G’arbning ikki yuzi

01

2012 йил 18 сентябрь куни француз маҳкамаси «Closer» журналига шаҳзода Уильямнинг рафиқаси Кейт Миддлтоннинг ярим ялонғоч тушган суратларини журналда босиб чиқармаслик ҳамда уларни бошқа воситалар ила тарқатишни тақиқлаб қўйди. Ҳамма айбдорларни аниқлаш ва маҳкамага тортиш учун тергов ишлари ҳам бошланган. Франциянинг бошқа бир журнали «Charlie Hebdo» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни масхаралаб чизилган карикатураларни ўз саҳифаларида босиб чиқарди. Франция маҳкамаси сўз эркинлиги поймол қилинмоқда, деб Кейт Миддлтоннинг кўкраги очиқ (топлесс) суратларини босилиб чиқарилишига тақиқ қўя олар экан, нега пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чизилган карикатурларни ман қила олмайди?

099

022
ҒАРБНИНГ ИККИ ЮЗИ
Интернет маълумотлари асосида Абу Муслим тайёрлади
011

2012 йил 18 сентябрь куни француз маҳкамаси «Closer» журналига шаҳзода Уильямнинг рафиқаси Кейт Миддлтоннинг ярим ялонғоч тушган суратларини журналда босиб чиқармаслик ҳамда уларни бошқа воситалар ила тарқатишни тақиқлаб қўйди. Ҳамма айбдорларни аниқлаш ва маҳкамага тортиш учун тергов ишлари ҳам бошланган. Франциянинг бошқа бир журнали «Charlie Hebdo» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни масхаралаб чизилган карикатураларни ўз саҳифаларида босиб чиқарди. Франция маҳкамаси сўз эркинлиги поймол қилинмоқда, деб Кейт Миддлтоннинг кўкраги очиқ (топлесс) суратларини босилиб чиқарилишига тақиқ қўя олар экан, нега пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чизилган карикатурларни ман қила олмайди?

Жума куни Федерал тергов бюроси (ФБР), Виржинияда қонуний яшаб келаётган, асли покистонлик 24 ёшли Жубайр Аҳмадни Абу-Грейбда америкалик ҳарбийларнинг ироқлик маҳбусларни хўрлаётгани ҳақидаги суратлардан иборат беш дақиқалик видеони You Tubeга жойлаштиргани учун ҳисбга олингани ҳақида хабар тарқатди. Унга «Lashkar-e-Tayyiba» (LeT) террористик ташкилотига “моддий ёрдам” берганлик айби қўйилган. У 23 йилга қамалиши мумкин.

Хиллари Клинтон, пайғамбаримизни ҳақоратлаб туширилган видеони қоралади, бироқ сўз эркинлиги инсон ҳуқуқларининг бир қисми эканлигини баҳона қилиб бунга бирон чора қўллай олмаслигини айтди. Буларни эшитган одам, ғарб қадриятлари ақлдан озганми, дейишдан ўзини тия олмайди. “Инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги”ни баҳона қилиб, хоҳлаган одам истаган инсонини ҳақорат қилса бўлаверадими? Қайси жамият хоҳлаган одам истаган одамларини ҳақорат қилиб ташлашига рози бўлар экан-а? Бу ҳолатда динлар аро, мамлакатлар аро, ирқ ёки турли халқлар ўртасида ҳеч қачон тинчлик бўлмайди-ку. Кимдир ёнингизга келиб, сизни “ҳароми онанинг ҳаром туғилган ўғли”, деб турса, бунга қандай чидайсиз? Буларни эшитиб нималарни ҳис қиласиз? Сўз эркинлиги шундай бўладими? Америкаликларни бу борада хафа қилиб қўйиш жуда қийин, чунки уларнинг жамиятида бу оддий ҳолдир. Уларнинг эркак ва аёли бир-биридан қолишмаган ҳолда истаганлари билан зино қилиб кетаверишлари ҳам мумкин. Улар сизга буни нормал ҳолат, деб ҳам қўйишади. (Бу уларга кўра жинслар тенглигининг бир кўриниши эмиш. Бир жинсли никоҳларни айтмайсизми… Буни қабул қилмаганлар баъзи доираларда жоҳил ва қалоқ деб ҳам айтилмоқда.)

Мусулмонлар эса ўзларини ҳақоратланган деб ҳис қилади. Оналари ҳақида бундай сўзларни айтганларни ўлдириб юборишлари ҳам мумкин. Сўз эркинлиги… Ҳа. Ҳақоратлар… Йўқ! Хоҳ осиёлик бўлсин, хоҳ африкалик, лекин уларнинг ҳеч бири ўзини ҳақоратлашларига рози бўлмайди. Эҳтимол, сўз эркинлиги либерал саналган ғарбда истаган тарафни истаганича лаънатлаш ва ҳақоратлаш учун махсус лицензиядир, деб ўйласа керак-а?

Улар бу “лицензия”дан ўзлари орасида, ўзаро фойдаланишлари мумкин. Биз бунга қарши эмасмиз. Бироқ, уларнинг тарбиясизлик ва қўполликларини қабул қилишимизни талаб қилишлари ўринсиздир.
Агар сўз эркинлиги инсон ҳуқуқларининг бир қисми бўлар экан, яъни нафақат ғарб инсонларининг тушунчасидаги, балки умумий маънода бўладиган бўлса, унда мусулмонларнинг ҳам ўз ҳуқуқ ва ахлоқий меъёрлари бўлишлари керак. Акс ҳолда, ғарбнинг сўз эркинлиги, ўзидан бошқа ҳар қандай бошқа эркинликларни инкор қилаётган бўлиб чиқади. Ва агар ғарб бу эркинликни ҳамма учун эркинлик деб ҳисобласа, у ҳолда ғарбча сўз эркинлигига қарата норозилик билдириш бошқаларнинг сўз эркинлиги сифатида қабул қилиниши керак.

Халқаро ташкилотлар ва ғарб давлатлари Холокостни инкор қилаётган ёки ҳатто бу ҳақда гумонда бўлган бирор кишини таъқиб қилаётган бир пайтда ўз фикрини ифодалаш эркинлигининг аҳамияти қандай? Бошқа тарафидан эса, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиб, карикатура чизган бадбахтлар қонун ҳимояси остидадир. Буни қандай тушуниш керак?

Ғарб бунга ишонадими-ишонмайдими фарқи йўқ. Ғарб қадриятлари универсал эмас. Мусулмонлар ва бошқа инсонлар ўз қадриятларига эгадир. Агар ғарб эркинликни барча учун универсал ва очиқ нарса, деб билса, ғарб ўзининг қадриятидан бошқа одамларнинг қадриятлари ҳам борлигини ҳисобга олишлари керак. Агар сиз бошқаларнинг ўз қадриятларидан фойдаланишларига ишонмас экансиз, демак сиз эркинликни инсон ҳуқуқларининг бир қисми эканига ишонмайсиз. Бугунги кун ғарбини кузатар экансиз фақат уларгина эркинлик ҳуқуқидан (нафақат сўз эркинлиги) фойдаланаётганининг гувоҳи бўласиз. Эҳтимол, бегуноҳ одамларни қатл қилиш ҳам ғарб эркинлигининг бир қисмидир.

Бу ғарбнинг ўзи авторитар ва нодемократик эканлигини англатади. Ғарб ўзининг тушунчасидаги эркинлик меъёрини қайта кўриб чиқиш вақти келганга ўхшайди. Агар сиз ҳақиқатдан ҳам эркинлик барча учун бир нарса бўлиши керак деб билсангиз, бошқа халқларнинг дини, ҳуқуқларини, қадрият ва ҳурриятини ҳам хурмат қилишларингиз лозим бўлади.

АҚШ нефт ва иқтисодий манфаатлари учун золим диктаторларни қўллаб-қувватлайди. Кераксиз бўлиб қолганида уларни сўз эркинлиги ва демократия шиорлари билан ағдариб ташлайверади. Америка ташқи сиёсатини таҳлил қилганлар, “сўз эркинлиги” ва “демократия” тушунчалари ўта мужмал эканини англайди.

2001 йили 11 сентябр куни аксар америкаликларнинг ёдида. Бироқ уларнинг кўпчилиги 1973 йил 11 сентябр куни АҚШ демократик йўллар билан сайланган Чили президенти Салвадор Алендани ағдариб, уни қатл қилган диктатор Аугусто Пиночетга армиясини қўллаб-қувватлаганини билаверишмаса керак.

Кўп америкаликлар 2003 йил 20 март АҚШнинг Ироққа бостириб кирган кунини яхши эсласа керак. Диктатор Саддам Ҳусайнни ағдариш баҳонасида бошланган урушда юз мингдан ошиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган эди. Бироқ, Доналд Рамсфелд ва Саддам Ҳусайн ўртасида 1983 йилнинг декабрида бўлиб ўтган, Америка билан Ироқнинг иттифоқчилар сифатидаги “яқин муносабатларини” таъкидлаш учун режалаштирилган учрашувини эса камроқ эслашади. 2003 йили Америка вайрон қилган режимни америкалик солиқ тўловчилар йигирма йилдан ортиқ вақт бунёд қилган эдилар.

Америка Либияда демократия тантана қилишини эълон қилишидан олдин Муаммар Қаззофийни қўллаб турганини кўпчилик америкаликлар билишмаса керак. Америка Миср диктатори Ҳусни Муборакни ҳам ҳимоя қилар эди. Керак бўлмай қолганида уни ҳибсга олиб, маҳкамага тортишди. Америка покистонлик генерал Зиёулҳақни ҳам аввалида қўллаб-қувватлаган эди. У Покистонни “толибонлаштириш”идан сўнг сирли равишда авиаҳалокат қурбонига айланди.

Филмга бўлган қизғин норозилик асносида америкалик консул ўлдирилгани жуда ачинарли ҳол, бироқ баъзи кишиларнинг ҳис-ҳаяжони бошқаларнинг ҳис-ҳаяжонидан кўра кучлироқ бўлиши мумкинлигини тушунишимиз ҳам лозим. Озод ва ҳур дунёда одамларнинг ҳис туйғулари, уларнинг ҳуқуқи ҳисобланади. Агар инсон ҳуқуқлари деган нарса бор бўлса, унда бошқа одамларнинг ҳиссиётларига ҳам ҳурмат деган нарса бўлиши керак.

Акс ҳолда, инсон ҳуқуқлари деган сафсаталарни ва “сўз эркинлиги”ни баҳона қилиб зўровонлик йўллари билан ўз манфаатларига ҳизмат қилмай қўйган тузумларни ағдариб ташлашларни ҳам тўхтатиш керак. Бу ерда кимдир “катта оға”га айланиб, ахлоқий тарафдан устунликни битта ўзизга нисбат бера олмади.

1987 йили америкалик рассом Андерс Серрано ўзининг сийдиги қуйилган банка солинган чормихга тортилган Исо Масиҳ фотосини ишлаб, уни Piss Christ деб номланган. АҚШ ҳукумати қошидаги миллий санъат фонди тарафидан ҳомийлик қилинган Жанубий-Ғарбий замонавий санъат маркази мусобақасида мазкур фото “Кўргазма санъати” номинациясида ғолиб бўлди. Агар шунга ўхшаш “санъат асарлари”ни ҳукумат қўллар экан ва улар қайсидир маънода ғарбда қизиқиш уйғотар экан, яна қандай қадриятлар ҳақида гапириш мумкин!
Ва яна сўрашади: нега “улар” бизлардан нафратланишади..?

Манба: http://info.islom.uz/

02

(Tashriflar: umumiy 381, bugungi 1)

Izoh qoldiring