Oybek haqida 4 xotira & «Oybek zamondoshlari xotirasida» kitobi

002

Домла ҳовли ўртасида оддийгина курсида, бошида қоракўл папаҳ, ёлғиз хаёл суриб ўтирган экан. Ичкарига таклиф этди. Ўша стол атрофида давра олиб ўтирдик. Носир ака ўзига хос чечанлик билан Ойбек домлани гапга соларди. Мен бўлсам, журъатсиз аҳволда мум тишлагандай жим эдим. Фавқулодда Ойбек домла менга қараб, чап қўли билан хитоб қилиб «Ўқи!» — деб қолди.

09

011

044Талант қанчалик катта, қанчалик қудратли бўлмасин, ҳар нечук юзада бўлмайди, конга ўхшаш — ернинг қаърида бўлади. Бу кон талантни қазиб олиш учун аввало катта ақл, ундан кейин катта билим, матонат, куч-ғайрат, буларнинг устига дард бўлиши керак.
Катта талант эгаси Ойбекда мана шу хислатларнинг ҳаммаси мавжуд. Ойбек мана шу хислатлари билан халқимизнинг маънавий хазинасига катта бойлик қўшди.
Ёзувчи умри йил билан ўлчанмайди, ижодий фаолиятнинг самараси билан ўлчанади. Ойбек 400 йилга тенг келадиган 40 йиллик фаолиятининг бир лаҳзасини ҳам самарасиз ўтказгани йўқ. Ойбек бу жиҳатдан ҳам ҳозирги ва келажак адабий авлод қаршисида устод бўлиб гавдаланади.

Абдулла Қаҳҳор

011

Шуҳрат
МЕН БИЛГАН ОЙБЕК
Парча
01

Эсимда бор, «Навоий» романига СССР Давлат мукофоти берилди, Буни мен эрталаб радиода эшитдим. Бу вақтда «Ёш ленинчи» газетасида ишлар эдим, Идорага келсам, шоир Ёнғин Мирзо ўтирибди. «Ойбек домланн табриклаб келмаймизми?» -деб қолди. Уйига йўл олднк. Ойбекнинг уйи ремонтда зкан. Домла очиқ чеҳра билан қутиб олиб, бир томонига талай китоблар қалаштирнб тахланган хонага таклнф этди. Уларнинг орасида замонавий китоблар билан бир қаторда эски, инқмлобгача турли шаҳарларда чиққан араб алифбосидаги китоблар ҳам бор эди. Биз Ойбек домлани табрикладик. У ҳайрон бўлиб, қорачўғи йирик кўзларини чарақлатиб, тикилиб қолди. Бирдан сўради:

— Қайси Ойбек? Қайси Ойбекни мукофотлашди!- деб қолди.

Биз ҳайрон қолдик. Ҳатто таажжубландик. Ойбек аканинг ҳали бу янгиликдан хабари йўқ эканми, ёки хаёли паришонроқ бўлиб тургаи эканми, билолмадик. Кейин идрок этгач, кўзлари ёниб, қувониб кетди.

— Яхши бўпти! Яхшн бўпти!— деб турди-да, хонанинг ярмини эгаллаб ётган китобларни кўрсатиб, таъкидлади:
— Мана шуларни ўқиб ёзганман, жуда материал кўп!

Ойбек домланинг табиати жуда ғалати эди. Кибрланиш, мақтаниш нима билмасди. Яхши иш қилишни ҳар соғлом одамнинг бурчи деб биларди, дилидаги бор гапни айтиб қўя қоларди. Бу бор гапнинг кибрланишга ўхшаб кетиши билан иши йўқ эди. Чунки табиатан жуда хокисор, ҳалол, фикрчан, кўнглн очиқ одам эди. Шунинг учун юқоридаги ҳолат Ойбек домлани билмаган одамга ғалатироқ туюлиши мумкин. Лекин биз ажабланмадик, унинг характерини жуда яхши биларднк, кўп суҳбатларини эшитганмиз, насиҳатларини олганмиз.

Бир ҳодиса эсимдан чиқмайди. Бу вақтда Ойбек ҳали фақат шоир эди. Омади ҳам ҳали унча келмаган пайт. Унинг шеърларини холис бўлмаган кўз билан қайта-қайта синчиклаб ўқийдиганлар ҳали топиларди. Бу вақтда мен студент, кечқурун Ўзбекистон ёзувчилар союзи қошидаги консультация бюросида котиб бўлиб ишлардим. Ҳозирги «Шарқ юлдузи» журналидан олдин чиққан «Ўзбекистон совет адабиёти ва санъати» журнали ҳам шу бинода эди. Бир куни Ойбек «Гулноз» достонинн олиб келди. Бошланишидан бир озгина ўқиб, журналга қолдириб кетди. Достон араб алифбосида, қўлда битилган эди. Ана шунда мен биринчи бор Ойбекнинг дастхатини кўрганман. Унча чиройли эмас, лекин киши қийналмасдан ўқийдиган шаклда тиниқ ва дона-дона. Достон ҳадеганда журналда босилмади. Бу орада Ойбекнинг ўзи ҳақида гап чувалиб, газеталарда ҳам номи қайд қилина бошлади. Бир куни мундоқ қарасам, «Ёш ленинчи» газетасида журнал котибининг ана шу қўлёзма ҳолидаги достон ҳақида салбий мақоласи босилиб чиқди. Остида давоми борлиги ҳам айтилган, эртасига яна чиқди. Яна «давоми бор» дейилган. Менга малол келдими, ёки Ойбекка бўлган муҳаббатим қаҳримни қўзғадими, кечқурун ишга келдим, журнал котибининг тортмасини қарасам, достон турибди. Ножўя иш қилаётганим ҳам эсимга келмасдан, достоннн қўлимга олдиму ўз жойимга бориб ўтирдим. Бир лаҳза қўрқинч аралаш ҳаяжон босди. Кейин достонни портфелимга солиб уйимга олиб кетдим. Достон ҳақидаги мақоланинг давоми газетада яна чиқди. Лекин автор фикрларини «исботлаш» учун бу гал достондан мисол келтира олмаган эди. Чунки достон «йўқолган» эди. Котиб мақолани пешма-пеш ёзиб бераётган экан.

Шу олинганича достон менда қолиб кетди. Йиллар ўтди. Бир куни Ойбек домлага бу сирни очдим. У киши ўзига хос оғирлик билан кулди-ю, индамади. «Келтириб берайми, ўзингизда нусхаси борми?»— десам, «Бор» дедилар» Достоннинг ўша нусхаси ҳамон менда сақланади.

Ойбек ўзини менга жуда яқин тутарди. Яқин тутишининг сабабларидан бири шу воқеа бўлса ажаб эмас! Кейиичадик «Навоий» романининг бир нусхасини автограф билан тақдим этди. Унга «Шоир Шуҳратга юракдан армуғон» деб ёзилган. Бу юксак армуғон буюк адибдан эсдалик сифатида кутубхонамнинг энг тўрида туради.

Худди шундай ажойиб бир лавҳанинг гувоҳи бўлганман. 1945 йил, фашистлар устидан ғалаба қозондик. Кишилар ва ташкилотлар ғалабани ўзича нишонламоқда. Ўзбекистон ёзувчилар союзи ҳам бу тарихий кунни тантанали кеча билан нишонлаш режасини тузди. Бу вақтда Ойбек Ўзбекистон ёзувчилар союзининг раиси эди. Ёзувчилар союзи эса, ҳозирги Адабиёт фондининг поликлиникаси жойлашган, Биринчи май кўчасининг 20-уйида эди. Катта тантанали йиғилишдан кейин бинонинг иккинчи қавати фойесида, буфет ўрнашган ерда зиёфат бўлди. Ойбек ўз тенгқурлари билан юқорида, биз ёшлар эса пастроқда ўтирардик. Ким нимаики истаса, буфетдан харид қилиши мумкин эди. Албатта, биз ёшларнинг дасти қисқароқ, кўп нарсага қурбимиз етмасди, сал ўтмай бир-биримизга тикилишиб қолдик. Буни пайқаган зийрак Ойбек олдимизга келиб, аҳволимизни сўради. Ҳаммамиз ер чизиб қолдик. Адашмасам, орамизда гапга эпчилроқ Саид Аҳмад лўнда қилиб қўя қолди:

— Пул йўқ, Ойбек ака!

«Ие-ие!»—дея ОЙбек ажабланди ва «Менинг ҳисобимдан маишат қилаверинглар!» деб буфетга тайинлаб кетди. Жонсизга жон борми, дегандек шу кечаси шунақа яхши ўтирибмизкн, билишимизча, Ойбек икки ойгача маош ололмабди, буфетчи босиб қолибди,

Ойбек талантли болалар шоири Қудрат Ҳикматни яхши кўрарди, Қудрат Ҳикмат ҳам бу меҳрибонликнинг қадрига етар, кима ёзса бошлаб, Ойбекка ўқиб берарди, фикрларини жон деб қабул қилиб, яшнаб юрарди. Ана шу вақтда Қудрат Ҳикмат ер олиб, жой қиладиган бўлиб қолди. Албатта, жой қилмоқнинг ўзи бўлмайди. Ойбекнинг «Қўрқманг, жой қилаверинг», дегани зсимда.
Кейинчалик унга моддий ёрдамлар берди. Ҳар кўрганда кўнглини кўтариб турди. Ўша ерда ҳозир марҳум Қудрат Ҳикматнинг фарзандлари турадики, улар Ойбекнинг бу олижаноб кўмагини яхши биладилар ва миннатдорчилик билан эслаб юрадилар.

1978

Абдулла Орипов
БИР УМРГА ТАТИРЛИК
01

Ҳаёт ва ижод тажрибаси ҳали ииҳоятда кам, тирик ёзувчини кўрса ҳайратга тушадиган мен қатори ёшлар учун 60-йилларда Ойбек каби улуғ зотлар билан учрашнб мулоқотда бўлиш фавқулодда бахт эди. Биз ахир мактаб партасидан тортиб дорилфунун аудиториясида ҳам ўша классик ёзувчиларимиз асарларини ўқиб, савод чиқарганмиз. Студентлик пайтларимизда кўча-кўйдами, ёзувчилар союзида, оммавий йиғинлардами, улуғ адибларимизни узоқдан кўриб, ана Ғафур Ғулом, ана Ойбек, ана Абдулла Қаҳҳор, дея бнр-биримизни туртиб шивирлашар эдик. Ётоқхонага қайтгач, қолганларга мақтанардик. Қаранг, йиллар ўтибди…

Мен Ойбек домла билан у кишининг хонадонида икки марта учрашганман. Икки сафар ҳам домланннг уйларига ўзларининг йўқламлари туфайди борганман. Илк дафъа Ойбек романларининг муҳаррирларидан бири марҳум Рустам Комилов бошлиқ бордим. Ўша йиллар мен Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида ишлаб юрардим. Эсимда, нашриётда Рустам ака бир кун терлаб-пишиб, «Сени Ойбек ака йўқлаяпти»,— деб қолди. Эндигина уч-тўрт нарсаси эълон қилинган, ҳали ўз қаламига ишониб-ишонмай юрган ёш шоирга шу ташриф қанчалик таъсир қилганини тасааввур этиш қийин эмас.

…Уйга кираверишдаги залда, деворга тақаб қўйилган мўъжаз стол атрофида, домланинг рўпарасида анқайиб ўтирган ўша дақиқаларимни бнр умр унутмасам керак. Рустам ака мени таништиргач, домла машаққатли талаффуз билан исмимни такрорлади. Қейии улар Зарифа опа иштирокида «Навоий» романининг қайта нашри билан боғлиқ баъзи тузатишларни муқокама қилиб олишди. Мен бўлсам, бу мўътабар даргоҳда дафъатан нечун пайдо бўлиб қолганимни тушунолмай ҳайрон бўлиб ўтирардим. Шу орада Зарифа опа «Ойбек адабиётимизнинг ўзидан кейинги қоладиган вакиллари, хусусан, кенжа авлоди билаи қизиқаётганинн, баъзи бирларимизнинг машқларнмизни ўқиганлиги, мени ҳам шу сабабдан йўқлаганинн» жасур бир кайфиятда айтиб қолди. Домла ниҳоятда тийраклик билаи, кўпчилик номдор инсонларда жуда кам учрайдиган самимият ва болаларча беғуборлик билан опанинг гапларннн тасдиқ этди. Ўша кунги қисқагина суҳбат адабий ижод заҳмати ҳақида бўлди. Эсимда, Зарифа опа «Ойбек сизларнинг ёшингизда китоб ўқишдан бошқа нарсани билмасди, Навонй, Пушкин, Гёте, Дантеларни жуда кўп мутолаа қиларди, кинога кам кирарди», — деганида бутун вужудимдан муздек тер чиқиб кетди. Мен гарчанд кинотеатрларга ҳадеб кираверишни ёқтирмасам ҳам бу ўгитда вақтингни, ёшлигингни беҳуда ўтказма, деган писанда-масални илғаган эдим. Ойбек домла бу ўгитни азбаройи таъкид билан тасдиқлади. Мен кейинчалик жуда узоқ маҳал ўша суҳбат таъсирида юрдим…

Иккинчи дафъа Ойбек хонадонига ёзувчи дўстим Носир Фознлов билаи иккимиз кириб бордик. Домла ҳовли ўртасида оддийгина курсида, бошида қоракўл папаҳ, ёлғиз хаёл суриб ўтирган экан. Ичкарига таклиф этди. Ўша стол атрофида давра олиб ўтирдик. Носир ака ўзига хос чечанлик билан Ойбек домлани гапга соларди. Мен бўлсам, журъатсиз аҳволда мум тишлагандай жим эдим. Фавқулодда Ойбек домла менга қараб, чап қўли билан хитоб қилиб «Ўқи!» — деб қолди. Ўша кунлари Кавказдан қайтиб, «Арманистон» деган шеъримни ёзиб тугаллаган эдим. Нима бўлса бўлар, деб шеърни ўқиб юбордим. Ўша учрашув тафсилотини Носир Фозилов «Ленин учқуни» газетасида кейинчалик ёзиб ҳам чиққан. Хуллас, ўша куни менинг бутун умрнмга татирлик ҳодиса юз берди: Ойбек домла ёзувчилар союзига киришимга тавсия ёзиб берди.

Ойбек ижоди атрофида юзлаб варақ мушоҳадаю таассуротлар ёзиш мумкин. Лекин ҳозир гап домланинг барҳаёт сиймосини хотирлаш ҳақида кетаётган экан, мен ҳам у киши билан қисқа, лекин бир умр унутилмас учрашувларимни эсга олдим.

Тўғрисини айтсам, ўша кунларни эслаш ҳозир мен учун бир томоидан мароқли бўлса, бир жиҳатдан изтироблидир. Мароқли томони шундаки, Ойбекдай улуғ инсон, улкан адиб билан юзма-юз гаплашганимдан бахтиёрман, изтиробли томони шундаки, менким, бир ёш шоир у зот билан рўбарў келганимда қачондир ўша учрашувларни хотира қилпб ёзарман, деб ўйлабмидим…

Хайриддин Салоҳ
НАЪМАТАК
01

Қишлоқи бўз бола пайтим эди. Кўкка қараб узоқ хаёл сурардим. Кечалари юлдуз санардим. Тонгдан бошлаб даста-даста гуллар терардим. Гуллар терардиму кимга беришни билмай сўлитиб қўярдим. Улар орасида қайси бири қўқонгул, қайси бири ёронгул, қайси бири бўтакўз, қайси бири раъно, наргиз, қирқоғайни, ажрата олмасдим. Шу қадар гул кўп эдики, улар беному серҳосил эди. Улардан қайси бири муаттар, қайси бири қўланса… сира-сира фарқига бормасдим. Қайси бирини ссвишга ҳайрон эдим. Нима бўлди-ю, бир куни Ойбек аканинг «Наъматак» шеърини ўқиб қолдим.

Наъматак!

Дарҳол бориб унинг қандай гуллигини отамдан сўрадим, Отам унинг ранги ва тусини мақтаб, меваси кўп касалликка даво эканлигини уқтирди. Ҳа, ҳақиқатан ҳам кейинчалик отам дардга чалинди, наъматак дамлаб бердик, онам оғриди, наъматак дамлаб бердик. Дадамдан бу гул мақтовини эшитгач, бир этак териб келдим. Ҳар гулнинг ҳиди, ҳар кишннинг диди ўзгача бўлганидек, ўша кундан наъматак шайдоси бўлдим-қолдим,

Ҳар гал наъматак гули терганимдан кейин Ойбек аканннг шеърини ўқийман, ўқийману хаёлларга ғарқ бўламан. Булутлар ошёни қорли чўққилар масканимдек туюлади менинг.

Шеърни ҳар ўқиганимда кўз ўнгимда янги-янги манзаралар юз очади. Чиройли мисраларнн юрганимда ҳам, турганимда ҳам ёдлайман:

Қуёшга кўтариб бир сават оқ гул,
Нафнс чайқалади бир туп наъматак.

У шеър эмас, бир оҳанрабо бўлиб қолди менга. Ёдимда, студентлик пайтимда поэзняга ихлосманд дўстларимга шеърдаги:

Майин рақсига ҳеч қоникмас кўнгил,
Ваҳший тошларга ҳам у берар фуусун, — мисраларини мақтаганларим!

Ёдимда, шеърдаги нафосатли, хушбўй, шаффоф, ўйноқи, жозибакор:
Пойида йиғлайдн кумуш қор юм-юм,
……………………….
Нозик саломлари нақадар масъум, —

сатрларини тилимдан қўймаганларим!

Ойбек аканинг мазкур шеъридан олган таассуротим ва наъматакка шайдолигим изсиз кетмади. 1964 йилда «Наъматак» номли лирик поэма яратдим, Бу достончани ёзишимга илҳом берган Ойбек аканинг ўзига ва шеърига қуллуқ қиламан, яна шеърдаги мисраларни такрор-такрор ўқиш завқидан ўзимни тиёлмайман:

Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида,
Қуёшга кўтариб бир сават оқ гул,
Виқор-ла ўшшайган қоя лабида,
Нафис чайқалади бир туп наъматак…

Майин рақсига ҳеч қониқмас кўнгил,
Ваҳший тошларга ҳам у берар фусун.
Сўнмайди юзида ёрқин табассум,
Яноқларни тутиб олтин бўса-чун
Қуёшга тутади бир сават оқ гул!

Пойида йиғлайди кумуш қор юм-юм…
Нафис чайқалади бир туп наъматак…
Шамол инжуларини сепар чашмадак,
Бошида бир сават оқ юлдуз-чечак,
Нозик саломлари нақадар маъсум.

Тоғлар ҳавосининг ферузасидан
Майин товланади бутун ниҳоли,
Ваҳший қояларнинг ажиб ижоди:
Юксакда рақс этар бир туп наъматак,
Қуёшга бир сават гул тутиб хурсанд!

1965

Эмин Усмонов
ЁДГОРЛИК
01

Бозорда одам тирбанд. Биров бир қути тамакисини, биров ранги ўчиб кетган чопонини сотиб, бир кунига яратиш пайида. Тўйиб овқат емаган одамлар совуқдан дийдирашади. Уруш асорати шу кичкина бозорчада юрган одамларнинг юз-кўзидан ҳам, юпун усти бошидан ҳам, гап-сўзларидан ҳам сезилиб турибди.

Бозор оралаб баланд бўйли, яғриндор бир одам келяпти. Эгнида узун, қундуз ёқали уринган пальто. Бошига катта телпак кийиб олган. У қўлларини чўнтагига солганича шошилмай одимлайди. Кенг лешокасига бир- иккита чизиқ тушган. Бодом қовоқлари остидаги қийиқ кўзлари ўйчан. Кичкинагина чуқурчасн бор ияги тез-тез қимирлайди. Кенг, ялпоқроқ юзи асабий, қаҳрли. Кўри- нишидан у бирор нарса харид қиладиганга ўхшамайди. Фақат одамларни синчковлик билан кузатади, Ниҳоят, у юпқа жун рўмолга ўраниб совуқдан типирчилаб турган жиккаккина аёл олдига келиб тўхтади.

Аёлнинг кўзларида умид учқунлари пайдо бўлди. Шошиб оёғи остида ётган шолчасининг у ёқ-бу ёғини ағдариб кўрсата бошлади:
— Ола қолинг,— деди у ёлворган оҳангда.— Бироз тутилган. Болалик уй-да. У ер-бу ерига доғ текканинн айтмаса, яп-янги.
— Нархи қанча? — сўради баланд бўйли одам.
— Нархи от билан туя бўлармиди, айланай. Берганингиз-да… — аёл рўмолининг учи билан юзнни тўсиб унсиз йиғлаб юборди.
— Нега йиғлаяпсиз? Тинчликми?
— Болаларнинг дадасидан қорахат олдик.— Аёл кўзларини артиб, чуқур тин олди.— Сотиб егулик ҳеч нарса қолмади. Тагимизга солиб ўтирган шу биттаю битта шолчани олиб чиққандим. Ўртасига чўғ тушиб, озгина куйган. Ямаса, билинмайди.

Баланд бўйли киши аёлга ачингандек бошдан-оёқ разм солиб чиқди. Қошлари чимирилиб, пешонасидаги чизиқчалар кўпайиб кетди. Ялпоқроқ юзининг пайлари пирпираб уча бошлади. Совуқдан кўкарган лабларини қимирлатиб нимадир демоқчи бўлди-ю, аммо гапирмади. Чўнтагини кавлаштириб бир неча шападоқдай-шапалоқдай пул чиқарди-да, аёлнинг қўлига тутқазди. Кейин тез-тез юриб ўз Йўлига кетди. Аёл дам қўлидаги пулларга, дам тобора олислаб кетаётган яғриндор одамга тикилганнча анграйиб қолаверди. Унинг оёғи остида ўртасига чўғ тушиб куйган шолча ётарди.

— Эсинг жойидами ўзи? — Аёлнинг ёнидаги ҳасса тутган чўққи соқолли қария уни жеркиди.— Шунақа катта одамга кўз ёши қилиб берасанми? Сенсиз ҳам ташвиши бошидан ошиб ётибди.
— Билмасам…— деди аёл ҳали ҳам олислаб кетаётган одамдан кўз узмай.— Бирдан кўнглим бузилиб кетди.
— Ким билан гаплашганингни биласанми ўзинг? — Қария жаҳл билан ҳассасини дўқиллатиб қўйди. Атрофга майда қор бўлакчалари сачраб кетди.
— Йўғ-а.
— Вой эси йўғ-зй. Ҳали бу одамни танимайман дегин. Ойбек-ку!
— Вой ўлмасам? — Аёл икки қўли билан юзини яширди. Бирдан нимадир эсига тушди шекилли, шолчани қўлтиқлаганича аллақачон кўздан ғойиб бўлган Ойбекнинг ортидан югуриб кетди.

Кейин нима бўлганиии билмайман. Аёл Ойбекни учрата олдими, йўқми, буниси ҳам менга қоронғи. Аммо ўша аёлни танийман. Тез-тез уйига ҳам бориб тураман. Ҳар борганимда тахмонда тахлоғлик турган ўша, ўртаси куйган шолчани кўраман. Ўша кундан бери аёл уни ноёб ёдгорликдай авайлаб-асрайди.

088

011

044Talant qanchalik katta, qanchalik qudratli bo’lmasin, har nechuk yuzada bo’lmaydi, konga o’xshash — yerning qa’rida bo’ladi. Bu kon talantni qazib olish uchun avvalo katta aql, undan keyin katta bilim, matonat, kuch-g’ayrat, bularning ustiga dard bo’lishi kerak.
Katta talant egasi Oybekda mana shu xislatlarning hammasi mavjud. Oybek mana shu xislatlari bilan xalqimizning
ma’naviy xazinasiga katta boylik qo’shdi.

Yozuvchi umri yil bilan o’lchanmaydi, ijodiy faoliyatning samarasi bilan o’lchanadi. Oybek 400 yilga teng keladigan 40 yillik faoliyatining bir lahzasini ham samarasiz o’tkazgani yo’q. Oybek bu jihatdan ham hozirgi va kelajak adabiy avlod qarshisida ustod bo’lib gavdalanadi.

Abdulla Qahhor

011

Shuhrat
MEN BILGAN OYBEK
Parcha
01

Esimda bor, «Navoiy» romaniga SSSR Davlat mukofoti berildi, Buni men ertalab radioda eshitdim. Bu vaqtda «Yosh leninchi» gazetasida ishlar edim, Idoraga kelsam, shoir Yong’in Mirzo o’tiribdi. «Oybek domlann tabriklab kelmaymizmi?» -deb qoldi. Uyiga yo’l oldnk. Oybekning uyi remontda zkan. Domla ochiq chehra bilan qutib olib, bir tomoniga talay kitoblar qalashtirnb taxlangan xonaga taklnf etdi. Ularning orasida zamonaviy kitoblar bilan bir qatorda eski, inqmlobgacha turli shaharlarda chiqqan arab alifbosidagi kitoblar ham bor edi. Biz Oybek domlani tabrikladik. U hayron bo’lib, qoracho’g’i yirik ko’zlarini charaqlatib, tikilib qoldi. Birdan so’radi:

— Qaysi Oybek? Qaysi Oybekni mukofotlashdi!- deb qoldi.

Biz hayron qoldik. Hatto taajjublandik. Oybek akaning hali bu yangilikdan xabari yo’q ekanmi, yoki xayoli parishonroq bo’lib turgai ekanmi, bilolmadik. Keyin idrok etgach, ko’zlari yonib, quvonib ketdi.

— Yaxshi bo’pti! Yaxshn bo’pti!— deb turdi-da, xonaning yarmini egallab yotgan kitoblarni ko’rsatib, ta’kidladi:
— Mana shularni o’qib yozganman, juda material ko’p!

Oybek domlaning tabiati juda g’alati edi. Kibrlanish, maqtanish nima bilmasdi. Yaxshi ish qilishni har sog’lom odamning burchi deb bilardi, dilidagi bor gapni aytib qo’ya qolardi. Bu bor gapning kibrlanishga o’xshab ketishi bilan ishi yo’q edi. Chunki tabiatan juda xokisor, halol, fikrchan, ko’ngln ochiq odam edi. Shuning uchun yuqoridagi holat Oybek domlani bilmagan odamga g’alatiroq tuyulishi mumkin. Lekin biz ajablanmadik, uning xarakterini juda yaxshi bilardnk, ko’p suhbatlarini eshitganmiz, nasihatlarini olganmiz.

Bir hodisa esimdan chiqmaydi. Bu vaqtda Oybek hali faqat shoir edi. Omadi ham hali uncha kelmagan payt. Uning she’rlarini xolis bo’lmagan ko’z bilan qayta-qayta sinchiklab o’qiydiganlar hali topilardi. Bu vaqtda men student, kechqurun O’zbekiston yozuvchilar soyuzi qoshidagi konsul`tatsiya byurosida kotib bo’lib ishlardim. Hozirgi «Sharq yulduzi» jurnalidan oldin chiqqan «O’zbekiston sovet adabiyoti va san’ati» jurnali ham shu binoda edi. Bir kuni Oybek «Gulnoz» dostoninn olib keldi. Boshlanishidan bir ozgina o’qib, jurnalga qoldirib ketdi. Doston arab alifbosida, qo’lda bitilgan edi. Ana shunda men birinchi bor Oybekning dastxatini ko’rganman. Uncha chiroyli emas, lekin kishi qiynalmasdan o’qiydigan shaklda tiniq va dona-dona. Doston hadeganda jurnalda bosilmadi. Bu orada Oybekning o’zi haqida gap chuvalib, gazetalarda ham nomi qayd qilina boshladi. Bir kuni mundoq qarasam, «Yosh leninchi» gazetasida jurnal kotibining ana shu qo’lyozma holidagi doston haqida salbiy maqolasi bosilib chiqdi. Ostida davomi borligi ham aytilgan, ertasiga yana chiqdi. Yana «davomi bor» deyilgan. Menga malol keldimi, yoki Oybekka bo’lgan muhabbatim qahrimni qo’zg’adimi, kechqurun ishga keldim, jurnal kotibining tortmasini qarasam, doston turibdi. Nojo’ya ish qilayotganim ham esimga kelmasdan, dostonnn qo’limga oldimu o’z joyimga borib o’tirdim. Bir lahza qo’rqinch aralash hayajon bosdi. Keyin dostonni portfelimga solib uyimga olib ketdim. Doston haqidagi maqolaning davomi gazetada yana chiqdi. Lekin avtor fikrlarini «isbotlash» uchun bu gal dostondan misol keltira olmagan edi. Chunki doston «yo’qolgan» edi. Kotib maqolani peshma-pesh yozib berayotgan ekan.

Shu olinganicha doston menda qolib ketdi. Yillar o’tdi. Bir kuni Oybek domlaga bu sirni ochdim. U kishi o’ziga xos og’irlik bilan kuldi-yu, indamadi. «Keltirib beraymi, o’zingizda nusxasi bormi?»— desam, «Bor» dedilar» Dostonning o’sha nusxasi hamon menda saqlanadi.

Oybek o’zini menga juda yaqin tutardi. Yaqin tutishining sabablaridan biri shu voqea bo’lsa ajab emas! Keyiichadik «Navoiy» romanining bir nusxasini avtograf bilan taqdim etdi. Unga «Shoir Shuhratga yurakdan armug’on» deb yozilgan. Bu yuksak armug’on buyuk adibdan esdalik sifatida kutubxonamning eng to’rida turadi.

Xuddi shunday ajoyib bir lavhaning guvohi bo’lganman. 1945 yil, fashistlar ustidan g’alaba qozondik. Kishilar va tashkilotlar g’alabani o’zicha nishonlamoqda. O’zbekiston yozuvchilar soyuzi ham bu tarixiy kunni tantanali kecha bilan nishonlash rejasini tuzdi. Bu vaqtda Oybek O’zbekiston yozuvchilar soyuzining raisi edi. Yozuvchilar soyuzi esa, hozirgi Adabiyot fondining poliklinikasi joylashgan, Birinchi may ko’chasining 20-uyida edi. Katta tantanali yig’ilishdan keyin binoning ikkinchi qavati foyesida, bufet o’rnashgan yerda ziyofat bo’ldi. Oybek o’z tengqurlari bilan yuqorida, biz yoshlar esa pastroqda o’tirardik. Kim nimaiki istasa, bufetdan xarid qilishi mumkin edi. Albatta, biz yoshlarning dasti qisqaroq, ko’p narsaga qurbimiz yetmasdi, sal o’tmay bir-birimizga tikilishib qoldik. Buni payqagan ziyrak Oybek oldimizga kelib, ahvolimizni so’radi. Hammamiz yer chizib qoldik. Adashmasam, oramizda gapga epchilroq Said Ahmad lo’nda qilib qo’ya qoldi:

— Pul yo’q, Oybek aka!

«Ie-ie!»—deya OYbek ajablandi va «Mening hisobimdan maishat qilaveringlar!» deb bufetga tayinlab
ketdi. Jonsizga jon bormi, degandek shu kechasi shunaqa yaxshi o’tiribmizkn, bilishimizcha, Oybek ikki oygacha maosh ololmabdi, bufetchi bosib qolibdi,

Oybek talantli bolalar shoiri Qudrat Hikmatni yaxshi ko’rardi, Qudrat Hikmat ham bu mehribonlikning qadriga yetar, kima yozsa boshlab, Oybekka o’qib berardi, fikrlarini jon deb qabul qilib, yashnab yurardi. Ana shu vaqtda Qudrat Hikmat yer olib, joy qiladigan bo’lib qoldi. Albatta, joy qilmoqning o’zi bo’lmaydi. Oybekning «Qo’rqmang, joy qilavering», degani zsimda.
Keyinchalik unga moddiy yordamlar berdi. Har ko’rganda ko’nglini ko’tarib turdi. O’sha yerda hozir marhum Qudrat Hikmatning farzandlari turadiki, ular Oybekning bu olijanob ko’magini yaxshi biladilar va minnatdorchilik bilan eslab yuradilar.

1978

Abdulla Oripov
BIR UMRGA TATIRLIK
01

Hayot va ijod tajribasi hali iihoyatda kam, tirik yozuvchini ko’rsa hayratga tushadigan men qatori yoshlar uchun 60-yillarda Oybek kabi ulug’ zotlar bilan uchrashnb muloqotda bo’lish favqulodda baxt edi. Biz axir maktab partasidan tortib dorilfunun auditoriyasida ham o’sha klassik yozuvchilarimiz asarlarini o’qib, savod chiqarganmiz. Studentlik paytlarimizda ko’cha-ko’ydami, yozuvchilar soyuzida, ommaviy yig’inlardami, ulug’ adiblarimizni uzoqdan ko’rib, ana G’afur G’ulom, ana Oybek, ana Abdulla Qahhor, deya bnr-birimizni turtib shivirlashar edik. Yotoqxonaga qaytgach, qolganlarga maqtanardik. Qarang, yillar o’tibdi…

Men Oybek domla bilan u kishining xonadonida ikki marta uchrashganman. Ikki safar ham domlannng uylariga o’zlarining yo’qlamlari tufaydi borganman. Ilk daf’a Oybek romanlarining muharrirlaridan biri marhum Rustam Komilov boshliq bordim. O’sha yillar men G’afur G’ulom nomidagi adabiyot va san’at nashriyotida ishlab yurardim. Esimda, nashriyotda Rustam aka bir kun terlab-pishib, «Seni Oybek aka yo’qlayapti»,— deb qoldi. Endigina uch-to’rt narsasi e’lon qilingan, hali o’z qalamiga ishonib-ishonmay yurgan yosh shoirga shu tashrif qanchalik ta’sir qilganini tasaavvur etish qiyin emas.

…Uyga kiraverishdagi zalda, devorga taqab qo’yilgan mo»jaz stol atrofida, domlaning ro’parasida anqayib o’tirgan o’sha daqiqalarimni bnr umr unutmasam kerak. Rustam aka meni tanishtirgach, domla mashaqqatli talaffuz bilan ismimni takrorladi. Qeyii ular Zarifa opa ishtirokida «Navoiy» romanining qayta nashri bilan bog’liq ba’zi tuzatishlarni muqokama qilib olishdi. Men bo’lsam, bu mo»tabar dargohda daf’atan nechun paydo bo’lib qolganimni tushunolmay hayron bo’lib o’tirardim. Shu orada Zarifa opa «Oybek adabiyotimizning o’zidan keyingi qoladigan vakillari, xususan, kenja avlodi bilai qiziqayotganinn, ba’zi birlarimizning mashqlarnmizni o’qiganligi, meni ham shu sababdan yo’qlaganinn» jasur bir kayfiyatda aytib qoldi. Domla nihoyatda tiyraklik bilai, ko’pchilik nomdor insonlarda juda kam uchraydigan samimiyat va bolalarcha beg’uborlik bilan opaning gaplarnnn tasdiq etdi. O’sha kungi qisqagina suhbat adabiy ijod zahmati haqida bo’ldi. Esimda, Zarifa opa «Oybek sizlarning yoshingizda kitob o’qishdan boshqa narsani bilmasdi, Navony, Pushkin, Gyote, Dantelarni juda ko’p mutolaa qilardi, kinoga kam kirardi», — deganida butun vujudimdan muzdek ter chiqib ketdi. Men garchand kinoteatrlarga hadeb kiraverishni yoqtirmasam ham bu o’gitda vaqtingni, yoshligingni behuda o’tkazma, degan pisanda-masalni ilg’agan edim. Oybek domla bu o’gitni azbaroyi ta’kid bilan tasdiqladi. Men keyinchalik juda uzoq mahal o’sha suhbat ta’sirida yurdim…

Ikkinchi daf’a Oybek xonadoniga yozuvchi do’stim Nosir Foznlov bilai ikkimiz kirib bordik. Domla hovli o’rtasida oddiygina kursida, boshida qorako’l papah, yolg’iz xayol surib o’tirgan ekan. Ichkariga taklif etdi. O’sha stol atrofida davra olib o’tirdik. Nosir aka o’ziga xos chechanlik bilan Oybek domlani gapga solardi. Men bo’lsam, jur’atsiz ahvolda mum tishlaganday jim edim. Favqulodda Oybek domla menga qarab, chap qo’li bilan xitob qilib «O’qi!» — deb qoldi. O’sha kunlari Kavkazdan qaytib, «Armaniston» degan she’rimni yozib tugallagan edim. Nima bo’lsa bo’lar, deb she’rni o’qib yubordim. O’sha uchrashuv tafsilotini Nosir Fozilov «Lenin uchquni» gazetasida keyinchalik yozib ham chiqqan. Xullas, o’sha kuni mening butun umrnmga tatirlik hodisa yuz berdi: Oybek domla yozuvchilar soyuziga kirishimga tavsiya yozib berdi.

Oybek ijodi atrofida yuzlab varaq mushohadayu taassurotlar yozish mumkin. Lekin hozir gap domlaning barhayot siymosini xotirlash haqida ketayotgan ekan, men ham u kishi bilan qisqa, lekin bir umr unutilmas uchrashuvlarimni esga oldim.

To’g’risini aytsam, o’sha kunlarni eslash hozir men uchun bir tomoidan maroqli bo’lsa, bir jihatdan iztiroblidir. Maroqli tomoni shundaki, Oybekday ulug’ inson, ulkan adib bilan yuzma-yuz gaplashganimdan baxtiyorman, iztirobli tomoni shundaki, menkim, bir yosh shoir u zot bilan ro’baro’ kelganimda qachondir o’sha uchrashuvlarni xotira qilpb yozarman, deb o’ylabmidim…

Xayriddin Saloh
NA’MATAK
01

Qishloqi bo’z bola paytim edi. Ko’kka qarab uzoq xayol surardim. Kechalari yulduz sanardim. Tongdan boshlab dasta-dasta gullar terardim. Gullar terardimu kimga berishni bilmay so’litib qo’yardim. Ular orasida qaysi biri qo’qongul, qaysi biri yorongul, qaysi biri bo’tako’z, qaysi biri ra’no, nargiz, qirqog’ayni, ajrata olmasdim. Shu qadar gul ko’p ediki, ular benomu serhosil edi. Ulardan qaysi biri muattar, qaysi biri qo’lansa… sira-sira farqiga bormasdim. Qaysi birini ssvishga hayron edim. Nima bo’ldi-yu, bir kuni Oybek akaning «Na’matak» she’rini o’qib qoldim.

Na’matak!

Darhol borib uning qanday gulligini otamdan so’radim, Otam uning rangi va tusini maqtab, mevasi ko’p kasallikka davo ekanligini uqtirdi. Ha, haqiqatan ham keyinchalik otam dardga chalindi, na’matak damlab berdik, onam og’ridi, na’matak damlab berdik. Dadamdan bu gul maqtovini eshitgach, bir etak terib keldim. Har gulning hidi, har kishnning didi o’zgacha bo’lganidek, o’sha kundan na’matak shaydosi bo’ldim-qoldim,

Har gal na’matak guli terganimdan keyin Oybek akannng she’rini o’qiyman, o’qiymanu xayollarga g’arq bo’laman. Bulutlar oshyoni qorli cho’qqilar maskanimdek tuyuladi mening.

She’rni har o’qiganimda ko’z o’ngimda yangi-yangi manzaralar yuz ochadi. Chiroyli misralarnn yurganimda ham, turganimda ham yodlayman:

Quyoshga ko’tarib bir savat oq gul,
Nafns chayqaladi bir tup na’matak.

U she’r emas, bir ohanrabo bo’lib qoldi menga. Yodimda, studentlik paytimda poeznyaga ixlosmand do’stlarimga she’rdagi:

Mayin raqsiga hech qonikmas ko’ngil,
Vahshiy toshlarga ham u berar fuusun, — misralarini maqtaganlarim!

Yodimda, she’rdagi nafosatli, xushbo’y, shaffof, o’ynoqi, jozibakor:
Poyida yig’laydn kumush qor yum-yum,
……………………….
Nozik salomlari naqadar mas’um, —

satrlarini tilimdan qo’ymaganlarim!

Oybek akaning mazkur she’ridan olgan taassurotim va na’matakka shaydoligim izsiz ketmadi. 1964 yilda «Na’matak» nomli lirik poema yaratdim, Bu dostonchani yozishimga ilhom bergan Oybek akaning o’ziga va she’riga qulluq qilaman, yana she’rdagi misralarni takror-takror o’qish zavqidan o’zimni tiyolmayman:

Nafis chayqaladi bir tup na’matak
Yuksakda, shamolning belanchagida,
Quyoshga ko’tarib bir savat oq gul,
Viqor-la o’shshaygan qoya labida,
Nafis chayqaladi bir tup na’matak…

Mayin raqsiga hech qoniqmas ko’ngil,
Vahshiy toshlarga ham u berar fusun.
So’nmaydi yuzida yorqin tabassum,
Yanoqlarni tutib oltin bo’sa-chun
Quyoshga tutadi bir savat oq gul!

Poyida yig’laydi kumush qor yum-yum…
Nafis chayqaladi bir tup na’matak…
Shamol injularini separ chashmadak,
Boshida bir savat oq yulduz-chechak,
Nozik salomlari naqadar ma’sum.

Tog’lar havosining feruzasidan
Mayin tovlanadi butun niholi,
Vahshiy qoyalarning ajib ijodi:
Yuksakda raqs etar bir tup na’matak,
Quyoshga bir savat gul tutib xursand!

1965

Emin Usmonov
YODGORLIK
01

Bozorda odam tirband. Birov bir quti tamakisini, birov rangi o’chib ketgan choponini sotib, bir kuniga yaratish payida. To’yib ovqat yemagan odamlar sovuqdan diydirashadi. Urush asorati shu kichkina bozorchada yurgan odamlarning yuz-ko’zidan ham, yupun usti boshidan ham, gap-so’zlaridan ham sezilib turibdi.

Bozor oralab baland bo’yli, yag’rindor bir odam kelyapti. Egnida uzun, qunduz yoqali uringan pal`to. Boshiga katta telpak kiyib olgan. U qo’llarini cho’ntagiga solganicha shoshilmay odimlaydi. Keng leshokasiga bir- ikkita chiziq tushgan. Bodom qovoqlari ostidagi qiyiq ko’zlari o’ychan. Kichkinagina chuqurchasn bor iyagi tez-tez qimirlaydi. Keng, yalpoqroq yuzi asabiy, qahrli. Ko’ri- nishidan u biror narsa xarid qiladiganga o’xshamaydi. Faqat odamlarni sinchkovlik bilan kuzatadi, Nihoyat, u yupqa jun ro’molga o’ranib sovuqdan tipirchilab turgan jikkakkina ayol oldiga kelib to’xtadi.

Ayolning ko’zlarida umid uchqunlari paydo bo’ldi. Shoshib oyog’i ostida yotgan sholchasining u yoq-bu yog’ini
ag’darib ko’rsata boshladi:

— Ola qoling,— dedi u yolvorgan ohangda.— Biroz tutilgan. Bolalik uy-da. U yer-bu yeriga dog’ tekkaninn aytmasa, yap-yangi.
— Narxi qancha? — so’radi baland bo’yli odam.
— Narxi ot bilan tuya bo’larmidi, aylanay. Berganingiz-da… — ayol ro’molining uchi bilan yuznni to’sib unsiz yig’lab yubordi.
— Nega yig’layapsiz? Tinchlikmi?
— Bolalarning dadasidan qoraxat oldik.— Ayol ko’zlarini artib, chuqur tin oldi.— Sotib yegulik hech narsa qolmadi. Tagimizga solib o’tirgan shu bittayu bitta sholchani olib chiqqandim. O’rtasiga cho’g’ tushib, ozgina kuygan. Yamasa, bilinmaydi.

Baland bo’yli kishi ayolga achingandek boshdan-oyoq razm solib chiqdi. Qoshlari chimirilib, peshonasidagi chiziqchalar ko’payib ketdi. Yalpoqroq yuzining paylari pirpirab ucha boshladi. Sovuqdan ko’kargan lablarini qimirlatib nimadir demoqchi bo’ldi-yu, ammo gapirmadi. Cho’ntagini kavlashtirib bir necha shapadoqday-shapaloqday pul chiqardi-da, ayolning qo’liga tutqazdi. Keyin tez-tez yurib o’z Yo’liga ketdi. Ayol dam qo’lidagi pullarga, dam tobora olislab ketayotgan yag’rindor odamga tikilganncha angrayib qolaverdi. Uning oyog’i ostida o’rtasiga cho’g’ tushib kuygan sholcha yotardi.

— Esing joyidami o’zi? — Ayolning yonidagi hassa tutgan cho’qqi soqolli qariya uni jerkidi.— Shunaqa katta odamga ko’z yoshi qilib berasanmi? Sensiz ham tashvishi boshidan oshib yotibdi.
— Bilmasam…— dedi ayol hali ham olislab ketayotgan odamdan ko’z uzmay.— Birdan ko’nglim buzilib ketdi.
— Kim bilan gaplashganingni bilasanmi o’zing? — Qariya jahl bilan hassasini do’qillatib qo’ydi. Atrofga mayda qor bo’lakchalari sachrab ketdi.
— Yo’g’-a.
— Voy esi yo’g’-zy. Hali bu odamni tanimayman degin. Oybek-ku!
— Voy o’lmasam? — Ayol ikki qo’li bilan yuzini yashirdi. Birdan nimadir esiga tushdi shekilli, sholchani qo’ltiqlaganicha allaqachon ko’zdan g’oyib bo’lgan Oybekning ortidan yugurib ketdi.

Keyin nima bo’lganiii bilmayman. Ayol Oybekni uchrata oldimi, yo’qmi, bunisi ham menga qorong’i. Ammo o’sha ayolni taniyman. Tez-tez uyiga ham borib turaman. Har borganimda taxmonda taxlog’lik turgan o’sha, o’rtasi kuygan sholchani ko’raman. O’sha kundan beri ayol uni noyob yodgorlikday avaylab-asraydi.

Matnlar «Oybek zamondoshlari xotirasida» kitobidan olindi

091

088

(Tashriflar: umumiy 4 052, bugungi 1)

2 izoh

  1. yuksak istedod sohibi Oybek haqidagi malumotlarni o’qib ular haqidagi tasavvurlarim va ijodiga bo’lgan qiziqishim odatdgidanda yana ortdi. Oybek yuksak qalb egasi, haqiqiy bilimlar konining egasidir

  2. Assalomu aleykum! Svolimga javob topa olmayabmfn/ Iltimos yordam berib yuboringlar. «Uvaysiy dostonlari haqidagi yozuvchi Oybek fikrlarini bilasizmi?» Oldindan rahmat!

Izoh qoldiring