi. Katta darvozaxonaning o’ng tarafida ma’muriy va b. yordamchi xonalar joylashgan. Bosh yo’lning o’ng tarafida favvora qurilgan. Undan chapda, masjid tarafda qad. chinorlar va hovuz saqlanib qolgan. Hovli sahnidagi yo’laklar chorsi shaklidagi ohaktosh g’ishtlar b-n qoplangan.
Majmua mujassamotining markaz o’qi Imom al-Buxoriy maqbarasida o’z yakunini topgan. Maqbara murabba shaklida qurilgan bo’lib, o’lchami 9,0×9,0 m, balandligi 17,0 m. Maqbara devori zangori, havo rang va oq sirli kesma koshinlar, marmar, oniks va granit toshlar b-n qoplangan. Koshinlar girih shaklida terilib, orasida bezakka uyg’unlashtirib arabcha xatda hadislar bitilgan. Sathni bezashda bir-biriga o’xshash shakllardan mohirlik b-n foydalanilgan. Ichki bezagida ganchkorlik,bo’yama naqsh va turli rangdagi koshinkori naqshlar ko’shilib, uyg’unlashib ketgan. Tashqi gumbaz Amir Temur maqbarasi gumbaziga o’xshash — qobirg’alidir. Gumbazning ichi doyra shaklida bo’lib, rang-barang serjilo naqshlar b-n bezatilgan. Maqbara markazida oqish-ko’k shaffof oniks toshdan ishlangan sag’ana o’rnatilgan. Maqbaraning o’ng tomonidagi eshikdan zina orqali maqbaraning ostki qavatiga — daxmaga tushiladi. Yuqori qavatdagi sag’ananing aynan ostida Imom al-Buxoriy jasadlari qo’yilgan qabr mar-martosh b-n qoplangan.
Hovlining chap tomonida masjid joylashgan. Masjid — xonaqohning umumiy mayd. 786 kv.m. Peshayvonining umumiy mayd. 214 kv. m. Xonaqohva peshayvonda 1500 ga yaqin kishi namoz o’qishi mumkin. Hovlining o’ng qanotida ham peshtoqli va miyonsaroyli bino bor. Miyonsaroy gumbazi ham bosh-qa gumbazlar b-n bir xil shaklda va o’lchamda qurilgan. Bu binoda kutubxona, ilmiy xodimlar xonasi va b. yumushlarga mo’ljallangan xonalar mavjud. Bularning umumiy mayd. 946 kv. m. Peshayvonining mayd. 110 kv.m. Kutubxonada Qur’oni karimning noyob qo’lyozmalari, turli nashrlari, Imom al-Buxoriy asarlarining nashrlari va b. kitoblar bor. Majmua to’rida — maqbaraning orqa tarafida hadis ilmini o’rganishga mo’ljallangan o’quv markazi — «Dorul Hadis binosi joylashgan.

Abu Tohirxoja Samarqandiyning «Samariya» asaridan:
Imom Muhammad ibn Ismoil Buxoriy mozori. Sug’di kalon tumanida, Xartang degan o’rindadir. Shu mozorning sababidan hozirda o’sha qishloq «Xoja Ismoiliy» nomi bilan mashhurdir. Imom Muhammadning mozori ustida, uning shimoli-sharqiy tarafida unga yaqin bir o’rinda bir masjid yaqinidadir. Samarqand shahridan Xartang qishlog’igacha ikki tosh [16 chaqirim]lik yo’l. Imom Muhammad («Sahehi Buxoriy») kitobining muallifidir. Bu kitob ming olti yuz hadisning jame’dir. 256 [870 yili 30 sentyabr`]da ramazon hayitinnng kechasi xuftan namozidan keyin o’ldi. Og’iz ochar kuni tush namozidan so’ng yuqorida aytilmish o’rinda ko’mildi. Uning qabridan ancha muddatgacha mushkdan ham xushbo’yroq [is] kelib turdi, keyin yo’qolib ketdi. Naql qilishlaricha, Buxoroda turgan vaqtda «ikki yosh bola bir onani emsa, o’rtalarida emizaklik sobit bo’ladi», deb fatvo bergan. Buxoro imomlari bunga e’tiroz bildirib, uni Buxorodan surgun qilganlar. Samarqandga kelgandan keyin, Samarqand ulamolari ham unga qarshi turdilar. Nochor Xartang kelib turdi. Shu yerda Haq rahmatiga vosil bo’ldi.
Tajribada ko’rilganki, kimki «Sahehi Buxoriy» kitobini boshiga qo’yib, shahar va mahallalarni aylanib chiqsa, albatta o’sha shahar va mahalla ahlini ofatlardan saqlab qoladi. Ilgarilari ham har qachon Samarqand shahriga biror ofat kelsa, shahar xoslari yig’ilib duo qilsalar duolari ijobat bo’lib, u balo musulmonlar boshidan daf’ bo’lardi. Kimki u kishining tabarruk mozorini ziyorat qilsa, g’arb mamlakatlarda uni mutabarrak tutardilar. Ollohga hamd bo’lsin, bu harflar roqimi sharmsor yuzini u kishi ostonalariga surtib va mozorlarining ro’baro’sidagi hujrada bo’lib niyozmandlik qilg’onman, u kishiga rahmat va joyi jannatdan bo’lsin.

Imom Al-Buxoriyning Buxoroni tark etib,Samarqandga kelishi bilan bog’liq yana bir rivoyat mavjud: Buyuk alloma yashagan kezlardagi xalifaning Buxorodagi noibi Xolid ibn Ahmad az-Zuhaliy uni saroyga kelib hadis ilmidan saboq berishga taklif etadi.»Men ilmni sultonu amirlar eshigiga olib bormayman. Agar amirga ilm kerak bo’lsa, bolalarni (saroyidagilarni) uyimga yoki masjidimga yuborsin». Allomaning keskin javobi noibning qahrini keltiradi va hadislar ilmi sultoniga shahardan chiqib ketishga farmon beradi.Bu voqeani eshitgan Samarqand ulamolari Imom Ismoil al-Buxoriyni o’z shaharlariga taklif etadilar.Imom Ismoil al-Buxoriy Samarqand tomon borar ekan, shahar yaqinidagi Xartang qishlog’ida betob bo’lib qoladi. Alloma hijriy 256 yili ramazon oyining oxirgi kuni (milodiy 872 yil 1 sentyabr) 62 yoshida vafot etadi va shu yerga dafn etiladi.

01

O’zbekiston Milliy entsiklopediyasidan:
XOJA AHROR MAJMUASI — Samarqand atrofidagi me’moriy yodgorlik (15—20-a.lar); Samarqand tumanidagi Ulug’bek qishlog’i hududida. Xoja Axror qabri yaqinida turli davrlar-da bunyod etilgan Nodir Devonbegi madrasasi, ikki ayvon, masjid, minora hamda hovuzli hovlidan iborat majmua. Majmuaning markazi 8 yoqli hovuz, uning jan.da Xoja Axrorning oq marmarli qabrtoshi bor, qabrtoshiga arab yozuvida husnixat b-n marsiya yozilgan. Shim.da Nodir Devonbegi madrasasi, to’rtburchak hovlining atrofida hujralar joylashgan; hovlining g’arbida ayvon bor, bezaklari 17-a.ga xos, marmar kursili ustunlar boshasi muqarnasli, shifti 3 qismga bo’linib, yulduzsimon shakldagi hovuzaklar ishlangan. Ikkinchi murabba tarhli ayvonning sharqiy tomoni ochiq, qolgan uch tomoni kalin devor b-n o’ralgan, devorlariga chuqur ravoqlar ishlangan; yon tomonidan masjidga kiriladi. Masjid sinchli bino bo’lib, to’g’ri to’rtburchak tarxli, yog’och ustun-to’sinli, shifti vassali, nafis naqshlar b-n serhasham bezatilgan. Masjid izorasiga koshinkori naqshlar ishlangan, mexrob va ravoklari muqarnaslar b-n to’ldirilgan, yuqoridagi hoshiya qatorlar qirma usulida bajarilgan. Hujralar hovlining shim.da joylashgan, sodda, bezaksiz. Hovuz yonida tagi 6 qirrali minora qad ko’targan. Ta’mir vaqtida tomi tunuka b-n yopilgan. Ta’mirlashda usta Sa’dulla (1909), ganchkor usta T. Ismoilov (1921), du-radgor usta Hafiz va b. qatnashgan.

Abu Tohirxoja Samarqandiyning «Samariya» asaridan:
Solihlar qutbi, yaxshilarning suyanchig’i hazrat Xoja Ubaydulloh Ahror, sirlari muqaddas bo’lsin mozori. Shahar tashqarisida, undan ikki chaqirim chamasi uzoqdadir. Xoja Ubaydulloh Ahrorning laqabi Nosir uddin bo’lib, nasabi Umari Xattobga erishadi. Bu kishi asli Toshkent viloyatidan bo’lib, sulton Abu Sa’idning istaki va iltimosi bilan Samarqandga ko’chib kelib, Xoja Kafshir mahallasida tura boshladi. Xoja Kafshir shaharning janub tomonida va bir toshning uchdan bir ulushi [4000 qadam] chamasi olisroqdadir. Xoja Ahror hazrat mavlono Ya’qub Charxiyning muridi bo’lib, u (buxorolik) hazrat Xoja Baho va-d-din Naqshbandning murididir. Lekin mavlono Ya’qub tugallikni hazrat Xoja Alo va-d-din Attordan topgan. Xoja Alo va-d-din Attor xoja Baho va-ddinning xalifasi edi. Xoja Ahror shayxlik yo’lini kasb etib yurgan chog’larida, Hirot, Samarqand va Buxoro shaharlariga safar etib, o’sha zamoning shayxlari bo’lgan Sayid Qosim, mavlono Nizom id-din Xomush, shayx Baho va-d-din Umar singari zotlarning suxbatlariga yetishdi. Eng keyin mavlono Ya’qub Charxiyga yo’liqib, murid bo’ldi va u kishidan tugallik topib, zamonning birinchisi va jahonning tengsiz bir kishisi bo’ldi. Chunonchi hazrat mavlono Abdurahmon Jomiy uning nomiga yozgan «To’hfat ul-ahror» kitobida aytadirkim:

Zad ba jahon navbati shahanshohiy
Kamkabai fakri Ubaydullohiy,
On ki zi hurriyati fakr ogah ast,
Xojai Ahror, Ubaydulloh ast.

Tarjimasi:

Dunyoda podshohlik naqorasini chaldi,
Ubaydulloh faqrining shavkati.
Faqrning erkinligidan xabardor bo’lgan kimsa,
Erklilarning egasi bo’lgan Ubaydullohdir.

O’zga bir kitobida aytilgan:

Xojai xojagoni korogoh,
Qiblai muqbilon Ubaydullost.

Tarjimasi:

Xojalar korxonasining xojasi,
Baxtlilarning qiblasi Ubaydullohdir.

Shunga o’xshash, xojaning tarjimayi holi, daraja va karomatlarini bildiruvchi mavlono Muhammad Qozining «Silsilat ul-orifin» va mavlono as-Safiyning «Rashahot» nomlik kitoblari bordirkim, ularni ko’chirishga bu risolaning sahifalari torlik qiladi. Barcha kuchli va azamatli xoqonlar xojaga qullik, farmonbardorlik va ixloskashlik kamarini bellariga bog’lagandirlar. Xonlar, boshlarida xonlik jig’asi va bellarida podshohlik kamari bo’lgan holda, uning uzangusida yayov yugurar ekanlar. Xojaning eshigidagi xizmatchilarga qarshi ozgina odobsizlik ko’rsatgan kishi davlat va mamlakatdan, balki tiriklik va sog’liqdan ajralib, zamonaning ibrati bo’lur ekan. Valoyat va tasarrufining kuchliligidan xalqning ichi va toshiga ega bo’lib, istagan yo’liga boshqarar ekan. Xoja ichki va tashqi go’zalliklar bilan bezangan bo’lib, ichki nisbatida shuncha shirinlik bor edikim, uning bandiga tutilganlarga tuganmas lazzat va bitmas halovat muyassar bo’lur ekan. Chunonchi, buning shohidi mozorining ziyoratidirkim, o’lgan ko’ngilni va titilgan yurakni tiriltiradi, Uning qabri yuzlangan kishiga yangi tiriklik va sonsiz quvonch bag’ishlaydi.
Bayt:

Chun ravzai xoja foizi anvor ast,
Manzilgaxi qutbu majma’i abror ast.
Hurriyati har du kavn gardad hosil,
Har kas ki g’ulomi Xoja Axror ast.

Tarjimasi:

Xojaning mozori yorukliklar beruvchi bo’lgani uchun,
Qutbning o’rni va yaxshilarning yig’ilish joyidir.
Xoja Ahrorning quli bo’lgan kishiga
Ikki dunyo erkinligi muyassar bo’lg’usidir.

Bu ixlos yerining to’shagi [ya’ni Abu Tohirxoja] ko’p vaqtdan beri qumriday u mozorda bo’yin bog’liqdir va bulbuldek u bo’stonga tutunmishdir. Bir kuni u bo’sog’ada yurakning yonishidan yuzimni uning mozoridagi to’shangan toshlarga suykar edim, havz bo’yida va Tubiga o’xshash daraxtlar ostida ushbu g’azalni aytib bitdim:

Kuyi tu chist? Ka’bai dor ul-karori fayz,
Saxnat bihishtu marqadi pokat hisori fayz!
Hyp ast baski turbati qudsi shiori tu,
Binavishta girdi lavhi tu: hozo mozori fayz!
Juz ajz nest borgahi xudoro niyoz,
Xoki dari tu gashtamu, gashtam duchori fayz!
YO xojai vali zi tu doram tavaqquve
Man naxli xushku lutfi tuam oberi fayz!
Az lutfi xesh in qadaram tashnalab mador,
Subhi damidai chi baram intizori fayz!

Tarjimasi:

Yotgan joying nimadir? Fayzning qo’nar ka’basidir,
Sahning behishtu, pok qabring yaxshilikning qo’rg’onidir.
Sening pokiza turbating ravshan bo’lgani uchun,
Qabring toshi tevaragiga «bu yaxshilik mozoridir», deb yozilgan,
Poklik eshigiga, tubanlikdan o’zga tortiq yo’kdir,
Seniig tuprog’ing bo’lib, yaxshilikka yo’liqdim.
Ey, vali bo’lgan xoja! Sendan bir o’tinchim bor.
Men quruk bir yog’och, sening fayzli arig’ingdan suv ichaman.
Lutfingdan meni buncha suvsatib qo’yma,
Sen yorig’ tongsan, bu ahvolda fayzni kutib turishimga hojat qolmas.

Xoja Ahror ko’p yillar yashadi. 895 [1490] yilda rajab oyining birinchi kechasi, jum’adan qaytishli shanba oqshomi g’urubdan bir yarim soat chamasi o’tgan vaqt [22 may 1490 y.] u baxtliklarniig qiblasi va oriflarning orifrog’i Samarqandning janubiy tog’i etagida bo’lgan Kamongaron qishlog’ida, shanba oqshomida o’ldi. Uning jasadi u yerdan keltirilib, o’zining turarjoyi bo’lgan Xoja Kafshir mahallasida, «Muhovatai mulloyon»ning tashqarisida tuproq haramsaroyining xilvatkadasiga ko’middi. «Shayxlik yo’lining yo’lboshchisi qolmadi» mazmunida bo’lgan «Namond murshidi roh» so’zi o’limining ta’rixidir [895/1490]. Xojaning ruhoniyatidan avlodi va Samarqand xalqini himoyati yo’lida kishi hayron qolarlik tasavvuf asarlari ko’rinadi. Xojaning suhbatdosh va xalifasi ko’p. Ulardan birovi «Silsilat ul-orifin» kitobiniig muallifi va dahbedlik hazrat Maxdumi A’zamning piri bo’lgan mavlono Muhammad Qozidir. [Ul hazrat] xoja mozorining yonida ko’milgan, qabri xoja mozorining quyisida, janub tomonda, xoja oyog’ining tushma-tushidadir. Mavlono qabrining ustida daryo qirlaridan mayda qayroq toshlar [keltirib] to’kkanlar va ularning qabri nishonasi ham shudir. Xojaning o’zga xalifalari ham ko’pincha ularning hazirasida ko’milgandirlar. Buning tafsiloti «Rashahot» kitobida aytilgan. Shunga o’xshash muallif va bir talay asarlarning muallifi bo’lgan mavlono Ismatulloh qabri ham xoja hazirasidadir. Mavlononing o’limi 1009 [ 1600-01]dadir. Yana fazl egalarining qaymog’i va «Tarixcha» (hozirda «Ta’rixi Sayyid Roqim» nomi bilan mashhur) kitobining muallifi bo’lgan Mir Sayyid Sharif Roqimning qabri ham xojaning hazirisida, bobosi xoja Isomiddin ibn xoja Nizomiddin ibn mavlono Mahmud Giloniyning qabri yonidadir. Yana Sultonxon xojai shayx ul-islomning qabri Xoja Ahror hazirasining janub tomonidadir. Bu kishi Xoja Ahror naslidan bo’lib, xoja mozorining mutavaliysi ekan hamda Farg’onada xoja kalonlik, Samarqand va Buxoroda shayx ul-islomlik mansabi bilan imtiyoz toptan ekan. Forsiy va turkiy tilda mazalik she’rlar yozgan, devoni bor, taxallusi «Ado»dir. 1251 [1835-36]da Buxoroda o’ldi. O’ligini undan Samarqandga keltirib hurmatlik bobosi (xoja Ahror)yonida ko’mdilar. Yana qozi kalon va shayx ul-islom mavlono Mir Abd ul-Hayy xojaning qabri ham shu qabristonda, Xoja Ahror mozorining shimolidagi Nodir devonbegi madrasasi janubi-sharqiy burchagining tushma-tushidagi belgulik tepacha ustidadir. Mavlono qabri bilan Madrasa devori orasi 60 qadam chamasi keladi. Mavlono turli bilimni biluvchi edi. 1169 [1755-56J yilda
tug’ildi. 74 yil tirikchilik qildi va 1243 [1827-28] da o’ldi. Samarqand shahrida 40 yil qozilik qildi. Umrining so’ngti kunlarida ilashgan falaj kasalining muddati 13 yil edi. Shu kasallik chog’ida «Havoshii Shofiiy bar sharhi Bayzoviy», «Sahehi Buxoriy»ning forsiycha sharhi», «Zaburi Dovud»ning forsiycha tarjimasi, «Axloqi Bahodurxoniy», «Hidoya» sharhining sharhi» kitoblarini tasnif qildi. Mavlono Abd ul-Hayy o’lgandan keyin, aql va naql ilmlarning barchasini bilguvchi uning o’g’li mavlono Abu Sa’idxoja otasi o’rnida Samarqandda qozi kalon bo’ldi. Ko’pincha Amir Haydar uni Samarqanddan Buxoroga oldirib kelib, Buxoro mullalari bilan munozara etdirar edi. Ul qol ilmi o’z zamonasining barmoq bilan ko’rsatilgan bir kishisi bo’lib, uning oldida barcha ulamo taslim boshini egib turar edilar. Ushbu risolaning yozguvchisi bu gumnom muftiy Abu Tohirxoja boyagi qozi kalon Abu Sa’idxojaning o’g’li bo’lib, bu dengizdan bir tomchi va bu daraxtdan bir mevadir. Lekin hayosiz bir tomchi va uyatlik bir mevadir.

01

O’zbekiston Milliy entsiklopediyasidan:
SHOHIZINDA — Samarqanddagi me’moriy yodgorlik (11—20-a.lar); Afrosiyob tepaligi jan.da joylashgan qabristondagi maqbaralardan hamda masjid, minora va madrasadan iborat ansambl`. Ularning eng qadimiysi Qusam ibn Abbos maqbarasi bo’lib, xalq orasida Shohizinda (tirik shoh) nomi b-n mashhur. Ansambl` bir-biri b-n yo’lak orqali bog’langan 3 guruh binolardan iborat. Quyi guruhdagi inshootlar Ulug’bek o’g’li nomidan qurdirilgan Abdulaziz chortog’i (1434—35), unga shim.dan Davlat qushbegi madrasasi (1812—13) tutash, uning qarshisidagi ayvonli masjid naqshlar b-n nafis qo’shgumbazli maqbara (15-a.) joylashgan.
O’rta guruxdagi binolar: Amirzoda maqbarasi, Tutu Tekin maqbarasi, Shirinbeka ot maqbarasi, uning qarshisida Temurning boshqa singlisi Turkan og’o maqbarasi, 8 qirrali maqbara, Ali Nasafiy maqbarasi kabilar.
Yuqori guruhtsagi binolar: Ziyoratxona, uch qismdan iborat masjid, Xoja Ahmad maqbarasi, 1360—61 y.larda qurilgan maqbara, Tuman og’o majmuasi (1405—06), 2 ta nomsiz maqbara (14-a. oxiri)ning kiraverish devorigina saqdangan. Shuningdek, Tamg’och Bug’roxon madrasasi (11-a.), Amir Burunduq maqbarasi (14-a. oxiri) kabilardir. Ansambl` tarkibidagi 20 dan ortiq inshootlar davlat muhofazasiga olingan. 19—20-a.larda ansamblning yana bir necha binolari barpo etilgan. 18-a.da vayron bo’lgan zina o’rnida 40 pog’onali g’ishtin yangi zina qurilgan. O’zbekistan Respublikasi Vazirlar Maxkamasining 2004 yil 16 iyul` qaroriga asosan SH. yodgorlik majmuasida katta ko’lamdagi ta’mirlash va obodonlashtirish ishlari amalga oshirildi.

Abu Tohirxoja Samarqandiyning «Samariya» asaridan:
Nurga to’la Hazrati shoh mozori. Hazrati shohning muborak oti Abbos o’g’li Qusam bo’lib, mozori Samarqand qo’rg’onining shimol tomonida, shahar tashqarisida, Afrosiyob qo’rg’onining ichidadir. Qusam hazrat Muhammad payg’ambarning, Yaratganning unga salot va salomlari bo’lsin — amakisi bo’lgan hazrat Abbosning, Olloh undan rozi bo’lsin o’g’lidir. Onasi Horis qizi va Muhammad payg’ambarning xotinlaridan bo’lgan Maymunaning singlisidir…
G’iyosiddin [Javhariy]ning [yana] aytishicha, hazrat Qusam Payg’ambarni vafot etgandan so’ng yuvganlardan biridir. Bir rivoyatda aytilishicha, Qusam payg’ambarning o’limi chog’ida sakkiz yashar edi. Aftu basharasi va qilig’i butkul Payg’ambarga o’xshash edi… Hazrat amir ul-mo»minin Ali, karramallohu vajhahu, [Olloh uning chehrasini olijanob etsin], xalifaligi chog’ida uning buyrug’i bilan Makka shahriga hokim bo’lib turdi. U shahid bo’lgandan keyin Maoviya [ibn Abu Sufyon] zamonida uning buyrug’i bilan Ubayd Ziyoddan so’ngra, Xuroson hokimligiga tayinlangan urush boshliqlaridan Usmon o’g’li Sa’id ketidan Movarounnahrga keldi. Usmon o’g’li hazrat Sa’id yarash yo’li bilan Samarqandni olib, xalqini musulmon qildi. Dinni kuchaytirmoq va shariat hukmlarini yurguzmoq tilagi bilan Qusamni bir necha islom qo’shini bilan birga bunda qoldirdi, 57 hijriyda (milodiy 677 y.) kofirlar shaharga hujum qildilar. Samarqand shahrining Namozgohida Qusam jon chiqariga o’q tegib shahid bo’ldi va qutlug’ gavdasini Banu Nojiya qabristonida g’or yonida ko’mdilar. To’g’ri rivoyat shudirkim, Usmon o’g’li Sa’id Samarqand eli bilan urushayotganda, Qusam jon chiqariga o’q tegib shahid bo’ldi va Banu Nojiya qabristonida ko’mildi. Alloma Utbiy «Sahihi Buxoriy sharhi»da Abbos o’g’li Qusamning qabri Samarqandda Ohanin darvozasining yaqinida Banu Nojiya qabristonidadir, deb aniqlab yozibdir. Abu Abdullo «Tarixi Nishopurlda to’g’risi Qusam hazratlari vafot etib Samarqandda ko’milgandir, deb yozadir. Boshqa bir rivoyatga ko’ra, hazrat Qusam Shirinket (Samarqand muzofoti) degan mavze’da shahid qilingan va gavdasini Ko’hak daryosidan kechirib o’tkazib, Banu Nojiya qabristonida ko’mdilar. Sulton Sanjar Moziy zamonasida o’sha qabristonda «Qusamiya» atalgan bir madrasa solingan edi. U Madrasa Samarqand qo’rg’onn o’rniga tepa ustida, Obi mashhad arig’ining yaqinida, kunbotar tomonida edi. Hozirda undan bir nishona qolmagandir.
Amir Temur ko’ragonning podsholigi vaqtida ushbu mozor imorat qilinib, turli bezaklar bilan bezatildi. Uning xotin va singillaridan bir nechasi va ba’zi amirlar unda o’rinlar belgilab, o’zlari uchun turbatlar va daxmalar yasatib, ularning ustida buyuk-buyuk binolar soldirgandirlar. Lojuvard tusli falak dunyo yuziga tamosho ko’zini ochgondan beri bunga o’xshash go’zal vya bezaklik imorat ko’rmagan. Firuzaranglik, qo’bturma naqshlik (muqarnas) g’ildirak oy bilan quyoshdan o’ziga ko’z yasagandan buyon bu kabi binokorlik koshinlarni tamosho qilmagan. Bu imoratniig ko’rinishidan ko’zlar bezanib, murassa’ (bir-biroviga kelishtirib chizilgan injular) bo’ladir.
Ushbu satrlar va bu risolani yozuvchi men yaxshi ittifoq tushib panjshanba kuni tush vaqti 16-nchi jumodi al-avval oyi hijriy 1251 [1835, 9 sentyabr`]da rasuli muxtorning amakivachchasi Hazrat Shoh undan Alloh rozi bo’lsin, mozorini ziyorat qilgandan so’ng, imoratlarini, masjid va miyonsaroylarini, gumbazlarini va u yerdagi yozmalarini kirib ko’rdim va ko’rgan-bilganlarimni ko’chirib bu yerga yozdim, shuning uchunkim, zamonning o’zgarishi bilan bu asarlar ko’zdan yo’qolganda ushbu qog’ozda yozgulik qolgay, ibrat olingiz, ey aqli solim egalari!
Yashirin qolmasinkim, Hazrati Shohning muborak mozori bilan bir qatorda bo’lgan masjidlarning imorati 735 (1334-35) yilda bitkandir. Solinish tarixinnng yozmasi gumbaz ichida ko’rniib turibdi. Lekin masjidi kalonning solinishi tarixi o’chmish va yo’qolgandir. Uzuncha miyonsaroy tomonidagi eshigi ustida bir yoqda Sulton Ahmad va boshka yokda Sulton Abu Sa’id oti yozilgandir. Ba’zilar Amir Temurdan burun xon bo’lib o’tgan Sulton Abu Sa’id tomonidan ushbu bino solingan bo’lsa kerak, deb o’ylaydilar. Uzuncha miyonsaroyga kiriladigan o’ymakor darvozaning yasalishi tarixi 807 (1404-05) yillarkim, hozirda ham darvozaning burnida yozmasi bor. Ushbu miyonsaroyning shimolida, zinalar qarshisidagi ihota qilib olingan yalanglikning bir yonida Amir Temurning xotini, Amir Muso o’g’li bo’lgan Amir Odilning kizi Tumon oqo daxmasining gumbazi bor. Daxma oldida masjid bor. Uning shimolida Ahmadxojaning daxmasi bor. Kunchiqar tomonda Qutluq oqoning daxmasi bor. Ushbu Qutlug’ oqo ham Amir Temurnnng muhtaram xotinlaridan biridir. Tuman oqo daxmasining bitkazilish yili 862 (1457-58)dirkim, devorida yozilgandir. Zinalarning yonida, yuqori tomonda to’rt gumbaz bor: ikkalasi yo’lning kun botarida, yana ikkalasi yo’lning kunchiqaridadir. G’arb tomonda ikki gumbazkim, bir-birisiga tutashgandir. Birisi Amirzoda daxmasidir. Uning bitirilish yili 799 (1396-97)dadir, deb yozilgani ravoqida kurinib turibdi. Ikkinchisi Amir Tarag’oy qizi, Amir Temurning singlisi bo’lgan Turkon oqoning daxmasidir. Uning bitirilish tarixi 773 (1371-72) yildirkim, ravoqida yozilgandir. Uning (Turkon oqoning) o’limi 785 (1383-84) yilda voqe’ bo’lgan. Yo’lning kunchiqarida bo’lgan ikkala gumbazdan birisi Turkon oqo gumbazining qarshisidagisi Amir Temur singlisi Tarag’oy qizi Shirinbeka oqo daxmasi erur. Uning bitirilishi 767 (1365-66) yildadirkim, yozuvi ravoqida ko’rinib turibdi. Kunchiqardagi u birisi Amir Husayn daxmasi bo’lib, Amirzoda gumbazining qarshisidadir. Uning bitirilish yili 777 (1375-76)dadirkim, ravoqidagi yozmada bordir.
Mavlono Sharafiddin Ali Yazdiy o’z tarixida shunday yozadikim, Amir Temur 801 (1399) yilda Hinduston yurishidan qaytib kelib, sha’bon oyida (8 aprel`-7 may) Samarqanddagi Bog’i Dilkushoda bo’lgan ko’shkiga qo’ndi. Oltinchi sha’bonda (13 aprel`) Samarqand ichiga kirib, yettinchisida Qusam [ibn] Abbos o’g’lining raziollohu anhu — Olloh undan rozi bo’lsin — fayzberuvchi mozoriga ziyorat uchun borib qutlandi. Undan Hazrati Shoh sharofatli mozori darvozasiniig qarshisida bo’lgan Tuman oqo xonaqohiga borib peshiy namozini onda o’tab, Bog’i Chinoron sari jo’nadi. Undan Bog’i Behishtga qarab ketdi. Kelasi kuni Bog’i Balandga kelib qo’ndi. Ushbu so’zlarni (mavlono Sharafuddin) masjidi jome’ining solinishi to’g’risidagi yozgan bo’limida aytadi. Zinalarning quyisida, katta yo’lning yonida bo’lgan masjid, miyonsaroy va hujralarnn esa Ulug’bek mirzoning o’g’li Abdulaziz mirzo soldirgan. Uning bitirilishi tarixi 838 (1434-35) yillardirkim, miyonsaroy ravoqidagi yozmada ko’rinib turibdi. Va yana zinalarning quyisida, kunchiqar tomonida [katta darvoza va miyonsaroydan o’tkach, o’ng qo’lda] bir Madrasa bordirkim, uni mo’minlar amiri Sayid Amir Haydar saltanati chog’ida
davlatining ishonchli kishisi va sultonlik noyibi, sha’n egasi bo’lgan samarqandlik Davlat qushbegi 1228 (1811) yilda soldirgan. Ushbu Madrasa eshigining yonida, shimol tomonda, Samarqand hokimi bo’lib turgan Madrasa egasining o’g’li marhum Muhammad Sharifbiyniig qabri bor.

Ammo shahzoda Qusamning nur sochuvchi mozoriniig ziyoratidan ahli dillar ajoyib zavq oladilar. Bu sharofatli joyning tuprog’ini podsholar o’z ko’zlariga to’tiyo qiladilar. Tajribada ko’rilgandirki, har bir hayosiz va nopok kishi yaqin yoki uzoqdan u kishining mozoriga ehtiromsizlik ko’rsatsa, Olloh taolo andak fursatda uning jazosini beradi. Payg’ambarning elchisi, unga salom va salot bo’lsin, aziz sahobalari karomatlarini ko’rsatadi.

01

O’zbekiston Milliy entsiklopediyasidan:
XOJA DONIYOR MAQBARASI -Samarqanddagi me’moriy yodgorlik (20-a. boshlarida qurilgan). Afrosiyob qo’rg’onining kunchiqar tomonida, Siyob arig’i yoqasida. Avliyo Xoja Doniyor qabri ustida qurilgan. Cho’ziq (15 m ga yaqin) to’rtburchak tarhli, peshtoq, besh gumbazli xonadan iborat. Peshtog’i (shim. tomonda) hamda uning ikki yonidagi qubbali, ko’zasimon kursili guldastalari ganch o’ymakorligi b-n bezatilgan, yon tomonlariga ham ravoqlar ishlangan. Maqbara ichida cho’zinchoq daxma bor. Maqbara yaqinidagi buloq aholi orasida tabarruk hisoblanadi. Abu Tohirxojaning «Samariya» asarida yozilishicha, Xoja Doniyor (Doniyol) Qusam ibn Abbosning safdoshlaridan bo’lgan.

Abu Tohirxoja Samarqandiyning «Samariya» asaridan:
Xoja Doniyol mozori. Shahar tashqarisida, shimol tomonda Afrosiyob qo’rg’onining kunchiqar tomonidagi raxnasida, Siyahob arig’ining yoqasidadir. Avom uni Doniyol payg’ambarning qabri deydi, lekin u (Doniyol)ning mozori Mo’sul viloyatidadir. Derlarkim, u (Doniyol) Abbos o’g’li hazrat Qusamning, Olloh undan rozi bo’lsin, yoronlaridan edi va shu yerda ko’milgandir. Qabrning nishonasi uchun [qabr ustiga] daryo toshidan to’kib qo’yilgai. U kishining mozori serbarakotdir. U zotning mizojidan muborak boshlari [tarafidan] Siyahob arig’idan yaqin yerdan [bir] buloq chiqib, Siyahob arig’iga quyadi. Xalq [uni] tabarruk bilib ichadilar va cho’miladilar va [uni] ko’p kasallar shifosiga sabab deb biladilar. U kishiga Ollohningrahmati bo’lsin.

01

O’zbekiston Milliy entsiklopediyasidan:
AMIR TEMUR MAQBARASI, Go’ri Amir — Samarqanddagi me’moriy yodgorlik (14-a. oxiri — 1405 i.). Xalq orasida Go’ri Amir yoki Go’ri Mir (Mir Sayyid Baraka) deb nomlanib kelinadi. Maqbaraga temuriylar sulolasiga mansub kishilar (Amir Temur, uning piri Mir Sayyid Baraka, o’g’illari Umarshayx, Mironshoh va Shohrux, nabiralari Muhammad Sulton, Ulug’bek va b.) dafn etilgan. Boburning ta’kidlashicha, dastlab Temurning nabirasi Muhammad Sulton Mirzo Samarkand qal’asi jan.da Toshqo’rg’on — Chaqarda Madrasa qurdirgan. Muhammad Sulton halok bo’lgach (1403), Amir Temur uning xotirasiga maqbara qurish haqida farmon berdi. Maqbara Madrasa hovlisining to’riga bunyod etilgan.Bizgacha, asosan, peshtoqli darvozasi bor hovli va maqbara binosi saqlangan. Arxeologik tadqiqotlar natijasida maqbara hovlisining ikki yonidan Muhammad Sulton qurdirgan Madrasa va xonaqoh qoldiqlari topilgan. Madrasa va xonaqoh chorsi hovlining sharqiy va g’arbiy tomonlarini egallagan. Hovlining jan.da gumbazli maqbara joylashgan. Maqbaraga jan. dan, Ulug’bek qurdirgan dalon (1424) orqali kiriladi. Maqbaraning chortoqtarhli ziyoratxonasi baland toqi — ravoqli, tepasi yozuv hoshiyalari va ichki gumbaz b-n qoplangan. Tashqi gumbazi 64 qobirg’ali, baland poygumbaz (diametri — 15 m, bal. 12,5 m)ga o’rnatilgan.Ziyoratxona o’rtasidagi marmar panjara b-n o’ralgan murabba xazira sahniga qator qabrtoshlar qo’yilgan. Yuqorisi (to’ri)da Amir Temurning harbiy yurishlarida unga hamroh bo’lgan va uning yuksak hurmatini qozongan Mir Sayyid Baraka sag’anasi joylashgan. Sayyid Baraka qabrining oyoq tomoniga Amir Temurning o’zi dafn qilingan. Uning uch tomonida Muhammad Sulton, Mironshoh, Umarshayx qabrlari bor. Keyinchalik bu yerga Temurning nabiralari va evaralarining qabr toshlari qat’iy tartibda joylashtirilgan. Temur sag’anasiga qo’yilgan ko’k nefrit qabrtoshini Ulug’bek Mo’g’ulistonga qilgan yurishi vaqtida olib kelgan. Toshdagi lavhada Temurni ulug’laydigan so’zlar, uning shajarasi hamda marsiyalar o’ymakori yozuvlarda bitilgan. Hamma sag’analar Ulug’bek tomonidan yaxlit o’yma marmar panjara b-n o’ralgan. Ziyoratxonaning sharqiy qismidagi ravoqdan zina orqali ostki qavatidagi go’rxonaga tushiladi. Go’rxona sakkiz qirrali. Undagi sag’analar yuqori qavatda qanday
joylashgan bo’lsa, bu yerda ham shu tartibda joylashgan. Ziyoratxonadagi qabrtoshlarning har biri yuksak san’at asaridir. Ziyoratxona serhasham bezaklarga boy. Bo’rtma bezak kundallar zaminiga lojuvard rang gullar ishlangan. Izorasi yashil
toshdan girih shaklida terilgan. To’rtta chuqur ravoqlardagi darchalarga o’sha vaqtda rangli oyna o’rnatilgan. Oltin va kumush qandillardagi shamlar yonganda ziyoratgoh ichkarisi ulug’vor va afsonaviy tue olgan. Tashqarisi sirkor g’ishtchalar b-n
bezatilgan. Gumbaz va uning poyidagi bezaklar, turli arabiy yozuvlar alohida ko’zga tashlanadi. Maqbara darchalarida yog’ochdan ishlangan nafis panjaralar, eshiklarida esa murakkab qo’sh zaminli o’ymakor bezaklar bo’lgan. Maqbaraning g’arbiy
tomoniga baland peshtoq yondashgan. Taxminlarga ko’ra bu peshtoq qoldiqlari 17-a.ga mansub.Maqbaraning mutanosiblik nisbati, naqshlari, turli bezaklari katta mahorat b-n bajarilgan. Tashqi peshtoq darvozasining tepasida ms’mor — usta «Muhammad binni Mahmud al-banno Isfaxoniy» nomi saqlangan. Keyinchalik maqbara bir necha bor ta’mirlandi, gumbazi qayta tiklanib, xonaqoh va Madrasa qoldiqlari kavlab topildi, ichki va tashqi bezaklar ta’mir etiddi. 1941 y.da musulmon odatiga zid ravishda Amir Temur va Ulug’bek qabrlari ochib tekshirilib, ular ruhlari bezovta etildi. Me’moriy majmuada O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov tashabbusi b-n 1991—96 y.larda ta’mir ishlari olib borildi.

01

Abu Tohirxoja Samarqandiyning «Samariya» asaridan:
Amir Temur ko’ragonning jome’ masjidi. Bu masjid shahar ichida, [uning] shimol tomonida hazrati Shoh [Dari ohanin] darvozasiping yaqinidadir. Amir Temur ko’ragon Hindistonni olgandan keyin [u yerda o’lja olingan] oltin, inju va qiymatlik toshlarni tukson bir filga yuklab olib ksltirdi va istadikim, poytaxti bo’lgan firdavsmonand Samarqandda bir jome’ bino qilg’ay. 801 hijriy/1398-99 milodiyda kuchli va tezishlik ustalarni dunyo tevaragidan yig’ib ishga boshladi. Va shunday bir masjidi jome’ bino qildiki, sahnining sof ishlanishi hushyor dillardan ham munavvarroq va baland kungiralari oy mukarnasidai bezakli, firo’zasimon koshinlari lojuvard, osmonrang, oftobga jiloli zarnigor naqshlari bilan go’zal charx gumbazlariga barobar. Baland ovozalik darvozasi «kimki bu yer [xonai ka’ba]ga kirdi, omonlik topdi» oyatining kalidi bilan ochildi. Har bir yuksak toqlari falak peshtoqida qad ko’tardi. Jome’-ning ravoqi ustida yoznlgandirkim: «Amir Tarag’ay o’g’li buyuk xoqon Amir Temur ko’ragon 801 yilda ushbu jome’niig solinishiga amr qildi». Jome` darvozasining uzo-rida yozilgandirkim: «Ushbu jome’ni bitkizishga 806-da [milodiy 1403-04] muvaffaq bo’lindi». Ushbutengsiz bino besh yil orasida ulug’ xoqon buyrug’i bilan solinib bit-kazildi. Ushbu jome’ning eshigi ikki tabaqalik bo’lib, xulo [birinch, mis va rux birga qo’shilib eritilsa xulo bo’lur] qo’yulgan va fusunkor ustalar jome’ning kirar yeriga po’lod qalam uchi bilan juda ham go’zal tabiatli naqshlar qilganlar ekankim, Samarqandning buzuqchiliq chog’ida yo’qolgandir. Jome’ eshigi ustida ushbu bayt yozilgan:

Dar kafi xalk hama makru fireb astu havas,
Kor dargohi xudovandi jahon doradu bas.

Mazmuni:
Xalq kaftida bari aldov va havasdir,
Ish yolg’iz dunyoning egasi bo’lgan tangrining saroyidadir.

Xurshid Davronning «Bibixonim qissasi yoxud tugamagan doston» asaridan:
Bugun Bibixonim deganda ko’pchiligimizning ko’z oldimizda Siyob bozori yonidagi ana shu masjid xarobasi keladi. Bibixonim deganda biz jahongir Temur bobomiz bilan uzoq harbiy safarlar mashaqqatini teng tortgan, deyarli barcha temuriyzodalar tarbiyasi bilan shug’ullangan go’zal va oqila ayolni emas, mana shu haybatli obidani eslaymiz. Aslida esa masjid olis moziyda Amir Temur Ko’ragon jome’ masjidi nomi bilan atalgan. Chunki uni buyuk hukmdorning o’zi bosh bo’lib tiklatgan edi.
G’iyosiddin Ali guvohlik beradi: «(Amir Temur) sakkiz yuz birinchi yil Ramazoni sharif oyining to’rtinchi kunida (1399-yilning 10 mayida) jome’ masjidi uchun poytaxtning eng yaxshi joyini tanladi. Mashhur ustalar va binokor¬me’morlar bu ulkan imoratning loyihasini tuzdilar, so’nggi daqiqada uning poydevorini qura boshladilar».

Fasih Xavofiy «Mujmali Fasihiy»ning sakkiz yuz birinchi yil voqealari bayonida yozadi: «Amir Sohibqiron Hindistondan olib kelgan boylik evaziga Samarqand jome’ masjidi qurilishini boshladi. (Qurilish) muqaddas Ramazon oyining to’rtinchi yakshanbasi (1399-yilning 10-mayi)da boshlandi» .

Abu Tohirxo’ja Samarqandiy o’zining «Samariya» kitobida, Samarqandning masjidlari va madrasalari xosiyat va sifatlariga bag’ishlangan bobida quyidagilarni yozadi:
Amir Temur ko’ragonning jome’ masjidi. Bu masjid shahar ichida, [uning] shimol tomonida hazrati Shoh [Dari ohanin] darvozasiping yaqinidadir. Amir Temur ko’ragon Hindistonni olgandan keyin [u yerda o’lja olingan] oltin, inju va qiymatlik toshlarni tukson bir filga yuklab olib ksltirdi va istadikim, poytaxti bo’lgan firdavsmonand Samarqandda bir jome’ bino qilg’ay. 801 hijriy/1398-99 milodiyda kuchli va tezishlik ustalarni dunyo tevaragidan yig’ib ishga boshladi. Va shunday bir masjidijome’ bino qildiki, sahnining sof ishlanishi hushyor dillardan ham munavvarroq va baland kungiralari oy mukarnasidai bezakli, firo’zasimon koshinlari lojuvard, osmonrang, oftobga jiloli zarnigor naqshlari bilan go’zal charx gumbazlariga barobar. Baland ovozalik darvozasi «kimki bu yer [xonai ka’ba]ga kirdi, omonlik topdi» oyatining kalidi bilan ochildi. Har bir yuksak toqlari falak peshtoqida qad ko’tardi. Jome’-ning ravoqi ustida yoznlgandirkim: «Amir Tarag’ay o’g’li buyuk xoqon Amir Temur ko’ragon 801 yilda ushbu jome’niig solinishiga amr qildi». Jome` darvozasining uzo-rida yozilgandirkim: «Ushbu jome’ni bitkizishga 806-da [milodiy 1403-04] muvaffaq bo’lindi». Ushbutengsiz bino besh yil orasida ulug’ xoqon buyrug’i bilan solinib bit-kazildi. Ushbu jome’ning eshigi ikki tabaqalik bo’lib, xulo [birinch, mis va rux birga qo’shilib eritilsa xulo bo’lur] qo’yulgan va fusunkor ustalar jome’ning kirar yeriga po’lod qalam uchi bilan juda ham go’zal tabiatli naqshlar qilganlar ekankim, Samarqandning buzuqchiliq chog’ida yo’qolgandir. Jome’ eshigi ustida ushbu bayt yozilgan:

Dar kafi xalk hama makru fireb astu havas,
Kor dargohi xudovandi jahon doradu bas.

Mazmuni:
Xalq kaftida bari aldov va havasdir,
Ish yolg’iz dunyoning egasi bo’lgan tangrining saroyidadir.

Zahiriddin Muhammad Bobur ham «Boburnoma»da ushbu jome masjidi haqida quyidagicha ma’lumotlarni yozib qoldirgan: «Temurbek … yana Ohanin darvozasiga yovuq, qal’aning ichida bir masjidi jome’ solibtur, sangin, aksar Hindistondan eltgan sangtaroshlar anda ish qilibturlar, Masjidning peshtoqi kitobasida bu oyatni «Va iz yarfau ibrohimal-qavoida ilo oxirihi» andoq ulug’ xat bila bitibturlarkim, bir quruh yovuq yerdin o’qusa bo’lur. Bu ham bisyor oliy imorattur».
Sharafiddin Ali Yazdiy «Zafarnoma»da ma’lumot berishicha, jome’ masjidi qurilishida mahalliy ustalaru muhandislardan tashqari Ozarbayjon, Fors, Hindistondan keltirilgan besh yuz sangtarosh ham ishlagan. Ali Yazdiy yozadi: «Agar osmon gumbazi uning takrori bo’lmaganda, bu gumbaz dunyoda yagona bo’lardi, agar somon yo’li peshtoqining takrori bo’lmaganda, bu peshtoq dunyoda yagona bo’lardi». Mazkur atoqli muarrix yana quyidagilarni xabar qiladi: «Onhazrat (Sohibqiron) bu diniy ishni oxiriga yetkazishga ishtiyoq va g’ayratining zo’rligi tufayli shaxsan o’zi tez-tez imorat qurilishida hozir bo’lardi. Hatto, o’sha muddat davomida aksar vaqtini qurilayotgan masjid yaqinidagi Xonim (Bibixonim) madrasasida va Tumon og’o honaqosida o’tkazardi. Xalqning dodiga yetish va rioyatparvarlikka taalluqli ishlarni ham u ko’pincha shu yerda amalga oshirardi. Shu tarzda shohona iltifot sharofati bilan masjidning oliy kungiralari quruvchisining qadru qiymati yanglig’ Kayvon ayvonining to’sinlariga yetishdi. .. Toshlardan to’rt yuz sakson ustun taroshlandi. Ularning har birining uzunligi yetti gazga teng kelardi. Baland shifti va ajoyib forshining hammasi taroshlangan tosh taxtachalar bilan bezatilgan. Shu tariqa, (masjidning) farshidan tepasigacha bo’lgan balandligi o’n gaz edi…
Uning to’rt ruknining har birida bittadan minora qad ko’tardi.

Bayt: Ular osmonning har tarafiga ovoza taratib: «Obidalarimiz (avlodlarga) bizning kimligimizdan dalolat beradilar» nidosini olamning to’rt rukniga yangratdilar.

Yetti ma’dan qotishmasidan ishlangan ulkan darvozasining sadosi yetti iqlim obidalari (duosini) Dorussalom (Bag’dod)ga yetkazib turadi, aylana devorining ichki va sirtqi tomonlari hamda toqlarining yuzasi toshga o’yilgan kitoba (yozuv)lardan ziynat topgan, «al-Qahf» surasi va boshqa Qur’on oyatlari harflari ham kalimalarining nurli aksi ularda jilolangan … «
Abdurazzoq Samarqandiy «Matlayi saydayn va majmayi bahrayn» asarida yozadi: «Basra va Bag’dod ustalari masjidning darvoza va eshiklarini, o’rindiqlarini tayanch va shon-shavkat maskani qildilar, har joyning o’lchamiga qarab shoyi va gilamlar tortdilar. Xalaf ustalari gumbaz ichkarisida to’nkarilgan osmondagi yulduzlarga monand tillarang qandillarni yozdilar».
Jome’ masjidi to’rt ulug’vor imoratdan: katta masjid, ikki kichik masjid va haybatli peshtoqdan iborat bo’lib, ular to’rtburchakli hovlida joylashgan va hovlining to’rt burchida to’rtta minora qad ko’targan. Besh ming kvadrat metr sahnli hovli 470 ustunga o’rnatilgan gumbaz bilan yopilgan. Yodgorlik joylashgan maydonning umumiy sahni 167x 109 metrni tashkil qilgan. Masjid burchaklaridagi minoralarning balandligi 31 metrni tashkil qilgan. Bugungi kunda yolg’iz shimoli-g’arbiy burchakdagi minoraning yarmicha qismi saqlanib qolgan. Jome’ ravoqining ikki chetidagi minoralar balandligi 51 metrni tashkil qilib, bugungi kunda faqat janubiy tarafdagisining ma’lum qismi saqlangan. Katta masjid minoralarining balandligi 43 metr bo’lgan. Bizgacha ularning xarobasi yetib kelgan. Masjid devorlarining qalinligi 4-4,5 metr bo’lib, pishiq g’ishtdan ishlangan.

Endi jome masjidi peshtoqi haqida ma’lumot beraylik. Peshtoqning eni va bo’yi 45 metrga yaqin bo’lgan, bugungi kunda saqlanib qolgan qismining balandligi 33 metr, kengligi 46 metr. Haybatli peshtoq o’rtasida kengligi 18,8 metrli ravoq bor, ichki tomondayam kichikroq ikkinchi ravoq o’rnashgan. Unda marmar hoshiyali darvoza bo’lgan. Bu darvoza bitiklari xususida oldinda aytib o’tgan edik. Peshtoqning yon qatorlarida ikkita aylanma zina bo’lgan. Zinadan yuqoriga — kungura ravoqli maydonchaga chiqilib, undan minoraga o’tilgan.
To’rt ulug’vor bino, burchaklarida to’rt minora yuksalib turgan bu Turkiston me’morchiligining oliy namunasi bo’lmish obidadan bugunga kelib bir-biri bilan bog’lanmagan oltita bo’lak saqlanib qolgan. To’rt yuz sakson ustunli ayvon, binolar va minoralarning bir qismi o’tgan asr oxirida ro’y bergan zilziladan zarar ko’rgan. Xalqimizning buyuk tafakkuri namunasi bo’lmish bu obidaga asosiy zarar bosqinchi rus qo’shinlarining 1868-yilning savr oyi boshida Cho’ponota tepaligiga o’rnatilgan sanoqsiz to’plari o’qlaridan yetgan…

01

O’zbekiston Milliy Entsiklopediyasidan:
ULUG’BEK MADRASASI — Samarqanddagi me’moriy yodgorlik (1417— 22). Registon ansamblining g’arbida joylashgan. 2 qavatli, to’g’ri to’rtburchak tarxli (56×81 m). Bosh tarzi maydonga qaragan, mahobatli peshtoq mujassamotida keng toqili ravoq (bal. 16,5 m), uning 2 yonida guldastalar (bal. 32 m) bor. Ravoq tepasidagi yulduzli osmon aks etgan qanos bezaklari o’ziga xosdir. Guldasta tepasi muqarnas, sharafalar b-n yakunlangan. Peshtoq ravog’i cheti morpech shaklida, tokchasidagi namoyonlar o’ziga xos uslubda pardozlangan. Peshtog’i, guldastasi va tashqi devorlarida girih naqshining turli betakror namunalari aks etgan. Ganchkori panjaralar orqali xonaga yorug’lik tushib turadi. Moviy va ko’k koshin hamda sopol gishtlar vositasida
geometrik naqshlar b-n bezatilgan devor satqi yozuvlar b-n o’zaro uyg’unlashib, ko’zga yaqqol tashlanib turadi. Peshtoq orqali chorsi hovli (30×30 m)ga o’tiladi. Hovli atrofi 2 qavatli hujralar (48 ta) b-n o’ralgan, har bir qujra qaznoq, yotoqxona, umumiy xonadan iborat. Madrasaning shim. va jan. tarzlari o’rtasida tashqi tomondan alohida peshtoqlar bor. Madrasaning 4 tomonini darsxona va ayvon egallagan. Masjid (22×8 m) jan.-sharqiy tomonga cho’zilgan. Tashqi to’rt burchagida 4 ta baland minora bor. Xonaqoh va ba’zi hujralar ichkarisi naqshin bezaklar b-n pardozlangan. Bezaklari orasida kufiy va suls yozuvlari uchraydi. Vayron bo’lgan 2-qavati, qiyshaygan guldastasi, devorlaridagi ko’chib ketgan bezaklar qayta tiklangan (1936), V. Shuxov va M. Mauerlar loyihasi asosida shim.-sharqiy minorasi ta’mirlangan (1932). E. Gendel` qiyshaygan minorani o’z qoliga keltirgan (1965). Ta’mirlashda A. Umarov, SH. G’afurov, K,. Jalilov, I. Shermuhamedov, A. Quliev kabi ustalar qatnashgan. Ulug’bek madrasasi me’moriy shakli, tuzilishi jihatidan O’rta Osiyo me’morligida shu turdagi binolar orasida eng mukammal yuksak san’at namunasi xisoblanadi.

Abu Tohirxoja Samarqandiyning «Samariya» asaridan:
Mirzo Ulug’bek ibn Mirzo Shohrux madrasasi va masjidi jomei. Ulug’bek Amir Temurning nabirasi, Shohrux mirzoning to’ng’ich o’g’lidir. 796 hijriy, yakshanba kuni jumodi alavval oyining 19-da [milodiy 1394 yili, 23 martda] tug’ilgandir. Shohrux mirzo otasi Amir Temur ko’ragonning o’limidan besh yil keyin Hirotdan Samarqandga kelib, Mironshohning o’g’li o’z birodarzodasi Sulton Xalilni Samarqand taxtidan tushirib, o’z o’g’li Ulug’bekni [taxtga] o’tqazdi. Ulug’bek xonligidan 16 yil so’ng hijriy 823 [milodiy 1420-21]da ushbu madrasani soldirdi. Ushbu Madrasa shahar o’rtasida [arki oliyga yaqin bir o’rindadir]. [Madrasaning] tog’ shukuhli hay’ati ustuxonband mustahkamligidan falak binosidan tinchlikni olgan, yuksaklik jihati bo’lmish azamatnishon peshtoqi og’irligidan yerga zilzila keltirgan, uning oliy darajali kungiralarini qudrat ustasi falak ayvonining muqarnaskorligi bilan bir xilda yasagan, lojuvard koshinlarini qazo naqqoshi falakning charog’on yulduzlari bilan bir tartibda naqsh qilib, ularga daxldor qilgan quyoshdek jilvasi, zarnigor naqshlari, go’zal falak gunbazi bilan hamvazn edi. Bu buyuk Madrasa ikki qavatli bo’lib, har bir ravoqda bir hujrada talabadan ikki kishi turar ekan. Samarqandning buzuqchilik chog’larida o’zbek xonlaridan birovi podshohlik o’rdasiga sarko’b [qo’rg’on ichidagi yovni to’pga tutnsh uchun ko’riladigan yuksak o’rin] bo’lmasin, deb ustgi qavatini buzdirgan. Hozirda [u] bir qavatlikdir. Madrasaning imorati bitgandan keyin Ulug’bek mirzo u yerda Qozizoda Rumiyni mudarrislikga belgiladi. Ba’zi vaqt o’zi ham dars aytmoqqa kirishar edi.

Zayniddin Vosifiyning «Badoi’ul vaqoi’» asaridan:
«Ulug’bek madrasasi bitgach, aning sahninda katta yig’in bo’ldi. Yig’inda Ulug’bek Mirzodan so’radilar:

«Madrasaning birinchi muddarrisi kim bo’lg’ay?» Ulug’bek Mirzo: «Barcha ilmlarning saromadi bo’lg’on kishi ushbu madrasaga mudarris etib tayinlangay», deb javob qildilar. Ushbu yig’inda hozir bo’lgan va g’isht uyumi ustida o’lturgan bir shaxs o’rnidan daf’atan turib, Mirzoga ta’zim qildi va: «Ushbu martabaga men munosibdurmen», dedi. Ulug’bek Mirzo ani imtihon qildi, ilmu kamolotiga ishonch hosil etgach, ani hammomga olib borib, yuvib-tarab kiyintirishni buyurdilar. Ul zot Mavlono Shamsiddin Muhammad edi. Madrasa ochilg’on
kunni Mavlono Shamsiddin Muhammad mudarris o’rnida birinchi darsni o’qidilar. Darsda olimlardan to’qson nafari hozir erdi, lekin darsni Ulug’bek Mirzo bilan Qozizoda Rumiydan boshqa hech kim tushunmadi».

11

O’zbekiston Milliy Entsiklopediyasidan:
SHERDOR MADRASA — Samarqanddagi me’moriy yodgorlik (1619—36). Registon ansambli tarkibida. Mirzo Ulug’bek xonaqohi o’rniga Yalangto’sh Bahodir qurdirgan. Ulug’bek madrasasining ro’parasida joylashgan. Madrasa tarhi to’rtburchak, 2 qavatli. Bosh tarzining 2 qanotida qovurg’ali gumbaz va minoralar joylashgan. Peshtoq ravog’i ichkarisidagi koshinkori bezak orasida qora zaminli koshinga oq harflar b-n me’mor Abdujabbor nomi yozilgan. Qanoslaridagi qizg’ish zarhal tusli sher oq ohuni quvmoqtsa. Quyosh bodomqovoq, qiyiq ko’zli qilib tasvirlanib, yuzi zarhal tusli yog’du b-n hoshiyalangan. Madrasa nomi shu tasvirdan kelib chiqqan. Binoning serhashamligi shu peshtog’ida. Peshtoqning 2 tomonida gumbazli darsxona va masjid joylashgan. Hovli atrofidagi 2 qavatli hujralar (54 ta)ning oldi ravoqdi ayvon. Ayvonlar yozda darsxona vazifasini o’tagan. 1960—64 y.larda peshtoqdagi koshinkori naqshlar qayta tiklangan.

Abu Tohirxoja Samarqandiyning «Samariya» asaridan:
style=»text-align: justify;»>Sherdor madrasasi. Bu Madrasa [Samarqand Registonida] Ulug’bek madrasasining qarshisida, uning kunchiqar tomonidadir. Bu Madrasa viloyatpanoh Yalangto’shbiy otaliq tomonidan solingan. Yalangto’shbiy olchin aymoqindandir. 1028 [1618-19]da ushbu Madrasa solindi. [U] shunday madrasakim, buyuklikdan xayol idishi ichiga sig’mas, kattalikdan tavsif aytishga to’g’ri kelmas, baland toqi falak ravoqidek, chunonchi oftob shaklini asad burjig’a yaqin qilib, peshtoqiga surat solib, har ikki sherni ohu oladigan tarzda ko’rsatilgan. Oftob panjasini dalir sherlar peshonasiga qo’yib turgan va har ikki ravoq biqiniga ranglik ziynatlangan, naqshi nigorlik ikki gumbaz qilingan va har ikki gumbaz tepasiga guldasta bino qilinganki, barchani hayratda qoldiradi. Qiziqi shundakim, madrasaning solinishi tarixi «Yalangto’sh bahodir» topilibdir.

01

O’zbekiston Milliy Entsiklopediyasidan:
TILLAKORI MADRASA — Samarqanddagi me’moriy yodgorlik. Registon ansambli Ulug’bek davrida bunyod etilgan Mirzoyi karvonsaroyi (15-a.) o’rnida Samarqand hokimi Yalangto’shbiy Bahodir madrasa va jome masjid qurdirgan (1641—46). Karvonsaroy asosi ustiga Madrasa (shim. sharqiy qis-mida), hujralar o’rnida peshtoq gumbazli masjid (g’arbida) joylashgan. Dastlab «Yalangto’shbiy kichik madrasasi» deb nomlangan. Keyinchalik masjid bezagida boshqa bir obida qurilishiga yetadigan miqdorda oltin sarflangani uchun «tillakori» (tilladan ishlov berilgan) deb yuritila boshlagan. Tillakori madrasadan shahar jome masjidi va Madrasa sifatida foydalanilgan. Shuning uchun masjidi (63×22 m) katta va serhashamligi b-n boshqa madrasalardan ajralib turadi. Madrasa (70×70 m) ga g’arbiy peshtoq orqali kiriladi. Peshtoq chuqur ravoqli, 2 qanotining oldi ravoqli, 2 qavatli hujralar, burchaklarini teng hajmdagi guldasta-mezanalar egallagan. Masjid xonaqohi (10,8×10,8 m)ning poygumbazi baland, uzoqdan ko’zga tashlanib turadi. Uning gumbazi nihoyasiga yetkazilmagan. Xonaqoh to’riga marmardan mehrob va zinapoyali minbar ishlangan. O’z davrida zarhal naqshlar b-n jozibador bezatilgan xonaqohning 2 yonini oldi ravoqli, gumbaz tomli ayvon (yo’lak)lar egallagan. Peshtoq ravog’idagi marmar taxtachada bezak ishlari 1659—60 y.larda bajarilganligi yozilgan.
Tillakori madrasa bir necha bor ta’mir qilingan. 1817 y.da amir Haydar buyrug’i b-n zilziladan zarar ko’rgan peshtog’i qayta tiklanishi jarayonida shakli buzilgan. 1885 y.dagi ta’mir vaqtida zarhal naqshlar oddiy bo’yoklar b-n almashtirilgan. Tillakori madrasada Samarkand ta’mirlash ustaxonasi tashkil etilib (1930), koshinlarning qad. rangini topish yo’lida tadqiqot ishlari olib borilgan. Tillakori madrasadagi yo’qolib ketayozgan noyob zarhal naqshlarni ustalar ilmiy o’rganib, qayta tikladi (1970). Binokorlar madrasaning Registonga qaragan peshtog’ini Sherdor Madrasa va Ulug’bek madrasasi b-n moslashtirib qayta qurdi. Peshtoq ravog’i va ravoq ichidagi qalqonsimon bag’ali, guldastasi hamda xonaqoh gumbazi, ichidagi tilla halli bo’rtma naqshlari qayta jilolandi (1974). Baland gyuygumbazi ustiga feru-za rang koshin b-n qoplangan gumbaz o’rnatildi. Bosh tarzidagi bezak mavzularining boyligi, ichki va tashqi naqshlarning serxashamligi, peshtoq qanosi va tokchasidagi iroqi kashtani eslatuvchi bezaklar, bo’rtma yozuvlar o’ziga xosdir. Ravoq burchaklari, bezakli toqilarni to’ldirishda koshinpaz ustalar turli usullarni qo’llashgan (g’ishtlarning mayda naqshlari ko-shinlarning handasiy va islimiy naqshlari b-n moslashtirilgan). Koshinkori ravoklarda yashil tangachalar, sarg’ish yaproqlar va feruza poyalar aks ettirilgan. Xonaqoh izorasi koshinnamoyon, devori, gumbazi va bag’ali kundal uslubidagi serhasham naqshlarga boy. Mehrob ravog’i va ba-g’ali muqarnas kosachalar b-n to’ldiri-lib, zarhal berilgan hamda Qur’on oyatlaridan olingan bo’rtma yozuvlar b-n hoshiyalangan.
Eshiklar murakkab naqsh va yozuvlar b-n yog’och o’ymakorligida pardozlangan. Hovli saxni (50×50 m)ga marmar yotqizilgan. Atrofidagi hujralarga eshik, tobadoniga panjaralar ishlangan. Hujralar yoz kunlari ham salqin bo’ladi. Tillakori madrasada muzey tashkil etilgan bo’lib, unda madrasani ta’mirlashga oid narsalar saklangan.

Abu Tohirxoja Samarqandiyning «Samariya» asaridan:
Tillokoriy jome’i madrasasi. Ushbu Madrasa Ulug’bek va Sherdor madrasalarining shimolida, ikkalasining yonidadir. Jum’a namozini Amir Temur kuragon jome’i xarob bo’lganidan keyin, shahar xalki [hozirga qadar] Tillokoriy madrasayi jomi’ida o’qiydilar. Uning soldirguvchisi ham mir Yalangto’shbiy otaliqdir. Sherdor madrasasidan o’n yil keyin 1051 hijriy [milodiy 1641 -42] yilda solindi78. 1234 hijriy [milodiy 1818-19] yilda peshtoqi zilziladan o’rnidan qo’porilib tushib edi. Hazrati xilofot makon hazrati sayid, mo’minlar amiri Amir Sa’id uning qabri munavvar bo’lsin — ya’ni amir Haydarning buyrug’i bilan yangidan tuzatildi.

02

(Tashriflar: umumiy 2 924, bugungi 1)

Izoh qoldiring