Akutagava Ryunoske. Suvosti mamlakatida. Qissa.

033     Бу воқеани руҳий касалликлар шифохонасининг бирида йигирма учинчи рақамли бемор ҳаммага гапириб беради. У, чамаси, ўттизни қоралаб қўйган, аммо зоҳиран жуда ёш кўринарди. У нималарни кўрган-кечирган… умуман олганда, нима фарқи бор кўрган-кечирганларининг? Мана, у мен ва шифохона директори шифокор С.нинг олдида тизза қучиб ўтирган кўйи ўз тарихини узундан-узоқ зерикарли ҳикоя қиларкан , вақти-вақти билан панжара орқасида – қовоғи солиқ қорли булутлар томон панжаларини узатганча, эман дарахти кўриниб турган дераза тарафга қараб-қараб қўярди…
Davomini o'qish

Abdunabi Abdiyev. Kandata ipi yoxud Akutagavaning ilk kashfiyoti

02Келинг, эслаб кўрайлик, адабиётда «Кандата ипи» ибораси қачон пайдо бўлганди? Албатта, қисқа ҳаёти давомида нафақат япон насрида, балки жаҳоний адабиёт бўстонида ўзига хос портлаш содир этган буюк ҳикоянавис Рюноскэ Акутагава ижоди мухлислари учун мазкур ибора сирини англаб етиш ортиқча қийинчилик юзага келтирмайди. Ҳа, ҳа, бу ерда унинг қаламига мансуб «Ўргимчак тўри» ҳикояси қаҳрамони Кандата онгида шак-шубҳасиз ҳалокат жаридан қутулиб қолиш илинжини уйғотган, ўргимчак тўқиган, кумушдек товланиб турувчи ип назарда тутилаяпти. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. O‘n iyenlik pul

Ashampoo_Snap_2017.06.04_16h38m27s_001_.png    Ёзнинг бошлари эди. Булутли кунларнинг бирида эрта билан Хорикава Ясукичи ўйчан ҳолатда тош зиналар бўйлаб бекатга кўтариларди. Ғайритабиий ҳеч нарса рўй бергани йўқ. У киссасида бор-йўғи олтмиш сэн пул қолганидан хафа эди, холос. Ўша вақтларда Хорикава Ясукичи пулсизликдан доим қийналиб юрарди… Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Tashlandiq bola

Ashampoo_Snap_2017.05.29_13h24m16s_001_.pngСаҳифа Акутагава Рюноскэ таваллудининг 125 йиллигига бағишланади

     Асакусадаги Нагасуми-чё кўчасида Шингёжи ибодатхонаси бор. Йўқ-йўқ, бу катта ибодатхона эмас. Шундай бўлса-да, у ерда муқаддас Ничиронинг ёғочдан ясалган ҳайкали мавжуд, демак, бу ибодатхона ўз тарихига эга. Мэйжи даврининг йигирма иккинчи йили кузида шу ибодатхонанинг дарвозаси олдига бир болани ташлаб кетишди… Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Chakalakda.Novella

Ashampoo_Snap_2017.10.20_18h23m52s_002_.png1 март — Акутагава Рюноске таваллуд топган кун

    Кеча… туш пайтлари чамаси. Сэкиямадан Ямасинга борадиган йўлда. У отга минган хотин билан Сэкиямага қараб кетаётган эди. Хотин гардиши кенг, ҳижобли шляпа кийган эди, шунинг учун юзини кўрганим йўқ. Хаги нақши нигорли ипак кўйлаги кўринди, холос. Оти жийронга мойил, ёли қирқилган. Эркакнинг… ҳа, белида қиличи бор эди, елкасига камон ўқли садоқ осилган… Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Loyxo‘rak. Hikoyaning ikki tarjimasi

Ashampoo_Snap_2017.04.29_21h25m34s_002_.pngСаҳифа Акутагава Рюноскэ таваллудининг 125 йиллигига бағишланади

    Таниқли япон ёзувчиси Акутагава Рюноскэнинг 1880 йил  баҳорида икки атоқли рус адиби: Ясная Полянага қайта ташриф буюрган ва шу ерда меҳмон бўлиб турган Иван Тургенев ҳамда қўрғоннинг хўжайини граф Толстойнинг лойхўрак овида  рўй берган  воқеа, икки кекса ёзувчининг ўзаро муносабатига бағишланган ҳикоясини ўзбек тилидаги икки таржимасини бир саҳифада тақдим этмоқдамиз. Уларни солиштириш ва бундан хулоса чиқариш сиздан… Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Rasyomon darvozasi & Xurshid Do’stmuhammad. Hikoyaning yangi tarjimasi haqida

004   Бу воқеа бир куни кечга яқин содир бўлди. Бир хизматкор Росёмон дарвозаси тагида ёмғир тинишини кутарди. Кенг дарвоза олдида ундан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Фақатгина ҳар-ҳар ерида қизил бўёқлари кўчган йўғон, юмалоқ устунда чигиртка турарди… Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Tansiq taom

001   Бу воқеа Гэнкэй ҳукмронлиги даврининг охири, эҳтимол, Нинна ҳукмронлиги даврининг бошларида рўй бергандир. Умуман олганда, аниқ вақт ҳикоямизда аҳамият касб этмайди. Ўқувчи учун узоқ ўтмишда, Хэан мулкчилик даврида нималар рўй бергани ва Мотоцунэ Фудзивара музофотида самурайлар орасида аллақандай бир гои* хизмат қилганини билишнинг ўзи кифоя. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. A-ba-ba-ba-ba

001   Бу воқеадан икки ой ўтиб кейинги йилнинг январи кириб келди. Аёл тўсатдан қаергадир ғойиб бўлди. Бир неча кунгагина ғойиб бўлгани йўқ. Ясукити қачон дўконга кирмасин, ғилай хўжайин эски печга суянганча ёлғиз зерикиб ўтирарди. Нимадир етишмаётганини ҳис этган Ясукити аёлнинг йўқолиб қолиши ҳақида ўзича турли хил шуб-ҳаларга бора бошлади. Аммо жўрттага ўзини қўрс тутувчи хўжайиндан: “Рафиқангиз?…” деб сўрашга ботинолмасди. Аслида эса у нафақат хўжайин билан ҳеч қачон ҳеч нарса ҳақида гаплашмаган, ҳатто унинг тортинчоқ аёлига муомалада ҳам “уни беринг, буни беринг”дан нарига ўтмаганди. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. To’qayda

022    Рюноскэ Акутагава ХХ аср япон адабиётини жаҳонга танитган адиблардан бири. У япон ҳикоячилик санъатини янги поғонага кўтарди, хоҳ тарихий, хоҳ замонавий мавзудаги асарларини олиб қаранг, барчасида япон миллатига хос анъаналар, характерлар яққол кўриниб туради. Адиб ижодидаги кўплаб намуналар дунёдаги барча тилларга таржима қилинган, талай ҳикоялари экранлаштирилган. Davomini o'qish