Ibrohim G’afurov. Mahmudxo’ja Behbudiy haqida ikki badia

0819 январ — Жадидчилик ҳаракатининг  йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун

    Маҳмудхўжа Беҳбудий ўн тўққизинчи асрнинг охирги чораги ва йигирманчи асрнинг дастлабки ўн йилликларида Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида ёрқин из қолдирган сиймолардан бири. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Ilmiy asarlar & Ibrohim G’afurov. Fitrat va millat tanqidi

Ashampoo_Snap_2017.08.05_16h22m25s_003_.png    Онгнинг очилиши миллатнинг аҳволига боғлиқ. Миллатнинг аҳволини қанчалар англаганига, қанчалар тўқнашганига, қанчалар буларни ҳис килганига боғлиқ. Фитратнинг онги очилди деганда, унинг миллат аҳволига онги очилганини назарда тутмок керак. Миллатнинг аҳволига очилган онг ўз даражасига кўра жуда кучли йўналган онгдир. Davomini o'qish

Uilyam Folkner. Emili uchun atirgul

07 Уильям Фолкнер туғилган кун  (25 сентябрь олдидан

  Мисс Эмили Грирсон ўлганда, уни кўмиш учун бутун шаҳар йиғилди: эркаклар қулаган маъбудга эъзоз-икром юзасидан, хотинлар эса камида ўн йил инсон қадами етмаган хонадонни ўз кўзлари билан кўргани ичлари ошиқиб келдилар, чиндан ҳам бу эшикка ҳам боғбон, ҳам ошпаз бўлган қари хизматкордан бошқа ҳеч ким яқин йўламасди. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. «Qiyomat» romanida ostiga chizib o’qiladigan satrlar & Asrining eng yaxshi asari: Chingiz Aytmatov. Qiyomat

045   Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги олдидан

  Одамнинг умри нима, деган саволга жавоб топиб бериш қийин. Инсон муносабатлари шунчалар турфа, табиати, феъл-атвори шунчалар ранг-баранг ва мураккабдирки, ҳатто энг мукаммал, энг замонавий компьютер системалари ҳам энг оддий инсон табиатининг умумий чизиғини ажратиб беролмайди. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Boborahimning sariq gullari & Boborahim Mashrab. Agar oshiqligim aytsam

Ashampoo_Snap_2017.12.16_23h45m46s_003_.png  Ёзнинг бошларида боғнинг аёғдаги қизил жаноқи олмалар пишди. Хожам гарчи нафсига бандиликдан қутилган бўлсада, лекин бу қизил олмаларнинг пишишини сабирсизлик билан кутади. Нечукдир уларни ёлғиз Бобораҳимга тердиради. Бобораҳимдан ўзганинг қўли теккан олмани эмайди. Шунинг учун савр ойи ўтгач, Бобораҳимни йилқидан озод қилади ва уни таҳсилга ўтқазади. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Mangu latofat & Hayo — xaloskor & Odil Hotamov. Nurli so’z ohanrabosi

04   …Сўзлар борки, шуълани, нурни ютиб, ўзидан фақат совуқлик чиқаради. Иброҳим Ғафуров сўзлари эса ич-ичидан нурланади, кўнгилларни нурлантиради. Уларда ҳаётбахш қудрат устувор. Нурли сўзнинг эса оҳанрабоси бўлади… Davomini o'qish

Alisher Navoiyning mashhur uch maktubi.

Ashampoo_Snap_2018.03.05_15h40m22s_004_b.png    Навоийнинг мактублари у, чиндан ҳам, том маънода ҳоқонликнинг кифти бўлганлигини кўрсатади. Навоий шаҳзодалар ва кўпроқ Бадиуззамон Мирзога ёзилган мактубларида уларни мамлакатни қандай бошқариш санъатига ўргатиб боради. Темурийлар учун алоҳида аҳамият ва моҳият касб этган ота ва ўғил муносабатларига муттасил диққатни жалб этади. Davomini o'qish

Jeyms Joys. Uliss sarguzashtlari & Jeyms Joys haqida suhbat va maqola

02   Жеймс Жойс (1882-1941)  адабиёт майдонига янгича поэтик услуб кашфиётчиси сифатида пайдо бўлди. «Ушбу услубда бадиий шакл ўзида ғоявий, психологик ва бошқа жиҳатларни мужассам этиб, мазмун ўрнини боса оладиган даражада намоён бўлди. Davomini o'qish

Uilyam Folkner. Qora musiqa

Ashampoo_Snap_2018.04.10_13h26m14s_001_.png  Уильям Фолкнернинг кичик жуссасидаги катта юраги мурувватга, шафқатга, ғурурга, муҳаббатга тўла эди. Заминга, борлиққа, ҳаётга, инсонга, ўлмас умумбашарий қадриятларга муҳаббат, онасига, аёлга бўлган улкан муҳаббат… Davomini o'qish

Abdulla Oripov. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Abdulla Oripov siymosi

0_1459c1_6e5ebe13_orig.png     Мангу ҳаёт унинг йўқлигини билдирмайди: тириклар барча давраларда, Ўзбекистоннинг ҳар қарич тупроғида, қаерда майсалар унган бўлса, қаерда ҳатто тошлар, саҳролар, сарбаланд тоғлар, дарёлару жилғалар ҳаёт номини айтиб гуллаётган бўлса, ўша ерларда Абдулла Орипов эсланади, шеърлари айтилади, умри жовидони нақллари сўйланади, қалблардан унинг жарангос сўзлари тошади. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Oftob chiqdi olamga…& Ibrohim G‘afurov. Yozuvchi, tabiat va tabiiyot

Ashampoo_Snap_2017.12.08_20h25m55s_001_.png   6 апрел — Ёзувчи Исажон Султон туғилган кун

  Ёзувчи кўпроқ болалик зеҳнига мустаҳкам ўрнашган таассуротлар, кечинмалар, фикр шуълалари устида серманзара картиналар чизади. “Ҳар гувалак қисматдан дарак” деб , нарса-ашёлар, кимсалар, воқеалар, қисматларнинг таназзулларини қаламга тортиб боради. Унинг бутун ижодий онгини “Бил ва унутма” деган содда, аммо инсон учун беҳад қимматли сўзлар бошқараётгандек туюлади. Davomini o'qish

Tog‘ay Murodga bag’ishlov (2) & «Qo’shiq» kitobi

Ashampoo_Snap_2018.02.26_13h59m15s_001_.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига

    Тоғай Мурод бу – Тўполондарё. Уни мен дунёдаги энг чиройли дарёлардан бири деб биламан. Вой, бу дарёнинг шўхлиги! Вой, бу дарёнинг ўзига одамни сиғдирмаслиги! Бир кафт сув ололмайсиз! Бир зум оёғингизни роҳат тўлқинга сололмайсиз. Қўймайди! Шитоб билан оқизиб кетади. Чирпирак қилиб юборади. Лекин бутун Сурхон унинг боис гул-гул яшнайди, очилади, тириклик қўшиғини айтиб жар солади, нашъа суради. Davomini o'qish