Akutagava Ryunoske. O’rgimchak uyasining tolasi

012
Кунлардан бир кун Кандата ўрмон оралаб юрганида, сўқмоқ устида пилдираб кетаётган ўргимчакка кўзи тушади. Кандата уни босиш учун оёғини кўтаради-ю, ўйланиб қолади: «Йўқ, кичик бўлса ҳам, барибир тирик жонзот-ку. Бекордан-бекорга ўлдириб савоб топмайман». Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Xaykular

023

    Буюк япон адиби Рюноскэ Акутагава мероси нафақат дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган ҳикоялардан иборат. У, шунингдек, Текодо тахаллуси билан япон мумтоз шеърияти, хусусан, хайку (учлик) жанри анъаналарига амал қилган ҳолда шеърлар ёзган. Бугун унинг хайкуларидан айримларини Холдор Вулқон таржимасида сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. G’alati voqia

41

Бир куни… Ҳа, айтганча, Кигэнцэцу байрами куни эди, ҳаво совуқ, эрталабдан ёмғир қуйган, лекин Тиэко Камакурага бораман, кўп бўлди бормаганимга, деб туриб олди. Камакурада унинг ишбилармон аллакимга тегиб кетган мактаб дугонаси турарди. Тиэко уникига меҳмонга бормоқчи эди, лекин шундай ёмғирда Камакурага меҳмонга албатта бориш шарт эмас эди, мен ўзим, турган гап, хотиним ҳам, эртага борганинг яхши, деб неча марта айтдик. Лекин Тиэко бугуноқ кетаман деб, гапида туриб олди. Охир-оқибат, қони қайнади-да, апил-тапил йиғиниб, йўлга чиқди.  Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Najot muhabbatdami yo … nafratda?

084
Умр — синов. Синов кўчалари нотекис. Ноаён. Улар одамни гоҳ фароғат боғларининг нашъу намосига тўйдиради, гоҳ уқубат саҳросида сарсону саргардон қилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам инсоннинг сабри, нафси, тоқати имтиҳондан ўтади.
Жонзот борки, яхшироқ ва осонроқ яшаш илинжида нафас олади. Ҳайвоннинг ҳайвонлиги ниманинг эвазига нафсини қондираётганини ўйламаслиги, бу ҳақда мулоҳаза юрита олмаслиги билан белгиланади. Йиртқичлик ақидаси — на туғишганни билиш, на қавмнинг, на ўзгалар ҳақининг фарқига бориш, зеро, ўлжа олинса, ғажилса бас!
Davomini o'qish